Улуғбек академияси
Улуғбек Ўрта Осиё халқлари илм-фани ва маданиятини ўрта аср шароитида дунё фанининг энг юқори поғонасига олиб чиқди. Унинг қилган буюк иши – Самарқанд илмий мактабини ўша давр академиясини барпо этганлиги бўлди. Бу илмий мактабда 200 дан ортиқ олимлар фаолият олиб борган. Улар орасида энг йириклари Қозизода Румий, Ғиёсиддин Жамшид Коший эди. Улуғбекнинг илмий мактаби ўз фаолиятида ўрта осиёлик машҳур олим Муҳаммад Хоразмий, Аҳмад ал-Фарғоний, Абул Аббос ал-Жавғарий, Ибн Турк ал-Хутталий, Холид ал-Марваррудий, Аҳмад ал-Марвазий, Абу Наср Форобий, Абу Райҳон Берунийлар бошлаб берган илмий анъанага асосланар эди. Улуғбек Самарқанд ёнида расадхона барпо қилди.
Улуғбек академиясидаги йирик олим - Али Қушчини Улуғбек “Зижи”нинг сўзбошисида “фарзанди аржуманд”, яъни “азиз фарзандим” дейди. Аслида у Улуғбекнинг садоқатли шогирди бўлиб, “Зиж” устида ишлар поёнига етказилгунига қадар устозига ёрдам берган.
Улуғбек Самарқандда 2 та мадраса: бири Регистон ансамбли таркибида ва иккинчиси Гўри Амир ансамбли таркибида барпо қилган. Бошқа йирик олимлар қаторида Улуғбекнинг ўзи ҳам бу мадрасаларнинг ҳар бирида ҳафтада бир маротаба маъруза ўқиган. Бошқа пайтларда вақтини кўпроқ астрономик кузатишларга, “Зижи” устида ишлашга ва давлат ишларига бағишлаган.
Улуғбекнинг яна бир математикага оид асари “Рисолаи Улуғбек” деб аталади ва унинг бир нусхаси Ҳиндистонда Алигарх университети кутубхонасида сақланади, ҳали ўрганилмаган. Балки у ҳам ҳисоблаш математикасига алоқадордир.
Керак бўлса олинади
Аббосийлар сулоласидан бўлган халифа, йирик сиёсий арбоб, илм-фан ҳомийси Маъмун – халифа Ҳорун ар-Рашиднинг ўғли. Маъмун отасининг вазири Жаъфар ибн Яҳё тарбиясини олиб, камол топган. Маъмун Хуросон вилояти (маркази – Марв шаҳри) ноиби (809-819 йй.) 813 йилда акаси ал-Амин билан тахт учун бўлган жангда ғолиб чиқиб, Бағдод халифалиги унинг ихтиёрига ўтади, аммо Бағдодга фақат 819 йилда кўчиб ўтган. Маъмун Мовароуннаҳр ва Хуросон олимларини ўз саройида тўплай бошлаб, уларни ўзи билан Бағдодга олиб кетган, улар “Байт ул-ҳикма” (“Донишмандлар уйи”)да ўз илмий фаолиятларини давом эттирганлар. Дунёнинг турли бурчакларидан, Ўрта Осиё ва Хуросон (Муҳаммад ал-Хоразмий, Яҳё ибн Абу Мансур, Ҳабаш ал-Хосиб ал-Марвазий, Холид ал-Марварудий, ал-Аббос ал-Жавҳарий, Аҳмад ал-Фарғоний)дан таклиф этилган алломалар илмий мавзуларда мунозаралар олиб боришган. Маъмун даври илм-фаннинг ниҳоятда ривожланганлиги билан ажралиб туради. Маъмун риёзиёт, фалакиёт, табобат, кимё, география, фалсафа, мантиқ, адабиёт, диний илмлар соҳасида қатор ютуқларга эришган, муътазилия таълимоти ривожига улкан ҳисса қўшган. Отаси даврида бу кутубхона “Байт ул-ҳикмат” деб номлана бошлаган, кейинчалик у кутубхона доирасидан чиқиб, таржима ва илм ёки ўзига хос академия вазифасини ўтаган[19].
Бу мамлакатларнинг ўша даврдаги ижтимоий ҳаётининг ўзига хос ривожланиш даражасини кўрсатади. Шунга асосан айтиш мумкинки, йўлнинг шимолий тармоғи Сўғдиёнадан Фарғона орқали Тош-минорага “савдогарлар қароргоҳи”га чиққан. Ипак йўлининг Марвдан бошланган шимолий тармоғи Қарши томонга йўналиб, сўнг Бухоро, Самарқанд, Тошкент, Фарғона водийси орқали Ўш ва Турфонга етиб борган. Йўлнинг жанубий тармоғи Балхга томон йўналиб, сўнг Термиз ёнидан Ёркент ва Хўтонга етиб борган. Яна бир неча минг чақирим йўл босилиб, Дунхуанга чиқилган ва ипак йўлининг шимолий тармоғи билан туташган.
