Ўзбекистонда тинчлик улуғ неъмат ҳисобланади



Download 21,9 Kb.
Sana14.07.2022
Hajmi21,9 Kb.
#797306
Bog'liq
тинчлик


21-04-2021
ЎЗБЕКИСТОНДА ТИНЧЛИК УЛУҒ НЕЪМАТ ҲИСОБЛАНАДИ.
Бугун дунё глобаллашган дунёда одамлар орасида ахлоқсизлик, ўзаро муросасизлик, тоқатсизлик кўринишларини бартараф қилиш, жамиятда одоб-ахлоқ, инсонпарварлик, бағрикенглик, тинчликсеварлик маданиятини қарор топтириш, шунингдек инсонлар орасида ўзаро ҳурмат, самимий дўстликни қарор топтириш бугунги куннинг муҳим вазифасига айланиб бормоқда.
Тинчлик - бу дунёдаги энг улуғ неъмат, барча даврларда ҳамма ерда энг олий қадриятлардан бири сифатида эътироф этилувчи мезонлардан биридир. Зеро, илм-фан, маданият, иқтисодиёт ва бошқа барча жабҳаларнинг тараққий этиши тинчлик, осойишталик билан боғлиқдир. Шу сабабли ҳам бугунги кунда хавфсизлик бутун дунёда энг долзарб масала бўлиб қолмоқда. Йил сайин давлатлар томонидан мудофаа тизими ва ҳарбий соҳага ажратилаётган харажатларнинг ошиб бориши фикримизни тасдиқлайди. Бироқ фақатгина замонавий қурол-яроққа эга бўлишнинг ўзигина тинчликни таъминлашга хизмат қила олмайди.
Бу қадриятнинг ўзига хос хусусиятларидан бири шуки, унга жудаям кўплаб таъриф-у тасниф берилган, асрлар мобайнида узлуксиз равишда тарғиб қилинган унинг учун курашилган. Тинчлик деб зўравонлик, зиддият ёки шу зиддиятдан қўрқув йўқ осойишта ҳолатга айтилади. Тинчлик индивудиал шахслар ёки бутунбошли мамлакат ва халқлар орасида бўлиши мумкин.
Ислом дини ва унинг муқаддас китоби Қуръони каримда ҳам тинчлик энг асосий масалалардан бири сифатида талқин этилади.
Ислом таълимоти Аллоҳ таолонинг улуғ неъматлари —тинчлик ва хотиржамликнинг қадрига етиш, ҳушёр ва эътиборли бўлишга чақиради. Лоқайдлик, эътиборсизлик, бефарқлик, ношукурчилик эмас, балки берилган неъматни эътироф этиш, унинг қадрига етиш, эъзозлаш, асраб-авайлаш шукроналикнинг моҳиятини ташкил этади. Ўзаро низоларни ярашиш, келишиш йўли билан ҳал этиш, жамиятдаги тинчликка таҳдид қилишда, тажовузкорлик ва зўравонликда давом этадиганларга нисбатан қатъий ва тезкор чоралар кўриш зарурлиги қайд қилинади. Қуръони каримда ҳам, ҳадиси шарифда ҳам мўминлар тинчликка, ўзаро аҳил ҳаёт кечиришга чақирилади. Қуръони каримда “тинчлик” сўзи 40 бора такрорланади. Ҳатто ҳадиси шарифда инсонлар орасида нифоқни бартараф этиш тунда Аллоҳ учун ибодат қилишдан-да савоблироқ амал экани айтилади. Аслида “Ислом” сўзининг маъноси ҳам айнан тинчлик маъносини билдиради. Динимизнинг шиорига айланган “Ассалому алайкум” калимаси ҳам “Сизга тинчлик, хотиржамлик тилайман” деганидир.
Қуръоннинг 50 дан ортиқ сурасида юзлаб оятларда мусулмонлар мўмин-қобиллик, тинчликпарварлик ва бошқа эътиқод вакилларига нисбатан бағрикенгликка даъват этилганлар. Мусулмонлар учун энг афзал амал ҳақида келган ҳадисда шундай дейилади: “Расуллоҳ (с.а.в) дан сўрадилар: “Ё Расулуллоҳ! Мусулмонларнинг афзали қайси кишидир?” У зот (с.а.в.): “Қўлидан ва тилидан бошқа мусулмонлар озор топмаган кишидир”,- деб жавоб бердилар”.
Видолашув ҳажи вақтида Муҳаммад (с.а.в.) мусулмонларнинг жони, мол-мулки ва номуси дахлсиз эканини таъкидлаб айтганлар: “...Аллоҳ таоло қонингиз, молингиз ва ор-номусингизни бир-бирингиз учун ана шу муқаддас шаҳрингиз, табаррук ойингиз ва улуғ айёмингиз каби муқаддас қилди”.
Ислом динининг муқаддас манбаси бўлмиш Қуръони каримнинг «Бақара» сураси, 208-оятида: «Эй, имон келтирганлар! Ёппасига тинчлик ишига киришингиз!» — дейилади. Оятдаги «ёппасига» сўзи тафсир китобларида келтирилишича, бир томондан, барча инсонларнинг бирлашган ҳолда тинчлик йўлини тутишлари лозимлиги, иккинчи томондан эса, уни барқарор қилиш учун қандай йўл билан бўлса ҳам ҳисса қўшиш зарурлигини билдиради.
Шунингдек диёримиздан етишиб чиққан алломалар ўз асарларида диний бағрикенглик билан боғлиқ қадриятлар тарғиб қилинган ғояларни тараннум этганини учратамиз. Жумладан, Аҳмад Яссавий ўз хикматларида ўзга дин вакилларига яхши муносабатда бўлишни тарғиб қилган:
Суннат эрмиш, кофир бўлса, берма озор,
Кўнгли қаттиғ дилозордан худо безор.
Албатта бу каби юртимиз алломаларнинг ўгитлари халқимизни доимо бағрикенг бўлишга, турли дин ва элатлар билан тинч-тотувликда ҳаёт кечиришга даъват қилиб келган.
Глобаллашув натижасида рўй бераётган миллатлар, ирқлар, динлараро мулоқотнинг ўзига хос аҳамият касб этиши контекстида, динларни ўрганиш янада муҳим аҳамият касб этмоқда. Тинчлик сўзи қайси тилда янграмасин, ҳамиша энг олий қадриятлардан бири бўлиб келган. Бугунги глобал дунёдаги энг катта таҳдидлардан бири сифатида эътироф этилаётган дин ниқобидаги экстремизм, фанатизм, ақидапарастлик, терроризм каби “турдош” тушунчаларнинг моҳияти бирорта диннинг таълимотига, илгари сурилган ғояларига мос келмайди. Зеро, барча динлар ҳамиша эзгуликка, тинчликка, омонликка тарғиб қилган.
Тинчлик – бу энг улуғ бойлик, тараққиётнинг энг асосий кафолати, зарурий шарти. Уни авайлаб-асраш ҳар бир инсоннинг бурчи эканлигини унутмаслигимиз зарур. Тинчликни сақлаш учун ҳар бир киши масъул, уни сақлаб қолиш ва мустаҳкамлаш учун ҳар ким ўз ҳиссасини қўшиши лозим. Тинчликка қарши даъватлар айрим ҳудудларда нотинчлик, беқарорлик, хунрезлик ва худкушликлар ҳукм сураётган ҳозирги даврда мамлакатимиздаги тинчлик-осойишталикни таъминлаш ўз-ўзидан бўлмаётганини англашга, ўзаро янада иноқ ва аҳил бўлиб яшашга ундайди.
Мажитов Махмуд
Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги
Малака ошириш маркази
Сурхондарё вилояти минтақавий филиали директори
Download 21,9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish