# 4, 2020 PEDAGOGIK MAHORAT*ПЕДАГОГИЧЕСКОЕ МАСТЕРСТВО*PEDAGOGICAL SKILL
116
-педагогик фаолият мазмунини таҳлил қилиш;
-натижаларни олдиндан кўра билиш;
-режалаштирилган фаолиятни амалга ошириш лойиҳасини яратиш каби вазифалар бажарилади.
Бу босқичда ўқитувчининг мустақил, шу билан бирга ўқувчи билан ҳамкорликда ўқув жараёнининг
мазмуни, воситаларини белгилаш асосида лойиҳалаштирилган фаолият етакчи ўрин тутади. Демак,
педагогик жараённи лойиҳалаш – лойиҳа → мазмун → фаолият учлиги асосида ташкил этилувчи
педагогик фаолиятнинг умумий моҳиятини яхлит ифодалашга хизмат қилувчи лойиҳани яратишдир
[1].
Лойиҳалар предмет ва унинг йўналишига кўра бирбиридан фарқланади. Лойиҳаларда педагог
томонидан кетмакет амалга оширилувчи ва ташхиснинг қўйилиши билан якунланувчи таҳлилий
фаолият; олдиндан кўра билиш ва лойиҳалаш каби ижодий фаолиятлар намоён бўлади. Ташхис,
олдиндан кўра билиш ва лойиҳалаш ҳар қандай педагогик вазифани ҳал этишнинг ажралмас учлиги
ҳисобланади. Лойиҳанинг мақсади олдиндан қоғозда тақвимрежа, қисқача ёзма баён сифатида акс
эттирилади. Стратегик, тактик ва оператив вазифаларнинг самарали ҳал этилиши лойиҳалаш
технологиясининг сифатига боғлиқ.
Педагогик жараённи лойиҳалашда педагогнинг фаолияти, педагогик воситаларни қўллаш
мазмуни ва имкониятигина ҳисобга олинмаслиги керак. У, асосан, алоҳида ўқувчи ва ўқувчилар
гуруҳи томонидан ташкил этилувчи фаолият мазмунини ёритиши зарур.
Мактабларда она тили таълимини ижодий ташкил этиш амалиётини таҳлил қилиш бу соҳанинг
қатор заиф томонларини белгилаш имкониятини беради. Ҳозирги пайтда бошланғич синф
ўқитувчилари фаолиятида она тили таълимини ижодий ташкил этиш соҳасида қатор қийинчиликлар
бор. Булар:
-она тили таълимини ижодий ташкил этишнинг мақсад, вазифаларини атрофлича англамаслик;
-она тили таълимини болалар ижодкорлигига мўлжаллаб лойиҳалаш технологиясини
билмаслик;
-она тили таълими мазмунини таълим жараёни хусусиятларига мослаштира олмаслик;
-ижодий таълим натижасини объектив қайд этиш, баҳолаш меъёрларининг она тили ўқитиш
тажрибасида асосланмаганлиги билан изоҳланади. Бошланғич синф ўқитувчилари фаолиятида
учрайдиган камчиликларни бартараф этиш охир-оқибатда она тили таълимининг самарадорлигини
оширишга, она тилини ўзлаштиришнинг ижодий йўналишини кучайтиришга олиб келади. Бундан
келиб чиқадиган хулоса шуки, ўқитувчининг педагогик маҳоратида амал қила бошлаган янгиликлар,
аввало, ўқув материалида юз берадиган ўзгаришлар, шу ўзгаришларни қайд қила билиш, олдиндан
пайқаш (антиўипирик) қобилиятидир.
Биз юқорида ўқитувчи фаолиятидаги ўзгаришларни ўқув материали таъсирида юзага келадиган
ҳосила ўзгариш сифатида ажратдик. Ўқув материалларидаги ўзгаришларни сеза оладиган, олдиндан
пайқай биладиган, онгида антиўипирик лаёқатлар ривожланган ўқитувчиларгина таълимни ижодий
ташкил эта олиш қобилиятига эга бўлади. Илмий тадқиқотларда онгнинг антиципирик лаёқати
контекстида унинг уч хил функцияси (бажарадиган иши) ажратилади: билиш (фаразлар қўйиш,
келажакни кўра билиш); лойиҳалаш (фикран ҳисоб-китоб қилиш, лойиҳани олдин онгда, кейин
амалиётда тайёрлаш); тасдиқлай билиш (мақсад, режа, дастур, концепцияларни амалга ошириш).
Таълимни ижодий ташкил этиш маҳорати ўқув-тарбия жараёнида ўқитувчи фаолиятида қатор
вазифаларни — функцияларни бажаради.
1. Изоҳлай олиш функцияси. Ўқитувчиларнинг машғулотларига кириб, айнан олинган бир ўқув
материалини турли хил изоҳлашлари — тушунтиришларига гувоҳ бўламиз: бир ўқитувчи ўқув
материалини болаларбоп, оммабоп шаклда баён қилса, бошқа бир ўқитувчи мавзуларни "оғир тилда"
тушунтиради.
2. Олдиндан кўра билиш (прогноз қила билиш) функцияси. Ижодкор ўқитувчи таълимдан
кўзланган натижани олдиндан пайқай олади, шу натижага эришиш мақсади, воситасини аниқ, тўғри
танлайди, таълимнинг самарадорлигини оширишга мос келадиган ташкилий шаклларни белгилай
билади. Ўз фаолиятида педагогик амалиёт натижасини олдиндан пайқай оладиган ўқитувчи болалар
олдига улар бажара оладиган топшириқ, муаммо, саволларни қўя олади. Шунингдек, бундай
ўқитувчи фаолиятида таълим жараёнида болаларнинг ўзлаштиришида юз бериши мумкин бўлган
қийинчиликларни олдиндан сезиш, бу қийинчиликларни бартараф этиш чоралари олдиндан
белгиланади, таълим учун зарурий воситалар ишлаб чиқилади, таълимнинг самарадорлигини
ошириш талабларига жавоб берадиган усуллар олдиндан танланади.
3. Таълимни болаларбоп лойиҳалаш функцияси. Таълимни лойиҳалаш жараёни ўзаро алоқадор
уч компонентнинг ўзаро таъсири шаклида амалга оширилади: лойиҳалашга оид фаолият (ўқитиш),
https://buxdu.uz
Do'stlaringiz bilan baham: |