“Буюк Ипак йўли” пайдо бўлгунга қадар Марказий Осиё ва қадимги Шарқ ҳудудларида савдо ва маданий айирбошлаш воситалари ҳисоблаган бир қатор афсонавий йўллар ҳам бўлганки, уларнинг ҳар бири ижтимоий ҳодиса сифатида шаклланган. Марказий Африкани Саҳрои Кабир орқали Ўрта ер денгизи мамлакатлари билан туташтириб, ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан боғлаган “Туз йўли” бўлган.
Маданий яқинлашув йўлларидан яна бири Бадахшондан бошланиб, Эрон, Месопотомия, Олд Осиё, Миср-Сурия, Анатолия орқали ўтган “Лаъл йўли” бўлиб, Шарқда жуда юқори баҳоланган лаъл тоши – Ғарбга етказилган[5]. Бадахшондан олинадиган лаъл тошларидан (ложувард) қадимги Шарқ заргарлари юксак маданий ва маънавий буюмларни вужудга келтирганлар. Оссурия подшоси Тиглатпаласар III вилоятларга ҳар йили лаъл тошидан 9 тонна солиқ солган[6]. Бадахшон тоши ишлатилган буюмлар Миср фиръавнлари мақбараларида, ижтимоий ҳаёт тарзларида ҳам ўз аксини топган. Кейинчалик Бадахшон лаъл тоши Хитойгача етиб борган[4].
Ўзбекистоннинг ижтимоий-маданий тараққиётида муҳим аҳамиятга эга бўлган йўл Эрон аҳамонийлари сулоласининг йўли бўлиб, қадимда у “Катта Хуросон тракти” ёки “Шоҳ йўли” деб аталган (мил. ав. VI-IV асрлар). Кичик Осиё шаҳарларидаги илмий тафаккурни Ўрта ер денгизи бўйидаги Эфес, Сарди шаҳарларига, Эрон пойтахтларидан бири – Сузага олиб ўтган. Шу йўлнинг бир тармоғи Эрон, Бақтрия орқали Сўғдиёна, Тошкент воҳаси ва Қозоғистон ҳудудидан ўтган ва Олтойгача давом этиб, бу ҳудудларда диний-илмий, фалсафий қарашларни ривожлантирган. Айниқса, “Катта Хуросон тракти” ўша даврнинг энг қулай йўли бўлиб, у Бағдодни Зарафшон ва Сирдарё ҳудудлари билан туташтириб, ижтимоий-сиёсий, моддий ва маданий маданият натижалари алмашилган. Бу жараён қуйидаги тўхтаб ўтиш манзиллари орқали алмашинган: Бағдод-Хулван; Кирмоншоҳ-Ҳамадон; Рей-Дамхан (Бистамада); Нишопур-Тус; Марв-Амул (Чоржўй); Бухоро-Самарқанд; Зомин-Ахсикат-Ўзган.
Марказий Осиёнинг ижтимоий тараққиёти, айниқса, унинг иқтисодий ривожида кумушга бўлган эҳтиёж, “Кумуш йўли”ни вужудга келтирган. Бу йўл Хазар ҳоқонлиги ва Булғор давлати орқали Киев Руси ва Европа мамлакатларига борган. У “Буюк Ипак йўли”нинг шимолий тармоғи ҳисобланиб, VI асрдан бошлаб халқларнинг маданий тараққиёти ривожига ўз ҳиссасини қўшган. Бу каби асосий карвон йўлларидан ташқари, ички савдо йўллари ҳам бўлган. Бири Ахсидан Косон орқали Чуст воҳасига йўналган. Яна бири Поп, Заркент орқали кончилар қароргоҳларига ва яйловларга борган. Қурама ва Олой тоғлари моддий қазилма бойликлари ва Зарафшон дарёси бойликлари туфайли бу йўл тармоғини “Олтин йўл” деб аташган. Археолог тадқиқотчилар ибодат тартибларига оид жез милга қўндирилган қимматбаҳо тошлар қадалган қуш шаклини топганлар (мил. ав. I- минг йиллик). “Лаъл йўли” билан бир қаторда Хўтон Ёркентни шимолий Хитой билан боғлаган “Нефрит йўли” ҳам бўлган. Бу йўл вақт ўтиши давомида маълум бир номга эга бўлиб, Дунхуанда Хўтонга ва жанубга, Помир ва Воҳангача давом этган йўл “Нефрит йўли”, Теракдовондан ўтган йўл “Ипак йўли” деб юритилган. Нефрит тошидан давлат аҳамиятига молик моддий ва маънавий буюмлар ясалган. Нефрит буюмлар диний маросимларда ва турмуш безакларида ҳам ишлатилган. Нефрит воситачилигида, асосан, юэчжи қабилалари шуғулланиб, улар (мил. ав. III асрларгача) Ғарбий Гансу ва Шарқий Туркистон ҳудудларида ўрнашган[4]. Бу ҳудудда мил. ав. VIII-V асрларга доир манбалар ҳам гувоҳлик беради[4]. Қора ва Азов денгизлари соҳили мамлакатларини Марказий Осиё билан боғлаган “Чўл йўли” ҳам мавжуд бўлган. Геродотнинг фикрига кўра, йўл Танаисдан бошланиб, Доннинг юқори оқими бўйлаб, ҳозирги Волга-Дон каналигача чўзилган*.
Чжан Цзян асослаган Ғарбга чиқувчи йўл орқали, дипломатик, сиёсий – элчилик, ҳарбий, савдо-иқтисодий ва маданий алоқалар ўрнатилди. Унга қадар бу ҳудудларда тохарлар, турк ва мўғул тилида сўзлашувчи қабилалар жойлашган эди. “Ғарбий ўлкалар ҳақидаги тўпламда” айтилишича, Цин хонадонига мансуб Шу-хуан (ди) Жун-ди қабилаларига тазйиқ ўтказиб, буюк Хитой деворини бунёд этди.
Шу асосда Чжан Цзян саёҳатидан бир неча юз йиллар ўтиб, Шарқ ва Ғарб ўртасидаги йўл тизими – “Буюк Ипак йўли” қарор топди. Бу йўлга асос солишда хитойликлар, эллинлар (греклар), эроний тилда гаплашувчилар, турклар алоҳида ўрин тутди. Узоқ Шарқ ва Ғарб цивилизацияларининг бир-бирлари билан яқинлашишларида Хитой томонидан икки шахс – Чжан Цзян ва Гоа Инлар муҳим рол ўйнади.
“Ипак йўли” Италия, Испания ва Ўрта ер денгизи бўйидаги бошқа мамлакатлар савдо карвонлари ўтадиган Оссурия бандаргоҳларидан бошланиб, Тир, Дамашқ, Онадўли, Бағдод сўнг Парфиёна орқали Шарққа йўналган ва Ўрта Осиёнинг Марв шаҳригача етиб келган[7]
“Буюк Ипак йўли” нафақат савдо, балки дипломатия ва маданий муносабатлар йўлидир. Турли даврларда мазкур йўл орқали Хитой элчилари ва будда роҳиблари Туркистон шаҳарларига келган, сўнгра бошқа мамлакатларга борганлар. Ғарб элчилари ва миссионерлари Туркистон минтақаси орқали Хитойга, Корея ва Японияга йўл олганлар. VIII асрдан бошлаб ушбу йўлдан ислом тарғиботчилари Шарққа қараб юрганлар.
Хитой элчиси ва сайёҳи Чжан Цзян Фарғонага бориши билан хитойликлар учун Марказий Осиё давлатларига борадиган йўл очилган. Мазкур элчигача бўлган узоқ вақт давомида эса Қадимги Хитой билан Ғарбий Европа ўртасидаги савдо алоқаларига, асосан, Марказий Осиё халқлари воситачилик қилган..
Г.Гердер қисқа қилиб айтганидек, умуман, “Европа Шарқдан саводхонликни, аниқ фанлар ва уларни эгаллаш методологиясини, деҳқончилик ва чорвачилик илмини, денгизда сузиш ҳунарини, ҳарбий техникани ўрганиб олди. Шарқ халқлари Ғарб биродарларига, шунингдек, тасвирий санъат ва архитектурани, шеъриятни инъом этдилар”[8].
Давлатимиз ташқи сиёсатининг мамлакатлараро ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маданий алоқаларини ривожлантиришда “Буюк Ипак йўли” анъаналарини тиклаш ва транскоммуникациялар ролини оширишда муносиб ҳиссаси бўлди. Зеро, қадимий цивилизация эришган ажойиб ютуқлардан бири бўлган бу йўл жаҳон халқлари ҳаётида, Шарқ ва Ғарб халқлари ўртасида иқтисодий, сиёсий, маънавий, маданий муносабатларни ўрнатиш билан “Буюк маданият йўли” ҳам бўлди.
XXI аср бўсағасида ижтимоий-маданий, сиёсий муносабатлар интеграциялашуви ва глобаллашуви шароитида жаҳон ҳамжамияти мамлакатларида ипак йўли анъаналарини тиклашга қизиқиш кучайиб борди. Бирлашган миллатлар ташкилоти Бош ассамблеяси янги минг йиллик арафасида 2000 йилни “Халқаро жаҳон маданияти” йили деб эълон қилиши бунинг ёрқин далилидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |