М. Исомов, ф ф. н., доцент 1-маъруза: Фалсафанинг фан ва дунёқарашга оид моҳияти


Фалсафа фан сифатида – табиат, жамият ва инсон тафаккури умумий тараққиёт қонунларини ўрганувчи фан



Download 67,74 Kb.
bet3/18
Sana11.04.2022
Hajmi67,74 Kb.
#543040
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
1-маъруза

2.Фалсафа фан сифатида – табиат, жамият ва инсон тафаккури умумий тараққиёт қонунларини ўрганувчи фан.
Фалсафа, аввало, муайян илмий билимлар тизимидир. У, бир томондан, инсоннинг воқеликни ақл воситасида идрок этиши, иккинчи томондан, онгнинг афсона ва ривоятлар асосидаги шакллардан узил-кесил ажралиш жараёни натижасидир. Бу икки жиҳат бир-бири билан узвий боғлиқ. Чунки беҳуда хаёлпарастлик, ҳавойи ва афсонавий фикрлаш тарзидан халос бўлиш илмий билимларни эгаллаш орқали рўй беради. Энг муҳими, фалсафа кундалик турмушда учраб турадиган эскилик асоратлари, бидъат ва чекланишларга мухолиф бўлган ҳурфикрликдир. Фалсафа айнан ана шундай янги дунёқарашнинг шаклланиши учун асос бўлди.
«Фалсафа» атамаси «философия»нинг Шарқ ижтимоий тафаккуридаги шаклидир. Одатда у тушунча сифатида тор ва кенг маъноларда қўлланади. Хусусан, кенг маънода уни антик — қадимий фалсафада «донишмандликни севиш» деб тушунилганини айтиб ўтдик. Айрим файласуфлар ва фалсафий оқимлар, чунончи, инглиз файласуфи Т. Гоббс (1588—1679) уни «тўғри фикрлаш орқали билишга эришиш», немис файласуфи Ҳегел «умуман предметларга фикрий ёндашиш», Людвиг Фейербах «бор нарсани билиш», прагматизм таълимоти намояндалари эса, «фойдали нарсаларни билиш жараёни» дея талқин этган.
«Фалсафа» тушунчаси тор маънода маданият, санъат, ақлий ёки ҳиссий билиш усули, воситаси тарзида таърифланади. Фалсафага бўлган муносабатнинг хилма-хиллигига асосланган ҳолда, унга яхлит, умумлашган таърифлар ҳам берилган. Фалсафага ижтимоий онг шакли бўлган маданият, санъат, қадрият нуқтаи назаридан қарайдиган бўлсак, унинг миллийлигини акс эттириш имконияти туғилади. Аммо онтология, гносеология, натурфилософия, антропология каби фан соҳалари нуқтаи назаридан қаралса, ушбу таърифда умуминсонийлик ва универсаллик фалсафанинг асосий хусусияти эканини таъкидлаш лозим бўлади.
Ҳақиқий фалсафа тафаккур маҳсули бўлган нарсаларни олий даражадаги ҳақиқат сифатида мутлақлаштирмайди. Бу борада Суқротнинг «Мен ҳеч нарсани билмаслигимни биламан» деган эътирофи ҳақиқат мезонидир. Ҳолбуки, Суқрот қадимги Юнонистоннинг энг билимли файласуфи бўлган. У билимдон, баҳс-мунозара чоғида ҳар қандай суҳбатдошни ҳам мот қилиб қўя олгани ҳақида тарихда мисоллар кўп. Фалсафий билимлар ривожи узлуксиз жараён бўлиб, у инсониятнинг тафаккур бобида илгари эришган ютуқларни танқидий баҳолашни тақозо этади. Бироқ бу — уларни тамоман рад этиш, кўр-кўрона танқид қилиш лозим дегани эмас, балки уларга хос барча хато ва камчиликларни англаб, яхши ва ижобий жиҳатларидан фойдаланиш демакдир. Ана шундай танқидий ёндашув ва ворислик фалсафанинг муҳим хусусиятларидан биридир.
Бу фаннинг олдига қўйилган вазифаларга ва унинг ҳаётдаги ўрнига қараб, ижтимоий тараққиётнинг турли даврларида унга бўлган муносабат ҳам ўзгариб борган. Бу муносабатлар дастлабки фанлар пайдо бўлиб ва уларнинг баъзилари фалсафадан ажралиб, алоҳида мустақил фан соҳасига айлана бошлаган даврлардаёқ шакллана бошлаган.
Фалсафанинг ижтимоий онг тизимида тутган ўрни, жамият ва шахс ҳаётидаги аҳамияти нимадан иборат, деган масала ҳамма даврларда ҳам долзарб бўлган. Айниқса, тарихий тараққиётнинг туб бурилиш даврларида фалсафанинг асл моҳиятини билиш, унинг усул ва Ғоялари кучидан фойдаланиш муҳим аҳамият касб этган.
Фалсафа, сирасини айтганда, ижтимоий тафаккур ривожи ютуғи ва инсоният маънавий тараққиёти маҳсулидир. У кишиларнинг оламни билиш, ўзлаштириш, фаровон ҳаёт кечириш ва ўз инсоний салоҳиятларини намоён этиш эҳтиёжлари билан узвий боғлиқдир. Фалсафий таълимотлар ҳамма даврларда ҳам инсониятнинг илғор тажрибаларини ўзида мужассамлаштирган ва инсоният маданиятини янада юксакроқ босқичга кўтаришга хизмат қилган.
Ҳар бир фалсафий Ғоя, мафкура, билимлар тизими асосан ўз даври хусусиятларини акс эттирган. Улар замон руҳи ва маънавиятини ўзида мужассамлаштирган, давр муаммоларини ҳал этишда қўл келган. Шунинг учун Афлотун, Форобий ва Беруний, Навоий ва Хегелнинг асар ва таълимотларида улар яшаб ўтган давр Ғоялари акс этган.

Download 67,74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish