Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги


II БОБ. XVII – XVIII АCРЛАРДА НИДЕРЛАНДИЯДА ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ ҲАЁТ



Download 234,5 Kb.
bet4/6
Sana06.06.2022
Hajmi234,5 Kb.
#640735
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Dilshoda kurs ishi

II БОБ. XVII – XVIII АCРЛАРДА НИДЕРЛАНДИЯДА ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ ҲАЁТ.
2.1. XVII – XVIII аcрларда Нидерландияда иқтисодий ҳаёт ва савдо муносабатлари
Голландия XVII асрда савдо-сотиқ билан шуғулланадиган мамлакат сифатида жуда катта аҳамиятга эга бўлди. Порт шаҳри бўлган Амстердам Антверпендан ўтиб кетди. XVII аср охири XVIII бошларида Амстердамда 100 мингдан ортиқ аҳоли яшарди.
Унинг гаванида ҳар куни 2 мингга яқин кема турар эди. Уҳинд товарларининг (айниқса зираворларнинг) асосий бозори, дон, балиқ ва ёғоч савдосининг, шунингдек мўйна савдосининг маркази эди. У аввалгича кемасозликнинг энг муҳим маркази бўлиб қолаверди. Голландиянинг жуда катта савдо флоти (30мингдан кўпроқ денгиз кемаси) уни жаҳон бозорининг даллоли қилиб қўйди.XVII аср ўрталаригача Голландия кемалари жаҳон мустамлакачилик савдосининг катта қисмига хизмат қилиб келди. Ҳатто Англияга қарашли мустамлакалардан олиб келинадиган товарлар ҳам Голландия кемаларида ташиларэди. Голландия Европадаги жуда яқин мамлакатлар—Англия, Франция, Германия ва Скандинавия мамлакатлари
билан олиб борилган савдодан ташқари Ост –Индия ва Вест-Индия билан, Левант ва Туркия билан мунтазам сурьатда савдо-сотиқ ишлари олиб борар эди. Голландия банк ишларининг маркази эди. 1609-йилда таьсис этилган Амстердам миллий банки Европанинг капиталистик типдаги биринчи банки бўлиб, унинг таьсири Голландиядан ташқарига ҳам ёйилган эди. Узоқ вақтгача у Европада бирдан-бир банк бўлиб келди. Унинг асосий капитали 1648 йилда 300 миллион олтин гульденни ташкил этар эди. Фақат 1694 йилга келиб Лондонда Амстердам банкига ўҳшаш Англия миллий банки таьсис этилди15.
Давлатлар хомийлигидаги монопол савдо компанияларнинг фаолияти ушбу даврнинг тавсифий хусусияти эди. XVII - XVIII асрлардаги мустамлакачилик сиёсати Европа давлатлари ўртасидаги шиддатли рақобат билан ифодаланарди. Ушбу рақобат кўплаб харбий тўқнашувларга - мустамлакаларда ва савдода устунлик қилиш учун олиб борилган “савдо урушлари”- га (инглиз - голланд, француз - голланд, инглиз - француз урушлари ва бошқ) замин яратиб берарди16.
XVII асрда Голландиянинг иқтисодий тараққиёти юксак тараққий этган эди. Голландия мамлакатнинг иқтисодий ривожланишига тўсиқ бўлиб турган испан абсолютизми зулмини ағдариб ташлаб, ўз халқ хўжалигининг барча соҳаларида катта ютуқларга эришди. Маркс «Капитал»нинг I томида: Голландия—XVII асрнинг намунали капиталистик мамлакати эди, деб характерлаган эди. Голландиянинг мовут, ипак ва полотно ишлаб чиқарадиган мануфактуралари жуда ҳам тараққий қилган эди. Амстердам, Роттердам, Лейден, Утрехт ваХаарлем бундай саноатнинг асосий марказлари эди. Шунингдек, Амстердам бриллиантларга жило бериш, оптика асбоблари, босмахоналар ва бўёқчилик корхоналари билан ҳам донг чиқарган эди. Жуда кўп ҳунармандлар ва мануфактура ишчилари протестантлик учун диний таъқибга учрагандан кейин испан Нидерландиясидан, қисман Франциядан Голландияга кўчиб келтан эди.
Вестфалия сулхига биноан сиёсий мустакиллиги эътироф этилган Кушма провинциялар республикаси, ёки бошка номи билан айтгаида Голландия республикаси бу вактда Европадаги энг йирик мустамлакачи ва савдо-сотиги ривожланган давлат эди. XVI аср охирида галаба килган буржуа революцияси еттита шимолий провинцияни феодализм хукм сурган Испания зулмидан озод килиб, мамлакат ичкарисида капиталистик хужаликнинг янада тараккий этиши учун йул очиб бердп, Голландия буржуазиясининг савдо-сотик, кемасозлик сохасида ва янги мустамлакаларни кулга киритиш йулида муваффакиятларга эришувини самараларини хали эндигина руёбга чикара бошлаган бир вактда, Голлаидияда. капиталистик тузум чукур илдиз отган эди. Уша вактда Голландия Европадаги энг тараккий топган, «XVII асрдаги намунали капиталистик мамлакат» эди. К. Маркс Голландиянинг тахминан 1648 йилдаги иктисодий ахволига Гюлих томонидан берилган куйидаги характеристикани келтиради: «Ост-Индия савдоси ва Европанинг жануби-гарби билан шимоли-шарки уртасидаги савдо алокалари унинг танхо бир узининг кулида эди деса булади. Унинг баликчилиги, кемачилиги, мануфактураларининг бошка хеч кандай мамлакатда тенги йук эди. Бу республиканииг капиталлари, эхтимол, Европанинг колган бутун кисмидаги хамма капиталлардан хам куп булган булса керак». Маркс давом этиб бундай деб ёзади: «Бу сатрларнинг автори Гюлих: Голландиянинг халк оммаси 1648 йилдаёк Европанинг бутун колган кисмидаги хамма халк оммасига караганда камбагалрок булиб, хаддан ташкари мехнатдан купpoк азоб чекар ва каттикрок жабр зулм курар эди, деб кушиб куйишни ёдидан чнкаради».17
Бирок XVI асрдаги Нидерландия буржуа революциясининг чала-ярим холда, охнрига етказилмай колганлигинииг бевосита натижаси шу булдики, XVII- XVIII асрларда Голландия капитализми узига хос йулдан ривожланди: бу ерда савдо-сотик саноатдан воситачи савдо капитали эса мануфактурадан устунлик киларди. Тўғри, Голлаидияда XVII- XVIII асрларда мануфактура саноати анча тарққий этди18. Лекин Голландия экономикасининг яна хам купрок характерли хусусиятлари шу эдики, унинг куп савдо кемалари дунёпинг ҳамма денгиз ва океанларида кезиб юриб, «бутун дунё юкини ташувчилар», ёки «бутун дунё денгиз киракашлари» бўлиб хизмат қилар, яъни голланд товарларини эмас, балки ўзга мамлакатларнинг товарларини олиб-сотиш максадида ташиб юрар, Амстердам биржасида голланд даллоллари воситачилигида бутун Европадаги савдогарлар ва банкирлар уртасида битимлар тузилар;
Голландия буржуазиясииинг куч-кудрати аввало унинг мустамлакаларида ва хусусан транзит савдода эди, унинг XVII асрдаги муваффакиятлари хам биринчи навбатда худди aна шу билан изохланади. «Хозирги вактда,— деб ёзган эди К. Маркс,— саноат гегемонияси савдо гегемониясига олиб боради. Аксинча, асл мануфактура даврида савдо гегемонияси саноат жихатдан устун булишни таъминлайди».
«Бутун дунё киракаши» булган Голландия савдосининг ахамияти хам бундан қолишмаган. Кольбер 1658 йилда Голландпянинг камида 16 минг савдо кемаси борлигини хисоблаб, Францияда бундай кемалар мингтадан ошмаслигини афсусланиб айтган эди. «Болтик денгизи ва Шимолий денгиздаги сав­до бугунлай на шубхасиз голландларнинг кулидадир»,— дейди Кольбер. Лунд оркали утиб Балтикага борадиган кемаларнинр 70 процент голландларники булган. Республика Генерал штатлари, «Архангельскда кемаларимиз бор ва бошка хамма халкларни бирга кушиб хисоблаганда хам улар келтирадигандан кўра купрок хар хил товарлар олиб борамиз», деб эътироф этган. Улар Россиядан кишлок хужалик хом ашёси, муйна, тери, поташ ва икра, Балтикадан темир, кемасозлик учун ишлатиладигаи огоч, мум олиб кетар эдилар. Голландлар бу товарларни кейин узок ерлардаги бозорларга, Францияга, Ливорнога (Италия), Венецияга, Левантга ва хатто Америкадаги Испания мустамлакаларига олиб борар эдилар. XVII асрнниг биринчи ярмида Франция ташки савдосининг талай кисми голландлар кулида эди. Рейннинг деигизга куйилиш ерига эгалик килган голландлар Германиянинг бутун гарбий кисми савдоси устидан хам хукмронлик килар эдилар19.
Хукумат савдо ва саноат сохасидаги сиёсатида меркантилизм принципларига жуда каттик амал килди. Швеция узининг кон ва урмон бойликлари билан XVII- XVIII асрларда Европа иктисодий хаётида мухим урин тутар эди. Бепоён урмонзорлар унинг металлургия саноатини мул-кул ёкилги билан таъминлар эди. XVII аср урталаридаёк Швеция чет мамлакатларга хар йили урта хисобда 18 минг тонна темир ва 3 минг тонна мис чикарар эди. Темир ва мис Европанипг турли мамлакатларига, хусусан Англияга олиб сотилар эди.20
Голландия, Англия ва бошка мамлакатларда кемасозлик саноатининг тараккий этиши Швециядан хамда унинг провинцияларидан келтириладиган бинокорлик ёгочларига талабни кучайтирдн. Ёгоч материаллар сув кучи билан харакатга келтириладиган тахта заводларида ишланар эди. Тукимачилик, курол-аслаха ясайдиган, когоз ишлаб чикарадиган янги мануфактуралар барно килинди. Кул мехнатига асосланган купдан-куп корхоналарда урмон хужалиги махсулотлари (смола, пат­рон, ёгоч буюмлар) ишланар эди.
Швеция хукумати мустамлака мамлакатлари билан Швециянинг савдо килиш хукукини тан олдириш учун Англия, Голландия ва Франция уртасидаги сав­до ракобатидан фойдаланди. Бу жихатдаи Голландия билан (1614—1640 йилларда) тузилган савдо шартномалари айникса фойдали булиб чикди. Европадан ташкаридаги мамлакатлар билан савдо олиб бориш учун 1626 йилда махсус Жанубий компания ташкил килинди. Бу компания фаолиятида Голлан­дия капитали хам иштирок этди.




Download 234,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish