https://buxdu.uz
# 4, 2020 PEDAGOGIK MAHORAT*ПЕДАГОГИЧЕСКОЕ МАСТЕРСТВО*PEDAGOGICAL SKILL
111
Анвар ЖАЛИЛОВ
Навоий давлат педагогика институти
математика ўқитиш методикаси
кафедраси доценти
УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМДА ЎҚУВ ЖАРАЁНИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ЙЎЛЛАРИ
Ушбу мақолада таълимнинг умумий ўрта таълим босқичида ўқув жараёнини ташкил қилишнинг ўзига
хосликлари, муаммолари ва бу муаммоларнинг ечими ҳақида гапирилган бўлиб, ўқув жараёнини ташкил
қилишнинг йўл ва воситалари кўрсатилган.
Калит сўзлар: ўқув жараёни, таълим, тизим, таълим шакллари, таблим воситалари, тарбия, билим,
метод.
В данной статье рассматриваются особенности, проблемы и пути решения организации учебного
процесса на этапе общего среднего образования, а также пути и средства организации учебного процесса.
Ключевые слова: образовательный процесс, образование, система, формы обучения, средства
интерпретации, образование, знание, метод.
This article discusses the features, problems and solutions to the organization of the educational process at the
stage of General secondary education, as well as ways and means of organizing the educational process.
Keywords: educational process, education, system, forms of education, means of interpretation, education,
knowledge, method.
Таълим жараёнининг мазмуни шахсга таълим бериш, уни тарбиялаш ва ривожлантиришдан
иборат бўлиб, унинг мазмуни негизида таълимнинг шакл, метод ва воситалари белгиланади. Ўқув
муассасаларининг асосий вазифаларини ҳал этиш машғулот мазмуни, таълим шакли, методлари
ҳамда воситаларининг натижасига боғлиқ. Таълим шакли, метод ва воситалари ўқувчиларни
маънавий, ахлоқий жиҳатдан тарбиялаб, уларда чуқур билим, кўникма ва компитентлигини оширади,
дунёқарашни ривожлантиради.
Таълим шакли муайян мақсадга мувофиқ маълум режимда белгиланган тартибда ташкил
этиладиган, ўқитувчи ва ўқувчининг фаолиятидир. Таълим шакллари учта гуруҳга бўлинади.
Таълим шаклларидан бири аньанавий синф дарс тизими:
➢
янги билимларни баён қилиш дарси;
➢
ўтилган материалларни мустаҳкамлаш дарси;
➢
билим кўникма ва малакаларни текшириш дарси;
➢
кириш дарслари ва такрорлий умумлашма дарслар;
➢
аралаш дарс.
Яна бири якка тартибдаги таълим:
➢
репититорлик;
➢
маҳсус таълим.
Учинчиси ноанъанавий таълимдан иборат бўлиб
➢
маъруза;
➢
семинар;
➢
лаболатория машғулотлари;
➢
саёҳат, бахс мунозара;
➢
давра столи;
➢
викторина;
➢
конференция ва бошқа дарслар.
Бугунги кунда республикамиз таълим муассасаларида ўқитишнинг қуйидаги шаклларидан
фойдаланилмоқда.
Анънавий таълим ўзида синф-дарс тизими моҳиятини акс эттиради. Мазкур тизимнинг моҳияти
қуйидагилардан иборат:
а) ўқувчилар ёши ва тайёргарлик даражаларига кўра синфлар бириктирилади ва умумий ишни
бажарадилар;
б) ўқув предметининг мазмуни бўлим ва мавзуларга, бўлим ва мавзулар эса баравар ва изчил
жойлаштирилган қисмларга ажратилиб, улар бирин-кетин, маълум жадвал бўйича келадилар.
Синф дарс тизими ёши ва билими бир хил бўлган ўқувчилар жамоасини ташкил этувчи синф;
дарс эса белгиланган вақт ичида, белгиланган хонада, бевосита педагогнинг раҳбарлиги ҳамда
назорати остида ўқувчилар билан олиб бориладиган таълим жараёнини англатувчи тушунчалардир.
Дарс ўқув ишларининг асосини ташкил қилади. Синф-дарс тизими қуйидагилардан иборат:
https://buxdu.uz
Do'stlaringiz bilan baham: |