# 4, 2020 PEDAGOGIK MAHORAT*ПЕДАГОГИЧЕСКОЕ МАСТЕРСТВО*PEDAGOGICAL SKILL
108
Интернет тармоғидан фойдаланувчиларнинг энг катта қисми 18-25 ёшдагилар, аксарият қисмини эса
талабалар ташкил қилади [9].
Ҳозирда АКТ ва Интернет инфротузилмаси ҳар қачонгиданда долзарб аҳамият касб этмоқда.
Бундан ташқари, ҳозирги кунда ўқитувчилар ҳам “менежерлар”га айланиб боришмоқда. Яъни,
уларнинг вазифаси маълумотни тақдим этиш эмас, балки қайси китобларни қайси электрон
кутубхонадан ёки сайтдан топиш ҳамда ўқиш мумкинлигига йўналтиришдир. Замонавий таълимни
визуализация ва тақдимотлар билан ташкил қилиш талаба ўзлаштиришининг юқори бўлишига олиб
келади [1].
Мақсадимиз — ёшларни Интернетдан ажратиб қўйган ҳолда эмас балки, ундан тўғри
фойдаланган ҳолда таълим олиш ва дунёқарашини кенгайтириш учун қулай шароитлар яратишдир.
Айни замонда Интернет ёшлар таълим-тарбиясида ўта муҳим ўринни эгаллайди. Чунки, ёшлар
таълим-тарбиясига оид хулқ-атвор кўникмаси, ҳаёт тамойиллари, фикрлаш ва оламнинг яхлит
манзарасини кўпроқ айнан Интернет ёрдамида ўрганиш ва ўзлаштириш имкониятига эга. Айрим ота-
оналар фарзандининг компьютер қаршисида бўлган вақтида ҳеч қандай хавотирга ўрин йўқ, деб
ўйлайди. Бироқ виртуал оламда ҳам уларни муайян таҳдидлар, хавф-хатарлар кутиб турган бўлиши
сир эмас. Ахборот хавфсизлиги бўйича мутахассислар томонидан таҳликали шароитларда қай тарзда
ўзини муҳофаза қилиш, хавф-хатарлар ва таҳдидлардан ҳимояланиш мумкинлигини англаш учун
мураккаб бўлмаган қоида ва тавсиялар ишлаб чиқилган, Интернетда ишлаш пайтида уларни эсда
тутиш ва эътибор қаратиш сўралади. Қуйида ана шу атамалар устида тўхталиб ўтамиз.
Хавф-хатар
— уларнинг тармоқда учта асосий тури мавжуд:
Контент хавфи
— ёш авлоднинг ахлоқий ва маънавий тарбиясига салбий таъсир этувчи
(матнлар, тасвирлар, аудио, видеофайллар, ҳаволалар) ноқонуний, ахлоқсиз ва зарарли бўлган турли
ахборотларнинг (зўравонлик, ёвузлик, ҳаёсизлик, одоб-ахлоқ меъёрларига зид сўзлашув, ирқий,
диний ва миллатлараро низоларни келтириб чиқарувчи, терроризм ва диний экстремизм, наркотик ва
психотроп моддалар тарғиботи, жонига қасд қилиш, тақиқланган ўйинлар) Интернет тармоғида доим
мавжуд.
Коммуникацион хавф
— Интернет тармоғида номаълум (яхши таниш бўлмаган) шахслар билан
мулоқот жараёнида пайдо бўлади. Тармоқдаги анонимлик ва жавобгарликка тортилмасликни англаш
ҳисси кўп фойдаланувчилар томонидан хақорат, қўрқитиш, кибербуллинг, хиралик ҳамда шантаж
қилиш каби ҳолатларга йўл очади.
Техник хавф
— зарарли дастурлардан фойдаланиб (вирус, бот, айғоқчи дастурлар ва шу
кабилар), дастурий маҳсулотларга зарар етказиш, махфий ва шахсий ахборотлар ёки шахсга оид
маълумотларни ўғирлаш, киберфирибгарлик.
Do'stlaringiz bilan baham: |