# 4, 2020 PEDAGOGIK MAHORAT*ПЕДАГОГИЧЕСКОЕ МАСТЕРСТВО*PEDAGOGICAL SKILL
112
-
ҳар бир синф ёши ва билимига кўра бир хил бўлган ўқувчиларни жамоага бириктиради;
-
дарс жараёни 45 дақиқа давом этиб, белгиланган жадвал доирасида амалга оширилади;
-
дарс педагог ва ўқувчиларнинг фаолият бирлигига асосланган бўлиб, бевосита ўқитувчи
раҳбарлигида жамоа, гуруҳли ва якка тартибда олиб борилади;
-
дарс машғулоти турли хил методлар ёрдамида олиб борилади.
Дарсларни ташкил этишга нисбатан қуйидаги дидактик талаблар қўиилади:
Дарснинг мақсади ва вазифаларининг аниқлиги ҳамда педагогик жиҳатдан тўғрилиги,
таълимий, тарбиявий ва шахсни ривожлантирувчанлик вазифаларининг бирлиги, ўқитишнинг яхлит
дарс ва унинг маълум қисмлари, вазифалари ҳамда мазмунига мувофиқ келадиган, ўқувчиларнинг
билиш фаолликлари ва мустақил фаолиятларини таъминлашга хизмат қиладиган методларини
танлаш.
Машғулотлар турли шаклларда жамоа, гуруҳли ва якка тартибдаги шаклларини қўшиб олиб
бориш, педагогнинг рахбарлиги, ўқувчилар фаол билиш фаолиятини бирга олиб бориш ҳамда
ўқувчиларнинг ёш ва психологик хусусиятларини инобатга олиш.
Дарсларни демократик тамойиллар асосида ташкил этиш, ўқувчи эркинлигини таъминлаш
уларни ўқитиш ва тарбиялаш учун қулай шарт шароит яратиш.
Замонавий таълимни ташкил этиш тизимида якка тартибда таълим олиш ўз ўрнига эга. Якка
тартибдаги таълим ўқувчининг қизиқиши, эҳтиёжи, хоҳишига кўра муайян фандан билим олиш;
айрим фан ёки предмет бўйича юзага келган ўзлаштирмовчилик ечимини топиш, шунингдек, узоқ,
вақт соғлиқни сақлаш муассасаларида даволанган ёки тиббиёт ходимлари назоратида бўлган
ўқувчиларнинг ўқув дастури талабларини бажаришларига кўмаклашиш мақсадида ташкил этилади.
Якка тартибда таълим олишнинг асосий кўринишларидан бири репититорлик таълими.
Умумий ўрта таълим мактаблари ҳамда янги турдаги ўқув муассасалари фаолиятида
ўқитишнинг ноанъанавий шакли - маъруза кенг қўлланилади. Маъруза, асосан, ижтимоий фанларни
ўқитиш жараёнида қўл келади. Маъруза дарсларини ташкил этиш анча мураккаб ва кўп меҳнат талаб
қиладиган ишдир. Маъруза жараёнида асосий эътибор ўқувчиларнинг билим ва фаолият малакасини
ошириш, мустақил фикрлаш қобилиятини ривожлантиришга қаратилади.
Мактаб амалиётида маърузанинг қуйидаги турларидан кенг фойдаланилмоқда: ҳикоя, суҳбат,
мунозара ҳамда оммавий маъруза.
Маърузалар асосан ёзма шаклда ифода этилади. Шу боис маърузачи ўқитувчидан маъруза
мавзусида тайёрланган режа ҳамда конспект бўлади.
Маърузада баён қилинган материалнинг ўқувчилар томонидан тушунилиши ва қабул қилиб
олиниши бошланғич синфларда қуйидагича изоҳланади:
Ўқувчилар томонидан қабул қилинадиган материаллар хажми 1 -синф 20-25 та, 2 -синф 25-30
та, 3 -синф 30-35 та, 4 -синф 35-50 та сўздан иборат.
Ўрта таълим мактабларида маъруза умумий 45 дақиқалик бир академик соатдан иборат бўлади.
Умумий қоидага мувофиқ маъруза бир дарс давомида охирига етказилмай қолган бўлса, у янги
машғулотда давом эттирилади. Мавзу бўйича маъруза материаллари тушунтириб бўлингач,
ўқувчилар билан савол-жавоб ўтказилади. Ҳар бир мавзу юзасидан фойдаланиш лозим бўлган
адабиётлар рўйхати тақдим этилади.
Умумий ўрта таълим мактабларининг юқори синфларида ижтимоий ва гуманитар фанлар
бўйича семинар машғулотлари ташкил этилмоқда. Семинар машғулотларни ташкил этишдан мақсад
ўқувчиларнинг айрим мавзулар юзасидан кенг ва чуқур маълумот бера оладиган манбалар устида
ишлай олишлари, мустақил ишларини ривожлантириш, адабиётлардан фойдалана олиш кўникма ва
малакаларига эга қилишдан иборатдир.
Семинар машғулоти ўқувчилар томонидан мавзу бўйича маърузалар тайёрлаш ва уни
презентация тайёрлаш, муҳокама қилиш йўли билан олиб борилади.
Семинарларга олдиндан тайёргарлик кўрилади. Чунки адабиётларни ўрганиш, материал йиғиш,
кузатишлар ўтказиш анча вақтни олади.
Семинар машғулоти педагог раҳбарлигида ўтказилади. У ўқувчилар ишини йўналтириб туради,
мавзуга оид саволлари юзасидан ташкил этилган муҳокамани якунлайди, қўшимча маълумотлар
билан тўлдиради, материални муайян тизимга солади, ўқувчилар фаолиятини баҳолайди.
Семинар машғулоти ўқувчилар эътиборини дарсга жалб этиш, уларнинг мустақил ишлашга,
фикрлашга ўргатиш, қизиқишини орттириш, уларни дарсни фаоллаштириш ҳамда ўқувчилар ақлий
қобилиятларини ўстиришга ҳизмат қилади.
Ўқитишнинг ноанъанавий шаклларидан бири амалий машғулотлардир. Улар одатда махсус
жиҳозланган хона ёки алоҳида ажратилган тажриба майдонида олиб борилади.
https://buxdu.uz
Do'stlaringiz bilan baham: |