Ҳамкорлик доирасида ишчи ўқув режа ва ишчи ўқув дастурларини такомиллаштириш.
Ўқув режа ва дастурлар бўйича олий таълим муассасаси миқёсида ҳар бир ўзгартириш ҳудудий
хусусиятлардан келиб чиққан ҳолда амалга оширилиши лозим. Ўтказилган таҳлиллар шуни
3. Таълим вазифаларини шакллантириш
4. Таълим мазмунларини тузиш
5. Ўқув режа ва фан дастурларини такомиллаштириш
6. Ўқув-режалаштириш ҳужжатларини ишлаб чиқиш
7. Таълим методлари ва воситаларини танлаш
2. Дастлабки вазиятни таҳлил қилиш
8. Ўқув жараёнларини ташкил этиш ва дидактик воситалардан фойдаланиш
9. Баҳолаш тартиблари ва методларини танлаш
1. Манбаларни ўрганиш, талабларни аниқлаш
10. Ўқув ва ишлаб-чиқариш амалиётларини ўтказиш
11. Таълим жараёнини баҳолаш
https://buxdu.uz
# 4, 2020 PEDAGOGIK MAHORAT*ПЕДАГОГИЧЕСКОЕ МАСТЕРСТВО*PEDAGOGICAL SKILL
149
кўрсатдики, ҳозирги кунда олий таълим муассасаларида биринчи ўқув йили давомида асосан
умумтаълим фанлари ўқитилади. Бу ҳолат талабаларда ўқишнинг дастлабки кунларидан бошлаб,
ўзлари танлаган мутахассисликлари бўйича тасаввур ва тушунчаларнинг шаклланмаслиги, натижада
мутахассисликка бўлган иштиёқларини сўнишига, қизиқишларини пасайишига олиб келмоқда.
Бундан ташқари, мавжуд ўқув режаларига асосан ўқув ва ишлаб чиқариш амалиёти таълимнинг 2- ва
3-босқичларида амалга оширилиши кўзда тутилган. Олий таълим муассасалари фанлар ўқитилиши
кетма-кетлиги ва фанлар бўйича соатлар миқдорини ўзгартирмаган ҳолда, ишчи ўқув режасини қайта
тузиш имкониятига эга. Ишчи ўқув режани ишлаб чиқишда ҳамкор корхона ва ташкилотларнинг
талаб ва эҳтиёжлари ўрганилиши ҳамда ишчи ўқув режада ўз аксини топиши зарур.
Биз томондан олиб борилган тадқиқот доирасида ишчи ўқув режа ва ишчи ўқув дастурларини
такомиллаштириш бўйича ижтимоий ҳамкорларнинг талаб ва таклифлари ўрганилди.
Иш берувчилар талаб ва таклифларига асосан ўқув режасини такомиллаштириш бўйича
қуйидаги тавсиялар ишлаб чиқилди:
1.
Биринчи ўқув йилидан бошлаб касбий фанларни ўқитишни йўлга қўйиш зарур. Бунинг учун
баъзи умумтаълим фанларини ўқитишни орқароққа суриш ва уларнинг касбий фанларга уйғунлигини
таҳлил қилиш талаб қилинади.
2.
Биринчи ўқув йилида ишлаб чиқариш корхонасида мутахассислик билан танишув
амалиётини ташкил этиш масаласини кўриб чиқиш керак. Биринчи ўқув йилида ишлаб чиқариш
корхонасида мутахассислик билан танишув амалиётини ўтказишнинг мақсади талабаларнинг
ишлаши эмас, балки умумий назорат орқали корхонадаги ишлаб чиқариш бўйича тасаввурга эга
бўлиш ва келажакда эгаллайдиган касбий малакалари тўғрисида фикрга эга бўлиб, ўқиш бошидаёқ
бўлажак касби бўйича талабалар тасаввурини ривожлантириш ва уларни қизиқтириш.
Ўқув режани ўзгартиришлар бўйича барча қарорлар корхоналар ва олий таълим муассасалари
билан биргаликда келишилган ҳолда қабул қилинишига алоҳида эътибор берилди. Зарур ҳолларда
киритилган ўзгартиришлар тажриба-синовдан муваффақиятли ўтгандан сўнг, олий таълим вазирлиги
тасдиғидан ўтказиб амалда қўллаш учун татбиқ этилиши мумкин. Демак, ҳамкорлик доирасида ўқув
режаси, махсус фанлар, ўқув ва ишлаб чиқариш амалиёти дастурлари таҳлилий кўриб чиқиш асосида
қайта ишлаб чиқиши керак.
Ўқув режани такомиллаштириш бўйича иш берувчилар таклифлари асосида таълимнинг
биринчи босқичидан мутахассислик фанларини ўқитишни йўлга қўйиш учун мавжуд ўқув режадаги
айрим умумтаълим фанларини ўқитишни 2- ва 3-босқичга ўтказиш учун мазкур фанларнинг
умумкасбий фанлар билан боғлиқлиги ўрганилди ва таҳлил қилинди. Чунки, мутахассисликка боғлиқ
бўлган шундай умумтаълим фанлари борки, уларнинг тегишли мавзуларини ўрганмасдан туриб
айрим умумкасбий ва махсус фанлар мавзуларини ўқувчилар тушунмайдилар. Шунинг учун ўқув
режага ўзгартириш киришдан олдин айрим умумтаълим ва умумкасбий фанлар мазмунининг ўзаро
боғлиқлиги атрофлича ўрганилди.
Ишчи ўқув дастурини такомиллаштиришда иш берувчилар иштирокини таъминлаш ҳамда
уларга янада тушунарли бўлиши учун ишчи ўқув дастури мазмунига компетенция ибораси
киритилди ва фаннинг ҳар бир мавзуси бўйича талаба қандай компетенцияга эга бўлиши, мазкур
компетенцияга эга бўлиши учун уларга қандай билимлар берилиши ва қай тарзда берилиши (қандай
методлар ёрдамида) ҳамда натижалар қандай баҳоланиши тўғрисида батафсил маълумотлар
киритилди.
Германия Федератив Республикаси Халқ университетлари Немис Ассоциацияси (DVV)нинг
Ўзбекистондаги Ваколатхонаси томонидан амалга оширилган “Катта ёшдагилар таълими” лойиҳаси
доирасида ишлаб чиқилган “Катта ёшдагиларни ўқитиш марказига қадамба-қадам” номли услубий
қўлланмаси муаллифлари фикрига кўра “компетенция- бу бирон таниш ёки янги нотаниш фаолиятни
билим, қобилият, тажриба, муносабат ва ҳоказоларнинг органик бирлиги асосида амалга ошириш
лаёқатидир”.
Бизнинг фикримизча, компетенция – бу шахснинг бирор касб ёки ихтисослик бўйича касбий ва
шахсий сифатлари ва хусусиятлари бўлиб билим, кўникма, малака ва уларни амалий фаолиятда
қўллаш тажрибалари ҳамда мустақил ва ижодий ишлаш қобилиятларини ўзида мужассамлаштиради.
Ишчи ўқув дастурида мавзулар бўйича компетенцияларни белгилашда ижтимоий
ҳамкорларнинг эҳтиёжлари тўлиқ ҳисобга олиниши керак. Компетенцияни ўзлаштириш учун зарур
бўлган билимларни шакллантиришда мазкур фаннинг намунавий ўқув дастури мазмунини асос қилиб
олиш лозим. Ўқитиш методлари ўқувчиларда шаклланиши лозим бўлган умумий ва махсус
малакаларни ҳисобга олган ҳолда танланиши керак.
https://buxdu.uz
Do'stlaringiz bilan baham: |