Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги


XVII – XVIII аcрларда нидерландияда ижтимоий ва маданий ҳаёт



Download 234,5 Kb.
bet5/6
Sana06.06.2022
Hajmi234,5 Kb.
#640735
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Dilshoda kurs ishi

2.2. XVII – XVIII аcрларда нидерландияда ижтимоий ва маданий ҳаёт.
XVI асрдаги буржуа революцияси мамлакатдаги феодал муносабатларнинг бархам бермади; дехконларнинг ахволини яхшиламади. Феодал тартибларнинг куплари сакланиб колган эди, баъзи провинцияларда (Гельдерн, Оверэйселда) крепостной хухук тугатилмай колаверган булса, бошкаларида турли-туман феодал мажбуриятлар давом этар, хеч кайерда десятина бекор килинмаган эди. Капитализм Голлан­дия ва Зеландия провинцияларининг кишлок хужалигида айникса купрок ривожланди; бу ерларда ижарачи-фермерлар дехконларни аста-секин кисиб чикара борди. Дехконлар ахолинииг асосий купчилигинн ташкил этган провинцияларда улар шафкатсиз эксплуатацияга жавобан сгихияли суратда галаёнлар ва кузголонлар кутардилар. 1654 йили Оверэйсел гровинциясида чинакам дехконлар уруши булди. 1655 йили Вальхерен оролида, 1657 йили Гронинген провиициясида дехконларнинг йирик куз голонлар булиб утди.
Тез ривож топиб борган ишчилар синфида, капитализмнинг мануфактура боскичи учун хос булган иш Хеннинг паст-баландлиги (иерархияси) шаронтида, хар холда, хали бирлик йук эди. Ишчилар синфининг чикишлари таркок холда булса хам, лекин дахшатли ва катта ижтимоий куч эди. Шафкатсиз эксплуатация, иш кунининг 14—16 соатлаб давом этиши, yшa вактдаги Европада тирикчилик воситалари жуда киммат бул­ган бир шароитда уртача иш хаки даражасининг пастлиги, давлатнинг сон-саноксиз тугри ва эгри соликлари (бу соликлар откупшчиклар томонидан рахмсизлик билан ундириб олинар эди) натижасида тирикчилик янада огирлашиб кетиши, мануфактурачиларнииг аёллар ва болалар мехнатини эксплуатация килиши — ана шуларнинг хаммаси шахар камбагалларинниг каттик каршилик курсатишига сабаб булар эди21. К. Маркс Голландиянинг «буюк ватанпарвари» де Витт узининг «Максималар»ида халкка хаддан ташкари огир соликлар солинишини «ёлланма ишчида итоатгуйлик, муътадиллик, тиришкоклик ва... жуда мехнат килишга тайёр туришлик хисларини ривожлантиришнинг энг яхши усули» деб кукларга кутарганлигини истехзо билан эслатиб утади. Амалда еса натижа тамомила бошкача эди. Хунарманд хаалфаларнинг хали хам мавжуд булган союзлари билан бир каторда хамма ерда мануфактура ишчиларининг союзлари вужудга кела борди. Тукимачилик ва мовут мануфактураларининг ишчилари тез-тез иш ташлаб турар эдилар. Лейден, Гаарлем на бошка шахарларда синфий кураш кескин тус олган эди. Ману­фактура ишчиларига карши курашиш учун турли шахарлар корхона эгалари «Мовутчилар съезди» деган махсус таш­килот туздилар.22
Голландия шахарларида факат итисодий стачка кураши олиб борилибгина колмай, балки очикдан- очик кузголонлар хам кутариш эди. Голландия учун мушкул йил булган 1672 кили Амстердамда, Лейденда ва мамлакатнинг бошка купгина шахарларида айникса кучли кузголонлар кутарилди. Уша вактда Голландия буржуазияси бостириб кирган ташки душмандап кура, уз халкидан купрок куркарди.
Халк оммасининг чикишлари хар канча стихияли булса-да, лекин шунга карамай, хар холда, синфий фракцияларнинг муваффакияти ва муваф- факиянясизлигини бёлгиловчи куч эди; хукмрон синф ичида бир-бирига карши курашган сиёсйй фракциялар эса шахзода Оранекийлар тарафдорлари («оранскийчилар») билан Голландии савдогарлари олигархияси тарафдорларидан иборат эди. Иккала партия хам бир-бирига карши курашда халк оммасининг норозилигидан маккорлик билан фойдаланар ва вакти-вакти билан бир-бирининг кулидан хукмронликни тортиб олар эди. «Оранскийчилар» партияси узининг монархиячилик-милитаристлик максадлари йулида штатгальтерликни купайтиришга интиларди. Штатгальтёрлик лавозимн купчилик провинцияларда традиция буйича Оранскийлар хонадони кулида эди. 1654 йилда, яъни Англия, билан булган муваффакиятсиз урущдан кейин штатгальтерликни унга карши партия агдариб ташлади ва 1672 йилгача мамлакатни Генерал штатлар номидаи Голландия -пенсионарийси Ян де Витт идора килди.
1672-йили ташки хавф-хатар дахшатли тус олгаи бир шаротида «оранскийчилар» омма харакатининг юксалишидан Ян де Виттни хокимиятдан четлаштириш ва Вильгельм III оркали Оранскийлар хонадонининг штатгальтерлигини кайтадан тиклаш учун фойдаландилар. Вильгельм III нинг мавкеи монарх мавкеига жуда якин эди, хусусан у 1688 йилда Англиянинг хам кироли булиб олгандан кейин бу хол айникса кучайди. Бирок Голландиянинг норози булган савдогарлар олигархияси, кейинчалнк, паслдан-наслга мерос булиб утадиган штатгальтерликнииг бекор килинишига ва давлат хокимиятининг яна Голландия пенсионарийси (Гейнсиуз) кулида тупланишига эришди.
Шундай килиб буржуа Голландиясининг сиёсий усткурмаси мутлако демократик усткурма эмас эди. Кураш икки олигархия гурухи уртасида борарди. Хатто буржуазиянинг имтиёзли юкори табакасидан бошка , кенг доиралари хам аста-секин хокимиятга йулатилмай куйилган эди. Бундан ташкари, Голландиянинг сиёсий тузуми йетарли даражада марказлаштирилмаган булиб сепаратизмннг талайгина саркитлари сакланиб колган эди23.
Лекин шунга карамай бу тузумнингбаъзи бир илгор томонлари хам бор эди. У Европадаги феодал мамлакатларда диний ва сиёсий эътикодлари учун кувгин килинган мухожирларга мамлакат эщикларини очиб куйган эди. Калъвинизм расман хукмрон булиб турган даврда Кушма провинциялар фукароларга хохлаган динга эътикод килиш масаласида жуда кег имкониятлар берилган эди. Турли мамлакатлардан келган сиёсий мухожирлар шу йерда уз душманларига карши памфлетлар нашр этар эдилар.
Бирлашган вилоятлар ёки республиқа Қўшма штатлари XVII асрда ҳам федерал давлат бўлиб, бу давлатда гегемонлик иқтисодий жиҳатдан энг тараққий қилган Голландия қўлида эди. Бутун давлат харажатларининг 57 процентини Голландия қоплар эди. Бирлашган вилоятларнинг ҳар иккала пойтахти—сиёсий пойтахти Гаага
ва иқтисодий пойтахти Амстердам Голландияда эди. Янги давлатнинг идора усули ярим монархистлик, ярим республикачилик характерида эди. Бош штатлар давлатнинг олий органи ҳисобланарди. Бундан ташқари директива берувчи доимий орган сифатида 1584 йилдан бошлаб Давлат кенгаши ишга тушди, бунга айрим вилоятларнинг вакиллари ҳам кирган эди. Аммо бундай республика-федератив муассасалар билан бир қаторда штатгальтер деган мансаб ҳам бор эди, бу мансаб Оранскийлар хонадонита мерос бўлиб қолди. Бу мансаб Вильгельм I Оранскийнинг ўғли Морицдан (1625 йилда вафот этгандан кейин) укаси Фридрих Генрихга, сўнгра Генрихнинг ўғли Виль-гельм II га ва ҳоказоларга мерос бўлиб ўтди24.
Штатгальтер Давлат кенгашида раислик қилар, мамлакатдаги-ҳарбий ҳокимият амалда унга қарарди, чунки штатгальтер одатда бош қўмондон бўларди. Давлат кенгаши раисининг ўринбосари буюк пенсионарий бўлиб,у ўз лавозимида ташқи ишлар, молия ва ички ишлар министрларининг вазифаларини бирлаштирарди. Юксак вазифаларнинг ана шу тарзда бир
шахсда тўпланганлиги, шунингдек жуда йирик голланд буржуазияси билан (пенсионарийлар одатда шулар орасидан келиб чиқарди) бевосита савдо-сотиқ алоқалари туфайли бу лавозим айниқса муҳим аҳамият касб этарди. Оқибат натижада штатгальтер ва буюк пенсионарий республикада юқори ҳокимиятни ўзаро бўлишиб олишган, бамисоли мамлакатда ҳукмронлик қилувчи икки синф блокини шахсан акс эттириб туришарди. Бу икки синф бир томондан буржуазия ва иккинчи томондан, энг йирик савдо-саноат ҳамда банк-судхўрлик буржуазияси билан боғланган ерга эгалик қилувчи дворянлардан иборат эди. Аслида давлатда гегемония худди ана шу йирик буржуазия қўлида бўлиб, унинг таъсири республиканинг бошқа етакчи вилояти— Голландия штатида айниқса кучли эди.
Янги буржуазия давлатида халқ оммасининг бошқаришда иштирок этишдан амалда четлаштириб қўйилганлиги аҳоли кўп-чилигининг сайлов ҳуқуқларидан маҳрум этилганлиги билан исботланади. XVII асрнинг бошларида Голландия республикасидаги 1200000 кишидан фақат бир неча минг кишигина штатлар йиғилишига депутатлар сайлаш ҳуқуқига эга эди.
XVII асрнинг биринчи ярмида Голландияда социал ва сиёсий кураш. Республика XVII асрда иқтисодий жиҳатдан ғоят юксалган бўлса ҳам, Голландия республикаси меҳнаткаш аҳолисининг катта қисми сиёсий жиҳатдан ҳуқуқсизгина бўлиб қолмай, балки ғалаба қозонган буржуазия синфи томонидан қаттиқ эқсплуатация ҳам қилинарди. Катта ва хилма-хил солиқлар (улар орасида кўпдан-кўп билвосита солиқлар—акцизлар ай-ниқса оғир эди), энг зарур маҳсулотлар нархининг қимматлиги ҳамда мануфактура ишчилари реал иш ҳақи даражасининг пастлиги меҳнаткашларнинг кенг табақаларини деярли чидаб бўлмайдиган турмуш шароитига солиб қўйган эди. Маркс«Капитал»да ёзганидек, «голландиялик халқ оммаси 1648 йилдаёқ
Европанинг бутун қолган қисмидаги ҳамма халқ оммасиг ақараганда камбағалроқ бўлиб, ҳаддан ташқари меҳнатдан кўпроқ азоб чекар ва қаттиқроқ жабр-зулм кўрар эди».
Бу шароитлар оқибат натижада шиддатли синфий курашни келтириб чиқарди. Амстердамда 1618 ва 1638 йилларда мовут саноати ишчиларининг катта чиқишлари бўлди. Мовут саноатида, шунингдек сзноатнинг бошқа тармоқларидаги ишчиларнинг ғалаёнлари XVII асрнинг қирқинчи йилларида Лейденда ҳам рўй берди25. Кўпинча шаҳарларнинг плебей оммалари ҳукмрон синфларнинг вакиллари бир-бирлари билан олиб бораётган сиёсий курашга
тортилиб қолардилар. Оранскийлар хонадонидан чиққан штатгальтерлар, билан буюк пенсионарийлар ўртасида доимо тўқнашувлар бўлиб турарди. Мориц Оранский кучайиб кетган пенсионарий Ольденбарневельдега қарши курашда ўз агентлари орқали аҳолининг демократик қатламларини демагогик йўл билан ўз тарафига оғдириб олишга интилди. Амстердам, Гаага, Лейден ва бошқа шаҳарларнинг камбағалларидан жуда катта қисмини ташкил қилувчи ўз тарафдорларининг намойишига таяниб Мориц шунга эриша олдики, Ольденбарневельде 1619 йилда ўлимга ҳукм қилинди ва қатлэ тилди. Вильгельм II 1650 йилда демагогик усуллардан фойдаланиб, давлат тўнтариши ясашга уриниб кўрди, бундан мақсад Голландияда тўла монархия ўрнатишдан иборат эди. Вильгельм II голланд штатларининг атоқли депутатларидан 6 кишини қамоққа олди. Аммо давлат тўнтариши муваффақиятсиз чиқди. Йирик буржуазия ҳокимиятга маҳкам ёпишиб олган эди. Испания билан урушнинг (1648 йилги сулҳдан кейин) тўхтатилганидан фойдаланиб, буржуазия штатгальтернинг ҳарбий ваколатларини қисқартира олди. Кўп ўтмай, Вильгельм II нинг вафот этиши (ўша 1650 йилда )ва унинг вориси Вильгельм III нинг жуда ёш эканлиги плутократик олигархияга, оранскийчилар партиясининг ҳар қандай демагогиясига қарамай, давлат ҳокимиятини тўла қўлга олишларига имкон берди, оранскийчилар эса аслида халқ оммаси аҳволини бирор даража жиддий яхшиланишини хаёлларига ҳам келтирмаган эдилар, албатта26.
Голландия маданияти. Феодал-абсолют тузумнинг энг қўпол формаларидан олдинроқ ҳалок бўлган бой савдо-саноат мамлакатида, яъни XVII- XVIII аср Голландиясида буржуазия маданияти барқ уриб гуллади. Голландия китоб нашр қилиш ишларида йирик марказга айланди. Абсолют идора усули ҳукм сурган мамлакатларга қараганда Голландияда бир қадар эркинликка йўл қўйилганлиги сабабли бу мамлакатга ҳар томондан сиёсий эмигрантлар кўплаб оқиб келавердилар. Бошқа мамлакатларда босиб чиқариш мумкин бўлмаган илмий-фалсафий ва сиёсий адабиётлар шу ерда нашр қилинди. Голландия олий таълимга кўплаб маблағ сарф қила олар эди. Испанларга қарши қаҳрамонона курашгани учун Лейден шаҳрига мукофот тариқасида1575 йилда очиб берилган университет Европадаги энг яхши университетлардан бирига айланди. Университетнинг жуда бой кутубхонаси бор эди. Лейден университети физика ва математикани тараққий қилдиришда кўп ишлар қилди. Бир қанча йирик голланд ёзувчилари, файласуфлари, олимлари, шунингдек рассомлари ва санъатнинг бошқа вакиллари XVII асрда Европада ғоят машҳур бўлиб кетишди.
Голланд олими, файласуфи ва тарихчиси Гуго Гроций (1583—1645) давлат табиий ҳуқуқдан ва ижтимоий шартномадан келиб чиққан деган таълимотни ривожлантирган энг йирик ёзувчи, халқаро ҳуқуқ фанининг асосчиси ва буржуа давлатининг назариётчиси эди. Гроцийнинг энг муҳим илмий-сиёсий асарлари иккита юридик трактатдан—«Денгизлар эркинлиги
тўғрисида» ҳамда «Уруш ва тинчлик ҳуқуқи тўғрисида» деган трактатлардан иборат бўлйб, уларда автор, бир томондан, ўз даври учун илғор бўлган ғояни, яъни давлат ҳокимнинг халқ билан шартнома тузиш йўли билан келиб чиқиши ҳақидаги ғояни ривожлантирган бўлса, иккинчи томондан, ўша даврда ҳар иккала яримшарнинг денгизлари ва океанлари бўйлаб ястаниб ётган Голландия – мустамлака ва савдо экспансияси «ҳуқуқини» очиқдан-очиқ ҳимоя қилган эди. Голландияда машҳур файласуф Барух-Бенедикт Спиноз а(1632—1677) яшади. «Илоҳий-сиёсий трактат» ҳамда «Геометрик усулда қараб чиқилган этика»деган асарларида Спиноза фалсафани, ҳали қисман диний форма қобиғида бўлса ҳам, ҳар ҳолда асосан материалистик концепциясини берди. Спиноза,шунингдек, таврот текстининг илк танқидчилари—рационалистларидан бири ҳам эди27.
XVII асрда Голландияда тасвйрий санъат таркиб топди ва каттагина муваффақиятларга эришди. Бу иш билан кўпгина хилма-хил рассомлар: портретчилар, пейзажчилар, жанрчилар ва ҳоказолар шуғулланди. Голландия мактаби учун реалистик тен-денциялар, бўёқларнинг ифодали бўлиши, кундалик турмушга ва атрофдаги табиатга қизиқиш характерли бўлиб, голланд рассомлари содда ва оддий усулда ўзига хос гўзалликни тараннум эта олдилар. Портрет ва жанрли тасвирий санъатда кўплаб ноёб асарлар яратган, «нур ва соя мўъжизакори», атоқли реалист, ўз асарларидан халқ типларини меҳр билан тасвирлаган рассом Рембрандт ван Рейн(1606—1669) жаҳонга машҳур бўлди. Рембрандт асарлари Европадаги барча энг йирик музейларга тарқалгандир. Унинг кўпгина картина-лари Совет Иттифоқининг картина галерияларида ҳам намойиш қилинмоқда.
1630—1640 йилларга оид илк даврда яратилган «Анатомия дарси», «Саскияпортрети» (унинг хотини) ҳамда «Тунгидозор», 1650—1660 йилларга оид сўнгги даврда яратилган «Юлий Ци-вилис фитнаси» (батавлар қўзғолони) ҳамда «Дарбадар ўғилнингқайтиши» (1668-1669йиллар)деб аталувчиРембрандтнинг қаламига мансуб картиналар айниқса машҳурдир. Санъаткорнинг мураккаб руҳий фожиаси ниҳоятда яққол акс эттирилган кўплаб автопортретлар Рембрандт психологизми учун характерлидир.
Голландия буржуа революциясидан кейин Голландия экономикасининг равнак топиши уша даврдаги Голландия маданиятининг гуллаб-яшнашида хам уз аксини топдп. Буржуа аристократияси XVII- XVIII асрдаги йирик савдо компанияларининг катталари ва саркорлари бошчилик килгаи савдо ва мустамлакачи давлатнинг эхтиёжлари, кон тукиб уз озодлигини Испания истибдодидан химоя килиб колган Голландиянинг Эвропадаги энг озод мамлакатга (буржуазия учун, албатта) айланиши,— ана шуларнинг хаммаси Голландия маданиятининг характерига уз таъсирини курсатди. Голландияда хамма нарса ва ходисанинг негизи материя эканлиги тугрисида илгор таълимот яратган философ Барух Спиноза (1632— 1677) ва халкаро хукукка асос солган юрист Гуго Гропий (1583—1645) снигари атокли мутафаккирлар етишиб чикди. Голландия Европада китоб босиш ва китоб савдоси марказига айланди. Лейден ва Амстердам шахарлари эса узларлари нашр этган асарлар билан XVII- XVIII асрда бутун Европада шухрат козонди. Нашр этилган айа шу асарлар орасида памфлет адабиёт жуда катта роль уйнар эди. Барча мамлакатларнинг сиёсий мухожирлари Голландияда узларига бошпана топар ва шу ердан туриб узларининг сиёсий душманларига найза отар эдилар28. XVII- XVIII асрда Голландияда газеталар кенг ёйилди. Бу ерда газеталар биринчи марта асл маънодаги вактли матбуотга айланди, улар кун сайин иктисодий янгиликларни хабар килибгина колмай, балки сиёсий ва ижтимоий хаёт масалаларини хам мухокама килиб борди.
Архитектура ва айникса рассомлик Голландияда нихоятда тараккий килди. Голландия рассомларининг суратлари хаётни ва буржуазия турмушини оддий тарзда кучли ва реалистик хакконийлик билан акс эттирар ва санъатда хам шуни карор топтирар эди. Биз: туладан келган, барваста, буржуаларнинг— сиёсий арбоблари ва офицерларнинг, кема эгаларининг, савдо- гарлар, уларнинг хотин, бола-чакаларинипг купдан-куп пор- третларини; уй-рузгор манзаралари, халк байрамлари, базм- зиёфатлар, хушчакчак улфатлар тасвирланган суратларини; тагидан сув чикариб турган хисобсиз тегирмонлар тасвирлан- ган осуда пейзажларни; денгиз ва кемалар расмини ва нихоят, сон-саноксиз натюрмортларни куришимиз мумкин. 29
XVII асрдаги Голландия санъаткор буржуа окимида булиши билан бир каторда, яна XVI революциясининг мероси, яъни чукур халкчиллик, демократик тенденциялар билан хам характерланади. Лейденлик тегирмончининг угли, буюк рассом ва наккош Рембрандт (1606—1699) ижодида ана шу тенденциялар узининг камолот чуккисига чикди.
XVII асрнинг охири ва XVIII асрда Испания Нидерландияси бир қанча ноқулай иқтисодий ва сиёсий вазиятга тушиб қолганига қарамай, мамлакатда маданият анча ривожланиб, бу нарса аввало фламанд тасвирий санъатида акс этди. Испания Нидерландияси шаҳарлар мамлакати бўлиб қолаверди; унингИспаниябилан.Габсбурглар
Австриясига қарашли ерлар билан ва Италия билан савдо алоқалари муайян даражада аҳамиятини сақлаб қолди.Айни вақтда дунёвий ва руҳоний феодалларнинг ҳукмрон синфи рассомларга уларнинг санъат асарлари учун кўплаб заказлар берарди. XVII асрнингбиринчи ярмидаги фламанд бадиий
Санъати учун икки ном айниқса характерлидир. Булар Питер Паул ьРубенс(1577—1640 ) ва унинг шогирди Антокис Ван-Дей к (1599—1641) дир. Рубенс Антверпен собори учун жуда катта полотнолар— «Крестўрнатиш» ва «Крестдан олиш» асарларини яратди. Бу асарлар жуда зўр қудрати билан одамни ҳайратда қолдиради.
Рубенс инсон танасини айниқса зўр меҳр билан тасвирлайди. Баданнинг айрим қисмлари, мускуллар, умуман инсон қомати—буларнинг ҳаммаси Рубенс картиналарида барқ уриб туради. Кейинчалик Рубенс рассомчиликнинг алоҳида жанрини яратдики, бунда тарихий, реал образлар антик услубда қаҳрамонлар нима жозий тарзда тараннум этиш билан қўшилиб кетарди. Рубенс портрет ва айни вақтда пейзаж чизишнинг устаси эди; бир қанча картиналарда у деҳқонлар турмушининг ажойиб манзараларини берди (унинг «Қишлоқ байрами», «Деҳ-қонлар рақси» ва шунга ўхшаш асарларини айтиб ўтиш кифоядир).
Ван-Дейк жуда моҳир портрет чизди. У чизган портретлар чуқур реализми, композициясинииг пухталиги, бўёқларининг равонлиги ва кучи билан ажралиб туради ; портретларда акс эттириладиган шахсларнинг характерлари ҳаққоний берилган.
ХУЛОСА
Янги замон бошларида Шимолий Европа мамлакатлари Нидерландиядан жуда хам оркада колиб кетган эдилар, лекин шу билан бирга, иктисодий жихатдан Нидерландия билан якиндан богланган эдилар. Голландия савдогарлари Норвегияда ёгоч, Швецияда темир ва мис, Данияда, шунингдек. Швециянинг Болтик буйидаги ер-мулкларида дон ва чорва моллари сотиб олардилар, Шимолий Европада XVII аср урталарида хали феодал муносабатлар ва хунармандчиликка асосланган ишлаб чикариш муносабатлари, унинг купгина кисмларида — Норвегия, Исландия ва Шимолий Швецияда эса хеч кандай помешчиклар булмаган патриархал-дехконлар ишлаб чикариш хукм сурар эди. Бу мамлакатлариинг хужалигида капиталистнк уклад, гарчи бу уклад истикболли булса-да, кам урин тутар эди. Шимолий Европа мамлакатлари орасида улардан энг жанубийси булган Данияда урта асрлар замонидаёк кишлок хужалиги, савдо-сотик, шахарлар, давлатни идора этиш усулй хамда маънавий маданият энг куп ривож топган эди. Норве­гия (расмаи уния хукукида) ва Исландия, шунингдек, Шлез­виг областииипг ахолиси даниялик-немислардан иборат бул­ган бир кисми кадимдан Дания кироллари кул остида эди.
Голландия Испания билан Португалиянн - сикиб чиқариб, XVII аср давомида Зонд ва Молукка оролларида мустахкам урнашиб олди. XVII аср охирлари XVIII бошларига келганда Молукка ороллари энди батамом Голландия кулига утган эди. 1619 йилда Ява оролида Батавия шахри курилди ва бу орол босиб олина бошланди. Орадан куп утмай, Цейлон ороли, кейин Малакка ярим ороли ишгол килииди. XVII асрда голландлар, Вест-Индияда пайдо буладилар. 1621 йилда Голландия Вест-Индия компанияси тузилиб, бу компания Америкада хамда Гарбий Африкада савдо-сотик килиш ва у ерларни колонизация килиш учун монопол хукук олди. Бу компания узининг царо^чи- " лик ва агрессив фаолияти хамда кул савдоси олиб борганлиги билан ёмон ном колдирди.

Download 234,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish