Афлотун (Платон) қаламига мансуб китоблар. Унинг “Сиёсат китоби” (“Китаб ас-сийаса”) - Ҳунайн б. Исҳоқ араб тилига таржима қилган. Ушбу номдаги яна икки, яъни “Бошқариш ишлари учун сиёсат китоби” (“Китаб ас-сийаса фи тадбир ар-риаса”) ва “Шаҳарлар хусусида сиёсат” (“Китаб ас-сийасат ал-мудун”) рисолаларининг ҳам Афлотунга тегишли экани маълум[13]. Булардан ташқари кўплаб китоблари “Байт ул-ҳикма”да араб тилига таржима қилинган.
Ликей - фалсафий мактаби
Европада Аристотель номи билан танилиб, милоддан аввалги 384-322 йиллари яшаб ўтган юнонистонлик машҳур файласуф ва олим. Афинада Батлимус (Платон)дан таълим олган. Милоддан аввалги 355 йили янги фалсафий мактаб – Ликейга асос солган. Александр Македонскийга устозлик қилган. Арасту ўша даврда мавжуд деярли барча фан соҳаларига оид асарлар ёзиб қолдирган.
Арасту қаламига мансуб китоблар. Унинг “Категориялар” (“Қатиғурийас”), “Иборалар китоби” (“Китаб ал-ибара”), “Қиёслашнинг таҳлили” (“Таҳлил ал-қийас”) Ҳунайн б. Исҳоқ томонидан “Байт ул-ҳикма”да араб тилига таржима қилинган. “Исботлаш китоби” (“Китаб ал-бурҳан”) – икки бобдан иборат бу мақолани Ҳунайн б. Исҳоқ юнон тилидан сурёнийга, Матта б. Юнус эса сурёнийдан араб тилига таржима қилган. Хожи Халифанинг кўрсатишича, ал-Форобий ҳам ушбу номда рисола ёзган[4].
“Баҳс китоби” (“Китаб ал-жадал”) - Ҳунайн б. Исҳоқ уни сурёний, Яҳё б. Адий эса араб тилига таржима қилган. Саккиз бобдан иборат бу рисолага ал-Форобий тафсир тузган. Ва бошқа кўплаб асарлари ҳам таржима қилинган.
“Байт ул-ҳикма” – (Бағдод) академияси
Шарқ илм-фан ривожи айниқса, VIII аср охири IX аср бошларида Араб халифалигининг маркази – Бағдод, Дамашқ шаҳарларида маданият, илм-фан кучайиб бормоқда эди. Хусусан, халифалар ал-Мансур (754-776 йй.), Ҳорун ар-Рашид (786-809 йй.), ал-Маъмун (813-833 йй.) ҳукмронлиги даврида ҳиндча, юнонча, форсчадан илмий, сиёсий, бадиий асарларнинг таржималари кўпайди, маданий алоқалар авж олди. Қадимги Юнонистоннинг машҳур олимлари Аристотель, Гален, Гиппократ, Архимед, Евклид кабиларнинг мероси кенг ўрганилди. Халифаликнинг турли ўлкаларидан таниқли олимлар Бағдодга олиб келинди, бу ерда IX аср бошида “Байт ул-ҳикма” (“Донишмандлар уйи”) маркази ташкил топди. Унда турли илмлар – фалакиёт, риёзиёт, тиббиёт, тарихшунослик, география, кимё, фалсафа каби фанлар ривожланди. Снос.қўй к
Маъмун Бағдодга халифа бўлиб кетишидан аввал Марвда халифаликнинг Ўрта Осиё ва Хуросондаги ноиби бўлган. Унинг саройида юртдошларимиздан катта олимлар – Хоразмий, Аҳмад Фарғоний, Аҳмад ибн Абдулло Марвазий, Абу Абдулло ал-Моҳоний, Абу Наср Форобий, Туркий, Мотрудий сингари етук олимлар фаолият кўрсатганлар. Маъмун даври илм-фаннинг ниҳоятда ривожлангани билан ажралиб туради.
“Байт ул-ҳикма”да иш олиб борган фан ва маданият арбобларининг барчаси араблардан бўлмай, Шарқнинг бутун ҳудуди, чунончи, Марказий Осиёда азалдан яшаб келаётган халқларнинг вакиллари эдилар.
Рақамлардан илдиз чиқариш илмини кашф этган Муҳаммад ал-Хоразмий бу илмгоҳда, унинг қошидаги расадхона ва кутубхонага раҳбарлик қиларди[14].
Do'stlaringiz bilan baham: |