# 4, 2020 pedagogik mahorat*педагогическое мастерство*pedagogical skill


# 4, 2020 PEDAGOGIK MAHORAT*ПЕДАГОГИЧЕСКОЕ МАСТЕРСТВО*PEDAGOGICAL SKILL



Download 4,67 Mb.
Pdf ko'rish
bet161/299
Sana13.01.2023
Hajmi4,67 Mb.
#899233
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   299
Bog'liq
Pedagogik mahorat 4-son 2020 yil

# 4, 2020 PEDAGOGIK MAHORAT*ПЕДАГОГИЧЕСКОЕ МАСТЕРСТВО*PEDAGOGICAL SKILL
125 
-
ўқишни ва ишлашни хоҳламайдиган, безорилик йўлига кириб кетган 5-9 синф ўқувчиларини 
ҳисобга олиб, уларнинг ота-оналари билан келишган ҳолда муҳокама қилиш; 
-
турар жойда ва маҳаллада олиб борилаётган барча тарбиявий, маънавий, маърифий, маданий-
оммавий ва спорт тадбирлари маркази — мактаб бўлишига эришиш; 
-
ўқувчи-ёшлар, ота-оналар, жамоатчилик билан ҳуқуқий тарбияни амалга ошириш, тарбия 
жараёнининг барча иштирокчилари орасида миллий мафкурани тарғиб қилиш, ақидапарастлик ва 
миллий тараққиётимизга зарарли ғояларнинг кириб келишига қарши муросасиз курашишни ташкил 
этиш; 
-
5-9 синф тарбияси оғир ўқувчиларда миллий ғояни шакллантиришда оила, маҳалла, мактаб 
ҳамкорлигини амалга ошириш тамойиллари ва босқичларига эътибор қаратиш. 
Ёш авлодни яхши хулқли, миллий ғояларимизга садоқатли қилиб тарбиялашда уларнинг ёш 
жиҳатларига, характерига алоҳида аҳамият бериш лозим, чунки буларсиз тарбияда кўзланган 
мақсадга эришиб бўлмайди. Оила, маҳалла, мактаб ҳамкорлигида қуйидаги босқичларга амал 
қилинганда самарадорлик янада юқори бўлади: 5-9 синф ўқувчиларининг (11-16 ёш) қизиқишини, 
билимга чанқоқлик ва ақл заковатини ҳисобга олган ҳолда ижтимоий фаолиятга тортиш, жисмонан 
бақувват бўлишини таъминлаш, маиший меҳнат фаолияти орқали турли касбларга йўналтириш, 5-9 
синф ўқувчилари гуруҳлари ва жамоатчилик орасида ўз ўрнини топа олишига кўмаклашиш, ўз хатти-
ҳаракатлари учун жамият, қонун ва ота-оналари олдида жавобгарлик туйғусини шакллантириш, 
ижтимоий фаоллиги ва мустақил дунёқарашини юзага келтириш. 
Таълим ва тарбия соҳасига эътиборни кучайтириш, бу борада ҳукуматимиз томонидан қабул 
қилинган қонун ва ҳужжатларни, директив кўрсатмаларни самарали бажариш учун оила, маҳалла, 
мактаб ҳамкорлиги фаолияти ўзига хос педагогик тизим, услуб ва шаклларга эга бўлиши зарур. 
Ўтказилган тадбирлар ҳар томонлама пухта, шунинг билан қатнашчиларнинг ёшларига мос 
педагогик ва психологик мужассамлашган, мантиқан теран, қизиқарли ва кўргазмали, таъсирчан, 
оммабоп, амалий жиҳатдан қисқа ва лўнда, зстетик жиҳатдан кенг кўламли бўлиши керак. 
5-9 синф ўқувчиларини мустақил фикрлаш, мустақил ҳаракат қилиш ва мустақил фаолиятда 
бўлишга одатлантириш учун ота-она, ака-опалар унинг ҳар бир саволига тўғри ва аниқ жавоб бериб 
бориш билан унда мустақил фикрлаш туйғусини рағбатлантира боришлари зарур. Чунки булар 5-9 
синф ўқувчилари шахсида ўз ғояси, фикрига ишониш, уни намоён қилиш кўникмасини ҳосил қилади. 
5-9синф ўқувчиларида мақсадли бўлиш, мақсадни рўёбга чиқариш ва ўз ғоясига ишончни 
шакллантириш ғоявий собитлик фазилатларига замин тайёрлай боради. 
Оилавий муҳит тарбияси оғир ўқувчиларни тарбиялашнинг энг муҳим ижтимоий омилларидан 
биридир. Чунки оила – жамият негизи бўлиб, кўп асрлик мустаҳкам маънавий таянчга эга. 
Мафкуравий профилактикага хос бўлган илк тушунчалар, аввало, оила муҳитида шаклланади. Бу 
жараён боболар ўгити, ота ибрати, она меҳри орқали амалга ошади. 
Оиладаги соғлом муҳит соғлом мафкурани шакллантириш манбаидир. Жамиятда ҳар бир 
оиланинг мустаҳкамлиги ва фаровонлигини, ўзаро ҳурмат ва аҳиллигини таъминлаш мафкуравий 
профилактика вазифаларини амалга оширишда таянч бўлади. Оила мафкураси бу – муайян қондош 
ижтимоий гуруҳ аъзоларининг умумий эҳтиёжлар, тилак, орзу, умидлар ҳамда манфаатлари, 
қарашлари, тасаввурлари ифодасидир. Ҳар бир маърифатли жамият аъзолари ўзларининг туб мақсад 
ва манфаатлари асосида бирлашадилар. Бу муштарак бирлик давлат мадҳиясини ёд билиш, ҳар бир 
хонада давлат байроғининг фахр билан осиб қўйилиши ва бошқа умуммиллий анъаналарда намоён 
бўлади. Бу қарашлар тизими ҳар бир ота-она, ўғил-қизни ўз ватани, юрти билан фахрланиши, 
келажаги учун қайғуриш, бу йўлда тинимсиз изланиш, меҳнат қилиш ва уни ёт таъсирлардан 
мудофаа этишга ундайди. 
Соғлом 
ғоялар 
тарбияси 
ва 
мафкуравий 
профилактика 
ишлари 
уйғунлигида 
шакллантириладиган мафкуравий иммунитет юксак дунёқараш ва эътиқод тарбиясини англатади. 
Мафкуравий иммунитет – тартибга солинган, яхлит тизимга айлантирилган билим, тасаввур ва 
ғоялар мажмуи бўлиб, у шахсни мафкуравий полигонларда ўзлигини сақлаган ҳолда муносиб ўрин 
эгаллашга, ёт мафкураларга фаол қарши туришга чорлайди. 
Ўз-ўзини бошқаришнинг миллий модели бўлган маҳалла халқимизнинг азалий удумлари, урф-
одатлари ва анъаналарига таянган ҳолда, улкан ижтимоий-тарбиявий вазифани бажаради. 
Кексаларнинг панд-насиҳати, катталарнинг шахсий ибрати, жамоанинг ҳамжиҳатлиги мисолида 
кишилар онгига Ватан равнақи, юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги, комил инсон, ижтимоий 
ҳамкорлик, миллатлараро тотувлик ва динлараро бағрикенглик ғоялари сингдириб борилади. 
Инсоният тарихи шуни кўрсатадики, ким ўз халқига қарши курашмоқчи бўлиб, аҳмоқона йўлга 
ўтган бўлса, ҳеч қачон, ҳеч қаерда ўз мақсадига эришмайди. Чунки азал-азалдан ўз ота-онаси ва эл-
https://buxdu.uz



Download 4,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   299




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish