# 4, 2020 PEDAGOGIK MAHORAT*ПЕДАГОГИЧЕСКОЕ МАСТЕРСТВО*PEDAGOGICAL SKILL
109
инсониятга нафрат, жиноят оламига хос мазмундаги қўшиқларни ҳам учратиш мумкин. Айрим
қўшиқларда жамиятга карши бориш, қонунларга ҳурматсизлик, низолар, жиноят, суиқасд, наркотик
моддалари истеъмоли кабилар ҳам мавжуд. Уларнинг ижобий жиҳати мутлақо бўлмагани боис,
уларга ортиқча таърифга ҳожат йўқ.
3. Аноним Интернет-мулоқотлар.
Таъкидлаш лозимки, онлайн мулоқот ўзининг табиати
билан жонли мулоқотдан тубдан фарқ қилади. Бу ерда мутлақо ўзгача хулқ меъёрлари, этика
стандартлари, фарқли мезонлар амал қилади. Форумлар, чатлар, ҳамжамиятларда номаълум шахслар
билан мулоқот қилишга тўғри келади. Анонимлик ҳолати фойдаланувчиларга Интернетда реал ҳаётда
айта олмайдиган фикрлар ва ҳаракатлар содир қилишга изн беради. Аноним мулоқотлар ҳақорат,
кибербуллинг, камситиш ва хиралик қилиш сингари ҳаракатларни келтириб чиқариши мумкин.
4. Шахсий маълумотларни йўқотиш –
бу Интернет тармоғи фойдаланувчиларининг ўта
ишонувчанлиги ва очиқлиги боис содир бўлади. Ушбу ҳолатлар ижтимоий тармоқларда рўйхатдан
ўтиш пайтида, онлайн харидлар қилаётганда, телеграм, чат ва форумларда анкеталарни тўлдириш
чоғида кузатилади. Шахсий маълумотлар тўплами ёвуз ниятли кишилар учун жуда қулай ўлжа бўлиб,
бундан улар ўзларининг ғаразли ва ноқонуний мақсадларида фойдаланишлари мумкин. Шуни
алоҳида таъкидлаш жоизки, ижтимоий тармоқлардаги аккаунтлар (саҳифалар) шахсий маълумотлар
йўқоладиган (ўғирланадиган) асосий жой бўлиб ҳисобланади. Кўп сонли ёш фойдаланувчилар ўз
аккаунтларида эркин фойдаланиш учун барча маълумотларни, яъни туғилгаи куни ва исмини
(телефон рақами, ўқийдиган таълим муассасаси, яшаш манзили, қайси жойларда бўлишни яхши
кўришини, кайфияти ва характерини ёзишни хуш кўради), шу жумладан, катта ҳажмда
фотосуратларни ҳам жойлаштиради.
5. Ўйинларга карамлик.
Онлайн ўйинлар ҳақиқатан ҳам қизиқарли, уларнинг яратувчилари
болалар ўйин жараёнида кўпроқ вақт давомида қолиб кетишлари учун барча чораларни кўриб
қўйишган. Замонавий онлайн ўйинларда маълум босқичлардан ўтиш ва ўйин каҳрамонларини
такомиллаштириб бориш учун кўп вақт талаб этилади ва бу жиҳатлар, ўз навбатида болаларнинг
ўйин жараёнида узоқ вақт қолиб кетишларини таъминлайди. Ўспиринлар ўзларини намоён қилишга
эҳтиёж сезганлари боис, бундай имкониятни айнан ана шундай онлайн ўйинлардан ахтаришади. Бу
ҳолатлар эса боланинг руҳий қашшоқлашувига, ўйинга қарам бўлиб қолишига олиб келади.
Ўйинларга қарам бўлиб қолиб, кўп болалар овқатланиш, дарс тайёрлашни унутиб, уйқусизликка ҳам
дучор бўладилар [8].
Интернетдаги хавфни камайтириш учун нима қилиш лозим? Ёшлар интернетдан
фойдаланаётганларида ёвуз ниятли инсонларга дуч келиб қолсалар нима қилишлари лозим? деган
саволларнинг пайдо бўлиши табиий ҳолдир. Хусусан, Интернетдаги номаълум шахс билан мулоқот
турли ҳолатларга олиб келиши мумкин, жумладан, ишончли ва дўстона муносабат ўрнатиш ёки
аксинча бўлиши ҳам мумкин. Биз ёшларимизни тармоқдан қандай фойдаланишга ўргатсаккина
уларни интеретдаги турли таҳдид ва хавфлардан асрай оламиз. Меъёрни билиш, Интернетдан тўғри
фойдаланиш таҳдид ва хавфлардан сақланишга олиб келади. Айнан ана шу меъёрни кўпчилик ёшлар
билишмайди. Бу эса аянчли оқибатларга олиб келиши мумкин. Ахир компьютер ёки смартфонни
четга қўйиб, бирон-бир дам олиш жойларда хиёбонларда айланиш нақадар ёқимли ҳолат, шундай
эмасми. Кузатувларга кўра, бунга кўпчилик ёшларда ўз соғлиғига нисбатан эътиборсизлик ҳолатлари
учрайди. Доимий компьютер ва смартфондан фойдаланиш инсон соғлиғига қанчалик зарар
келтириши ҳақида ёшларимиз ўйлаб ҳам кўришмайди. Шу сабадан уларга доимий равишда АКТ
зарари ва фойдаси ҳақида маълумотлар бериб бориш, ана шундай маълумотлар тақдим этувчи сайт ва
телеграмм каналларини ташкил этиш мақсадга мувофиқдир.
Хулоса қилиб айтганда, глобал тармоқнинг чегара билмаслиги фойдали ахборотлар билан бир
қаторда, ўсиб келаётган ёш авлоднинг маънавий-ахлоқий тарбиясига зиён етказиши мумкин бўлган
носоғлом мазмундаги ахборотларнинг ҳам тарқалишининг олдини олиш ҳозирги куннинг долзарб
масаласидир, бу ҳақида барчанинг, яъни каттаю кичикнинг диққатида бўлиши заруратдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |