Янги ўзбекистоннинг янги замони режа: Кириш. Асосий қисм



Download 66 Kb.
Sana28.02.2022
Hajmi66 Kb.
#475389
Bog'liq
Insho.Mirzakarimov Sh


ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОННИНГ ЯНГИ ЗАМОНИ
Режа:

  1. Кириш.

  2. Асосий қисм:

  1. Ўзбекистоннинг умуммиллий юксалиш қиёфаси.

  2. Ўзбекистоннинг стратегик куч ва имкониятлари.

  3. Ёшлар – Янги Ўзбекистоннинг янги қаноти.

  1. Хулоса.

“…Бир ўлка бор дунёда, бироқ
Битилмаган достондир бори.
Фақат ожиз қаламим маним,
Ўзбекистон, Ватаним маним!..”
Абдулла Орипов.
Ҳар бир гиёҳ ўзи унган тупроғида кўркамликка етгани каби, инсон ҳам ўз туғилган маконида яйрайди, яшнайди. Онадай азиз, отадай улуғ бўлган жаннатмакон юрт Ўзбекистоннинг ҳар қарич ери, ҳар сиқим тупроғи шунчалар азиз, шунчалар табаррукки, унинг улуғворлиги, муааззамлигини шу тупроқда туғилиб то умрининг сўнгига қадар яшаган инсон теран ҳис қила олади. Ватан. Биргина шу сўзнинг замирида қанчалар маъно-мазмун мужассам. Инсоннинг қалби кўшки меҳробига нақшланган бу сўз том маънода яшатувчи, яшнатувчи қудратга эга. Инсон нима учун Ватанини севади, нима учун Ватандан йироқда бўлганида унга талпинади, соғинади, кўз ёш тўкади. Юртдан олис маконда, ҳашамдор роҳатда яшаса-да, юрагининг бир четида камлик сезади. Бу камликни ҳеч бир неъмат, ҳеч бир роҳат ва гўзаллик ёки бойлик билан тўлдиришнинг иложи йўқ. Боиси бу камликнинг моддият билан эмас, ички талпиниш, руҳий соғиниш, қалбан орзиқиш билан боғлиқлигида.
Ватанни муқаддас, тупроғини табаррук санаш, асраб-авайлаб, меҳр кўрсатиш, ҳимоя қилиш, қадрига етиш Ўзбекистон фарзандининиг муқаддас бурчи. Бу бурч меҳнаткаш халқимизнинг бирлигида, бирдамлигида, эзгу ўй, эзгу амалларида намоёндирки, буни бугун ҳар бир жабҳа, ривожланишнинг барча соҳаларида кўриб, гувоҳи бўлиб турибмиз. Ватан туйғуси ана шундай мўжизакорликка, сеҳрга эга.
Мустақилликнинг давстлабки йилларида мамлакатимизнинг тарихий ҳаёти бутунлай янги ўзгаришлар билан бойиди. Инсон умри, меҳнати юксак даражада шарафланд, олий мақомга кўтарилди, иззат-икром топди. Ўзбек халқи оддий ишчи эмас, балки бунёдкор, тадбиркор, соҳаларнинг етук мутахассиси каби мавқеларга сазовор бўлди. Тарихий саналар, миллий қадриятлар тикланди, халқнинг турмуши миллий-маънавий суръатлар билан зийнатланди, бойиди. Мамлакатимизнинг умуммиллий юксалиш жараёнида муҳим бўлган қадамлардан бири эса, буюк аждодларимиз номининг абадийлаштирилиши, улар яратган асарларнинг қайта нашр этилиши, таржима қилиниши, халқнинг маънавий бойлигигига айлантирилиши ва ўзбек хонадонларига, таълим муассасаларига киритилишида ўз ифодасини топди. Мустақиллик ҳадя этган энг улуғ, энг олий неъмат озодлик нафаси шукрки, бугун ҳам бардавом.
Миллий тараққиётимизнинг замонавий босичларини бошлаш бўйича бутунлай янгича услуб ва мазмунда яратилган ва тасдиқланган “Ҳаракатлар стратегияси” том маънода халқимизнинг маънавий, ижтимоий, иқтисодий ўсиши, сиёсий фаоллигида туб бурилиш эшикларини очди. Мустақил Ўзбекистоннинг ривожланиш йўли кейинги беш йиллик, хусусан, 2017-2021 йиллар давомида бутунлай янги қиёфа, янги услуб, янги ёнашув билан бойиди. Ривожланишнинг бешта устувор йўналишини назарда тутувчи Ҳаракатлар Стратегияси тасдиқлангани ҳолда, халқнинг турмушини енгил, мушкулини осон, ҳаётини фаровон қилувчи аниқ мақсадли ишлар кўлами кенг қулоч ёзди. Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш бўйича олиб борилаётган туб ислоҳотларнинг замирида, аввало, инсон ҳаёти, унинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимояси мужассамдир.
Шундан келиб чиқиб, “Халқ билан мулоқот ва инсон манфааатлари йили” дея ном олган 2017 йил февраль ойида қабул қилинган “Ҳаракатлар Стратегияси” мана 5 йилдирки амалда. Бешта йўналиш бўйича олиб борилаётган ислоҳотларга смараси ўлароқ, аҳолининг барча қатлами вакилларининг турмуши ижобий бўлишига эришиляпти. Бу борада йил номига мос равишда олиб борилаётган ишлар диққатга сазовор. Сиёсий партияларнинг жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликдаги фаолияти самараси ўлароқ бугун ҳаётимиз чинданда янгича кўриниш, янгича ўзгариш касб этмоқда. Ҳаракатлар Стратегиясини яратишга бевосита бошчилик қилган Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг ташаббуси ва бошчилигида барча ҳудудларда бирдек бунёдкорликларни кўришимиз мумкин.
Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишидан бири сифатида давлат ва жамият қурилишини такомиллаштириш белгиланган. Бунда демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ҳамда мамлакатни модернизация қилишда парламент ва сиёсий партияларнинг ролини янада кучайтириш бўйича аниқ чоралар кўзда тутилгани муҳим роль ўйнайди. Негаки, айнан ҳокимиятнинг вакиллик органлари Конститутсия ҳамда қонунларга мувофиқ, стратегик вазифаларни муваффақиятли ҳал этишнинг мустаҳкам ва самарали ҳуқуқий негизини яратишга ваколатли ҳисобланади. Бинобарин, бизнинг асосий мақсадимиз инсон, унинг ҳуқуқ ҳамда эркинликлари, шаъни олий қадрият ҳисобланган ҳуқуқий демократик давлат барпо қилишдир. Қонун ижодкорлиги фаолияти сифатини тубдан ўзгартириш, давлат ҳаётидаги етакчи сиёсий кучларнинг ўрни ва ролини кучайтириш Ҳаракатлар стратегиясини келгуси беш йилда амалга оширишнинг, мамлакатни узоқ истиқболда ривожлантириш ҳамда модернизатсиялашнинг муҳим ва ҳал этувчи омили ҳисобланади.
2. Дунёдаги ҳар қайси давлат, ҳар қайми мамлакат ўз-ўзидан ривожланиб қолмаган, қолмайди ҳам. Ўз юртининг шаънини ошириш, мавқейини юксалтиришда халқ вакиллари бирлашмас, бир ёқадан бош чиқармас экан, мамлакат тараққиётида ўзгариш ҳам, ўсиш ҳам бўлмайди. Не бахтки, кўп миллатлик халқимизнинг мустаҳкам иродаси, қатъий ишончи, ёрқин режалари, сўнмас саботи ўз-ўзига куч, қудрат бергани ҳолда Ўзбекистоннинг бугунги тараққиётида бўй кўрсатаётир. Тараққиётни меҳнатда, меҳнатни интилишда, интилишни изланишда, изланишни илмда, илмни эса қунт ва иродада деб билган мардонавор халқимизнинг турмушида кечаётган бугунги янгиланишлар нафаси янгидан-янги бунёдкорликларга қанот бермоқдаки, бундай ўсиш, ривожланиш ифодаларини кўриб, кўнглинг тоғларча виқорли бўлиб бораётганини ҳис этасан, тўлқинланасан. Мамлакатимизнигг стратегик куч ва имкониятларини янада ошириш, жаҳон ҳамжамиятида ўзига хос мавқе, ўрин эгаллаш, қолаверса, аҳолининг эртанги кунга бўлган ишончини юксалтиришда адолатли меҳнат шароитлари, тадбиркорлик фаолиятларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш асосий мезонлардан бири саналади. Мамлакатнинг тараққиёт рельси бўлган тадбиркорлик фаолиятини янги имконият ва имтиёзлар билан бойитилиши, бунда, аввало, тадбиркорлик истагидаги аҳоли қатламининг хоҳиш ва истакларини ўрганиш, ҳисобга олиш мамлакат ривожини таъминлашдаги муҳим шартлардан бирибир.
Ҳозирда барча давлатларда бўлгани каби мамлакатимизда ҳам тадбиркорлик учун берилаётган кенг имкониятларнинг мақсади аҳолининг тўкин ҳаётини таъминлашга қаратилгандир.
Расмий статистик маълумотларга кўра, 2019 йилда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликда иш билан бандларнинг жами бандликдаги улуши 78,3 % ни ташкил этган. Аёллар ва эркакларнинг кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликда иш билан бандлиги ўзига хос хусусиятлар билан фарқланади, жумладан, эркаклар мазкур фаолиятни саноат, қурилиш, савдо, хизмат кўрсатишга мақбул бўлган тармоқ деб ҳисобласалар, аёллар хизмат кўрсатиш, савдо, енгил саноат, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш тармоқларини афзал кўрадилар.
Қишлоқ жойларида эса аёллар мазкур соҳаларда кўпроқ касаначиликни маъқул деб ҳисоблайдилар ва бу борада уларни яқин дўстлари, турмуш ўртоғи, оила, аёллар уюшмалари қўллаб-қувватлайдилар. Бизнингча, қишлоқ жойларда аёллар учун янги иш ўринлари яратишда ҳудудий хусусиятлар ва йўналишларни инобатга олиш лозим. Аёлларга мос ўринларни ишлаб чиқаришнинг кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳаларида яратиш эса юқори унумдорликни таъминлайди.
Ўзбекистоннинг стратетик куч ва имкониятларини оширишда, шунингдек, янгитдан қурилаётган, фойдаланишга топширилаётган, ҳамкорликда яратилаётган қатор лойиҳалар, завод ҳамда фабрикалар, металлургия, тоғ-кон саноати, ишлаб чиқариш каби тармоқларнинг шиддатли силжиш босқичлари халимизни янада бахтиёр, турмушини янада нурафшон этаётир. Осиё минтақасидаги чегарадош қўшни мамлакатлар, хорижий минтақа мамлакатлари, хусусан, Туркия, Россия, АҚШ, Франция, Корея, Италия, Ҳиндистон каби давлатлар билан йўлга қўйилган алоқалар бугунги ҳаётимиз ва тараққиётимизда муҳим аҳамият касб этмоқда. Иқтисодиёт йўналишидаги энг катта ютуқ Россия-Ўзбекистон ҳамкорлигидаги йирик лойиҳа-Навоий вилоятида барпо этилишига эрилишган АЭС, Олмалиқ кон металлургия комбинатининг ишга туширилиши бўлди. Бу каби ижобий натижалар саломоғини кўплаб келтириш мумкин. Зотан, биз эришаётган барча ютуқлар замирида фидойи ва олижаноб халқимизнинг меҳнати, шижоати, яратувчан ва бунёдкорлиги мужассам.
3. Ёшлар жамиятнинг етакчи кучи, оилалар давомчиси, келажак вориси эканини янада чуқурроқ англаш ва англатишда бугун ҳар бир раҳбар, жамиятнинг ҳар бир аъзоси илғор сафларда. Бу сафнинг тобора кенгаяётгани, шунга мувофиқ ёшларнинг ҳам фаоллик, ташаббускорлик сифатлари янада яққолроқ намоён бўлаётгани эса дилларга сурур, ғурур бағишлайди. Ватан менга нима берди деб эмас, мен ватаним учун, халқим учун нима қила олдим, деган саволни ва бу саволга аниқ жавоб бўла оладиган мақсадларни ўз олдига қўйган, шу мақсади йўлида дадил одимлаётган ёшларни кўриб шундай дегинг келади: ёшлар мамлакатнинг кучу қудратидир.
Ўзбекистоннинг дунё ҳамжамиятида тутган ўрни янада юксалаётгани, янада мазмундорлик касб этиб бораётгани барчамиз учун фахр, ифтиҳор. Боиси бу ривожланиш павозларида ёшларнинг ҳам ўз ўрни, ўз қиммати бор. Янги Ўзбекистоннинг янги қанотлари бўлган ёш авлод вакиллари, навқирон йигит-қизлар билимининг юксалиши – мамлакат юксалиши деган сўз. Мамлакатимизда Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этишдек улуғ мақсадни қўйган эканмиз, бунинг учун Президентимиз Ш.М.Мирзиёев таъкидлаганидек, янги Хоразмийлар, Берунийлар, Ибн Синолар, Улуғбеклар, Навоий ва Бобурларни тарбиялаб берадиган муҳит ва шароитларни яратишимиз керак. Бунда, аввало, таълим ва тарбияни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, илм-фан ва инновацияларни тараққий эттириш миллий ғоямизнинг асосий устуни бўлмоғи зарур.
Ёшлар таълим-тарбияси, ахлоқ-одоби, фаоллиги, бандлиги, умуман, жамият ҳаётида ўз ўрнини топишига доир эътибор ва ғамхўрлик бугун ҳар қачонгидан-да яққолроқ намоён бўлаётгани барчамизни қувонтиради. Ёшлар масаласининг шахсан давлатимиз раҳбари диққат марказида бўлиб келаётгани эртамиз эгаларининг бугунги ва эртанги истиқболини таъминлаш йўлидаги энг асосий вазифа сирасидан бўлиб турганига барчамиз гувоҳмиз. Президентимиз қайси вилоят, қай бир ҳудудга бормасин, ёшлар масаласига алоҳида тўхталиши, ўғил-қизларни қийнаётган ёҳуд қизиқтираётган масалалар ечимининг ўз вақтида ва самарали ҳал этилишига доир қўшимча кўрсатма, топшириқлар бераётгани кексаю ёшни тўлқинлантириши, табиий. Юртбошимиз ташаббуси билан ташкил этилган Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ёшлар ишлари агентлиги, қолаверса, ёшларнинг бўш вақти ҳамда бандлигини таъминлашга қаратилган “Беш муҳим ташаббус”, “Ёшлар – келажагимиз” жамғармаси, ёшлар тадбиркорлиги йўналишлари, барча-барчаси замирида ягона эзгу мақсад мужассам: келажак эгаларини ҳар томонлама баркамол этиб тарбиялаш.
Замонавий технологиялар асрида кечаётган бугунги ҳаётиизда ёшларнинг маънавий дунёқариши, ўзлигини сақлаб қолишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шундан келиб чиқиб, бадиий адабиётларни ёшлар ўртасида тарғиб этиш, уларнинг жаҳон ва миллий адабиётимиз дурдоналари билан танишиб боришларини таъминлаш шахсан Президентимизнинг эътиборида. Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан ўтказиб келинаётган “Ёш китобхон” танловида Республика бўйлаб минглаб ёшлар иштирок этиб, ўзларининг китобхонлик борасидаги билимларини синаб кўриш имконига эга бўлмоқдалар. Шунингдек, “Сиёсий асарлар билимдони”, “Президент асарлари билимдони” каби танловларнинг анъанавий тарзда ўтказилиши орқали ўрта, ўрта махсус ва олий таълим тизимида таҳсил олаётган ўқувчи ва талабала ёшлар ўз иқтидорларини тўлақонли намоён этиб бормоқдалар.
Ўтган уч йил давомида давлатимиз раҳбари Ўзбекистон ёшлар форуми ҳамда Олий Мажлисга Мурожаатномасида ёш авлод манфаатларига қаратилган муҳим ғоя ва ташаббусларни илгари сурган эди. Шунга кўра 2021 йил – “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” деб эълон қилинди, бу бўйича қатор вазифалар белгилаб олинди. Бу ўринда асосий эътибор ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш баробарида, улар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, касб-ҳунарга ўқитиш орқали бандлигини таъминлаш ҳисобланади.
Бугунги кунда 18-30 ёшлилар орасида расмий ишсизлик даражаси 17 фоиз эканидан келиб чиқиб, мазкур масалани тизимли ҳал этиш мақсадида Республика ишчи гуруҳи жойларда ўғил-қизларнинг таклифларини “маҳаллабай” ўрганиб келмоқда. Ўрганишлар давомида ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш, бандлигини таъминлаш, улар учун кредит ажратиш бўйича қатор камчиликлар аниқланаётгани ёшлар масалалари билан янада чуқурроқ ишлашни назарда тутади. Ёшлар муаммоларини самарали ҳал этиш мақсадида қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини тубдан ислоҳ қилиш ва янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармонига мувофиқ, ёшлар сиёсатини юритишда давлат идоралари олдига масала қўя оладиган, зарур ваколат ва молиявий ресурсларга эга бўлган Ёшлар ишлари агентлиги фаолияти йўлга қўйилди. Ҳозирда айнан мазкур ташкилот кўмаги ва раҳбарлиги остида ёшлар бандлиги, тадбиркорлиги, ахборот технологияларига, касб-ҳунарга ўқитиш каби ишлар тизимли амалга ошириб келинмоқда. Ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласини ижобий ҳал этишда “Ёшлар - келажагимиз” Давлат дастури айни шу мақсадни кўзлаган бўлиб, ҳозирда мазкур дастур асосида ёшларнинг таклиф ва муаммолари ўрганилмоқда.
Статистик маълумотларга кўра, мамлакатимизда ишсизларнинг 732 минг нафари ёшлар, 834 минг нафари хотин-қизлардир. Бу рақамларни қисқартириш, иш билан банд бўлмаган аҳоли қатлами, хусусан, ёшларни иш билан таъминлашнинг айнан тадбиркорлик, қишлоқ хўжалиги соҳаси билан боғлиқ ҳолда олиб борилаётгани яхши натижалар билан бўй кўрсатиб турибди. “Ҳар бир ёшга 1 гектар” лойиҳаси доирасида қишлоқ жойларда дала майдонларининг ажратилиши, уларда юзлаб, минглаб ёшларнинг полизчилик, деҳқончилик, боғдорчилик, узумчилик каби қишлоқ хўжалигининг асосий тармоқларида самарали меҳнат қилаётгани ғоят қувонарли. Мазкур дала майдонларида меҳнат билан банд бўлган ёшларнинг барчаси маҳаллалардаги “Ёшлар дафтари”га киритилган йигит-қизлардир. Хорижда мигрант сифатида эмас, ўз юртида, қулай шароит ва имкониятлар негизида ватани ривожи учун муносиб ҳисса қўшаётган азму шижоатли бу ёшлар эртага йирик тадбиркор, малакали фермер, уста ҳунарманд бўлиб етишиши, шубҳасиз. Етиштирилаётган ҳосил ва маҳсулотларнинг нафақат ички бозор, балки экспортга ҳам йўналтирилаётгани эса ғоят аҳамиятлидир. Ёшлар учун илк қадам бўлаётган молиявий ёрдам, имтиёзли кредит, субсидиялар эртага ўз мевасини, самарасини бериши тайин.
Хулоса қилиб айтганда, мустақил Ўзбекистоннинг бугунги ривожи ва эртанги равнақи ошишида энг муҳим омил, бирламчи бойлик – меҳнаткаш халқимиз, бунёдкор ёшларимиздир. Қоракўз нигоҳдарда порлаган орзу, умид, мақсад чироқлари, келажакни яшнатишдек комил ишонч, сабру сабот кўп миллатли, болажон, меҳри дарё, қалби қайноқ, меҳмондўст ўзбек халқининг Ватан ишқи билан ёнган юракларида, олтин қўлларида, меҳрли кўзларида жам. Ўзбек халқининг асрлар оша сайқалланган миллий ҳаёти, умуминсоний қадриятлари, илму закоси, дину диёнати, жонбахш, асрий анъаналари уйғунлигида кечаётган бугунги ривожланиш ва юксалиш ўзининг жозибаси билан дунёни ҳайратга солиб келмоқда.
Ҳаёт деб аталмиш уммонда гўзал бир манзил янглиғ яшнаётган, тобора бўй чўзаётган Янги Ўзбекистон диёри ўзининг сўлимлиги, виқори, улуғворлиги, таровати билан жаҳон нигоҳининг ҳайратларини уйғотаётир. Мана шундай жаннатмонанд диёрда яшаш – бахт. Ҳалол меҳнат ила ризқ-рўз топиш ҳам ундан-да катта бахт. Ризқ-рўзи ила келажак авлодни муносиб тарбиялаш, камолга етказиш эса энг улуғ саодатдир. Саодатли, меҳру муҳаббатли халқимизнинг турмуши ана шу бахт ва саодат билан ошуфта экан, келажагимиз буюклиги ҳам ҳар қадамда намоён бўлиб бораверади.


Berdaq nomidagi Qoraqalpoq davlat universiteti
Yuridika fakulteti yurisprudensiya yo'nalishi
3-bosqich talabasi Mirzakarimov Shahzodbek
Download 66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish