ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ мИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ тарих факултети
КУРС ИШИ МАВЗУ: Голландия XVII – XVIII асрларда: ривожланишнинг асосий йўналишлари ва босқичлари
Бажарди:Ботирова Д . Қабул қилди: Холлиев А.
ТОШКЕНТ 2018
МУНДАРИЖА: Кириш I БОБ.XVII – XVIII АCРЛАРДАНИДЕРЛАНДИЯНИНГ ТАШҚИ СИЁСАТИ
I.1. Нидерландиянинг XVII- XVIII асрдаги мустамлакачилик сиёсати
I.2. XVII- XVIII асрда Нидерландиянинг ташқи сиёсати ва халқаро муносабатлар
II БОБ.XVII – XVIII АCРЛАРДАНИДЕРЛАНДИЯДА ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ ВА МАДАНИЙ ҲАЁТ. 2.1. XVII – XVIII аcрларда Нидерландияда иқтисодий ҳаёт ва савдо муносабатлари
2.2. XVII – XVIII аcрларда нидерландияда ижтимоий ва маданий ҳаёт.
Xулоса Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
Кириш Ғарбий Европа мамлакатлари ривожланиш тарихини чуқур ўрганишга алоҳида эътибор қаратиш зарурияти ҳозирги кунда назарий ва амалий аҳамиятга эгадир. Мустамлакачилик сиёсати Испания, Португалия, Голландия, Англия, Франция каби давлатларнинг ташқи сиёсий ва дипломатик фаолияти нафақат ўша даврдаги, балки келгусидаги халқаро вазиятни белгилаб берувчи омилга айланди. Шу сабабли, мустамлакачилик сиёсати ва мустамлака халқларини шавқатсиз экспулатация қилиниши жаҳон сиёсатидаги рўй берган тарихий жараёнлар ўрганувчиларнинг эътиборини ўзига жалб этиши табиий ҳолдир.
Ғарбий Европа мамлакатлари тарихида Голландия ўзига хос ўрин тутади.
Ишнинг мақсади қилиб Испаниядан мустақил бўлиб ажралиб чиққан Голландия давлатининг ташқи сиёсати ва дипломатиясининг асосий йўналишларини, халқаро муносабатлар соҳасида рўй берган тарихий жараёнлар, ижтимиой-иқтисодий ва маданий сохада амалга оширилган ислоҳотлар ва ҳалқ қўзғалонларини ёритиб бериш қўйилди. Бу мақсадга эришиш учун қуйидаги асосий вазифаларни бажариш назарда тутилган:
Европада етакчи давлатлар ўртасидаги муносабатларда Голландиянинг ўрни ва ролини таҳлил этиш;
Голландиянинг мустамлакачилик сиёсати ва унинг олиб борилишини ўрганиш;
мамлакатнинг ички сиёсати ва маданий ҳаётидаги ўзгаришларни кўрсатиб бериш.
Курс ишини тайёрлаш давомида мавзуга оид илмий адабиётлардан кенг фойдаланилди. Ушбу адабиётлар Голландия ташқи сиёсатида юзага келган вазият, етакчи давлатларнинг унга муносабати ва дипломатиясини атрофлича ёритиб беришда асосий ўрин эгаллайди.
Фойдаланилган адабиётларни уларнинг мазмуни ва тавсифий ҳислатлари бўйича гуруҳларга бўлдаш мумкин.
Биринчи гуруҳга бўйича XVII – XVIII аcрларда Нидерландияда ташқи ва ички сиёсат, ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаётига оид умумлаштирувчи адабиётлар киради. Улар орасида қуйидаги асарларни таъкидласа бўлади: Нарочницкий А.Л. “Международные отношения европейских государств с 1794 до 1830 гг.”; Ефимов А.Р. Методическое пособие по новой истории (1640-1870).М. 1984г.;“Внешняя политика и международные отношения в новое и новейшее время”; “Международные отношения нового времени” ; Протопопов А.С. Козьменко В.М., Елманова Н.С. “История международных отношений и внешней политики России. 1648-2000” ва бошқалар.
Иккинчи гуруҳга оид адабиётларда Нидерландияда ташқи ва ички сиёсатининг долзарб муаммолари, алоҳида олинган мамлакатларнинг ташқи сиёсий фаолияти таҳлил этилади. Новая история стран Европы и Америки. Первый период.//Под ред. Е.Е.Юровской и И.М.Кривогуза. - М., 1997.; Б.Ц.Урланиснинг “Войны и народонаселение Европы”; каби асарлар ушбу гуруҳга киради.
Бундан ташқари, Европа мамлакатлари ичкарисида рўй берган сиёсий жараёнлар ҳам бир қатор илмий адабиётларда ёритиб берилган. Ушбу жараёнлар ташқи сиёсат масалалари билан чамбарчас боғлиқ бўлганлиги сабабли бу асарлардан ҳам тадқиқотда етарлича фойдаланилди. Бундай китоблар алоҳида гуруҳ сифатида ажратиб кўрсатилиши мумкин.
Қолаверса, турли масалаларнинг умумий тарихи бўйича китобларда XVII-XVIII асрнинг биринчи ярмидаги ташқи сиёсатига тааллуқли фактологик маълумотлар мавжуд эканлигини эътироф этиш лозимдир
Юқорида кўрсатиб ўтилган илмий адабиётлар ишнинг мавзусини атрофлича ёритиб беришга кўмаклашади.