М. Исомов, ф ф. н., доцент 1-маъруза: Фалсафанинг фан ва дунёқарашга оид моҳияти



Download 67,74 Kb.
bet1/18
Sana11.04.2022
Hajmi67,74 Kb.
#543040
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
1-маъруза


М.Исомов, ф.ф.н., доцент
1-маъруза: Фалсафанинг фан ва дунёқарашга оид моҳияти
Режа
1.Фалсафа ва файласуф тушунчалари.
2.Фалсафа фан сифатида - табиат,жамият ва инсон тафаккури умум тараққиёт қонунларини ўрганувчи фан.
3.Дунёқараш тушунчаси, унинг тарихий шакллари.
4.Фалсафий дунёқарашнинг асосий йўналишлари ва тамойиллари.
5.Фалсафий дунёқарашнинг вазифалари (функциялари).
6.Фалсафий билимлар тизими ва унинг асосий йшналишлари. Фалсафа-дунёқараш сифатида.
7. Янги Ўзбекистон даврида дунёқарашни янгилаш зарурати
8.Фалсафа фанининг бугунги вазифалари.


1.Фалсафа ва файласуф тушунчалари.
Кишилик жамияти ҳеч қачон бир текис ва силлиқ ривожланмаган. Тараққиёт ортидан инқирозлар, ютуқлар кетидан мағлубиятлар, фаровонликлар изидан заволга юз тутишлар таъқиб этган. Муайян жамият иқтисодий-сиёсий, ахлоқий-диний, бадиий-эстетик тараққиёт борасида инқирозга дуч келар экан, ундан чиқиб кетиш учун илғор фалсафий таълимотларга эҳтиёж сезади.
Шунинг учун ҳам буюк фалсафий таълимотларни, бир томондан, маданий-интеллектуал ривожланиш самараси, иккинчи томондан, туб ижтимоий ўзгаришлар тақозоси дейиш мумкин. Муайян тарихий бурилиш даврида «Фалсафа нима ўзи?» деган масала долзарб аҳамият касб этиши ҳам шундан. Ана шундай даврларда кишилар фалсафанинг моҳияти, унинг мақсад ва вазифаларини янгича идрок этганлар.
Фалсафа кишиларга олам тўғрисида яхлит тасаввур беради, бошқа фанлар эса, унинг айрим жиҳатларини ўрганади. Масалан, биология ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини, турларининг келиб чиқиши, ўзгариши ва такомиллашиб бориши каби масалаларни ўрганади. Бу соҳага оид фанлар ушбу йўналишдаги жараёнларнинг баъзи хусусият ва жиҳатларини чуқурроқ тадқиқ этишга ҳаракат қилади. Бинобарин, биолог ҳар қандай ривожланиш жараёни билан эмас, балки фақат жонли танадаги ривожланиш жараёни билан қизиқади. Умуман, ривожланиш жараёнининг ўзи нима, унинг моҳияти қандай? Масаланинг айнан шу тахлитда қўйилиши илмий муаммоларни фалсафий масалага айлантиради. Яъни, шу тариқа муайян мавзу оддий илм соҳасидаги йўналишдан фалсафий муаммо тусини олади.
Энди Файласуф ким, деган саволга жавоб берайлик. Философ сўзини, илк бор буюк математик ва мутафаккир Пифагор қўллаган. Бу тушунчанинг маъносини у Олимпия ўйинлари мисолида қуйидагича тушунтириб берган: анжуманга келадиган бир гуруҳ кишилар беллашиш, куч синашиш, яъни ўзи ва ўзлигини намоён этиш учун, иккинчи бир гуруҳ – савдо-сотиқ қилиш, бойлигини кўпайтириш учун, учинчиси эса, ўйиндан маънавий озиқ олиш, ҳақиқатни билиш ва аниқлашни мақсад қилиб олади. Ана шу учинчи гуруҳга мансуб кишилар, Пифагор талқинига кўра, файласуфлар эди.
Бу, бир қарашда, оддий ва жўн мисолга ўхшайди. Аммо унинг маъноси ниҳоятда теран. Чунки, инсон умрининг ўзи ҳам шундай. «Дунё театрга ўхшайди, унга келган ҳар бир киши саҳнага чиқади ва ўз ролини ўйнаб дунёни тарк этади», деган фикр бежиз айтилмаган. Кимдир бу дунёга унинг сир-асрорлари тўғрисида бош ҳам қотирмасдан келиб кетади, умрини ейиш-ичиш, уй-рўзғор ташвишлари билан ўтказади. Бошқаси – нафс балосига берилиб, мол-мулкка ружу қўяди. Учинчиси эса, олам ҳикматларини ўрганади, умрини хайрли ва савоб ишларга сарфлайди, бошқалар учун ибрат бўларли ҳаёт кечиради.
Қадимги Шарқ ва Юнонистонда ҳар томонлама чуқур билим ва катта ҳаётий тажрибага эга бўлган, инсон маънавиятини бойитиш ва ҳақиқатни билишга интилувчи кишиларни файласуф деб атаганлар. Фозил ва комил инсонларгина фалсафа билан шуғулланганлар. Аслида, ўша даврларда фалсафани ўрганиш дейилганда, илмнинг асосларини эгаллаш кўзда тутилган. Грек мутафаккири Гераклит (эрамиздан аввалги 520-460 йилларда яшаган) шогирдларига мурожаат қилиб, «Дўстим, сен ҳали ёшсан, умрингни бекор ўтказмай десанг, фалсафани ўрган», деганда айнан ана шу ҳақиқатни назарда тутган.
Бошқа бир буюк грек файласуфи Эпикур (эрамиздан аввалги 470-399 йилларда яшаган) бу ҳақиқатни қуйдагича ифода этган: «Ўз-ўзингни ерга уриш, тубанлашиш нодонликдан бошқа нарса эмас, ўзлигингдан юқори туриш эса – файласуфликдир».
Лев Толстой донишманд кишиларнинг уч хислатини алоҳида таъкидлаб, шундай ёзган: «Улар, аввало, бошқаларга берган маслаҳатларига ўзлари амал қиладилар; иккинчидан, ҳеч қачон ҳақиқатга қарши бормайдилар; учинчидан, атрофидаги кишиларнинг нуқсонларига сабр-тоқат билан чидайдилар».
Худди шунингдек, Шарқда ҳам Конфуций ва Моний, Хоразмий ва Форобий, имом Бухорий ва имом Термизий, Беруний ва ибн Сино, Нақшбанд ва Навоий каби донишманд боболаримиз ўз ҳаётий кузатишлари ва тажрибаларини умумлаштириш, инсонга хос хато ва камчиликлардан сабоқ чиқариш, башарият томонидан тўпланган билим ва тажрибаларни ўзлаштириш орқали файласуф даражасига кўтарилганлар.
Умуман олганда, билимдон кишиларнинг барчасини ҳам донишманд ёки мутафаккир деб бўлмайди. Ҳақиқий файласуфлар ҳаётда ниҳоятда кам бўлади. Улар ўз даври ва миллатининг фарзанди сифатида инсоният тарихига катта таъсир кўрсатади. Аммо илк файласуфлар ўзларини донишманд деб ҳисобламаганлар ва доноликка даъво ҳам қилмаганлар. Донишмандалар деб, асрлар синовидан, энг сўнгги ҳақиқат манбаи сифатидаги билимларга эга бўлган башоратгўйлар, қоҳинлар ва оқсоқоллар эътироф этилган. Уларнинг сўзлари бирдан-бир тўғри деб қабул қилинган. Файласуф эса, қадимгилар фикрига кўра, изланувчи, донишмандлик мухлиси бўлиши, эътиқод сифатида қабул қилинган тайёр ҳақиқатларга эмас, балкм ўз ақлдига таяниб, ижодий йўл билан, шунингдек бошқа файласуфлар томонидан олинган билимлар ва тажрибадан фойдаланган ҳолда мақсадга интилиши лозим бўлган.
Бугунги кунга келиб, инсоният ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида улкан ютуқларга эришди. Фан ва техника, маданият ва маориф беқиёс ривожланди. Одамзод ўзининг ақл-заковати ва меҳнати билан жуда кўп янгиликлар яратди. Дунёнинг кўплаб сир-асрори кашф этилди, буюк ихтиролар қилинди.
Маънавий бойликлар орасида фалсафа илмида тўпланган ҳикматлар хазинаси энг муҳим ўрин тутади. Ҳар бир даврнинг буюк донишмандлари бўлади. Улар ўз юрти ва халқининг тафаккури, руҳияти ҳамда орзу-интилишларини фалсафий таълимотларида, муайян даражада, ифода этганлар, жамият фаровонлиги ва миллат равнақи учун хизмат қиладиган юксак ғояларни ўртага ташлаганлар. Халқни буюк мақсадлар сари етакловчи байроқ сифатида намоён бўладиган бу ғояларнинг муайян давр мафкурасига айланишида фалсафий билимлар катта аҳамият касб этади.
Аввало, фалсафа ўзи нима, деган масалага тўхталиб ўтайлик. У инсоният тарихидаги энг қадимий илмлардандир. Фалсафий мулоҳаза юритиш, фикрлаш инсон табиатига хос, демак, унинг ўзи каби қадимийдир. У олам ва унинг яшаши, ривожланиши ва тараққиёти, ҳаёт ва инсон, умрнинг моҳияти, борлиқ ва йўқлик каби кўплаб муаммолар ҳақида баҳс юритадиган фандир.Фалсафа асослари баён қилинган аксарият дарсликларда ушбу атама қадимги юнон тилидаги «философия» сўзидан олингани ва у «донишмандликни севиш» («фило»севаман, «софия» — донолик) деган маънони англатиши таъкидланади. Бу — ушбу сўзнинг, атаманинг луғавий маъноси бўлиб ҳисобланади. Асрлар давомида философия сўзининг маъно-мазмунига хилма-хил қарашлар, унинг жамият, инсон ва фанлар тизимидаги ўрнига нисбатан турлича муносабат ва ёндашувлар бўлган, бу атаманинг моҳият-мазмуни ҳам ўзгариб борган.

Download 67,74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish