Янги конструкциядаги саралаш машинаси ишчи юзасининг қиялигини аниқлаш



Download 157,46 Kb.
bet1/4
Sana23.02.2022
Hajmi157,46 Kb.
#148431
  1   2   3   4
Bog'liq
2 мақола Бахадиров Ғ А , Умаров Б Т , Обидов Н Ғ


ЯНГИ КОНСТРУКЦИЯДАГИ САРАЛАШ МАШИНАСИ ИШЧИ ЮЗАСИНИНГ ҚИЯЛИГИНИ АНИҚЛАШ


Г.А.Бахадиров1, Б.Т.Умаров2, Н.Ғ.Обидов3


1ЎзР ФА Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти,
2Наманган муҳандислик - қурилиш институти
3Фарғона политехника институти


Картошкани саралаш қурилмалари орасида конструкциясига кўра содда ва нисбатан талабларни қониқтирувчи қурилма барабанли саралаш машинаси ҳисобланади. Ишчи жиҳози барабан кўринишида бўлган илдизмеваларни саралаш ва тозалаш машиналарининг турли кўринишлари мавжуд бўлиб, улар бир - биридан саралаш юзасининг тайёрланишига кўра фарқ қилади. Масалан, айрим турларда барабан юзаси ҳивичлар ёки ҳалқалардан ташкил топган бўлса, айримларида пружинасимон деталлардан ташкил топган. Барабан кўринишидаги саралаш машиналарининг умумий камчилиги шундан ибаратки, иш жараёнида сараланаётган маҳсулот барабаннинг фақат пастки қисмида жойлашади, яъни ишчи юзанинг тахминан 16 % қисмидан фойдаланилади холос [1, 2, 3, 4]. Бу эса ўз навбатида самарадорликнинг юқори бўлмаслигига сабаб бўлади.
Юқоридаги камчиликни инобатга олган ҳолда янги конструкциядаги жиҳоз тавсия этилмоқда. Мазкур жиҳознинг ўзига хос хусусияти саралаш юзаси туганакларнинг саралаш юзаси бўйлаб ҳаракати йўналишида туйнукларининг ўлчами катталишиб борадиган, учлари туташган ва иккита барабанларга таранг тортилган ҳолатда кийдирилган эластик тўрдан тайёрланади (1-расм).

1-етакловчи барабан, 2-етакланувчи барабан, 3-эластик тўр, 4-редуктор, 5-электродвигатель
1-расм. Таклиф қилинаётган саралаш машинасининг схематик кўриниши
Бунда барабанларнинг диаметри эластик тўрнинг диаметридан анча кичик бўлганлиги учун саралаш юзасидан самарали фойдаланилади, барабанлар турли баландликда ва горизонтга нисбатан қия қилиб ўрнатилганлиги туганакларни саралаш юзасидан ажралмаган ҳолатда ҳаракатланишига имкон беради ва туганаклар шикастланмасдан аниқ сараланади [5].
Таклиф қилинган машинанинг самарали ишлашини таъминлаш учун машина параметрларининг мақбул қийматларини аниқлаб олишимиз керак. Саралаш юзаси қиялик бурчакларининг мақбул қийматларини аниқлаш учун саралаш юзасида жойлашган туганакка таъсир этадиган кучларни ва туганакнинг мувозанат ва текис ҳаракатланиш шартларини аниқлаймиз.
Дастлаб саралаш юзасида жойлашган туганакка таъсир этадиган кучларни аниқлаймиз. Текис ҳаракатланаётган юзада жойлашган туганакка туганакнинг оғирлик кучи, реакция кучи ва ишқаланиш кучи таъсир қилади (2-расм).


Download 157,46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish