# 4, 2020 pedagogik mahorat*педагогическое мастерство*pedagogical skill


# 4, 2020 PEDAGOGIK MAHORAT*ПЕДАГОГИЧЕСКОЕ МАСТЕРСТВО*PEDAGOGICAL SKILL



Download 4,67 Mb.
Pdf ko'rish
bet189/299
Sana13.01.2023
Hajmi4,67 Mb.
#899233
1   ...   185   186   187   188   189   190   191   192   ...   299
Bog'liq
Pedagogik mahorat 4-son 2020 yil

# 4, 2020 PEDAGOGIK MAHORAT*ПЕДАГОГИЧЕСКОЕ МАСТЕРСТВО*PEDAGOGICAL SKILL
147 
талабалар 
ўртасида сўровлар 
ўтказиш; жамоатчилик 
ва 
иш 
берувчиларнинг 
фикрини 
ўрганиш ҳамда илғор хорижий тажрибаларни таҳлил қилиш орқали олий таълим сифатини ошириш; 
ўқув дастурларини такомиллаштириш ва замонавий педагогик технологияларни жорий 
этиш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш кабилар белгилаб берилди. 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг “Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-
интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак” 
номли асарида “...иқтисодиёт, ижтимоий соҳа ва ҳар бир ҳудуднинг зарур мутахассисларга бўлган 
талабини тўғри аниқлашни танқидий таҳлил қилиш” кадрлар тайёрлашдаги устувор вазифалардан 
бири сифатида эътироф этилган. 
Бугунги кунда олий таълим муассасасининг асосий вазифаси меҳнат бозорида талаб қилинган 
битирувчиларни, яъни рақобатбардош кадрларни тайёрлашдир. Ушбу вазифани амалга ошириш учун 
олий таълимдаги таълим мазмуни ишлаб чиқаришдаги мутахассис фаолиятини, унинг билим, 
кўникма ва малакаларини ўзида тўлиқ мужассамлаштириши лозим.
Мазкур долзарб масалани ижобий ҳал этиш учун таълим мазмунининг асоси ҳисобланган олий 
таълим тармоқ стандартлари, ўқув режа ва ўқув дастурларини яратиш ва уларни такомиллаштириш 
жараёнига таълим муассасасининг кадрлар тайёрлашдаги энг яқин ҳамкори ҳисобланган иш 
берувчиларни жалб этиш зарур.
Ишлаб чиқариш мутахассисларини, таълим мазмунини ишлаб чиқишга жалб этишдаги роли 
нималардан иборат бўлади?
Биринчидан, олий таълим мутахассисликлари бўйича тармоқ стандартларини ишлаб чиқишда 
ишлаб чиқариш корхоналари мутахассислари фаол иштирок этиши лозим. 
Олий таълим тармоқ стандартининг асосий таркибий қисмлари муайян тайёрлов йўналиши 
бўйича технологик жараён схемасига биноан фаолият турлари, махсус талаблар, кўникмалар ва 
билимларни қамраб олган. Мазкур бўлим иш берувчиларнинг талабларини ўзида акс эттириб, олий 
таълим муассасаси битирувчиси эгаллаши лозим бўлган билим ва кўникмаларни ифодалайди. Шу 
сабабли, ушбу бўлимни ишлаб чиқишда иш берувчилар иштироки алоҳида аҳамиятга эга бўлиб, 
ишлаб чиқариш жараёнини чуқур биладиган амалиётчи мутахассисларсиз уни талаб даражасида 
ишлаб чиқиб бўлмайди. Натижада ишлаб чиқариш билан таълим тизими интеграцияси 
таъминланмасдан битирувчининг билим, кўникма ва малакалари билан ишлаб чиқариш жараёни 
ўртасида номутаносибликлар юзага келади. 
Иккинчидан, бугунги кунда олий таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган намунавий ўқув 
режа ва дастурлар асосида ҳар бир таълим муассасаси ўзининг ишчи ўқув режаси ва ишчи ўқув 
дастурларини тузиш ва ундан фойдаланиш имкониятига эга. Бунда таълим стандартлари 
талабларидан оғишмаган ҳолда ҳар бир таълим муассасаси мавжуд моддий-техник ва ўқув-методик 
база, педагогик салоҳият, ҳудуддаги меҳнат бозори талаблари, ҳамкорларнинг эҳтиёжлари асосида 
махсус фанлар, ўқув ва ишлаб чиқариш амалиётлари мазмунига ўзгартириш киритиши ҳамда уларни 
ўқитиш вақтлари ва муддатларини ўзи белгилаши мумкин. Ишчи ўқув режа ва ишчи ўқув 
дастурларини такомиллаштиришдаги ушбу вазифаларни ҳудуддаги ҳамкорларсиз, уларнинг 
мутахассислари ёрдамисиз амалга ошириб бўлмаслиги ҳеч кимга сир эмас. 
Учинчидан, ўқув ва ишлаб чиқариш амалиётларини ташкил этиш ва ўтказишда таълим 
жараёнига ишлаб чиқариш корхоналари амалиётчи мутахассисларини жалб этиш, уларнинг базасидан 
кенг фойдаланишни йўлга қўйиш олий таълим муассасаси битирувчилари касбий кўникма ва 
малакаларининг талаб даражасида бўлишини ҳамда ишлаб чиқариш шароитларига тез мослашувини 
таъминлайди. Бунинг учун ишлаб чиқариш мутахассисларини ўқув ва ишлаб чиқариш амалиётлари 
бўйича таълим дастурларини такомиллаштиришда иштирок этишларини таъминлаш зарур бўлади. 
Биз томондан олиб борилган илмий тадқиқот ишлари олий таълим муассасаларида кадрлар 
тайёрлаш учун таълим мазмунини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилишда ҳамкорларни кенг 
жалб этишга қаратилган бўлиб, пировард натижада тайёрланган мутахассисларнинг касбий билими, 
кўникма ва малакалари билан меҳнат бозори талаблари ўртасида номутаносибликни бартараф 
қилишга эришиш, таълим муассасалари билан ишлаб чиқариш корхоналарининг ўзаро манфаатли 
ҳамкорлигини таъминлашни кўзда тутади. 
Ҳамкорлик доирасида ташкил этиладиган таълим жараёни бир қатор бир-бири билан ўзаро 
боғланган фаолиятлар доирасида амалга оширилади. Бунда ҳар бир олинган алоҳида босқичда 
тегишли манфаатдорларни жалб қилиш мумкин.
https://buxdu.uz



Download 4,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   185   186   187   188   189   190   191   192   ...   299




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish