# 4, 2020 pedagogik mahorat*педагогическое мастерство*pedagogical skill



Download 4,67 Mb.
Pdf ko'rish
bet146/299
Sana13.01.2023
Hajmi4,67 Mb.
#899233
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   299
Bog'liq
Pedagogik mahorat 4-son 2020 yil

-
 
ҳикоя; 
-
 
тушунтириш; 
-
 
маъруза; 
-
 
суҳбат; 
-
 
дарслик ва адабиётлар билан ишлашда қўлланилади. 
Ҳикоя қилиш ўқитувчи томонидан янги ўтилаётган мавзуга оид далил, ҳодиса ва воқеаларнинг 
яхлит ёки қисмларга бўлиб, образли тасвирлаш йўли билан ихчам, қисқа ва изчил баён қилинишидир 
Ҳикоя қилиш ижтимоий гуманитар фанларни ўқитишда кенг қўлланилади. 
Ҳикоя қилиш давомида ўқувчилар пассив тингловчи бўлиб қолмасликларига, аксинча, 
уларнинг фаолликларини ошириш, диққатларини мавзуга жалб этиш, ҳодиса ва воқеалар хусусида 
фикр юритишларини таъминлаш мақсадида саволлар бериб бориш, кўргазмали қуроллардан 
фойдаланишга алоҳида эътибор бериш зарур. 
https://buxdu.uz


# 4, 2020 PEDAGOGIK MAHORAT*ПЕДАГОГИЧЕСКОЕ МАСТЕРСТВО*PEDAGOGICAL SKILL
114 
Мактаб маърузаси, асосан, юқори синфларда бир соатлик машғулот давомида ўрганилаётган 
мавзунинг ҳақиқий моҳиятини очиб бериш, илмий хулосалар чиқариш ва уларни умумлаштириш 
асосида билимлар муайян изчилликда ўтказилади.
Ўқув материалини тушунтириш ўқитувчи томонидан ўрганилаётган ҳодиса, қонун, қоида ёки 
ҳаракатнинг моҳиятини очиб беришга мисоллар келтириш йўли билан исботланади. 
Суҳбат методи савол-жавоб методи деб ҳам юритилиши мумкин. Чунки ушбу метод-савол 
жавоб тарзида олиб борилади. Суҳбат методи ўқувчиларда фаолликни юзага келтиради, берилган 
саволга жавоб топиш, шахсий фикрларини билдириш, далиллашга ҳаракат қилади. Ўқув жараёнида 
ўрганилаётган мавзу юзасидан кириш, асосий ва якунловчи суҳбатлар ҳам қўлланилади. Янги 
мавзунинг қай даражада ўзлаштирилганлигини аниқлаш мақсадида ҳам суҳбат методидан 
фойдаланилади. 
Дарслик ёки манба (китоб) билан ишлаш материални оғзаки баён қилиш методининг асосий 
тури бўлиб, мактаб амалиётида муҳим ўрин тутади. 
Ўқув адабиётлари билан ишлаш мураккаб психологик жараён саналади. У таълим жараёнида 
ўқитувчи томонидан баён қилинаётган билимлар, ахборотларни китоб матнидан кўриб, онгли идрок 
қилиш фаолиятини ривожлантиришни назарда тутади. Таълим жараёнида ушбу методдан 
фойдаланиш ўқувчиларда кичик тадқиқотларни олиб бориш кўникмаларининг шаклланишига ёрдам 
беради. 
Дарслик ва китоб билан ишлаш икки йўналишда олиб борилади: 

дарс жараёнида дарслик ва ўқув адабиётлар билан ишлаш; 

дарс мавзусига оид синфдан ташқари ҳолларда дарслик ва ўқув адабиётлар билан эркин 
шуғулланиш. 
Умумий ўрта таълим мактабларининг юқори синф ўқувчиларини дарслик ва бошқа ўқув 
материаллари билан бирга хилма-хил кўшимча адабиёт, илмий ва илмий оммабоп мақолалар, 
шунингдек, газета, журнал материалларидан фойдаланишга ўргатиб бориш лозим.
Кўрсатмалилик методининг қуйидаги турларидан фойдаланилади: тасвирлаш, намойиш этиш 
презентация қилиш, саёҳат методлари. 
Ўқув жараёнини ташкил қилиш, методларини амалга оширишда қўлланиладиган воситалар 
таълим самарадорлигини таъминлашга хизмат қилади. 
Восита бу ўқитиш методи ёки усуллардан муваффақиятли фойдаланиш учун зарур бўлган 
ёрдамчи ўқув материали ҳисобланади. Таълим воситалари дарслик, ўқув қўлланмалар, асбоб 
ускуналар, лаборатория жиҳозлари, ахборот ва техник воситалар, кўрсатмали қуроллар, рамзий 
белгилар, радио, телевидение ва компьютер ва ҳоказолардан ташкил топади. 
Ўқув жараёнида ўқитиш воситаларидан фойдаланиш дарс жараёнида табиий ёки тасвирий 
кўргазмали материаллар, слайдлар, предмет, схема, диаграмма, сурат ва бошқалар; лаборатория ёки 
намойиш этишга асосланувчи машғулотлар жараёнида қўлланиладиган асбоб ускуналар, ўқув 
қуроллари, микроскоп, кадоскоп, кампютер ва бошқа аппаратлар қўлланилади. 

Download 4,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   299




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish