-



Download 1,17 Mb.
Sana11.03.2022
Hajmi1,17 Mb.
#491187
Bog'liq
2 5330202152621049135


УЧ БУЮК ФРАНЦУЗ

Людовик XIII нинг биринчи министри Арман Жан дю Плесси-кардинал Ришелье ҳаёти тушуниш қийин бўлган ҳолатларга ва сирларга бой. Бундай сирлилик Ришелье ҳаётининг биринчи куниданоқ бошланади. Бу қудратли ҳукмдор дунёга келган манзилни ҳеч ким етарлича ишонч билан айтиб бера олмаган. Баъзи тадқиқотчилар, кардиналнинг севимли жияни бўлган герцогиня Д'Эгетон гувоҳлигига асосланиб, у Пуату провинциясидаги Ришельелар оилавий қўрғонида туғилган, деган хулосага келганлар. Кардиналнинг ўлимидан кейин, унинг қайта қурилган қўрғонида меҳмонларга узоқ вақтлар бир хонани кўрсатдилар ва гўёки айнан ана шу хонада у оламга келганлигини таъкидладилар. Бу даъво ҳужжатлар билан тасдиқланмаган, чунки Ришельелар қўрғони қарашли бўлган Брей қавмининг рўйхатга олиш китобидаги 1580-1600 йилларга таалуқли бўлган ёзувлар сақланиб қолмаган-айнан ана шу саҳифаларни кимдир йиртиб олган.


Ҳали Ришелье ҳаёт пайтида унинг биринчи биографи бўлган Андре Дюшен ва ундан кейинги кўпгина тарихчилар бўлажак кардиналнинг туғилган жойи Париж эканлигини айтганлар. Лекин улар ҳам бунинг бевосита ҳужжатли исботини келтира олмаганлар. Биринчи бор 1867 йили чоп қилинган Ришельенинг чўқинтирилганлиги ҳақидаги ҳужжат эса буни билвоситагина тасдиқлаши мумкин. Бунда Франсуа дю Плесси, сеньор де Ришелье ҳамда унинг ҳотини Сюзанна де Ла Порт хонимларнинг ўғиллари бўлиб, у 1585 йил бешинчи сентябрда дунёга келганлиги ва 1586 йилнинг 5 май куни Париждаги Сент-Эсташ черковида чўқинтирилганлиги ҳамда унга Арман Жан исми берилганлиги кўрсатилган. Чақалоқнинг ота-онаси Париждаги Булуа кўчасида яшаганларини ҳам ана шу ҳужжатдан билиб олиш мумкин.
Бола дунёга келган ва у чўқинтирилган саналарни таққослаш кишини ҳайрон қолдириши мумкин: чақалоқ фақат тўққиз ойлик бўлганидагина унга исм берилган. Гап шундаки, гўдак жуда заиф туғилган: унинг соғлиги анча вақтгача жиддий хавф остида бўлган ва унинг бунчалар кеч чўқинтирилиши ҳам шу билан изоҳланади.
Ўша пайтлар ҳукм сурган анъанага кўра янги туғилган ўғил боланинг иккита чўқинтирган отаси (қиз боланинг иккита чўқинтирган онаси) бўлиши керак эди. Гўдакка ўз номларини берган Франциянинг икки маршали-Арман де Гонто-Биран ва Жан д'Омонлар унинг чўқинтирган оталари, қизлик фамилияси Рошешуар бўлган, ота томондан бувиси Француаза де Ришелье хоним эса чўқинтирган онаси эдилар.
Дю Плесси де Ришельелар оиласи Пуатунинг аслзода дворянлигига мансуб эди. Ришельеларнинг ота томонидан аждодлари ҳақидаги дастлабки ёзувлар XIV асрга оид ҳужжатларда тилга олинган. Дю Плесси де Ришельелар омадли никоҳ иттифоқлари билан француз аслзодалари орасида ўз ҳолатларини мустаҳкамлаб олганлар. Арманнинг бувиси-Француаза де Рошешуар Полиньяклар, Ларошфуколар ва Франциянинг бошқа энг қадимий аслзода оилалари билан яқин қариндош эди.
Ришельенинг отаси қирол Генрих III нинг энг ишончли кишилари сафида бўлган. Қирол Генрих II ва Екатерина Медичининг учинчи ўғиллари, ҳали герқог Анжуйский бшлган Генрих III Польшанинг бўш турган тахтини эгаллаш учун у ерга ташриф буюрганида, ҳали 1573 йилдаёқ тақдир уларни учраштирди. Краковда Польшанинг ёш қиролига бошқалар қаторида, қандайдир жаноб де Бришетьер ўлимига боғлиқ воқеалар туфайли ватанини тарк этган 25 ёшли француз дворяни Француа дю Плесси де Ришелье ҳам таништирилди. Ришелье дворянларнинг ахлоқ нормаларига мутлақо зид равишда, Бришетьерни дуэльга чақириш ўрнига уни алдов билан қопқонга туширади ва ўзининг қуролсиз рақибини совуққонлик билан чақавлаб ташлайди. Бу Ришельенинг акаси лейтенант Луи дю Плессенинг дуэльда ўлдирилганлиги учун олинган қасд эди. Душманини ўлдирганидан сўнг Ришелье Франциядан қочиб кетади ва бир неча йил Германияда дайдиб юради. Ниҳоят тақдир уни узоқ Польшага йўналтиради.
Икки ёш ватандошлар ўртасида дастлабки учрашувданоқ ишончли алоқалар ўрнатилди ва тез орада Француа дю Плесси де Ришелье Краков саройидаги таниқли шахслардан бирига айланди. Айнан у Польша қиролига Парижда унинг акаси Карл IХ тўсатдан вақот этганлиги ҳақидаги хабарни етказди. Айнан у 1574 йилнинг май ойида Польшадан яширин тарзда Парижга қочиб кетган Генрих Анжуйскийнинг яқин кишилари қаторида уни кузатиб борди.
Генрих III тахтга чиққанидан сўнг жаноб де Ришелье обрўли давлат арбобига айланди. Ёш қирол ўз эркатойини Қироллик хонадони превосидек ҳурматли амалга тайинлади, 1576 йили эса уни Франциянинг бош превоси лавозимига кўтарди. Айни пайтда, фақат камдан кам омадлиларгина эга бшладиган Муқаддас Руҳ ордени ҳам унга тақдим этилди. Шафқатсиз диний урушлар даврида бош прево амалда ҳам олий судья, ҳам адлия министри, ҳам қироллик махфий хизмати раҳбаридек муҳим лавозимларни ўзида мужассамлаштирган эди. Кўп меҳнат талаб қиладиган вазифаларни фақат қаттиққўл, ғайратли, айни пайтда нозик табиатли бўлган кишигина бажара олиши мумкин эди. Ўз қиролига чексиз садоқатли бўлган Француа дю Плесси де Ришелье юқорида айтилган барча хислатларни ўзида мужассам этганди. Ҳар ҳолда, кечагина тўполончи бўлган одам ўз юксак лавозимида меъёрийлик ва соғлом фикрлаш намуналарини намойиш қила олди. У қаттиққўл, лекин шафқатсиз эмас, ғайратли, лекин шошқалоқ эмас, ҳисоб-китобли, лекин қизғанчиқ эмас эди: у қирол ва давлат манқаатларини шахсий ва оилавий манфаатларидан юқори қўя оларди: бу унинг ўлимидан сўнг яққол намоён бўлди...
Франсуа де Ришелье сўнгги нафасигача ўз қиролига содиқ қолди. “Баррикадалар куни” да 1 у Генрих III га қўзғалон кўтарган Париждан Блуага қочиб кетишда ёрдамлашди. У Генрих III ўлдирилишининг беихтиёр шоҳиди бўлди. Бош прево легистлар қирол қароргоҳига юборган доминикан руҳонийси Жан Клеман сутана2 си остига яширилган ханжар зарбасининг олдини олишга бир неча сониягина кеч қолди, холос.
Фарзандсиз бўлган Генрих III ўлими билан Валуалар династияси якун топди. Тахтга чиқиш ҳуқуқи Валуаларнинг яқин қариндоши бўлган, қирол Генрих 4 га айланган гугунотлар йўлбошчиси Генрих Навварскийга ўтади.
Бош прево узоқ вақт иккиланиб ўтирмади. Давлат манфаатлари тезда диний шубҳаланишлардан устун келди. Юзага келган вазиятда Француа де Ришелье кўз ўнгида гугенот Генрих 4 қонун ва интизом, Католик лига эса бошбошдоқлик ва тартибсизлик рамзи бўлиб қолди. Франциянинг бош превоси то ўлимига қадар янги қиролига ишонч ва садоқат билан хизмат қилди. Шафқатсиз безгакдан азоб чеккан Француа де Ришелье 1590 йил 19 июлда, 42 ёшида оламдан ўтди.
Унинг беваси Сюзанна де Ришелье бешта фарзанди билан қолди: Анри-10 ёшда, Альфон-7 ёшда, Арман-5 ёшда, катта қизи Француаза-12 ёшда ва кичик қизи Никаль- 4 ёшда эди. Оила анча иқтисодий қийин аҳволда қолганди. Сон-саноқсиз диний урушлар бир замонлар гуллаб-яшнаган Пуату провинциясини қашшоқлаштирган эди. Унча катта бўлмаган ер мулки амалда ҳеч қанақа даромад келтирмасди. Устига-устак бош прево оиласига қарзлардан бошқа ҳеч нарса қолдирмаганди. Уни рисоладагидек қилиб кўмиш учун марҳумнинг онаси Муқаддас Руҳ орденининг бриллиант занжирини гаровга қўйишга мажбур бўлди. Тўғри, ўзининг хасислиги билан машҳур бўлган Генрих IV хазинабонига, марҳум бош превонинг хизматларига ҳурмат белгиси сифатида, де Ришелье хонимга 20 минг ливр беришни буюрди. Келгуси йили қирол унинг оиласига яна 16 минг ливр ажратди.
Кардинал Ришелье аёл фидокорлигининг рамзи ҳисоблаган инсон-унинг онаси ҳақида айтиб ўтиш пайти келди.
Сюзанна де Ла Порт-унинг қизлик фамилияси ана шундай эди-аслзодалар оиласидан эмасди. У ўртача даромадга эга бўлган буржуа зурриёдига дворянлик унвонини олиш имконини берувчи юриспруденцияни аъло даражада билиши билн машҳур бўлган, Париж парламентининг камтар адвокати оиласидан эди. 16 ёшида жаноб де Ришельега турмушга чиққан ва бешта боланинг онаси бўлган Сюзанна де Ла порт ўз ҳаётини тўлалигича уларга бағишлади. У саройнинг олағовур ҳаётига зўрға тоқат қиларди. Генрих III саройида ҳукм сурган ҳаёсизлик ва хиёнаткорлик муҳитида анча латофатли бўлган Сюзанна де Ришелье камтарлик ва садоқат рамзига айланди. Кўринишдан, кардинал онасининг намунасини камдан-кам учрайдиган ҳолат деб билган шекилли, у аёл зоти ҳақида унча юксак фикрда эмас эди: ҳаёти давомида унга бутунлай бошқача турдаги аёллар дуч келганди ва у бу аёллардан очиқдан очиқ анфратланарди. Лекин бу фикри ҳам, руҳонийлик либоси ҳам унга назокатли хонимлар кўнглини овлашида халақит бера олмасди.
Кўринишидан, бош прево оиласи қўзғалон қамраб олган Парижни 1588 йилнинг 12 майида Генрих III ва унинг саройи билан ёки уларнинг ортидан тарк этган. Қаҳрамонимизнинг дастлабки ҳаётий таассуротлари Ришельеларнинг оилавий қўрғони билан боғлиқ. Айнан ўша ерда, ҳали 1429 йилдаёқ қурилган, саккиз минорали қўрғоннинг салобатли деворлари ортида Франсуа де Ришелье оиласи фуқаролар урушининг тугашини кутиб яшади.
Арманга бошланғич таълим бериш Сен-Флоран-де-Сомюр аббатлигининг бош руҳонийси Арди Гюиллога ишониб топширилди. Ўзи художўй бўлган Сюзанна де Ришелье фарзандлари тарбиясининг диний-ахлоқий томонларига алоҳида эътибор қаратди. Ҳар кеч Сюзанна ўрнатган тартибга кўра қўрғондаги барча кишилар оилавий ибодатхонага умумий ибодат учун тўпланардилар. Кейин аёллар ва қиз болалар тикиш-бичиш ва каштачиликка киришардилар, ўғил болалар эса ўз ишлари билан банд бўлардилар. Нозик ва рангпар, тез-тез шамоллаш ва бошқа хасталикларга чалиниб турувчи кичкина Арман туғилган куниданоқ онаси билан бувисини доимий хавотирга солиб турарди. Қўрғонда тинчлик ва хотиржамлик ҳукмрон эди. Фақат, камдан-кам ташриф буюрадиган меҳмонларгина уруш авж олаётган ташқи дунёдан хавотирли хабарлар келтириб турардилар.
Ана шу тарзда-кекса қўрғонда беркиниб, аҳил оила даврасида-олти йил сезилмасдан ўтиб кетди.

- - -
1594 йилнинг ёзида Сюзанна де Ришелье Парижга қайтишга қарор қилди. Уруш тугагач, мамлакат ҳаёти аста-секин одатдаги изига тушаётганди. Генрих IV нинг католикларга мурожаати 1594 йилнинг 22 мартида у тўрт йилда куч билан оча олмаган Париж дарвозаларини очди.


Болалар анча улғайган ва энди уларга бундан кейин қандай таълим бериш ҳақида ўйлаш пайти етиб келганди. Ўқув даргоҳларида машғулотлар яна бошланганди, ўз вақтида Франциянинг икки бўлажак қироллари – Генрих III ва Генрих IV таълим олган машҳур Навар колледжи ҳам янгидан иш бошлади. Бундан кейин кичик жиянининг тақдири ҳақида ташвишни ўз бўйнига олган тоғаси, Сюзанна де Ришельенинг акаси Амадор де Ла Порт тўққиз ёшли арманни айнан ана шу билим даргоҳига жойлаштирди.
Талабалар Навар колледжида грамматикани, санъатни ва фасафани ўрганардилар. Катехазис қаторида Цицеронни, Горацийни, Квинтилианни ва бошқа антик муаллифларни ўқирдилар. Колледжда фақат лотин тилида гапириш жорий қилинганди. Машҳур адабиётчилар Бюде, Рамю ва Росарулар туфайли одатий бўлиб қолган қадимги грек тилини ўрганиш ҳам билим юрти программасига киритилганди. Коллеж тарбияланувчилари шеър ва проза ёзиш асосларини ҳам билишлари шарт эди. Уларда мунозарага киришиш ва илмий баҳслаша олиш қобилиятлари ҳам ривожлантириларди.
Кўпинча коллеж тарбияланувчилари таълимнинг тўрт йилга мўлжалланган икки цикли –грамматика ва санъат билан чекланардилар. Учинчи икки йиллик цикл-фалсафани жуда кам болаларгина ўзлаштира олардилар. Фалсафа курси мантиқни ва фанлар асосини ўрганишни ҳам ўз ичига оларди. Таълим олиш Аристотелни асл нусхада ва унга шархларни ўқишдан иборат эди: биринчи йили ёш йигитчалар “Категориялар” ни, кейин “Аналитиклар” ни, таълимнинг иккинчи йили-шундан сўнг Евклид ижодига навбат келарди. Ёш “файласуф” ларни илмий ва теологик масалалар бўйича омма олдида чиқишларга ҳам тайёрлардилар.
Навар коллежидаги таълим тизими қатъийлиги ва ҳатто қаҳрлилиги билан ҳам ажралиб турарди. Арман дю Плессининг эркин характери у ерда ҳукмрон бўлган ахлоқ билан зўрға чиқишарди. Ғайратли, ҳаракатчан, ўжар йигитча мажбурлашни ёқтирмасди. Унга дўқ уриш ва қўрқитиш билан эмас, фақат эркалаш ва мақташ билангина таъсир қилиш мумкин эди. “ундан мақтовларга чанқоқлик ва танбеҳ олишдан қўрқиш бор эди, бу уни доимий асаблар таранглиги ҳолатида тутиб турарди,-дея таъкидлаганди Ришельенинг биографларидан бири аббат Мишель де Пюр.-У ўз тенгқурлари орасида кесикн ажралиб турарди. Унинг синфдошлари болаларча бажарган ишни у режа ва тартиб билан бажарарди: у нима қилса ва нима гапирса, барчаси ҳақида сўраганларида у доимо ўйлаб жавоб берарди ва ҳайратомуз гаплари билан кейинги саволларнинг олдини ола биларди”. Ришельенинг биринчи йиллардиги ҳаёти ҳақида бизнинг кунларимизда психоаналитик тадқиқотлар олиб борган америкалик олим Элизабет Марвик, ҳали болалигидаёқ унда етакчиликка интилиш бўлган, деган хулосага келади. Коллежда, кейинчалик Плювинел академиясида ҳам у доимо фақат биринчи бўлишга интилган.
Арман дю Плесси энг кўп муваффақиятларга ўқишнинг иккинчи циклида эришди. Коллеж ректори Жан Ивонни ва Сарбоннанинг олим аъзоларини француз қиролларининг Сен-Денидаги дахмасини зиёрат қилиш маросимида кузатиб бориш учун хонишчи этиб тайинлаганларида 12 ёшда эди.
Ўсмир дю Плесси унча кўп бўлмаган тенгқурлари қаторида учинчи циклда ҳам ўқишни давом эттириш истагини билдирди. У фалсафани ўрганишга боши билан шўнғиб кетди. Кўринишдан, кардинал Ришелье ана шу ўсмирлик қизиқишидан хотира сифатида Навар коллежида 1938 йили теологик мунозаралар кафедрасини ташкиллаштирган.
Коллежни тугаллаш даврига келиб Арман лотин тилини ажойиб эгаллаган, итальянча ва испанча бемалол гаплаша оларди. Қизиқувчан ўсмирнинг асл қизиқмиш соҳаси тарих бўлди. Антик тарихни у барча икир-чикирларигача биларди ва ўтмишдаги у ёки бу воқеа ҳақида соатлаб завқ-шавқ билан гапира оларди. Арманнинг бу соҳадаги билимлари ўз даврининг энг зўр олимлариникидан кам эмасди.
Коллеждаги ўқиш Ришельенинг характерига таъсир қилди. Ҳали ўша даврдаёқ у энг қийин ҳолатларда ўз матонати ва чидамлилигини намоён қилди. Ўша пайтларда унинг ўеч нарсани ёддан чиқармаслик ва айниқса ўеч нарсани кечирмаслик хислатлари ҳам маълум бўлди. Замондошларининг гувоҳлик беришларича, унинг катта ва кўм-кўк кўзлари билан бадандан ўтиб кетувчи нигоҳларидан ҳатто коллежнинг ёши улуғ раҳбарлари ҳам ўзини йўқотиб қўйганлар.

- - -
Ўқиш охирига яқинлашганида Сюзанна де Ришелье Арманнинг бундан кейинги тақдирини муҳокама қилиш учун оилавий кенгаш тўплади. Уни ҳарбий соҳага йўналтиришга қарор қилинди, бу эса йигитчанинг ўз истак-хоҳишларига тўлиқ мос келарди. Арман марказ дю Шиллу унвонини олди, бу ҳали 15 аср охирларидаёқ Ришельелар оиласига берилган жойнинг номидан олинди. 15 ёшли янгидан яралган маркиз қиличини ёнига тақиб олади ва иккита хизматкор ёллайди, онаси билан тоғаси эса унга янги тарбиячи котиб-қандайдир жаноб ле Маслни тайинлайдилар. Арман Плювинел академиясига киради ва коллеж ректори Жан Ивоннинг меҳрибон қўлларидан академия ректори Антуан дю Плювинелнинг раҳномалигига ўтади.


- - -
1602 йили 17 ёшли маркиз дю Шиллунинг ҳаёти тўсатдан ва кескин ўзгарди. Арманнинг акаси Альфонс кутилмаганда унга тайёрлаб қўйилган Люсон епископи лавозимини эгаллашдан воз кечди. Бу воқеа бизнинг қаҳрамонимизнинг бундан кейинги тақдирини белгилаб берганлиги учун ҳам у ҳақда батафсилроқ гапириб ўтишни лозим топдик.


Тахминан 1584 йили ёки бундан сал аввалроқ Генрих III ўз бош превосининг хизматларини тақдирлаш мақсадида унга Люсон епископлигини туҳфа қилади. Одатда қирол аббастликларни ҳадя қиларди. Епископликнинг ҳадя этилганлиги қиролнинг алоҳида эътиборидан далолат берарди.
1592 йилда оиалвий кенгаш Люсон епископлигини ўртанчи ўғил Алфонсга беришга қарор қилади.
Шуни таъкидлаш лозимки, Люсон епархияси рухонийлари Ришельелар оиласи вакилларига нафрат кўзи билан қарардилар. Даромадларни бўлиб олиш борасида доимий жанжаллар бўлиб турарди. Иш судлашишгача етиб борди. Оила манфаатларига хавф соя ташлаганини сезган де Ришелье хоним Алфонсни тезроқ ўқишни тугаллашга чорлади ва бу ҳақда Люсон жамоасини хабардор қилди. Айни пайда у ўзининг ўртанчи ўғлининг епархиянинг эгаси эканлигини Генрих IV тoмонидан тасдиқланишига эришди. 1595 йили 12 ёшли Альфонс дю Плесси де Ришелье расмий равишда бўлажак Люсон епископи деб эълон қилинди.
Зарба бутунлай кутилмаган томондан берилди. Уни онасига епископлик лавозимидан қатъиян воз кечганлигини ва монахлик постригини1 қабул қилишини айтган бўлажак епископнинг ўзи беради. 1602 йили Альфонс де Ришелье ўз мақсадига эришди ва “ансельма ота” номи билан Картезиан қароргоҳи Гранд Шартрезда қўним топди.
Альфонснинг бу қилиғи де Ришелье хонимни шошириб қўйди. Унча катта бўлмаса ҳам доимий даромад келтириб турган епископлик қўлдан кетиб қолиши муқаррар эди. Катта ўғли анри одатдаги кийимини сутанага алмаштиришни сира ҳам хоҳламасди, бунинг устига унинг бу соҳада маълумоти ҳам йўқ эди. Лекин де Ришелье хонимнинг яна бир ўғли-топқир, ақлли ва билимли анри бор эди. Сюзанна де Ришелье Армандан оилани хонавайронликдан асраб қолишни сўради. “Худонинг иродаси шу экан!-дея у тоғаси Амадорга ўз қарорини маълум қилади,-Черковнинг фойдаси ва оиламизнинг шон-шуҳрати учун мен ҳамма нарсага тайёрман”. Кўриниб турибдики, бўлғуси кардинал ва ва министр 17 ёшлигидаёқ кутилмаганда ўзгарган вазиятда муҳим қарорлар қабул қила олиш қобилиятига эга бўлган.
Ришелье Плювинел академиясини ташлайди ва Навар коллежига қайтиб келади. Маркиз дю Шиллу ўрнига аббат Ришелье пайдо бўлади.
... Вазият Арманнинг ўқишни тезроқ якунлашини талаб қилардию гап шундаки, Париж парламентининг қарорига кўра Люсон епископлигининг вақтинча бошқарувчиси жаноб Ивер бундан буён умумий даромаднинг учдан бир қисмини кафедрал соборни ва епископлик саройини таъмирлаш учун бериши лозим эди. Де Ришелье хоним оила даромади кескин камайиши мумкинлигидан жуда ташкишга тушди. У 1606 йили Люсон епископлиги лавозимига Арман де Ришелье номзоди тасдиқланиши учун қиролнинг розилигини олишга эришди. Генрих IV бош превонинг садоқатли хизматини унутмаганди ва унинг оиласига ёрдам қилишда давом этарди. Айни ҳолатда қирол ҳатто ўрнатилган тартибни бузишга ҳам рози бўлди. Бу тартибда, бошқа барча томонлардан ташқари, епископлик унвонига номзод 23 ёшдан кичик бўлмаслиги назарда тутилганди. Аббат де Ришелье бу пайтда энди 20 ёшга кирганди.
Бу вақтга келиб саройда Арманнинг содиқ ва обрўли раҳномаси-акаси, табиатан ақлли ва қувноқ Анри дю Плесси пайдо бўлади. Анри анча ёшлигиданоқ саройга жалб қилинган ва кўпчиликнинг меҳрини қозониб улгурган эди. Қиролнинг ўзи ва ёш қиролича Мария Медичи ҳам уни ёқтирардилар. Айнан у укаси Люсон епископи этиб тайинланишига эришди.
Бўлғуси кардиналнинг иккинчи раҳномаси 1603 йили Анри ва Арманнинг опаси Француазага уйланган қироллик гвардияси капитани дю Пон де Курле бўлди. 1926 йили Француазанинг ва унинг унча ёш бўлмаган турмуш ўртоғининг ўлимидан сўнг кардинал Ришелье уларнинг болаларини асраб олди: қизча кейинчалик герцогиня д'Эгийон, ўғил бола эса-қирол галералари генерали бўлади.
Анри дю Плесси ва капитан дю Пон де Курле Генрих IV нинг Римдаги элчиси д'Аленкур Люсон епископи “иши” ни унутмаслиги ҳақида керакли одамларга доимо эслатиб турдилар. Бу иш Рим билан Париж ўртасида келишилаётган бир пайтда Арман теологик таълимни якунлашга шошиларди. 1606 йилнинг июнь ва июль ойларида у илоҳиёт магистри унвонини олади, шундан сўнг Арман Сарбонна ректоридан бундан кейинги ўқишида танаффус берилишини сўрайди.
Рим папси идорасининг шошилмаётганлиги ва Люсондаги вазиятнинг ёмонлашаётгани Ришелдьени қатъий ҳаракатлар қилишга ундади. Ёш йигит қирол Генрих IV нинг розилигини олгач йироқ йўлга отланди. Унинг мақсади-Рим.

- - -
Йўл босиш қарийб бир ой давом этди. Чарчоқдан ҳолдан тойган, жиддий шамоллаган Арман 1607 йили Римга кириб келди. У бир неча кунни тўшакда ўтказишга мажбур бўлди.


Дастлабки кунлар ёш французни ўзининг улуғворлиги ва кўп тиллилиги билан ҳайратга солган Мангу шаҳарни томоша қилишга сарфланди. Бу ерда христианлар мусулмонлар ва яҳудийлар тинч-тотув яшар эканлар. Католик олам пойтахтининг қоқ марказида, трастевер кварталида яҳудийлар синагогасининг биноси қад кўтариб турарди. Бўлажак кардинал айнан Римда диний-ғоявий сабр-қаноатнинг биринчи дарсларини олди.
Бирмунча вақт ўтганидан сўнг элчи д'Аленкур ёш прелатни папа Павел 5 га тавсия қилди. Машҳур Боргезе оиласининг вакили бўлган Павел 5 ғайратли, католиклик асосларини мустаҳкамлаш ва Реформация даъватларига муносиб жавоб қайтариш қарорини қатъият билан амалга оширишга тайёр эди.
Папа саройи билан бевосита танишиш, шубҳасиз, кардинал Ришельенинг Рим билан кейинги муносабатларига жиддий таъсир кўрсатди. Унинг ўткир нигоҳларидан папаликнинг кучли ва заиф томонлари четда қолмади. Йироқдан улуғворлик ва қудратлилик рамзларидек тассурот қолдирадиган нарсалар яқиндан қараганда аҳамиятсиз ва ҳатто майдағчуйда нарсалар бўлиб чиқди.
Тез орада Ришелье Ватиканда таниқли бўлиб қолди. Барчани унинг ғайри одатий хотираси ҳайратга соларди. Бир куни сарой маддоҳларидан бири кўп сонли тинчловчилар олдида ўқиган анча давомли ваъзини сўзма сўз такрорлаб бера олди. Бу ҳақдаги гапғсўзлар папанинг ҳам қулоғига бориб етди. Бир неча кундан кейин у Ришельени ўз ёнига чақиртирди ва эшитган ваъзини унинг муаллифи иштирокида такрорлаб беришни сўради. Арман папанинг илтимосини бажарди ва бу билан унинг яшириб бўлмайдиган ҳайратига ва таҳсинига созовор бўлиди.
1607 йили 17 апрельда, яъни Пасха куни, кононик ҳуқуқ мачистри Арман Жан дю Плесси де Ришелье кардинал Живри тамонидан мумкин бўлган муддатдан бир йили уч ойи илгари епископлик лавозимига лойиқ кўрилди.
. . . Анча йўл босиб ёш епископ 1608 йилнинг 20- декабрида Люсонга етиб келди. У ўша куниёқ шаҳарликларга мурожаат мактуби йўллади ва номасида Люсонлик гугенотларни ҳам унутмади. Епископ барча шаҳарликларнинг эҳтиёжларига эътиборли бўлишга ваъда қилди ва аълоҳида таъкидлади: “Мен истардимк, биз диний эътиқодларимиздан қатъий назар уз қиролимизга бўлган муҳаббатимизда якдил бўламиз”.
Соф сиёсий мақсадлардан ташқари Ришелье бу ерда ўз иқтисодий аҳволини ҳам яхшилаб олиш умидида эди. У қанчалар ёш бўлса, шунсалар камбағал ҳам эди.
Епархия билан танишиш руҳонийлар ахлоқи талабга жавоб берарли даражада эмаслигини очиб берди. Ғайратли епископ дарҳол бунга қарши ҳаракатлар бошлади. У тартиббузар аббатлар ва кюреларга картада пуллик ўйин ўйнаганлари, шунингдек савдо-сотиқ билан шуғулланганликлари учун 10 дан 120 ливргача жарима белгилади. Епископ Ришелье улардан барча диний байрамлар (улар бир йилда 50 дан ортиқроқ эди) ва маросимлар нишонланишини талаб қилди.
Епископ қирол саройидаги эътиборли кишилар билан яхши муносабатлар ўрнатилиши муҳимлиги ҳақида гапирган. Доимо улар орасида бўлиш, қабул маросимларида ва зиёфатларда қатнашиш керак, аммо ўзинг бундай жойларга таклиф изламаслигинг, ўз иззат-ҳурматингни сақлашинг лозим, деб ҳисоблардиу. Барча билан тенг бўлиш, кимга бўлмасин очиқдан-очиқ мойиллик билдирмаслик, кўпроқ жим туриш ва кўпроқ тинглаш, бироқ ўзини мелонхолик ёки бепарво қилиб кўрсатмаслик, бирор киши гапирганида қизиқиб тинглаш лозим. Ўз фикрингни суҳбатдошингга нисбатанэҳтиром сақлаган ҳолда баён қилиш, ҳеч қачон суҳбатни умумийлаштирмаслик ва айниқса айбловчи ҳулосалари чиқармаслик.
Қабул маросимларида фақат “иштирокчиларга зерикарли бўлмаган ва иштирок этмаётганларга қизиқарли бўлмаган” нарсалар ҳақидагна гапириши; энг қулай мавзулар - тарих ва география; суҳбатда насиҳат беришдан қочиш ва ўз билимларини керагидан ортиқча намоён қилмаслик. Камтар ва босиқ бўлиш, ўз хабардорлиги билан шубҳа уйғотмаслик, билимларнинг барчага маълум бўлган фактлар доирасидан чиқмаслик; ўз қобилятларини намойиш қилиш ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин. Шундай қилиб, Ришельеинг мақсади аниқ парижга қайтиш. Бунга эришиш воситалари – ғайратлилик, эпчиллик ва сабр тоқатлилик.

- - -
1610 йил май ойининг сўнгги кунларида Ришелье викарий Бутилье де Ла Кошерадан ҳаяжонга солувчи бир мактуб олади. 16 майда юборилган мактубида викарий епископга Париж кўчаларидан бирида қандайдир Француа Ривальяк ўз каретасида сайр қилиб юрган қиролни ханжар билан зарба бериб ўлдирганлигини хабар қилади.


Тарихда тез-тез бўлиб турганидек, бу сафарги қотиллик ҳам анча романтик қабиққа ўралган эди.
1609 йил 56 ёшли Генрих IV, ўзининг муҳаббат мажоралари билан машҳур бўлган ва шу туфайли ёш рафиқасиинг ғазабли рашкини қўзғатиб турадиган қирол 14 ёшдаги Шарлотта де Монморансига ошиқ бўлиб қолади. Ёзилмаган қоидаларга кўра қирол яхши оиладан чиққан ва ҳали турмуш қурмаганқизни маҳбуба қилиб олаолмас эди. Аввалига уни турмушга чиқариш ва бунда гапга кўнадиган куёв танлаш муҳим бўлган ва аёлларга жуда ўчлиги билан ном чиқарган Франсуа де Бассампьерга унаштирилган. Генрих IV тайёрланаётган никоҳни бузишга ва Шарлоттани ўзининг яқин қариндоши бўлган ва гапга кўнадигандек ҳамда ғазабли эмасдик туюлган шаҳзода Кондега узатишга эришди. Кейинги воқеалар қирол қанчалар янглишганини намоён этди.
Конде ўзига аталган ролни бажаришдан қатъиян бош тортди. Уйланганидек кейин у тез кунларда саройни тарк этди ва хотини билан биргаликда ўзининг кўп сонли мулкларидан бирида яшай бошлади. Қирол ғазабининг чеки-чегараси кўринмасди. У эр-хотин Конделарнинг дарҳол ажралишларини талаб қила бошлади. Қиролнинг кескин хулқ-атворини яхши билган Конделар Францияни яширин тарзда тарк этдилар ва испан Нидерландидан паноҳ топдилар.
Тарихчи Жюль Мишленинг гувоҳлик беришича Генрих кўп уринишига қарамасдан ухлай олмади. 14 май тонги ҳам унга тинчлик келтирмади.
Кундузи соат тўртда Генрих сайр қилишни истади ва каретани1 қўшишларини буюрди. У банкир Поленинг хонадонига, яна ҳам аниқроғи-унинг малла соч қизи ёнига ҳайдашга буюрди. Кун қуёшли, иссиқ эди қирол теридан қилинган пардаларни тортиб қўйишни буюрди. Каретада у билан бирга жаноб де Монбазон ва герцог д'Эпернонлар кетаётган эдилар. Улар берилиб суҳбатлашар ва ортларидан бир киши қадам-ба қадам келаётганлигини сезмасдилар. Бурилишлардан бирида қирол каретаси секинлашди, ана шу пайт кутилмаганда карета эшиклари очилади ва қирол Генрих IV зиначада турган номаълум кишидан ханжарнинг биринчи зарбасини олади. Бу Равальяк эди.
“Мен ярадорман!”-қичқирди қирол ҳужумдан ҳимояланиш учун чап қўлини кўтарди. Бу унинг сўнгги ҳаракати бўлди. Равальяк яшин тезлигида иккинчи зарбани берди, ханжар юракни тешиб ўтади ва қирол ўша заҳотиёқ жон беради. Қотил яширинишга уринади, бироқ уни ушлаб оладилар. Ниҳоят ўзига келган д'Эпернон дарҳол Луврга ҳайдашни буюради. У турли томонга қочиб, йўл бўшатаётган йўловчиларга қараб қичқиради: “Қирол ярадор!”.

- - -
Ҳали кўп йиллар ҳукмронлик қилишни мўлжаллаган қирол ўеч қанақа васиятнома қолдирмаганди. Отаси ҳалок бўлган пайтда бўлғуси қирол Людовик ХIII ҳали тўққиз ёшга ҳам кирмаган эди. Қирол ўлимидан бир кун кейин-15 майда бўлиб ўтган парламент мажлиси унинг беваси Мария Медичи регент2лигини тасдиқлади.


Рус тарихчиси Тимофей Николаевич Грановскийнинг фикрига кўра Генрих IV нинг ўлими Франция учун жуда катта йўқотиш бўлган: “Франциянинг тепасида қиролнинг беваси, итальян аёли, асабий ва заиф характер эгаси, халқнинг ишончини қозонмаган киши туради”.
Пойтахтда бўлаётган воқеалардан Ришелье фақат хатлар орқалигина хабардор бўларди. Мактублардан у бир қатор тўғри хулосалар чиқаради. Епископ тобора кўпроқ қандай қилиб ўз Люсон қароргоҳидан ташқарига чиқиш ҳақида ўйлай бошлади. 22 майда, яъни қирол Генрих IV ўлимидан бир ҳафта кейин Ришелье ўзининг акаси маркиз де Ришельега қироличага аталган хат жўнатади. Унда епископ ўз номидан ва люсон епископлигининг барча руҳонийлари номидан регент қироличани унга чин юракдан содиқликларига ва садоқат билан хизмат қилишга тайёр эканликларига ишонтиради.
Июлнинг сўнгги кунларида Ришелье Парижга келади ва акасининг ёрдами билан аввалги танишлар билан муносабатларни янгилади ва янги танишлар орттиради.
Епископ парижнинг турли черковларида ваъз билан чиқишлар қилади. Парижга бу ташрифи давомида Ришелье регент-қиролича билан учраша олган ёки учраша олмаганлиги номаълум, лекин ҳатто учрашганида ҳам епископнинг умидлари оқланмаганлиги аниқ. Мария Медичи бутунлай давлат ишлари билан банд ва қандай қилиб марҳум эрининг министрларини четлаштириш ҳақидагина қайғурарди.
1612 йили Люсон епископи яна Парижга келади. Бу сафар унинг дўстлари ва ёрдамчилари Ришельенинг ташрифига яхши тайёргарлик кўрган эдилар. Энди уни саройда ҳурматли меҳмон сифатида қабул қиладилар. Унга ҳатто Сент-Аедрс-дез-Ар ибодатхонасида, регент-қиролича иштирокида ваъз ўқишни топширадилар. Епископ бу сафар мураккаб вазиятни тўғри баҳолай олди. Ўз ваъзларида у қавмга мамлакатда тинчлик ва хотиржамликни сақлаб турган она-қироличанинг давлатчиликдаги донолиги ҳақидаги фикрларни зўр бериб уқтира бошлади. Айни пайтда Ришелье бир қанча вақт Пуатуда ўрнашиб қолган шаҳзода Конде билан муносабатларини яхшилаб олди.
Епископ Ришелье мамлакатда жуда катта таъсир кучига эга бўлган маршал д'Анкрга ёқишга уринишда давом этди.
Ўғлининг вояга етиш дамлари яқинлашган сари Мария Медичи ўз регентлигини қандай қилиб узайтириш ҳақида тез-тез бош қотира бошлади. 1612 йил 27 сентябрда людовик Х111 расман суверен Қирол бўлди. Қиролга тож кийдириш маросими (инаугурация) 1614 йил 2 октябрь куни ўтказилди. Қиролича мамлакатни бошқаришни ўғлига топширганини эълон қилди.
Аслида 2 октябрдан кейин ҳам ўзгариш кам бўлди. Ўсмир-қиролнинг ҳукмдорлиги фақат номигагина. Ҳаммасини ҳали ҳали маршал д'Анкр таъсири остида иш кўрувчи онаси бошқарарди.
1614 йили бутун Франция бўйлаб Бош штатларга сайловлар ўтказилди. 23 июнда Люсон епископи Пуату губернатори герцог де сюллидан унинг епархиясидаги сайловлар ҳақида кўрсатма олди. Ришелье ҳал қилувчи дамлар етиб келганлигини пайқади. У бундан нима қилиб бўлса ҳам фойдаланиши керак.
1614 йил 10 августда қўнғироқлар жаранги сайловчиларни овоз беришга чорлаганига қадар епископ яхши тайёргарлик кўриб улгурганди.
Ришелье Бош штатларга депутат қилиб сайланганидан ва ўз ёрдамчиси Сент-Илер ҳамроҳлигида Парижга келганидан кейин қатъий қарор қабул қилди: у ўзини Францияга хизмат қилишга бағишламоғи лозим. Энг аввало уни сиёсий масалалар қизиқтиради. Сутана-кўзланган мақсадга эришишни осонлаштирувчи қулай восита холос. Унинг олдида иккита мақсад-кардиналлик ва министрлик. У Бош штатлар ишида фаол иштироки билан бу мақсадга эришишни яқинлаштиришни умид қиларди. Мамлакат тақдирини ҳал қилувчилар уни муносиб баҳолашлари-баҳолашлари ва ўзларининг тор доираларига қабул қилишлари керак.

- - -
Биринчи марта Бош штатлар Францияда 1302 йили чақирилганди. Феодал монархиянинг энг муҳим институти бўлган Бош штатлар уч табақанинг-руҳонийлар, дворянлар ва шаҳарнинг юқори доирасининг манфаатларини ҳимоя қиларди. Одатда Бош штатлар давлат учун қийин бўлган даврларда чақириларди. Масалан, диний урушлар пайтида-1560, 1576 ва 1588 йиллари чақирилган. 1614 йилги Бош штатлар XVIII аср охиридаги Буюк Француз инқилоби олдидан барча уч табақанинг сўнгидан олдинги йиғилиши бўлди.


Октябрнинг биринчи кунларида депутатлар пойтахтга кела бошладилар. Люсон епископи ҳам Парижга келди. Руҳонийлар 140 та, дворянлар-132 та, учинчи табақа 192 та вакил жўнатдилар. Ҳаммаси бўлиб 464 депутат келади.
Эрталаб соат 8 да барча 464 депутат қирол ва она-қироличанинг келишини кутиб, ибодатхона майдонида тўпланди. Соат 10 да Людовик 13, Мария Медичи, олийнасаб шаҳзодалар ибодатхона дарвозасида пайдо бўлди. Бош дарвоза олдидаги ҳашамдор чодир остидан уларга ўриндиқлар ўрнатилганди. Депутатлар бирин кетин, қатъий тартиб билан уларнинг олдидан ўтадилар.
Бош штатларнинг биринчи кенгаши 27 октябрда Бош штатларнинг биринчи кенгаши бошланди. Энг юқоридаги алоҳида ўриндиқларда Людовик 13, Мария Медичи, Маргарита Валуа ва елизавета Французская жойлашади. Шундан кейин ҳар бир табақадан бир киши чиқиб нутқ сўзлайди.
Тез орада руҳонийлар палатасида биринчи табақа номидан Люсон епископи сўзга чиқишини Мария Медичи истаётганлиги маълум бўлди. Қироличанинг хоҳиши ёш, ўзини яхши томондан кўрсата олган епископ тарафида бўлган руҳонийлар палатасининг фикрига мос келди. Ва у 1615 йил 23 февралда бўлиб ўтган Бош штатлар кенгашида ифодали нутқ сўзлади.
Энг аввало Ришелье Бош штатлар кенгашида француз руҳонийларини ҳаяжонга солиб турган муаммоларни баён қилиш имконининг берилганлиги учун қиролга миннатдорчилик билдирди. Унинг нутқида мамлакатни бошқаришда черковнинг янада кенгроқ иштирокини таъминлашга даъват жаранглади. У католик черковининг таъсири пасайганлигини, унинг хизматчиларининг моддий аҳволлари ёмонлашганлигини, руҳонийларнинг саводсизликлари ҳақида гапирди.
Ришелье ўз нутқини Мария Медичига чин юракдан мурожаат билан якунлади: “Сиз жуда кўп ишлар қилдингиз, хоним, аммо бу билан тўхтаб қолмаслик лозим: ғурур ва шон-шараф йўлида янада олға бормаслик, бу йўлда юксакларга кўтарилмаслик чекиниш билан баробардир. Лекин Сиз бунчалар ажойиб муваффақиятлардан кейин мамлакатни шундай бошқаришингиз лозимки, Сиз Жаноби Олислари қиролнинг онасидек шарафли унвонга қироллик онаси деган ажойиб нони ҳам қўшиб қўйинг!”. Бош штатлардаги ишлари тугаганидан кейин Ришелье бирмунча вақт Парижда қолди. Саройда эса гўёки Люсон епископини унитишгандек эди. Ҳаёт бир маромда давом этар, худди ўеч қанақа Бош штатлар бўлмаганидек эди. Сарой Мария Медичи режалаштирган испанлар билан никоҳ маросимига тайёргарлик оғушида қолганди. Елизавета Французская испания тахтининг бўлажак эгасига турмушга чиқиши, инфанта1 Анна Австрийская эса Людовик XIII га тегиши, Франция қироличасига айланиши кутилаётганди. Бўлғуси қироличанинг саройини ташкил қилиш ва унинг учун руҳоний ота танлаш Мария Медичини ва унинг атрофидагиларни Бош штатлар қарорларидан кўра анча кўпроқ ташвишга соларди.
Бўлғуси қироличанинг руҳоний оталигига Люсон епископи номзодини маркиз Анри де ришелье ва унинг дўстлари кўрсатдилар.
Муҳим ташвишлари билан банд бўлган Мария Медичи барибир ҳам Люсон епископини унутмаган эди. У Ришельени ёш қироличанинг руҳоний отаси қилиб тасдиқлади ва бу ҳақда унинг ўзи расман хабардор этилди.
9 ноябрда қироллик кортежи Франция билан Испания чегарасида жойлашган Бидассоа шаҳарчасига етиб келди. Дабдабадорликда бундан кам бўлмаган испания вакиллари ҳам шу ерда ҳозир бўлди. Ўша куннинг ўзидаёқ келинчакларни-13 ёшли Елизавета Французскаяни ва 14 ёшли Анна Австрийскаяни алмаштириш маросими бўлиб ўтди.

- - -
Янги 1616 йил Мария Медичи билан ундан норози бўлиб юрган шаҳзодалар ўртасидаги келишмовчиликларни бартараф этиш умидини уйғотди. Парижга юриш қилишга етарли кучга эга бўлмаган шаҳзода Конде ва унинг тарафдорлари марказий ҳокимият билан келишиш йўлларини излашга мажбур бўлишди.


Қироллик кенгашида керакли ўзгаришлар қилган Мария Медичи асосий лавозимларга ўз кишиларини қўйишга муваффақ бўлди. Фақат Бурже атрофида қўшин тўплаб турган ўжар Кондени музокаралар олиб боришга кўндиришгина қолганди.
Музокаралар олиб боришни кимга топшириш мумкин? Мария Медичи Люсон епископини танлайди.
Бу Ришелье юклатилган биринчи сиёсий топшириқ эди. Унинг муваффақиятли бажарилишига иззатталаб епископнинг келажаги боғлиқ эканлигини унинг ўзи яққол англарди.
Мария Медичининг вакили қандай иш кўрганлигини қатъий ишонч билан айтиш қийин, лекин қандай бўлмасин 1616 йил 17 июль куни кутилмаганда оппозиция йўлбошчиси, ўз тарафдорларини ҳам, она-қироличани ҳам ҳайрон қолдириб, кутилмаганда Парижга кириб келди. Бу муваффақияти билан деб, таъкидлайди Ришельенинг биографи Габриэль Аното, “Люсон епископи бирйўла ажойиб воситачи ва олдиндан кўра билувчи сиёсатчи обрўсига эга бўлди”. Ана шу пайтдан бошлаб Ришелье регент-қироличанинг шахсий маслаҳатчилари тор доираси сафига қўшилди.
Мария Медичи Кондени иззат-ҳурмат билан қабул қилди ва дарҳол уни Қироллик кенгаши сафига киритди. Аммо барибир ҳам ҳаддан ташқари иззатталаб Конденинг ғурури қониқмаганди. Шаҳзода Конде ҳали ҳам ўзидан ўрнак олишга шошилмаётган ва ҳали ҳам ўз қуролли қўшиларини сақлаб турган тарафдорлари-герцог Майенский, де Лонгвил ва де Буильонлар билан алоқасини узмаганди. Ришельенинг фикрича Конденинг қалбидаги энг азиз фикри-“қиролни тахтдан ағдариш ва унинг ўрнини ўзи эгаллаш”-борган сари ойдинлашиб бормоқда эди.
Қўрқиб қолган Мария медичи Барбеннинг маслаҳатига кўра фавқулодда чоралар кўришга қарор қилди, бу эса мамлакатда янги фуқаролар уруши хавфини туғдирарди. 1616 йил 1 сентябрда Кондени ҳибсга олдилар ва Бастилия қўрғонига қамаб қўйдилар.
Яхши ўйлаб берилган зарба керакли таассурот қолдирди. Ўеч ким она-қироличадан бундай қатъий ҳаракатларни кутмаганди. Конденининг тарафдорлари шошилинч равишда Парижни тарк этдилар ва яшириниб олдилар. Оппазиция йўлбошчисининг онаси-қиролича Конденининг пойтахтда исён кўтаришга уринишлари саноқли соатларда бостирилди.
5 октябрда исёнкор шаҳзодалар қаршилик кўрсатишни тўхтатганликларини эълон қилдилар ва марказий ҳокимиятга бўйсунишларини билдирдилар. Фақат герцог де Буильон ва герцог де невер ҳамда Шампани губернатори курашни тўхтатмаётган эдилар.
Ришельенинг сарой билан исёнчилар ўртасида воситачи бўлишга иккинчи бор уриниши ҳеч қандай натижа бермади. Шампанга саёҳатдан епископ қуруқ қайтди.
Парижга қайтиб келган Ришелье ўзининг Испанияга элчи қилиб тайинланганидан хабардор бўлди. Ёш қироличанинг руҳоний отаси Испанияга жўнаб кетишга ҳозирлик кўраётган бир пайтда канцлер дю Вэрнинг исёнкорлар билан яширин алоқада эканлиги маълум бўлиб қолади. У ҳибсга олинади ва унинг ўрнини ташқи ишлар бўйича давлат котиби Клод Манго эгаллайди. Шундай қилиб Клод Мангонинг ўрни бўш қолган эди.

- - -
Шундай қилиб, 32 ёшли Люсон епископи-янги давлат котиби. У бош штатлар минбарида пайдо бўлганидан буён ўтган 18 ой давомида кўп нарсаларга эришди: ёш қироличанинг руҳоний отаси, Мария Медичининг шахсий маслаҳатчиси, давлат котиби ва Қироллик кенгаши аъзоси бўлди; унинг хизматчиларини тан олиш белгиси сифатида йилига 6 минг ливр миқдорида нафақа белгиланди-умуман олганда камтарона ҳадя, бироқ бу Ришельега унинг тождор раҳномалари келажакда ёғдирадиган олтин ёмғирнинг фақат бир томчи эди, халос.


Епископ давлат котиби этиб тайинланишидан бир неча кун олдин эски оилавий қўрғонда, 60 ёшида, ўз севимли эркатойининг биринчи тантанасини кўра олмасдан унинг онаси де Ришелье хоним секин-аста сўниб борарди. Бошига тушган ишлар гирдобига тушиб қолган Ришелье Париждан чиқиб кета олмади ва онаси билан сўнгги бор хайрлашишга бормади.
Маршал д'Анкр Ришельени Люсон епископлигидан воз кечишга ундаб кўрди, бироқ Бербен ва бошқа обрўли дўстлари ёрдамида ёш министр меросий мулкни ўзида сақлаб қола олди. Аммо Анна Австрийскаянинг руқоний оталиги лавозимини бошқа кишига беришга мажбур бўлди. Бу пайтга келиб Ришельенинг моддий аҳволи анча яхшиланганди. Бир йилга 17 минг ливр, албатта, орзуларнинг энг юқори чегараси эмасди, лекин барибир ҳам бу мансаб унинг унвони ва юксак лавозимига муносиб ҳаёт кечириш имконини берарди.
Янги давлат котиби диний унвонига қарамасдан дунёвий ҳаётга ҳам жонли қизиқиш билдирарди. Уни зиёфатларда ва ҳатто маскарадларда ҳам тез-тез учратиш мумкин эди. У келишган, хушбичим, дилкаш, хушмуомала ва фақат амалдорларгагина эмас, ёш хонимларга ҳам ёқишга уринарди.
Қиролнинг махсус тақдимномасига кўра Ришельенинг вазифасига фақат сиёсатга ва дипломатиягагина эмас, ҳарбий ишларга ҳам оид бўлган хабарномалар, мактублар ва бошқа қоғозларни тузиш кирарди. Шунинг учун у эгаллаган лавозим ҳам шунга мос равишда-ташқи ва ҳарбий ишлар давлат котиби деб аталарди.

- - -
1617 йил 24 апрель куни она-қироличанинг энг ишонган кишиси, қирол Людовик 13 га эса мамлакатни бошқаришни ўз қўлига олишда халақит бераётган ягона киши-маршал д'Анкр ўлдирилди. Унинг ўлими Мария Медичига ҳам, у ўз паноҳида асраб келаётган кўпгина амалдорлар, шу жумладан Ришелье ҳам қирол Людовик 13 нинг марҳаматларидан маҳрум бўлдилар.


Маршал д'Анкрнинг ўлимидан сўнг бир неча кун давомида она-қиролича ўз қароргоҳидан ташқарига чиқмади. Тез орада қирол унга билдирдики, у ўғил сифатида онасини ҳурмат қилади, аммо бундан буён ўз хоҳишига кўра ҳукмронлик қилади.
Қирол ўз онасининг Париждан чиқиб кетишини талаб қиларди. У бошқарув жиловини тезроқ ўз қўлига олишга шошиларди. Мария Медичи унинг амалда сургунга тенг бўлган Париждан кетиши шартларини келишиб олиш учун қиролнинг ёнига вакил қилиб Ришельени юборди.
Келишув узоқ чўзилмади. Мария Медичи ўзига тегишли бўлган Мулен қўрғонига кетиши лозим эди. Қиролича ўзининг барча даромадлари ва мулкларини сақлаб қолган эди. Тез орада Ришелье энг қисқа муддатларда барча ишларни жаноб Виллеруага топшириш ҳақида буйруқ олди.
Люсон епископи яхши тушунардики, ўзининг қамоққа олинган кўпгина сафдошларига нисбатан омади чопди. Қиролича ва маршал д'Анкрнинг барча тарафдорлари Париждан қувиб юборилди.
Сургунга кетаётиб Мария Медичи Ришельега унинг кенгашини бошқаришни таклиф қилди. Ришелье эҳтиёткорлик билан аввал бунга қиролнинг розилигини олди.
Ришелье, қиролга унинг ҳукмдорлик ҳуқуқини ҳурмат қилиш кафолатини беришни шарт қилиб, ўғли билан ярашишига кўндириш учун она-қироличага ўзининг бор таъсирини қўллади. Ниҳоят у Мария Медичини кўндирди.
1619 йил 11 июнда томонлар муросага келишди. Қиролича Луара қирғоқларидаги қўрғонлар билан Анжу провинциясини олди; герцог д'Эпернонга барча лавозим ва унвонлари қайтарилди. Музокараларнинг фаол иштирокчиси Люсон епископини ҳам унитмадилар: у она-қиролича Кенгашини бошқариш ёки ўз епархиясига қайтишдан бирини танлаши мумкин эди.
Бирданига кутилмаган зарба берилди. 1619 йил 8 июлда қиролича гвардиясининг капитани де Темин билан дуэлда маркиз де Ришелье ўлдирилди. У қоқ юрагига санчилган найзанинг зарбидан қулаётиб “Худо, мени кечиргин!” дея улгурди, халос. Фарзандсиз бўлган маркизнинг ўлими билан уруғни давом эттиришга бўлган умид ҳам сўнди.
Маркиз де Ришелье укасига қарзлардан бошқа ўеч нарса қолдирмаганди. Лекин, бўшаб қолган Анжер ҳарбий губернаторлиги лавозимига Люсон епископи ўзининг бошқа бир қариндошини-Мальта ордени командори, амакиси де ла Портни ўтқаза олди. Епископ Мария Медичига ўтган барча мулклар ва қўрғонларга ўз одамларини қўйишга эришди.
Тез орада Ришелье яна бир ташвишли хабар олди: Венсон қўрғонидан Люсон епископининг фаол иштирокида қамалган шаҳзода Конде озод қилинган. Ришельеда яна бир хавфли душман пайдо бўлди.
Ана шундай қийин дамларда кутилмаган ташриф билан Жаннен, Бельгард ва архиепископ Санскийлар келдилар. Улар янги таклифлар киритдилар. Қирол ўз онаси билан келишишни ва тинч-тотувликни истайди. Мария Медичи қароргоҳида барча енгил тин олди. Епископ Ришелье дарҳол тинчлик ҳақида келишувга киришди. Келгуси куниёқ қиролича Ришельени ва кардинал де Сурдини Людовик XIII га юборди. Қирол уларни марҳамат билан қабул қилди. Қабулдан кейин қиролича вакиллари қиролнинг ишончли кишилари билан музокараларни давом эттирдилар. Келишув икки кун давом этди ва 1620 йил 10 июлда тинчлик ҳақида шартнома тузилиши билан якунланди. Қирол Мария Медичи тарафдорларига умумий авф эълон қилди, уларга қасрлар, қўрғонлар, лавозимлар ва унвонлар қайтариб берилди. Қироличага Пон-де-Сен шаҳри берилди ва “харажатларни қоплаш” учун 300 минг ливр тақдим қилинди. Лбдовик XIII “унга ва давлат фойдасига хизмат қилишдан бошқа мақсади бўлмаган” онасини тўлиқ оқловчи деклорация қабул қилди. Қирол бунинг эвазига она-қироличадан фақат бир нарсани-саройда яшашни ва ўғлининг яқин кишилари билан келишишни талаб қилди.
Ришельенинг кўнгли тўлди, бунинг устига қиролнинг арзандаси Люиньнинг шахсан ўзи унга кардиналлик лавозимини ваъда қилди. Фаворит унга кўнгли яқинлигини намоён қилиб, ўз жияни де Камбалени Ришельенинг жиянларидан бири-малмаузель Виньеро де Пон Курлега уйлантириш истагини ҳам билдирди. Мария Медичининг маслаҳатига кўра Ришелье бу никоҳга рози бўлди. Бир сўз билан айтганда, тақдир яна унга ўзининг ёқимли қиёфасини бурди.

- - -
1622 йилнинг 22 декабрь куни лион архиепископлигининг кафедраль ибодатхонасида, она-қиролича, шунингдек, бутун сарой аҳли ва галликан черкови князлари иштирокида Людовик XIII папанинг вакили граф Джулио томонидан махсус олиб келинган қирмизи шлаяпа ва мантияни Ришельега кийдирди. Кардинал ўз ҳаяжонини усталик билан яшириб, маросимий нутқ сўзлади. Мария Медичи ҳам ундан кам ҳаяжонланмади. Ахир бу унинг ҳам ғалабаси эди-да. Ришелье қиролга миннатдорлик билдиради, кейин эса Мария Медичига мурожаат қилади: “Хоним! Сиз жаноби Олияларининг иродасига кўра мен эришган бу мантия менга доимо тантанали ваъдам-Сизга хизмат қилишда жонимни аямасликни эслатиб туради”.


Ўша кундан бошлаб Ришельенинг аҳволи тубдан ўзгарди. У энди қарийб сургундаги қочқин эмас. Энди у билан ҳатто Қироллик кенгаши аъзолари ҳам ҳисоблашишга мажбурлар.
Ҳали 1620 йилнинг июль ойидаёқ Вальтелинда - Адда дарёчи билан Камо кўли оралиғида жойлашган Шимолий Ломбардиянинг шу номдаги вилоятида-католиклар билан протестантлар ўртасида диний низо келиб чиқди ва австралияликлар билан испанияликлар унга аралашишга шошилдилар. Вальтелиннинг жуғрофий жойлашиши-Италия билан габсбурглар империясининг чегарсида – унинг тақдирини белгилаб берди: у Ўттиз йиллик урушга тортилди. Француз дипломатияси Вальтеминдаги низони бартараф этишда қатнашишдан бутунлай бош тортди ва ташаббусни тўлалигича Габсбурглар қўлига бериб қўйди.
Людовик XIII ўзининг биринчи министрининг уддабурон эмаслигига-албатта, Ришелье ва унинг дўстларининг маслаҳатлари билан-узил-кесил ишонч ҳосил қилди. Айни пайтда қиролда, унга тақдирнинг ўзи рўпара қилди, дея уқдирилган бошқа бир кишининг фазилатларига баҳо бериш имконияти туғилди. 1624 йилнинг августидан бошлаб Ришелье қарийб ҳар куни қирол ҳузурига чақирилар, биринчи министр Ла Вьевил эса унинг ҳузурига кира олмай сарсон эди. Бир куни навбатдаги суҳбатдан сўнг Людовик XIII кутилмаганда кардиналга унинг Кенгашини бошқаришни ва бу кенгашнинг таркибини ўзи белгилашини таклиф қилди. Ришелье ўзини қамраб олган ҳаяжонни сездирмасдан, совуққонлик сақлаб турди. У атайлаб иккиланаётгандек бўлиб туради ва бу билан қиролни қатъийроқ таклиф қилишга ундайди. Ришелье ўйлаб кўриш учун бир неча кун сўрайди ва бу муддат ўтганидан сўнг роилик билдириб, Қироллик кенгаши аъзолигига номзодлар рўйхатини кўрсатади. Қирол ўша заҳотиёқ, ҳеч қандай ўзгартириш киритмасдан, рўйхатни тасдиқлайди.
Шундай қилиб, 1624 йил 13 августда Ришелье Людовик XIII нинг биринчи министри бўлади. Бу лавозимда у то ўлимига қадар-ўн саккиз йил, уч ой ва йигирма кун ишлади. Ортда-ҳокимият чўққиларига қийинчилик билан кўтарилиш йиллари, ғалабалар ва қулашлар, душманлар билан дўстлик ва дўстларга онгли равишда хиёнат қилиш, ниҳоят, пулсизлик. Нимага шунчалар кўп куч сарфланган бўлса, нимага энг яхши йиллари сарфланган бўлса, барчаси ортда қолди. Ҳаётнинг янги, аввалгисидек анча қисқароқ, лекин аввалгисидек анча муҳимроқ қисми бошланди.

- - -
Ришелье ҳокимият тепасига келганида Франциядаги аҳвол анча оғир эди. Мамлакатда ички келишмовчиликлар, қудратли оппозиция мавжуд бўлишига қаоамасдан қироллик ҳокимиятининг заифлиги, хазинанинг бўм-бўшлиги, номуносиб, Франция манфаатлари учун ҳалокатли бўлган ташқи сиёсат ҳукмрон эди.


Аҳволни қандай яхшилаш керак? Умрининг поёнида ёзган, Людовик XIII га бағишланган “Сиёсий васият” ида Ришелье ёзади: “Мен Сизга ўзимнинг бутун қобилиятимни ва Сиз марҳамат қилиб менга берган ҳокимиятни гугенотлар партиясини йўқотиш, аслзодаларнинг даъволарини камайтириш, Сизнинг барча фуқароларингизни итоатга келтириш ва Сизнинг номингизни бегона халқлар назарида аслида муносиб бўлган даражага кўтариш учун қўллашга ваъда берган эдим”.
1624 йили Ришелье қиролга таклиф қилган ҳаракат режаси ана шундай эди. У ўзи ҳокимият тепасида бўлган 18 йил давомида ана шу режага оғишмай амал қилди.

- - -
Ришелье ҳокимият тепасига келган дастлабки йилларда асосан гугенотларга қарши кураш, испания, Англия, Голландия ва боқа давлатлар билан муносабатларини аниқлаб олиш, шунингдек, мамлакат миқёсида ўз мавқеини мустаҳкамлашга эътибор қаратди.


Ришелье аста-секин қиролни тўлиқ ўз иродасига бўйсундиришга эришди. Қудратли кардиналнинг чексиз ҳукмронлигига аслзодалар норозилиги тобора ошиб бораверди. 1926 йили сиёсий душманлари томонидан кардинални йўқотишга қилинган сон-саноқсиз уринишларнинг биринчиси юз берди.
Алоҳида ҳурматининг ифодаси сифатида қирол кардиналга 50 мушкетёрлардан иборат (кейинчалик уларнинг сони 150 тага етказилди) шахсий қўриқчиларга эга бўлишига рухсат берди, унинг учун яна “савдо ва навигация1 бошлиғи ҳамда бош сюринтенданти2” лавозимини ўрнатди, шунингдек, анча даромадли бўлган Гавр губернатори лавозимини тақдим этди.
Ришелье Франциянинг денгиз давлатига айланишига алоҳида эътибор қаратди. У яхши жиҳозланган портлар ва базаларга эга бўлган, инглиз ва испан флоти билан рақобат қила оладиган ҳарбий ва савдо флотининг соҳиби бўлмоғи керак, деб ҳисобларди кардинал. Ришельенинг буйруғи билан Тулонда, Гаврда, Брестда денгиз портлари қайтадан қурилди. 1625 йили Франция Атлантикада ва Ла-Манш районида бирорта ҳам ҳарбий кемага эга эмасди; фақат Ўрта ер денгизида унинг 10 та галераси3 бор эди, халос. 1626-30 йилларда Ришельенинг ҳаракатлари билан қирол ҳарбий-денгиз флоти Франциянинг шимолий-ғарбий қирғоқларида учта эскадра4га, Ўрта ер денгизи қирғоқларида битта эскадра ва 20 галерага эга эди.
Ришельенинг режаси бўйича фаол мустамлакачилик сиёсати олиб борилиши ҳам назарда тутилганди. 1625 йилдан бошлаб Шимолий ва Жанубий Америкада, Сенегал ва Гамбияда, Мадагаскарда ва Яшил Бурун оролларида фаол ҳаракатлар бошланди.

- - -
Кардинал де Ришелье билан Мария Медичи ва унинг тарафдорлари ўртасидаги келишмовчиликлар француз протестантларига нисбатан бундан кейинги сиёсат масаласида келиб чиқди. Қиролича, кардинал Берюль, канцлер Мишель Марильяк ва ҳарбий идора раҳбари Луи Марильяклар “бидъат” ни тўлиқ йўқотмоқ, гугенотларни барча фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлардан маҳрум қилишни талаб қилардилар. Бундан ташқари, католиклар партияси Европада авж олаётган континенталь уруш шароитида Испания ва Империя билан яқинлашиш тарафдори эдилар. Кардинал Ришелье эса “бидъат” ни мамлакатдан ташқарига қувиб юборишга, шунингдек, енгилган гугенотларни сиёсий қувғин қилишга қарши эди.


Ришельенинг марказлаштириш, қадимий анъаналарни ўзгартириш, ҳамма учун ягона тартиб ўрнатишга зўр бериб уринишлари жамият онгида Франция ҳалигача зеч қачон билмаган силжишларни келтириб чиқарди. Одатдаги “гугенот” ёки “католик” тушунчалари ўрнига Ришелье аввал маълум бўлмаган ёки ҳар ҳолда асл маъносига эга бўлмаган “француз” тушунчасини ўрната бошлади. “Ватан” (La patrie) сўзи ҳаётга тадбиқ қилинди, бироқ “ватанпарварлик” (патриотизм) тушунчаси кардинал-реформаторнинг замондошларига таниш бўлганлиги амри-маҳол. Айнан Ришелье ўз мамлакатига ватанпарварликнинг биринчи дарсини берди, бунда табақавий худбинлик ботқоғига ботиб қолган аслзодалар энг қобилиятсиз ўқувчилар бўлдилар.
Келишмаётган томонлар баҳсида қирол Людовик XIII онасининг эмас, кардиналнинг тарафида бўлди. Адолатли Людовик кунлардан бир кун ўз ёнига она-қироличани, укаси Гастон Орлеанскийни ва Ришельени таклиф қилди ҳамда уларнинг дарҳол ярашишларини хоҳлашини айтди. Мария Медичи ва Гастон заиф характерли қирол ҳаддан ташқари ўжар ва бир сўзли ҳам бўла олишини бошқалардан кўра яхши билардилар, шунинг учун ҳам шу ернинг ўзида кардинал билан ярашишга мажбур бўлдилар. Ўша куннинг ўзидаёқ Людовик XIII кардинал Ришельени давлат бош министри бош министри даражасиаг кўтариш ҳақидаги буйруққа имзо чекди.
“Ажойиб ташқи ишлар министри, уддабурон ҳарбий министр ва арзимасмолия министри” – XIX асрдаги француз тарихчиси виконт д'Авенель Ришельенинг молиявий-иқтисодий соҳалардаги қобилиятини шундай баҳолаган эди. Ҳатто кардиналнинг ўзи ҳам молиявий соҳада ўзининг уддабурон эмаслигини тан олган. Шунга қарамасдан, бу масалани махсус ўрганиб чиққан кўпгина тарихчилар, Ришелье бошқа соҳаларда қандай ажойиб қобилият намоён қилган бўлса, молиявий сиёсат соҳасида ҳам шундай фавқулодда уддабурон бўлган, деган хулосага келганлар.

- - -
Мамлакатнинг миллий бирлиги учун курашда кардинал Ришелье бунда фақат маъмурий чегаралардан ва қурол кучидангина эмас, булардан кам фойда бермайдиган маданий-ғоявий воситалардан ҳам кенг фойдаланган.


Маданият соҳасида Ришелье якка ўзи ҳукмронлик қиларди, чунки Дюдовик XIII бу соҳага бутунлай бефарқ эди. Европада биринчилардан бўлиб (агар энг биринчи бўлмаса) Ришелье маданий соҳанинг давлат томонидан бошқарилишига эришди. Буни барча соҳада: матбуотда, таълимда, фанда, адабиётда ва театрда, тасвирий санъат ва меъморчиликда ҳам кўриш мумкин.
Ришелье давлат сиёсатини ташвиқ қилишга алоҳида аҳамият қаратарди. У биринчи бўлиб кенг жамоатчилик фикрига ғоявий таъсир кўрсатиш заруратини англаб етди. Фақат бир йилда бир марта чоп қилинадиган кам тиражли расмий нашр “Меркюр франсе” ўрнига Ришелье ўзининг ишончли одами, мутахассислиги бўйича врач бўлган Теофраст Ренодога расмий “Газет” нинг мунтазам чиқиб туришини йўлга қўйишни топширди. Унинг биринчи сони 1631 йил 30 май куни чиқарилди.
1629 йилда Ришелье Парижни қайтадан тиклаш билан шуғулланишга ва бу ишни альма-матер1-Сарбоннадан бошлашга қарор қилди. 1635 йил 15 майда кардинал қурилишга биринчи тошни қўйди. У энг қадимги университетни меъморий қайта тиклабгина қолмасдан, унинг ички тузилишини ҳам қайта қурди, у ерда бир неча янги кафедраларни очди ва коллежга асос солди ҳамда унга ўз номини қўйди. У Сарбонна черковига ҳам биринчи тошни қўяди ва кейинчалик ўзини шу ерга кўмишни васият қилади.
Ришелье даврида ўрта аср Парижи янги замон шаҳрига айланди. Кўримсиз уйлар ва бутун кварталлар бузиб ташланди, уларнинг ўрнида янги бинолар ва майдонлар пайдо бўлди. Министр-кардинал йўлакларни ҳар куни эрталаб тозалашни, канализация ва сув таъминотини қуришни буюради.
Бутун умри давомида Ришелье тил ва адабиётга алоҳида меҳр билан қаради, ўзини бу соҳанинг билимдони, деб ҳисоблади. Унинг ўзи ҳам ёзувчилик, тўғрироғи-драматургликка қўл урган. Кардиналнинг “Катта пастораль2”, “Смирналик кўр”, “Мирам”, “Европа” асарлари саҳна юзини кўрган ва ҳатто муваффақият ҳам қозонган.
1634 йилнинг мартида Франциядаги илгари ҳеч мавжуд бўлмаган энг оригинал институтнинг-Фарнцуз академиясининг лойиҳаси тузилди. Ўзига хос қайта ишланишдан кейин лойиҳани Людовик XIII тасдиқлади. 1635 йил 10 февраль 375 йилдан буён фаолият кўрсатиб келаётган Француз академиясининг туғилган куни бўлди.

- - -
Кардинал Ришелье 1625 йилдан то умрининг охиригача Франциянинг ички ва ташқи душманларига қарши курашди. Кардинал учун жанг майдонидаги жасорат ва матонатдан ташқари дипломатик воситалар билан ҳам кураш олиб бориш муҳим эди. Асосий келишмовчиликлар Испания, Германия, Англия, Швеция билан Европада етакчилик учун бўлди. Баъзан жиддий урушлар, баъзан дипломатик баҳс ва мунозаралар, баъзан сиёсий найранглар қўлланилган бу келишмовчиликларда Франциянинг биринчи министри ва кардинал Ришельенинг совуққонлиги, қатъий ва жиддий нуқтаи назар соҳиби эканлиги, устамонлиги ҳамда сўзамоллиги кўпинча қўл келди.


Ўзи амалда Францияни бошқарган ўн саккиз йил давомида у қирол ҳокимиятининг ички душманларига-тахтга даъвогар шаҳзодалар ва аслзодаларга, диний низолар воситасида мамлакатнинг тинчлигига раҳна солувчиларга, қиролга, унинг оиласига ва кардиналнинг ўзига нисбатан фитналар уюштирувчиларга-қарши доимий ва аёвсиз кураш олиб борди, ҳамда уларнинг аксариятида ғанимларидан устун келди. Ҳарбий юришларда ҳам, саройдаги фитна-найрангларни фош қилишда ҳам, қўшни давлатлар билан олиб бориладиган ҳарбий ва сиёсий музокараларда ҳам унинг шахсий фазилатларни, жуда билимли эканлиги, кўплаб тилларда бемалол гаплаша олиши ва бошқа фазилатлари унинг устиворлигини таъминлай оларди.
1642 йилнинг бутун июли ва августининг ярмида Ришелье ўзининг Тараскондаги ётоқхона-кабинетини тарк этмаган ҳолда кўп ва қизғин ишлади. Аббат Анри Ришельенинг кун тартибини ёзиб қолдирган. Эрталаб соат 7 да кардинал иш бошлаган. Эрталаб 8 дан 9 гача табиблар унинг соғлигини яхшилаш пайида турли муолажалар қилган. Кейин соат 10 гача у турли лавозимдор кишилар билан қисқа суҳбатлар ўтказади, ундан кейин яна котиблар билан ишлаш давом эттирилган. Ибодат ва тушликдан кейин Ришелье кишиларни яна қабул қиларди, бу кишилар орасида бошқалардан кўра кўпроқ кардинал Мазаринини кўришарди. Ришелье ўзининг ўрнига айнан ана шу кардинални қўйишга қарор қилганлиги барчага маълум эди. Охирги ташрифчи ортидан эшиклар ёпилиши биланоқ котиблар пайдо бўлар ва иш яна давом эттириларди. Ҳар куни аҳвол шу эди. Котиблар ва ёрдамчилар ҳолдан тойиб қолардилар, кардинал эса, гўё энг яхши табиблар ҳам даволай олмаётган сон-саноқсиз касалликлар уни тўшакка михлаб қўймаганидек, тинимсиз ишлашда давом этарди. Фақат қудратли ирода ва зўр ғайрат билан ишлаётган миягина кардиналнинг вайрон бўлаётган организмини қандайдир номаълум энергия билан таъминлаб, унга қувват бағишлаб тургандек эди. Кардиналга қарши охирги фитнанинг иштирокчилари бўлган Сен-Мор ва де Те устидан бўладиган суд жараёни арафасида Ришелье Тарасконни тарк этди ва Лионга йўл олди. Каратада ҳаракатланиш кардиналга чидаб бўлмайдиган оғриқ берганлиги сабабли уни йигирма тўрт киши соябон остида, улкан замбилда кўтариб борди. Имкони бор жойларда дарё бўйлаб баркасларда суздилар. Тараскондан Лионгача бўлган йўл қарийб бир ой давом этди.
Сен-Мар ва де Ту устидан 12 сентябрда бошланган суд жараёни жуда тез ўтди ва ўша куниёқ якунланди. Ҳар иккала айбланувчига ўлим жазоси берилди. Тўғри, де Туни ўн битта судья ўлимга ҳукм қилди, иккитаси уни ўлимга юборишдан бош тортди.
Ҳар иккала маҳкум ўша куниёқ қатл қилинди. Улар ўлимни мардларча қабул қилдилар ва бу билан кўп минг сонли оламоннинг ачинишига сазовар бўлдилар. Оламон орасидан кардиналга душманларча қийқириқлар ва дўқ-пўписалар эшитилди. Ришелье ўзи оддий одамларга ёқмаслигини биларди, аммо, кўринишидан, бу уни унчалар ҳам қизиқтирмас эди. Кардинал оламон ҳукмидан ва одамлар фикридан нафратланарди, у фақат тарихдангина ўзига оқланиш изларди.

- - -
Людовик XIII нинг ўзи кардинал қароргоҳига ташриф буюрди ва улар уч соат давомида нима ҳақдадир суҳбатлашадилар. Уларнинг муносабатлари энди аввалгидек эмас, улар бир-бирларидан аниқ чарчагандилар. Уларни, балким сўнгги, аммо мустаҳкам ип-қироллик ҳокимиятининг ролига, Францияга ва унинг Европадаги ўрнига қарашларнинг умумийлиги боғлаб турарди. Ришелье ҳаётдан биринчи бўлиб кетишини ҳис қилади ва ўз йўналишининг давом эттирилишини таъминлашга уринади. Муҳими-ҳокимият рули ёнида ўз одамларини сақлаб қолиш ва Габсбургларга қарши урушни муваффақият билан якунлаш.


28 ноябрда Ришельенинг соғлиги кескин ёмонлашди. Врачлар яна битта диагноз қўйдилар-йирингли зотилжам. Қон олиш ёрдам бермади, фақат беморни заифлаштирди, халос. Кардинал вақти-вақти билан ҳушдан кетар, лекин ўзига келиши биланоқ яна ишлашга уринарди. Бу кунлари унинг ёнидан герцогиня д'Эгийон умуман кетмади.
2 декабрда сўниб бораётган кардинални кўришга Людовик XIII келди. “Мана биз энди хайрлашамиз,-заиф овоз билан мен ўзимни шу билан овутаманки, Сизнинг қироллигингизни шон-шуҳрат ва мисли кўрилмаган обрў-эътиборнинг энг олий поғанасида, Сизнинг душманларингиз енгилган ва йўқотилган ҳолатда қолдирмоқдаман. Сиз Жаноби Олийларидан менинг меҳнатларим ва менинг хизматларим эвазига сўрашга журъат қила оладиган ягона илтимосим, менинг жиянларим ва қариндошларимга Ўз ҳомийлигингиз ва Ўз марҳаматингизни бағишлашда давом этсангиз. Мен уларга ҳеч қачон ўз садоқатлари ва итоаткорлигини бузмаслик ҳамда Сизга охиригача содиқ қолишлари шарти билангина оқ фотиҳа бераман.”
Кейин Ришелье Шавиньи ва нуайеларни ўз лавозимларида қолдиришни тавсия қилади, ўзининг ягона ўринбосари деб Мазаринини кўрсатади.
Людовик XIII жон бераётган кишининг барча илтимоисларини бажаришга ваъда беради ва уни тарк этади.
Докторлар билан қолган Ришелье улардан яна қанча умри қолганлигини сўрайди. Врачлар мужмал жавоб берадилар, фақат улардан бири-жаноб Шико-журъат қилиб, дейди: “Монсеньор, фикримча, Сиз 24 соат ичида ёки жон таслим қиласиз, ёки оёққа турасиз”. “Яхши айтдингиз”,-секин гапирди Ришелье ва бошқа бир нарсага эътиборини қаратди.
Кардиналнинг тўшаги ёнида руҳонийлар йиғилади, улардан бири кардиналга дуо ўқийди. Бундай пайтда анъанавий тарздаўз душманларини кечиришга чақирилганда, Ришелье шундай дейди: “Менда давлатнинг душманларидан бошқа душманлар бўлмаган. Йиғилганлар жон бераётган кишининг аниқ, очиқ жавобидан ҳайратга тушдилар. Барча расмиятчиликлар тугалланганидан сўнг Ришелье тўлиқ хотиржамлик ва ўзининг ҳақ эканлигига ишонч билан: “Тез орада мен ўз олий ҳакамим рўпарасида тураман. Бутун қалбим билан ундан мени черков ва давлат фойдасидан бошқа ниятим бўлганми ёки йўқми эканлигига қараб суд қилишини сўрайман”-деди.
4 декабрь тонг чоғида Ришелье охирги келувчиларни-Анна Австрийская ва Гастон Орлеканскийларнинг вакилларини қабул қилди. Улар кардинални энг яхши ниятда эканликларига ишонтирдилар.
Улардан кейин пайдо бўлган графиня д'Эгийон анча вақт кардинал билан ёлғиз қолди. Тушга яқин Ришелье жиянидан уни тарк этишини сўрайди. “Эсда сақланг,-дейди у хайрлашаётиб,-мен Сизни бу оламдаги барча кишилардан кўпроқ яхши кўрардим. Шунинг учун Сизнинг кўз ўнгингизда жон беришни истамаган бўлардим...”
Д'Эгийоннинг ўрнини руҳоний ота Леон эгаллайди ва у охирги марта жон берувчини гуноҳлардан озод қилади. “Худойим, Сенинг қўлларингга бораяпман”,-шивирлайди Ришелье, сесканиб тушади ва тинчиб қолади. Руҳоний ота Леон унинг оғзига ёниб турган шамни яқинлаштиради, бироқ шамнинг алангаси қимирламайди. Кардинал жон берганди.

- - -
Кардинал Ришельенинг 18 йиллик бошқаруви натижалари қандай? Улар министр-кардиналнинг ўзининг шахсияти каби кўп маъноли ва зиддиятлидир.


Ўз сиёсатининг асоси қилиб Ришелье Генрих IV нинг программасини олади: давлатни мустаҳкамлаш, унинг марказлаштирилиши, дунёвий ҳокимиятнинг черковдан ва марказнинг маъмурий бўлинмалардан устиворлигини таъминлаш, аслзодалар оппозициясини тугатиш, Европада Испания-Австрия гегемонлигига қарши чиқиш. Ришелье фаолиятининг асосий натижаси, шак-шубҳасиз, Францияда мутлоқ ҳокимиятнинг ўрнатилганлигидир. Айнан у табақали монархияни мутлоқ монархияга айлантирди. Айнан у марказий (қироллик) ҳокимиятига аслзодалар оппозициясининг сиёсий қудратини сўндирди.
Рим-католик черковининг князи, кардинал Ришелье Рим папалигининг Францияда ҳам, бутун Европада ҳам қандайдир алоҳида ролга бўлган даъвосига кескин чек қўйди. У ҳатто черковнинг иқтисодий ҳуқуқини, шу жумладан унинг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқини ҳам чеклаб қўйди. “Давлат,-деган эди Ришелье,-аниқ заруратларга эга, черковнинг заруратлари эса хаёлдаги ва ноаниқ заруратлардир”.
Ришелье шахсиятининг миқёси кенглиги шунда ҳам кўринадики, у умуммиллий манфаатлар учун тор ғоявий хурофотлардан устун тура олди. Гугенотлар партиясини – бу “давлат ичидаги давлат” ни – тор-мор қилган Ришелье “ўзини художўй қилиб кўрсатувчи риёкорлар”нинг изидан бормади ва ўеч қачон француз протестантларининг диний ва фуқаролик ҳуқуқларига даъво қилмади, улар билан католиклар ўртасида ўеч қандай сиёсий фарқлар бўлмаслиги учун курашди. Унинг учун улар ҳам, булар ҳам, энг аввало, французлар эди. Ришелье диний жиҳатдан бир хил бўлган Францияни яратиш ғоясини тан олмади.
Ришельнинг француз маданиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси шак-шубҳасиз. “Ришелье даври”-бу барча соҳаларда жўшқин интеллектуаль қайноқлик даври, француз маданияти ва фалсафаси классицизм ва рационализм ўрнатилиги даври, бу ҳолатлар эса “олтин аср” келишини тайёрлаган воқеалар бўлди. Ришелье тўла ҳуқуқ билан француз миллатининг “оталари” дан бири деган фахрли унвонга давогарлик қилиши мумкин эди.
Ташқи сиёсат ва дипломатияда ҳам Ришелье миллий-давлат ва умумевропа манфаатларини тушуниш даражасига кўтарила олди.
Кўпгина замондошлари ва кейинги ғарбий европалик сиёсатчилардан фарқли ўлароқ кардинал Ришелье ҳеч қачон “Европа” тушунчасидан Россияни чиқариб ташламаган, унинг Европа ишларида тўғридан-тўғри иштирокини табиий ва зарурий деб ҳисоблаган. “Яқиндаги давлатлар билан ҳам, йироқда жойлашган давлатлар билан ҳам муносабат ўрнатишга интилиш керак”,-дея такрорлашни яхши кўрарди. Ришелье. Агар министр – кардиналнинг ички ишлар билан ҳам шуғулланганлигини ҳисобга олсак, унинг дипломатик фаолияти ҳайратланарлидир.
Ришелье Франциянинг фаол денгиз ва мустамлакачилик сиёсатини бошлаб берди. Бундан буён француз кемалари денгиз ва океанларни кездилар вамер шарининг энг узоқ бурчакларига бориб етдилар.
Янги Франциянинг фаол денгиз ва мустамлакачилик сиёсатини бошлаб берди. Бундан буён француз кемалари денгиз ва океанларни кездилар ва ер шарининг энг узоқ бурчакларига бориб етдилар.
Янги Францияни яратишда кардинал Ришельенинг улкан ҳиссасини ҳеч ким инкор қила олмайди. Шак-шубҳасиз, у Франция тарихидаги энг йирик ва энг ёрқин шахслар сафида туради, аслида Франция миллий сиёсатининг ўзи ҳам улардан бошланган.
1890 йилнинг кеч кузида Парижда дунёга келган Шарлнинг отаси Анри де Голль иезуитлар1 колледжида фалсафадан дарс берарди. У ўзининг уч ўғлини тез-тез театрга олиб борар ва бу билан фарзандлари қалбида ватанпарварлик туйғусини мустаҳкамламоқчи бўларди. Французлар эса, янги-ХХ аср бошларида Ватан, Буюклик ва Франция мавзуларига бағоят тасирчан эдилар. Агарда гап миллий туйғуларнинг оёқ ости қилиниши ҳақида, Наполеон ҳақида кетадиган бўлса, ватанпарварлик туйғулари жазавали тус оларди. Французлар ўттиз йилдан буён 1870-1871 йиллардан Пруссия билан жанглардаги шармандали мағлубият аламини, Франция бу урушда Эльзаснинг ва Лотаренгиянинг бир қисмини йўқотганлиги, беш миллиард товон тўлашга мажбур бўлганлигини унита олмасдилар. Бисмарк айтиб ўтганидек, Францияга, ўз бахтсизлигини ёшлари билан ювиш учун, кўзларигина қолдирилган эди, халос...
1870 йилда Парижни қамал қилган пруссакларга қарши курашган ҳаракатчан гвардия лейтенанти Анри де Голль бу жагда ярадор бўлганди. У фарзандларига Франция тарихининг энг шонли лавҳалари ҳақида гапириб берарди. Ўз болалигидан энг кучли таассуротлар ҳақида орадан кўп йиллари ўтганидан кейин Шарл де Голль шундай ёзади: “Ҳеч нарча менда, болалигидан Парижни кўрган ўсмирда, мамлакатимиз рамзлари: тун оғушига ўралган Париж момо-ҳаво Ибодатхонаси, ўз кечки улуғворлигини кўз-кўз қилиб турган Версаль, қуёш нурларига чўлғанган Ғалаба аркаси, Ногиронлар Саройи узра ҳилпираётган зафар байроқлари каби кучли таассурот қолдирмаганди”.
Анри де Голль фарзандларига тарихий ёдгорликларни кўрсатиб турар, ўзининг 1870 йилда олган жанговор медалини қўлларига олиб, ушлаб кўришларига рухсат берарди. Ахир бу ёдгорликлар ҳам ўзига хос аждодлар шон-шарафи эди-да. Шарль де Голль асрлар давомида қиролларга Францияни “яратиш” да ёрдам бериб келган ўз аждодлари ҳақида болигидаёқ билиб олганди.
Қадимий аждодлари аслзодалардан бўлган тенгдошларининг камдан камигина ҳали 1210 йилдаёқ машҳур қирол Филипп-Август Ришар де Голлга Эльбежедан ўлпонли мулк инъом қилганлиги билан мақтана олиши мумкин эди. Айниқса, Юз йиллик уруш иштирокчиси, жасур шевалье1, Орлеан ҳукмдори Жеан де Голль Франция тарихида сезиларли из қолдирганди. 1406 йилда у арбалетчилар2 гуруҳи билан Сена дарёсини сузиб ўтади ва Шарантонга ҳужум қилади, 1413 йили қирол унга герцог Бургундский қамал қилган Сен-Дени дарвозасини ҳимоя қилишни топширади, икки йилдан кейин эса у Аренкуре ёнидаги машҳур жангда иштирок этади. Инглизлар Нормандияни эгаллаганларида Жеан де Голлга инглиз қиролига хизмат қилишни таклиф қиладилар. У коллаборационист3 бўлишни истамайди, ўз мулкини йўқотади ва Бургундияда жойлашади: Франция қироли садоқати учун уни мукофатлайди ва Кьюзеридан мулк беради...
Де Голларнинг генеалогик дарахтлари янги буталар ҳосил қилаверади ва тарих саҳифаларида бу уруғнинг гоҳ у, гоҳ бу вакили намоён бўлади.
1886 йили Анри де Голль ўз холаваччаси Жанна Мэйога уйланади: шу тарзда де Голлар хонадони яна бир марта шимолнинг саноат буржуазияси билан яқинлашади. 1890 йилнинг 22 ноябрида бу оилади иккинчи ўғил дунёга келади. Улар биринчи ўғилларини Ксавье деб атаган бўлсалар, иккинчисига Шарль деган исм қўйдилар. У Лилл шаҳрининг эътиборли кварталидаги икки қаватли данғиллама хонадонда туғилди. Аслида оила Парижда яшарди ва фақат де Голль хоним ўз онасининг уйида кўз ёришни истаганлиги учунгина уларнинг дастлабки икки ўғиллари Лилл шаҳрида туғилганлар.
Кўпгина танишлари Шарль де Голль ўз характерига кўра онасининг ўзгинаси, деб ҳисоблашарди: ўша-ўша совуққонлик ниқоби остидаги қайноқ ҳиссиёт, ўшандайин босиқлик ва асабийлик аралашиб кетган жўшқинлик, ўшандайин босиқлик ва асабийлик аралашиб кетган жўшқинлик, ўшандайин кутилмаганда қизиққонлик. Унинг дунёқарашига, маданиятига, фикрлаш усулига келганда, у отасининг ўзгинаси эди. Шарль ўзининг унчалик ҳам кўнгилчан бўлмаган характерини жуда эрта намоён қилди. Ҳеч ким уни юввош дея олмасди. “Шарль пайдо бўлган жойда,-деярдилар оиладагилар,-тинчлик йўқолади”.
Онаси мактабдан умид қиларди: 1900 йили Шарль Вожирар кўчасидаги иезуитлар колледжида ўқий бошлади. Иезуитлар ҳокимиятнинг муқаддас принципларига ҳурмат ғояларини сингдира олиш санъати ва сўзсиз итоатни тарбиялай олишлари билан машҳур эдилар. Муқаддас Бернард таълимотига асосланиб, улар юқоридан бериладиган ҳар қандай буйруққа, ҳатто бу буйруқлар нафратли ва даҳшатли бўлиб туюлса ҳам, сўзсиз бўйсунишни талаб қилардилар. Буйруқларни муҳокама қилиш, уларнинг адолатли ёки мақсадга мувофиқлигини ўйлаб кўриш-оғир гуноҳ ҳисобланарди. Иезуитлар орденининг асосчиси Игнатий Лойоланинг таълимотига кўра христиан киши “Бошлиқнинг қўлидаги жасаддек” бўлиши керак эди.
Бунга қарама-қарши бўлган ғоялар ва нуқтаи назарларнинг барчаси,табиийки, қатъиян рад этиларди. Колледжнинг ўқитувчилари Реформацияни барча кўринишларида, айниқса XVIII асрни-француз маърифати асрини, қоралардилар. Руссо, Вольтер, энциклопедчилар сўзсиз ёмонланардилар. Ахир, масалан, Монтескье “Қонунлар руҳи” номли машҳур асарида кўр-кўрона бўйсуниш ғоясини тубдан қоралаган бўлса, фандай қилиб уни “яхши” дейиш мумкин. “Мутлоқ итоат,-дея ёзганди буюк донишманд,-ким бўйсунаётган бўлса, ўшанинг нодонлигини билдиришдан ташқари, ким буйруқ бераётган бўлса, ўшанинг ҳам нодонлигини билдиради”.
Аммо бунинг барчаси бошқа бир оламда, Шарль де Голлни мактабда ва оилада ўзлаштирган ғоялари бу оламдан ишончли ҳимоя қилиб турарди.
Иезуит-отахонлар Шарлнинг характерини жиловлашда ютуққа эриша олмадилар. Колледж уни тартибга солади, юввошроқ қилади, интизомли болага айлантиради, деган умидлар пуч бўлиб чиқди. Гап унинг иезуит колледжи берётган таълимни тан олмаслигида эмас, бу таълимнинг жуда ҳам консерватив, тўғрироғи, бутунлай реакцион эканлигида ҳам эмасди. У бошқа бирор ғоявий оламдан хабардор эмас, иезуитлар худонинг яратган олами дея билдираётган жаҳолат дунёсидан бошқа оламни ҳатто тасаввур ҳам қилмасди. Муаммонинг диний тарафи ҳам унда норозилик уйғотмасди-мажбурий диний куйлашлар, машғулотлардан олдинги ва кейинги ибодатлар, диний қироатлар, апологетика1, катехизис2 ҳамда бошқа диний маросимлар унинг нафратини уйғотмасди. Дин унинг учун ўзига хос одатий бир нарса эди, барча мажбуриятларни худди эрталабки бет ювиш каби итоат билан бажарарди.
Шарль де Голль “бошлиқлар қўлидаги жасад” бўла олмасди. Унинг характери қаршиликсиз бўйсунишни кўтара олмасди. Ва у ўз ҳаётининг энг муҳим дамларида айнан фаол сархашлигини намоён қилувчи характерини сақлаб қолди.
Шарль мактабдаги мажбурий тартибларни ёқтирмасди. Кўпинча унинг интизомсизлигидан, дарсларда бепарво ўтиришларидан нолишардилар. Орадан кўп йиллар ўтгач, Франция республикаси президенти, генерал де Голль ўз неваралари ва чевараларига шундай деганди: “Бошланғич синфларда мен ҳеч қачон дарс тайёрламаганман. Аммо бу одатга таҳлид қилмаслик керак!”
У дангаса эмас эди ва фақат унинг тасаввурини ҳаяжонлантирган, унга ёққан нарсаларнигина айрича бир ғайрат билан бажарарди. Табиат ато этган қобилият ўз кучини кўрсата бошлади. Бунинг устига оиласи ҳам унда маданиятга қизиқиш уйғота борди. Кечқурунлари у Расинни ва Сенекани ўқиётган отасини тинглашни ёқтирарди, аслида ўзи Ростанни ўқишни маъқул кўрарди. Шарль унинг “Сирано де Бержерак” пьесасини тўлалигича ёдлаб олганди.
Унда умрбод сақланиб қолган адабиётга иштиёқ барибир ҳам тарихга эрта уйғонганмойиллик олдида чекиниб, иккинчи ўринга ўтади. Агар адабиёт Шарлга ўз фикрини ва нуқтаи назарини ифодалаш шаклини, услубини. Тарзини эгаллашда ёрдам берган бўлса, унинг дунёқараши асосан тарихни ўрганиш ёрдамида шаклланди.
Французлар умуман тарихни жуда яхши кўрадилар ва ҳақли равишда ўз мамлакатларининг буюк ўтмиши билан фахрланадилар. Шарль де Голль жон жаҳди билан тарихни ўрганишга киришди, ҳатто байрам кунлари ҳам тарихий китобларни ўқиш учун ўйиндан, қизиқарли нарсалардан ва кўнгил очишдан воз кеча олди.
1907 йили отаси Шарлни Бельгияга, ўқишни давом эттиришга юборади. Бу ерда парижлик иезуитлар йиғилган бўлиб, улар бу ерда Муқаддас Қалб колледжига асос солгандилар. Шарль махсус математика синфида ўқийди ва бу соҳада ҳам анча қобилиятли экалигини кўрсатади. Ўқитувчилари унга Политехника мактабида ўқишни маслаҳат берадилар. Иброқ у офицер бўлишни хоҳлайди ва Се-Сир ҳарбий билим юртига киради ва 1912 йил 1 октябрда де Голль бу билим юртини тугатди ва кичик лейтенант унвонига эга бўлди.

- - -
У хизмат қилиши лозим бўлган 33 – полхнинг командири армияда қизиққон характери ва бошлиқлар билан тез –тез баҳслашиб туриши туфайли маҳур бўлган Флипп Петэн эди. 22 ёшли, қора кўзли, анча баланд бўйли ёш офицер ва 56 ёшли полковник бир – бирларига анча ёқиб тушдилар. Шарлнинг тақдири узоқ вақтлар Петэн билан боғлиқ бўлади...


Кичик унвон ва катта бўлмаган лавозим де Голлга ўз хазматига жиддий муносабатда бўлишида халақит бермади. 1913 йили полковник Петэн унга шундай характеристика берган: “Жуда қобилиятли. Ўқ отиш тайёргарлигида ҳам, ўқув машғулотларида ҳам ўзини аъла даражада намоён қилди”. 1913 йилнинг октябрида унга лейтинант унвони берилди.
1912 йилнинг декабрида Европа умумий уруш бўсағасида турарди. Сербия, Балгария ва Грециянинг Туркияга қарши уруши охирлаб борарди. Истамбул хавф остида қолган ва турклар ярашишга рози бўлганди. Бироқ Австрия-Венгрия қўшин тўплашда давом этарди. Шу муносабат билан Россия Австриянинг чегарасида катта қўшинни ушлаб турарди. Франция эса немислардан Эльзас ва Лотаренгияни қайтариб олиш орзусида эди.
Франциянинг қўшинлари сони 480 минг бўлиб, Германия армиясида 830 минг аскар бор эди. Фарқ 350 минг аскарни ташкил қиларди. Заҳирадаги тайёргарлик кўрган қўшинлар сони ҳам Франция фойдасига эмасди. Шунга қарамасдан, ҳукмдор доиралар ишни урушга олиб борардилар. “Қирқ йил тинчлик-бу жуда катта муддат!”-қичқирарди шовинистлар.
1914 йил 28 июнда Австриянинг эрцгерцоги Франц-Фердинанд ўлдирилганидан кейин Европада мисли кўрилмаган умумий инқироз рўй берди ва бу ҳолат 3 августда биринчи жаҳон уруши бошланишига олиб келди. Де Голль ҳамма нарсани ҳал қилувчи ва тарихнинг барча томонларини белгилаб берувчи фактор, миллий ғоянинг исботи сифатида талқин этган воқеа юз берди. 40 йилдан буён ўзаро низолар титратиб турган Франция бир неча кун, ҳатто соатлар давомида бирлашди! Ҳатто соқиалистлар, уларнинг орасидаги энг соф одам Жорес 31 июлда хоинона ўлдирилганидан кейин бирданига ватанпарвар бўлиб қолдилар. Барча француз сиёсий партияларининг “муқаддас иттифоқи” пайдо бўлди.
Де Голлнинг ўзи “муқаддас иттифоқ” нинг пайдо бўлишини шундай тарифлайди: “Барча қарама қарўиликлар бирлашиши учун Франция қиличини яланғочлаши кифоя. Франция ягона, барчасини вайрон қилувчи кучга айланади. Бирлашишга кўмаклашувчи барча ғоялар-ватанпарварлик, диндорлик, душманга нафрат-дарҳол умумий ғайрат билан илҳомланади. Бирорта ҳам ишчилар бирлашмаси миллий ғояга қарши иш ташлашни ўйлаб ҳам кўрмади. Аскарликка чақиришга бирорта ҳам гуруҳ қарши чиқмади. Парламентда урушга маблағ ажратишга бирорта ҳам қарши овоз берилмади. Одатда ҳарбий хизматдан бош тортганлар чақирувчиларнинг 13 фойизини ташкил этарди, энди уларнинг сони 1.5 фойизга ҳам етмади. Хизматга чақириш жойларида 350000 кўнгиллилар урушга жўнатилишини талаб қилиб турибди. Бошқа давлатларда яшовчи французлар ўз ватанларига қайтиш учун поездлар ва кемаларни тўлдириб юборган. Шубҳа остидагилар, “Б рўйхати” дагилар ўзларини ўқ остига юборишларини сўраб ялинмоқдалар. Тинчлик пайтидв қочиб кетган 3000 киши урушда қатнашишни ўз бурчлари деб билдилар ва ватанларига қайтиб келдилар”.
Ҳа, 1914 йилнинг август ойи бошларида Франция айнан ана шундай кўринишда эди. Бир неча кун, эҳтимол бир неча ҳафта давомида ватанпарварлик туйғуси ҳақиқатдан ҳам бутун мамлакатни қамраб олганди. Аммо бунинг сабаблари ҳақиқий воқеаларга асосланганди. Социалистларнинг “муқаддас иттифоқ” қа қўшилганлари II Интернационалнинг оппортунистик1 қайта тикланганлигининг мантиқий якуни бўлганди, умумий ватанпарварлик жазаваси эса 1870 йилги миллий хўрланиш ҳақидаги хотиралар билан қиздирилган кўп йиллик миллатчилик руҳидаги ташвиқотларнинг натижаси эди.
2 сентябрда немислар Парижни эгаллайдилар, ҳукумат Бордога қочиб кетади. Мудофаа ташкил қилинади ва қонли жанглардан кейин немислар чекинадилар. Де Голль ҳаётида биринчи марта ҳақиқий жангларда қатнашди.

- - -
1916 йилнинг март ойида Шампандаги жанглар фаоллашади. Герман қўмондонлиги ҳарбий ҳаракатлар марказини Верденга кўчиришга қарор қилади. Шахсан кайзер2 Вильгелм II нинг ўзи 22 февралдаги артиллерия ҳужумини бошқаради. Француз аскарлари чидай олмайдилар ва чекинадилар. Беш кунлик тинимсиз жанглардан сўнг немислар етти километр олға силжийдилар. Ана шу жангларда капитан Шарль де Голль қаҳрамонларча ҳалок бўлганлиги ҳақида хабар берилади ва уни фахрий легион ордени билан мукофатлайдилар. Верден мудофаасини бошқарган генерал Верденнинг буйруғида шундай дейилганди: “Рота командири капитан де Голль ўзининг юксак интеллектуал ва ахлоқий сифатлари билан ажралиб турарди. Душман барча томонлардан унинг ротасига ўт очганида, йўқотишлар жуда кўп бўлишига қарамасдан, ўз жангчиларини олға бошлади, шафқатсиз қўл жангига киришди. Бу унинг жангчи ғурури ҳақидаги тушунчасига мос келадиган ягона қарор эди. У жангда жон берди. У барча томондан тенгсиз офицер эди”.


“Кимни ўлган дея ҳисоблашса, ўша ҳаммадан кўпроқ умр кўради”,-дейишади французлар. Аслида, де Голль сонидан оғир яраланганди ва асир тушганди. Бу асирлик қарийб уч йил давом этди. Бу йилларда у Шецин, Розенбург, Фридберг, Магдебург ва бошқа шаҳарлардаги қамоқхона ҳамда лагерларда бўлди. У беш марта асирликдан қочишга уриниб кўрди. Бироқ фақат 1919 йилнинг бошларидагина у озодликка эришди.

- - -

Шарль де Голль 30 ёшда. Бу ёшда аксарият эркаклар оила қурган бўладилар. Ўз келиб чиқиши ва тарбиясига кўра капитан мансуб бўлган эътиборли католиклар доирасида шундай қабул қилинганди. Шарль де Голлнинг шахсий ҳаёти унинг онаси ва яқинлари билан бир неча марта муҳокама қилинди. Уларнинг орасида Шарлнинг отасига чўқинтирувчи бўлган Данкен ҳоним ҳам бор эди. Бу хоним Кале шаҳридаги эътиборли оилалардан бирида яшар ва у ердаги барча вояга етган қизларни биларди. Айнан ана шу хонимнинг ҳаёлига Каледаги қандолат корхоналари хўжайинининг қизи Ивонна Вандру ҳақидаги фикр келиб қолди. Қиз 20 ёшга етган бўлиб яхшигина кўринишли, камтар, яхши тарбия кўрган эди.
1920 йилда Шарль билан Ивоннанинг “тасодифий” учрашувлари бўлиб ўтди. Ўша куниёқ кечки чой пайтида ҳар иккала оила аъзолари Данкен хоним раҳбарлигида Елисей майдонидаги қандолатхонада учрашдилар. Ивонна билан Шарлни ёнма-ён ўтқаздилар. Ивоннага бу жиддий, босиқ, иккита жанговар орденга эга бўлган, жудаям хушмуомала ва маълумотли йигит ёқиб қолди. Навбатдаги учрашувлардан биридан кейин Ивонна уйидагиларга шундай деди: “Капитан де Голль ҳозиргина менга турмуш қуришни таклиф қилди. Мен рози бўлдим”. Тез орада улар никоҳланадилар. Ивонна Шарль де Голлга умр бўйи содиқ ёр бўлди ва уларнинг ўртасида ҳеч қачон келишмовчиликлар бўлган эмас.

- - -



1921 йилнинг 1 окятбрида де Голль Сен-Сирда ҳарбий тарих профессори ўринбосари лавозимига тайинланади. Ўз фанини, яъни ҳарбий тарихни у аъло даражада билади. Аммо талабаларнинг эътиборларини қозониш учун бунинг ўзигина етарли эмасди. Унинг улкан, бироз кулгили қомати, қўполроқ ҳаракатлари, қандайдир ғайри одатий бўғиқ овози-бунинг барчаси талабалар билан муомалани қийинлаштириши мумкин эди. Ахир ташқи кўриниши одатдагидек бўлмаган, ғалатироқ ўқитувчи ўқувчиларга масхара учун нишон бўлиши мумкин эди-да. Бунинг устига, бу совуққондек кўринган одам лекцияларини жуда қизиққонлик билан ўқирди. У гўё жазавага тушгандек бўларди, чунки озгина меъёрнинг йўқотилиши дарҳол кинояларга сабаб бўларди. Фақат жуда моҳир нотиққина жўшқинликни ўзига одам қила олиши мумкин эди. Шарль де Голль айнан ана шундай нотиқ эди.
1924 йили де Голлни бош штабга ишга чақиришди. У яна Германияга борди, бу сафар энди истеълочи қўшиннинг офицери сифатида. Француз қўшинлари тез орада Германиядан чиқарилиши сабабли у бу юртда фақат уч ойгина бўлди. У бу ерда шовинизмнинг кучайиб бораётганлигини ва очиқдан очиқ реваншизм1 ғоялари устивор эканлигини кўрди. Де Голлда Германия доимо хаёлларга берилиши, шубҳа ва хавотирларга чўмиш туйғуларини уйғотарди. Айнан 1924 йилда де Голлнинг Германияга бағишланган, “Душман қароргоҳида низо” деб аталган биринчи китоби чоп қилинган.
Кўп йиллар давомида омманинг жиддий эътиборига сазовар бўлмаган бўлса ҳам, адабий фаолият унинг ҳаётининг ажралмас ва ғоят муҳим Мудофаа Олий кенгаши раиси ўринбосари маршал Петэннинг кабинетига ишга олинади. Маршал авваллари ҳам ўз қўл остида ишлаган лейтенантни унитмаганди. 1927 йили де Голль майорлик унвонини олади. Уни Германияни истеъло қилган француз қўшинлари таркибига кирувчи 19-батальон командири этиб тайинладилар. Айнан шу даврда унинг “Найза тиғида” китоби нашрдан чиқди.
Айни пайтда де Голль яна бир бахтсизликка дучор бўлди. 1928 йилнинг 1 январида унинг иккинчи қизи дунёга келди. Қизалоққа Анна дея исм қўйишди. Тез орада маълум бўлдики, аннада туғма касаллик бор экан. Бу касаллик чуқур ақлий ривожланмаганликда намоён бўларди. Аммо де Голль ўзининг учта фарзандлари орасида айнан Аннани, бори-йўғи 20 йилгина умр кўрган ногирон қизини айрича ва азобли бир меҳр билан яхши кўрарди. Ивонна де Голль бир дугонасига шундай деб ёзганди: “Шарль ҳам, мен ҳам фақатгина Анна ҳам бошқа қизлар қатори бўлиши учун барча бор нарсамизни-соғлиғимиз, бойлигимиз, муваффақиятларимиз, омадимиз ва амалларимизни жон-жон деб берган бўлардик”.
1929 йилнинг охирларида де Голль ўз илтимосига кўра Сурия ва Ливандаги Француз қўшинари штабига ишга юборилади. 1920 йилдан кейин Франция бу мамлакатларни бошқариш учун Миллатлар Лигасининг рухсатномасини олганди. Яқин Шарқ ҳудудидаги француз қўшинларининг сони баъзан юз минг кишини ташкил этарди. Ахир бу ерда француз мустамлакачи империясидаги миллий-озодлик ҳаракатининг асосий ўчоқларидан бири жойлашганди-да. Де Голль бу ерда кўп нарсаларни кўрди ва келажакда жуда асқотадиган билимларга эга бўлди. У Қоҳирада, Боғдодда, Дамашқда, Алеппода, Қуддусда Шарқ ҳаёти билан танишди. У ҳамма жойда Шарқнинг ўзига хослигига мафтун бўлиб тикилди ва бу ерларда француз ҳукмронлигини сақлаб қола олишга умид қанчалар асоссиз эканлигини тушунди.

- - -
1932 йили де Голлни Бейрутдан яна Парижга қайтардилар. Бу ерда у миллий мудофаа Олий кенгашининг котиби этиб тайинланди ва 1933 йили подполковник унвонига сазовор бўлди. У бу ерда 1937 йилга қадар ишлади. Кенгашда ишлаш жараёнида де Голль француз армиясида ташкилий томонни такомиллаштириш, қўшиннинг замонавий қурол-аслаҳа билан таъминланиши каби масалалар билан шуғулланди. 1934 йили унинг “Профессиональ армия учун” деб номланган китоби чоп этилди. Китобда стратегия ва тактика, профессиональ танк армиясини ташкил этиш ғақида гап боради.


Китобнинг “Тўсиқ” деб аталган биринчи бобида де Голль, Наполеоннинг “давлатнинг сиёсати унинг жуғрофиясида белгиланади” деган фикрига асосланиб, энг аввало Франциянинг жуғрофий ҳолатига эътибор қаратади. У, бўлажак урушда Бельгия ҳудуди душман ҳужуми учун фойдаланилади, деган фикрни билдиради. Кейин у “икки ирқ”-галлар ва германларнинг миллий психологияси ва анъаналарини таққослайди, бунда Германиянинг бошқа юртларни эгаллашга бўлган доимий иштиёқи ва Франциянинг доимо бунга тайёр турмаслиги сабабларини кўрсатиб ўтади.
Иккинчи боб “Техника” деб аталади. Унда муаллиф армиясини механизациялаштиришнинг қонунийлигини ва зарурийлигини таъкидлайди.
“Сиёсат” деб номланган учинчи бобда де Голль ташқи сиёсат билан ҳарбий ташкиллаштириш ўртасида узилмас алоқа мавжудлигини очиб беради. Франция билан Германиянинг иқтисодий ва саноат заҳираларини солиштирар экан, де Голль шундай ёзади: “20 ёшдан 30 ёшгача бўлган ҳар бир французга иккита немис, иккита итальян, бешта рус тўғри келади...”
Китобнинг кейинги бобларида ҳам гап бўлажак урушга армияни тайёрлаш, ташқи ва ички сиёсатда ўзгаришлар қилиш зарурати, армия таркибини зарбдорлаштириш ҳамда унинг жанговарлигини ошириш ҳақида гап боради.
- - -
Гитлер ҳокимиятни эгаллаб олганидан сўнг орадан бир йил ҳам ўтмасдан “Майн кампф” да очиқдан очиқ баён қилинган босқинчилик сиёсатини амалга оширила бошлади. 1933 йилнинг октябрида Германия Миллатлар Лигасини намойишкорона тарк этади.
1934 йили Австрияни босиб олишга тайёргарлик бошланди. Ўша йилнинг июль ойида канцлер Дальфус ўлдирилди. Октябрь ойида фашист қотилининг ўқи билан Франция ташқи ишлар министри Барту ва Югославия қироли Александр ўлдирилди. 1935 йилнинг январь ойида Гитлер Версаль шартномаси бўйича французлар назорати остида бўлган Саар саноат областини эгаллади. Гитлернинг Германия ичидаги ҳокимияти ва унинг халқаро ўрни мустаҳкамланди.

- - -
Умуман олганда де Голль ҳаётининг бешинчи ўн йиллиги унинг учун енгил ҳам, ёқимли ҳам, умваффақиятли ҳам бўлмади. У 1932 йили отасини дафн этди. Қизи Аннанинг касаллиги қалбида оғир тош бўлиб турарди. 1936 йили полковниклик унвонига номзод офицерлик рўйхатидан ўчириб ташладилар. Фақат юқори лавозимлардаги командирларнинг ҳаракатлари билан 1937 йилда унга полковник унвони берилди. Шу йили июль ойида полковник де Голль 507-танк полкига командир этиб тайинланди.


1939 йилнинг сентябрь ойида уруш бошланди ва герман танк дивизиялари икки ҳафта ичида Польшани тор-мор қилди. Уруш бошланиши арафасида де Голль Эльзасдаги 5-армиянинг танк қўшинлари командири этиб тайинланди. Бу лавозим де Голлни унчалик ҳам қувонтирмади.
Май ойининг бошларида иттифоқчилар қўмондонлиги инглизлар ва французларнинг энг сара кучларини Бельгиянинг ичкарисига жўнатишга қарор қилди. 10 майда немислар тўсатдан иттифоқчиларнинг кучлари ва француз мудофаа чизиқлари ўртасида пайдо бўлган тирқишдан ўтиб, даҳшатли зарба берди. 10 та бронетанк ва 6 моторлаштирилган дивизиялар ғарбга томон бостириб кирдилар. Ҳужумнинг тўртинчи куни немислар Франция чегараларини бузиб ўтдилар. Генерал Гудерианнинг танк корпуси Маас дарёсидан ўтиб унга бурилди ва Ла-Маншга йўл олди.
“Айтиш мумкинки,-деб ёзган эди де Голль,-бир ҳафта давомида урушнинг тақдири ҳал бўлганди. Армия, давлат аппарати, бутун Франция бош айланадиган тезликда катта қияликдан пастга томон қуладик. Аслида бу пастликка биз, йўл қўйилган хатолар туфайли, аллақачоноқ қулаган эдик... Аммо жангда, ҳатто бой берилган жангда ҳам, аскар ўзига тегишли эмас. Ўз навбатида мен ҳам тўлалигича рўй бераётган воқеалар оғушида қолдим”.
1940 йилнинг 16 май кунида де Голль Лионнинг шимолий-шарқида, Монкорн йўналишида ҳужум бошлашга қарор қилди. Тонг олдида де Голль қўшимча кучларни-учта танк батальонини қабул қилди ва ўз двизиясини олға бошлади. Немисларни улоқтириб ташлаб, унинг қўшинлари 20 километр олдинга силжиди ва Монкорнга яқинлашди. Унинг шоша-пиша тузилган двизиясига кўп нарсалар етишмасди. Артиллерия ёрдами ҳам, ҳаводан ҳимоя ҳам, радиоалоқа ҳам йўқ эди. Шунга қарамасдан 19 май тонготарида полковник де Голль яна ўз двизиясини ҳужумга, энди Лиондан шимол томонга ташлади. Немисларнинг оғир артиллерияли асосий кучлари турган нариги қирғоққа улар шошилмасдан яқинлашадилар. Аммо артиллерия, авиация ва пиёдаларнинг ёрдамисиз ҳеч нарсага эришиб бўлмасди. Немислар француз танкларини осонгина йўқ қилиб ташладилар.
Де Голлнинг Лион остоналаридаги ҳаракатлари, табиийки, воқеалар ривожига катта таъсир ўтказа олмасди. Шунга қарамасдан, полковник де Голль дивизия командири сифатида жасорат ва билимдонлик намуналарини кўрсатди. Немис генерали Типпельскирх ўзининг “Иккинчи жаҳон уруши тарихи” асарида шундай ёзади: “Генерал де Голль қўшинларининг Лион ҳудудидаги фаол ҳаракатлари жануб томонидан бостириб кирган немис қўшинларига қарши чиқа олган ягона куч эди”.
Аммо де Голлнинг двизияси чекинганидан кейин 22 майда ғарбга томон силжиди ва у ерда жанг олиб борди. У беш кеча-кундузда 180 километр олдинга силжиди ва Ла-Манш қирғоғи яқинидаги Абвил шаҳрининг жанубий-шарқида жойлашди. 27 май соат 6 да 20 минг аскар, 140 та танк ва олтита пиёдалар батальонига эга бўлган двизия олтита артиллерия дивизиони ёрдамида ҳужумга ўтди. Немислар кўплаб қурол-аслаҳа ва техникасини ташлаб, чекиндилар. Бундан кейин ҳам де Голль қўмондонлик қилган қўшинлар кўплаб ютуқларга эришдилар.
Аммо барибир ҳам Германия қўшинларининг сон жиҳатдан кўплиги, яхши қуроллантирилганлиги, Франция ҳукуматининг ўқувсизлиги натижасида душман Парижгача бўлган катта ҳудудни эгаллаб олди.
Де Голль Франциянинг қолган қўшинларини урушни давом эттириш учун Шимолий Африкага кўчириш режасини чизади. 500 минг аскарни, авиациянинг анчагина қисмини, бир неча юз танкни олиб ўтиш учун Францияга 500 минг тонна сув сиғимилик, яъни 50 та йирик транспорт кемаси етишмасди. Уларни фақат Англия бериб туриши мумкин эди.
9 июнда генераль де Голль ўз ўринбосарлари ва ҳукумат бошлиғининг дипломатик корпуси раиси билан Лондонга келди. Ўша куниёқ де Голлни Буюк Британия бош министри Черчилль қабул қилди. Бу уларнинг биринчи учрашуви эди. Катта сиёсатда ўзининг биринчи қадамларини қўяётган де Голлга Черчилль улкан сиёсатчи бўлиб кўринди. Аммо баъзи бир кичик ёрдамларни ваъда қилган Черчилль айни пайтда Англия Франция билан ҳарбий ҳамкорлик қила олмаслигини билдирди.
Фронтдаги мағлубият тобора аниқлашиб борарди. Ҳукумат Париждан кетишга қарор қилганди. Де Голль пойтахтни ҳимоя қилишни ва горнизон бошлиғи қилиб қатъиятли одамни тайинлашни таклиф этди. Аммо ҳукумат бошлиғи Рейно Парижни “очиқ шаҳар” деб эълон қилди ва қочиб кетишни мўлжаллади. 1940 йилнинг 14 июнь куни ҳукумат буйруғига кўра Парижнинг ҳарбий губернатори Денц шаҳарни немисларга берди. Бу Франция тарихидаги энг шармандали таслим бўлиш эди.

- - -
1940 йилнинг 18 июнь куни генерал де Голль Лондонда туриб радио орқали ўз ватандошларига мурожаат қилди:


“Кўп йиллар давомида Франция армиясига қўмондонлик қилган ҳарбий раҳбарлар ҳукумат туздилар. Бизнинг қўшинларимизнинг мағлубиятларини баҳона қилиб, бу ҳукумат қаршиликни тўхтатиш учун душман билан музокора олиб бормоқда... Бироқ охирги сўз айтилганми? Бошва умид йўқми? Узил кесил мағлубиятга учраганмизми? Йўқ!... Франция ёлғиз эмас! У ёлғиз эмас! У ёлғиз эмас!... бу уруш фақат кўплаб уқубатларни бошидан кечирган бизнинг мамлакатимиз ҳудуди билангина чекланиб қолмайди. Бу урушнинг натижаси фақат Франция учун жанг билангина ҳал этилмайди. Бу жаҳон уруши... Ҳозирча биз механизациялаштирилган кучлардан енгилган бўлсак ҳам, келажакда худди ўшандай кучли механизациялаштирилган кучлар ёрдамида ғалаба қилишимиз мумкин... Мен, генерал де Голль, айни дамда Лондонда туриб, Британия ҳудудида турган француз офицерлари ва солдатларига... инженерлар ва ишчиларга, қурол-яроқ ишлаб чиқариш бўйича мутахассисларга мурожаат қилиб... мен билан алоқа ўрнатишга чақираман. Нима бўлишидан қатъий назар, француз Қаршилигининг алангаси ўчмаслиги керак ва ўчмайди ҳам.”
Бу афсонавий чақриқ де Голлнинг таржимаи ҳолида энг муҳим марра бўлди. У офицерлик мартабасини якунлади ва давлат арбоби ҳаётини бошлади.

- - -
22 июнда де голль “Озод Франция” қўмитасининг ташкил этилганлигини эълон қилди. 28 июнда эса Лондонда қуйидаги баёнот эълон қилинди: “Жаноби Олийларининг ҳукумати генерал де Голлни, қаерда бўлишидан қатъий назар иттифоқчилар ишини ҳимоя қилиш учун унга қўшилган озод французларнинг раҳбари, деб тан олади”.


“Озод Франция” ташкил этилганидан бир йил кейин, 1941 йил 22 июнь куни де Голлнинг фикрича “Францияга янги, катта умидлар туғдиради” ган воқеа рўй берди. Гитлернинг ҳужумларини қайтариш учун СССР урушга кирди. “Руслар немисларга қарши уруш олиб бораётганлиги учун, биз сўзсиз улар билан биргамиз”,-деди дарҳол де Голль. У генерал де Голлнинг номидан совет элчисига шундай баёнот беришни буюрди: “Француз халқи Германияга қарши курашда рус халқини қўллаб-қувватлайди. Шу туфайли биз Москва билан ҳарбий ҳамкорлик ўрнатишни истаймиз”.
1941 йилнинг 26 сентябрида СССР нинг Лондондаги элчиси И.М.Майский де Голлга совет ҳукуматининг хатини топширди. Унда СССР ҳукумати уни “барча озод французларнинг раҳбари” дея тан олишини, “Гитлер Германиясига қарши умумий курашда унга ҳар томонлама ёрдам ва хамкорлик” кўрсатишга тайёр эканлиги ҳамда ғалабадан кейин “Франциянинг мустақиллиги ва улуғворлиги тўлиқ текширилишини” таъминлашни билдиради.
Бутун уруш давомида де Голль совет қўшинларининг ҳар бир ютуғини олқишлади.
“...Француз халқи совет халқининг ютуқларини самимий олқишлайди, чунки бу ютуқлар Францияни исталган мақсадига –озодлик ва қасос олишга яқинлаштиради. Россияда ўлдирилган ёки музлаб қолган немис аскарининг ҳалокати, Ленинград, Москва ёки Севастополнинг беқиёс кенгликларида йўқ қилинган ҳар бир немис қуроли, ҳар бир самолёт, ҳар бир немис танки Францяига яна тикланиш ва ғалаба қилиш учун қўшимча имконият беради...” деганди у 1942 йилнинг 20 январидаги радио орқали мурожаатида. Унинг бу нутқи немисларнинг Москва остоналарида тор-мор этилишига бағишланганди.
Бироқ де Голль аввал бошданоқ бир томонлама йўналишда иш олиб боришга қарши эди. Энг муҳими, ҳар қандай шерикка нисбатан, айниқса бу шерик жуда кучли бўлса, тўлиқ мустақилликни сақлаб қолиш. Генераль ташқи сиёсатдаги мустақиллик двизиялар сонидан, қуйилган пўлат миқдоридан ёки валюта ҳазираси ҳажмидан ҳам муҳимроқ сиёсий фактор деб ҳисобларди. Де Голль ўзининг фикрини 22 ноябрда ассамблеянинг маслаҳат кенгашида эълон қилди. “Европанинг самарали бирдамлиги,-деди у,-бир вақтнинг ўзида учта қутбга: Москвага, Лондога ва парижга суяниши керак”.
24 ноябрда де Голльташқи ишлар министри Бидо, генераллар Жуэн, Палевский ва Дежан ҳамкорлигида Совет Иттифоқига учиб кетди. Қоҳира ва Теҳрон орҳали улар 26 ноябрда Бокуга етиб келдилар. Бу ерда уларни расмий кутиб олиш маросими бўлди. 2 декабрда француз делегацияси поездда Москвага кириб келди ва ўша куннинг ўзидаёқ уларни Сталин қабул қилди. Ўзаро музокараларда франко-совет шартномасини тузиш, ҳар иккала томоннинг Европадаги умумий манфаатлари, урушдан кейинги Германия ва Польшанинг қандай давлатлар бўлиши кераклиги ҳақиди борди. 9- декабрда Сталин ҳурматли меҳмонлар шарафиги зиёфат берди. 1944 йилнинг 10 декабрь куни Масква шаҳрида тарихий француз-совет шартномаси имзоланди. Бу шартномани Франция қувонч ва ҳаяжон билан олқишлади. Дарҳақиқат, айнан ана шу шартнома асосида Совет Иттифовининг ёрдами билан урушдан кейинги Франция ер юзининг энг буюк давлатлари қаторидан жой эгаллади. Уч буюк мамлакат раҳбарларининг Ялтадаги конференциясига Фрацияга Германиядан оккупация зонаси ажратилди ва СССР,, АҚШ, Англия билан бир қаторда ҳам Иттифоқ назорат кенгашига киритилди. Бундан ташқари, Фрация БМТ хавфсизлик кенгашидаги бешта ўриндан бирини эгаллади. 1945 йилнинг ёзида Подстам конференциясига уч буюк давлатлар қатори Фрация ҳам ташқи ишлар минстрлари Кенгашига киритилди. Немислар томонидан тор-мор қилинган, урушнинг фақат якунловчи қимидагина арзимас ёрдамини кўрсатган давлатнинг бунчалар катта даражада ўз ҳуқуқларини тиклаганлиги ҳайратланарли ҳолат эди. Гурмания қуролли кучларининг сўзсиз таслим бўлиши ҳақидаги актга имзо чекиш маросимидаги бир воқеа жуда характерли. Бу тарихий маросим юз бераётган залга Германия қушинлари вакилларини киритишганида, ғолиблар сафида француз генерали Дераттрни кўрган Фельдмаршал Кейтель хитоб қилди:
Қанақасига? Французлар ҳамми? Аммо урушдан кейин генераль де Голлнинг талаблари ғайри одатий тус ола бошлади. У Рейн дарёсининг чап соҳилидаги ҳудудларнинг Францияга берилишини талаб қила бошлади. Шунингдек, генераль де Голль Франциянинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Германиянинг бўлиб ташланишини, бу бўлакларни ярим мустақил ҳолатда тутиб турилишини, уларнинг “федераллаштирилишини” ҳам талаб қилди.
Де Голль ўз шерикларига босим ўтказа бошлади. 1945 йилнинг биринчи ярмида майда дипломатик жанжаллар бўлиб турди. Анча жиддий келишмовчиликлар, ҳар доимгидек, де Голль билан Черчилль ўртасида юз берди. Авваллари бўлганидек, улар Сурия ва Ливан масаласида баҳс олиб борардилар. Бу мамлакатларнинг аҳолиси, аллақачон мустақиллик эълон қилган, лекин яқин Шарқдан кетишга шошилмаётган, французларга қарши қуролли қўзғолон олиб борардилар. Жанжалга инглизлар қўшилдилар. Черчилль ҳарбий ҳаракатларнинг тўхтатилишини ва бу мамлакатлар устидан назоратни Англияга топширишни талаб қилиб, де Голлга ультиматум юборди. Де Голль бўйсунишга мажбур бўлди, лекин 4 июнда Британия элчисига шундай деди: “Ҳозирги пайтда биз сизлар билан уруша олмаймиз, мен буни тан оламан. Аммо сизлар Францияни қаттиқ ҳаракат қилдиларинг. Бу эса унитилмайди”.
Де Голлнинг ташқи сиёсати аста-секин бир мақсадга йўналтирилганлигини ва аниқлигини йўқота бошлади. Унинг сиёсати мамлакат ичкарисида ҳам норозиликлар келтириб чиқара бошлади. “Ҳарбий мемуарлар” ининг учинчи томида де Голль турли доиралар ундан “ажрала бошлагани” ни, уни “бу келишмовчиликларнинг бошланиши жуда хавотирга солаётганлиги” ҳақида ёзади. Натижада 1945 йилнинг охирига келиб де Голлнинг сиёсати унинг бусиз ҳам унча мустаҳкам бўлмаган ички сиёсий аҳволини мустаҳкамламади, заифлаштирди халос.
Бу Франция тарихидаги муҳим давр эди. Қаршилик кўрсатиш Коммуна давридан буён мисли кўрилмаган инқилобий кўтаринкиликка айланиб кетди. Ишчилар синфининг партиялари, коммунистлар ва соқиалистлар французларнинг жуда катта қисми томонидан қўллаб қувватланарди. Шунга қарамасдан, чекланмаган, мутлақо шахсий ҳокимият де Голлнинг қўлида турарди.
Барибир ҳам у меҳнаткашларнинг талабларига қулоқ солишга мажбур бўлди. Ижтимоий таъминот тизимига ижобий ўзгартиришлар киритилди, ишчиларнинг иш ҳақлари оширилди. Бироқ нархлар бу ўзгаришлардан кўра тезроқ ошиб борарди. Де Голль ўзига ёрдам кўрсатишидан умид қилиб бўлмайдиган партияларнинг таъсири тобора ошиб бораётганлигини хавотирлик билан кузатиб турарди.
Айниқса компартия кучайиб борарди. Коммунистларнинг босқинчилар билан қаҳрамоона жанг қилганлиги партиянинг обрўйини ошириб юборди. Унинг аъзоларининг сони миллиондан ошиб кетди. Франциянинг мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг иқтисодини тиклашга доир барча соҳаларда урушдан кейинги даврда компартия ге6нераль де Голлни қўллаб қувватлади. Аммо у ишчилар синфи манфаатларига мос келмайдиган ва сиёсий ҳаётни демократлаштиришга қарши бўлган ҳар қандай фаолиятни қатъий инкор этарди.
Социалистик партия ҳам ўз таъсир доирасини кенгайтириб борарди. Уруш йиллари социалистлар де Голлни фаол қўллаб қувватлардилар, улардан баъзи бирлари, масалан А.Филипп, генералнинг яқин ҳамкори эди. Аммо, албатта, бу иттифоқ ҳам вақтинчалик характерга эга бўлганди.
Сиёсий партиялар ҳеч қачон генераль де Голлнинг ишончини қозонмаганди. “Мен кўриб турардимки,-деб ёзгандики у,-уфқда булутлар қуюқлашиб борарди ва мен тушундимки, бундан буён мен танқид ва мухолифатнинг мураккаб шароитида яшашимга тўғри келади”.
Бу ҳолатнинг дастлабки белгилари уруш тугалланишидан анча аввал кўринганди. 1945 йилнинг 19 мартида де Голлнинг қабулига консультатив ассамблеянинг барча гуруҳларидан делегатлар келган ва ҳукумат уларнинг фикрлари билан ҳисоблашишини талаб қилганди. Де Голль ҳокимият фақат унга тагишлилигини ва у бу ҳокимиятни Франция номидан қўллашини ҳамда урушдан кейин бўладиган умумхалқ сайловларига қадар фақат унинг олдида масъул эканлигини айтганди. Аммо тез орада уруш тугади ва сайловларни белгилаш ҳамда мамлакатнинг бўлажак тизими масаласини ҳал қилиш лозим эди. Аммо де Голль сайловлардан воз кечиш ва кучдан фойдаланиш йўли билан ўзининг чекланмаган ҳокимиятини сақлаб қолишга уринди.
Аммо генерал де Голль ўзи ваъда қилганидек, умумхалқ сайловлари ўзтказишга қарор қилди. Де Голль монархиядан ҳам, республикадан ҳам кўп нарсаларни олган, асосий шахсий ҳуқуқ ва озодликка ҳурматини сақлаб қолган ҳамда унинг фикрига кўра Франциянинг бой тарихий тажрибаси берган энг яхши нарсаларни бирлаштирган ҳокимият моделини яратган эди. Тўғри, бу тажриба фақат генерал де Голлнинг шахсий нуқтаи назаридан тушунилган ва идеал давлат ҳам унинг қаричи билан ўлчанганди. Давлат тузилишининг бу режасини президентлик типидаги респубилка, монархлик республикаси, шахсий ҳокимият тузуми ва шу каби номлар билан аташдилар. Шуниси аниқки, ҳар ҳолда бу тузум ҳақиқий халқ ҳокимияти эмасди.
21 октиябрда ўтказилган референдум де Голлнинг аниқ муваффақиятини таъминлагандек бўлди, аммо ўша куннинг ўзидаёқ сайловчилар Таъсис кенгашига 160 коммунист , 142 социалист, 270 дан ортиқ радикаллар ва ўнг партиялар вакилларини сайладилар. Де Голль у билан партиялар ўртасида курашдан қочиб бўлмаслигини ва у салмоқли ёрдамдан умид қила олмаслигини тушунди.
Тўғри, Таъсис кенгаши унга мисли кўрилмаган ишонч билдирди. У генерални бир овоздан ҳукумат бошлиғи этиб сайлади ва шундай баённома эълон қилди: “Шарль де Голлт ватан йўлида катта хизмат кўрсатган”.
Аммо бу ҳокимият узо вақт сақланиб қола олмади. 1946 йилнинг 19 январь куни де Голль ўз ҳукуматининг барча министрларини эртаси куни, якшанбада, унинг Сен-Даминик кўчасидаги хонадонига ташриф буюришларини сўради. Эртаси куни ҳарбий кийим кийиб, министрлар тўпланган залга генерал де Голль кириб келди. Де Голль уларнинг ҳар бирининг қўлини қисиб сўрашди ва ўтиришга таклиф қилиб, қуйидаги ибораларни айтди: “Партияларнинг монополистик тузуми қайтиб келди. Мен уни маъқулламайман. Шунинг учун мен кетишим керак. Бугунннинг ўзидаёқ мен миллий мажлис раисига хат юбораман ва унда ҳукумат истеъфоси ҳақида хабар бераман. Сизнинг ҳар бирингизга менга кўрсатган ёрдамларингиз учун миннатдорчилик изҳор қиламан...”
Ҳеч ким ҳайрон бўлмади, афсусланмади, генералдан ўз қорорини ўзгартиришини сўрамади. Ҳамма жим эди. Де Голль министрлар билан хайрлашди ва чиқиб кетди. Шунда компартиянинг Бош котиби ва де Голлнинг ўринбосари Морис Торез: “Мана улуғворликдан маҳрум бўлмаган истеъфо”, -деди.

- - -
Бирорта ҳам ҳаяжонланиш бегисини сездирмаган ҳолда, бирорта ҳам намойиш ёки митингсиз генерал де Голль ўзининг Коломбэдаги “Буассэри” қароргоҳига кетди.


Коломбэда меҳмонлар камдан кам бўлади, ахир у Париждан икки юз эллик километр узоқликда жойлашган. Барибир ҳам вақти-вақти билан унга содиқ кишилар, йўл узоқлигидан қўрқмасдан, келиб турарди.
Коломбэ аҳолиси “Буассери” боғини ўраб турган ўсимликлар орасидан генерални кўриб қолардилар. У таёққа суяниб, дарахтлар ва шох-шаббалар орасида кезиб юрарди. Ўзининг айтишига кўра, у бу боғни 15 минг марта айланиб чиққан.
Кенг интеллект эгаси бўлган де Голль ўзи севган китоблар аламига шўнғийди. У Бергсонни, Барресни, Пегини, Сен-Симонни, Ларошфукони, Валерини қайта-қайта ўқийди. Генерал ҳар доим, ҳатто давлат ишлари билан бўғзигача банд бўлган даврларда ҳам, ўзининг руҳий чанқоғини қондириш учун вақт топа оларди. “Ҳукмронлик қилиш санъатини ўргатадиган ҳақиқий мактаб-бу умумий маданиятлир” , - дея таъкидларди у. Александр Македонскийнинг ғалабаларида у Аристотелнинг руҳини, Цезарнинг муваффақиятларида эса – Цицеронинг маданиятини кўрарди. Шатобрианни ўқиётиб доимо унинг бир фикри устида ўйланиб қоларди: “Билимга асосланмаган фаолият-бу жиноят”. Аслида бошқариш –бу олдиндан кўра билиш, аммо олдиндан кўра билиш учун кўп нарсани билиш керак...Де Голль ўзининг яқиндаги ўтмишига хаёлан қайтар экан, келажагининг туманли белгиларини аниқлашга ҳаракат қиларди.
Де Голль бир кечанинг ўзида Эрнест Хемингуэйнинг “Чол ва денгиз” асарини ўқиб чиқди. Уни қаҳрамоннинг қайсарлиги қойил қолдирарди. “Аслида ўша чол менинг ўзимманку,-ўйчалик билан дейди у. Гапакулалар менга битта катта ғажилган суякни қолдирганларига қадар мен портга етиб келишим ҳақида бормоқда”.
Ташқаридан қараганда унинг ҳаёти анча хотиржам ва тинч кўринарди, аммо ҳали ҳам унда кўпгина йигирма ёшида унинг қизи Анна вафот этди. Генерадҳл доимо унга алоҳида меҳр билан муносабатда бўлари, уни соатлаб ўйнатарди, унинг учун мультипликацион фиьмларнинг нусхаларини топиб келарди. Вояга етган қиз бола гўдаклик онгини сақлаб қолганди... Уни Коломбэдаги қабристонга кўмдилар. Қабрга тупроқ ташлаётганларида Шарль де Голль хотинига шундай деди: “Йиғламанг, Ивонна, энди бизнинг қизимиз барча бошқа қизлардек...”

- - -
Жазоирдаги уруш худди рак шиши каби Франциянинг организми емира бошлади. Пе Малле ҳукумати қўшни Тунис ва Марокашнинг мустақиллигини тан олди, Жазоирга келган эса, айнан шу масала француз ҳукуматини боши берк кўчага тақаб қўйди. Жазоир муоммосининг ўзига хослиги шундан иборат эдики, бу мамлакатда 9 миллион туб араб аҳолисидан ташқари кўп вақтлардан буён 1 миллион 200 минг европаликлар, асосан французлар, ҳам яшар эдилар. Камчиликни ташкил этувчи бу европаликларнинг юқори доиралари бориб турган мустамлакачилардан иборат бўлиб, эзилган маҳаллий аҳолига заррача ҳам ён босишга тиш тирноқлари билан қарши эдилар. Франциянинг ўзида ҳам Жазоирга худди Эльзас ва Лотаренгия сингари ўз мамлакатларининг бир қисми сифатида қарар эдилар. 1954 йилнинг охирида Жазоирга озодлик уруш бошланди. Сайловлар олдидан Ги Молле Жазоир муаммосини тинч йўл билан ҳал қилишга ваъда берганди. Аммо ҳукуматни бошқарганидан кейин у тезда мустамлакачиларнинг талабларига бўйсинди ва уруш миқёсини кенгайтирди.


1956 йилнинг баҳоридан бошлаб матбуотда Жазоир муоммосини де Голлдан бошқа ҳеч ким ҳал қилишга қодир эмаслиги ҳақидаги фикрлар тез-тезкўзга ташланадиган бўлиб қолди. Ўша пайтларда де Голлнинг қабулига кўпгинамашҳур кишилар, давлат арбоблари кела бошладилар.
Генерал де Голль аста – секин умид рамзига айланиб бораётган бир пайтда Ги Молленинг иши ўнгидан келмайдиган ҳукумати мамлакатни жар ёқасига келтириб қўйди. Бу собиқ инглиз тили ўқитувчиси қўрқоқ иззатталаб ва заиф одам хокимият тепасига келганидан сўнг ақлга сиғмайдиган қалтис ишларга йўл урди. Ги Молле яширин тарзда Исроил бош министри Бен- Гурион ва Англия бош министри Иден билан тил бириктириб, 30 октиябрь куни улар билан бирга Мисрга қуролли хужум бошлади. Бу Франция тарихида энг қисқа ва энг шармандали уруш бўлди. Француз қўшинлари инглизлар билан бирга 5 ноябрда Порт- Саидга келиб тушдилар, 6 ноябрда эса босқинчилар харбий харакатларини тўхтатганликларини эълон қилдилар. БМТ нинг қоралаши, Москванинг қатъий огоҳлантириши, дунё жамоатчилигининг ғазаби ва Вашингтоннинг тажовузларини қўллаб қувватлашдан воз кечганлиги яшин тезлигидаги, мисли кўрилмаган мағлубиятга олиб келди. Жазоирдаги аҳвол янада кескинлашди, чунки ватанпарварлар Франциянинг Суэцдаги мағлубиятидан илҳомландилар ва урушдаги кучларини икки баробар кўпайтирдилар.
Ҳукумат инқирози давом этарди. Аввалги Ги Молле кейин Р. Плевен, А. Пине, М. Шуман, яна Ги Молле... министрлар кабинети тузишга уриниб кўрдилар. Кейин Феликс Гайяр бошчилигида тўққиз партия вакилларидан иборат кабинет тузилди.
1958- йил 8 февралида Франциянинг ҳарбий авиацияси Туниснинг Сикет- Сиди – Юсеф қишлоғини бамбардимон қилди. Қишлоқ Жазоир чегараси яқинида жойлашган эди. Француз қўмондонлигининг фикрича бу қишлоқда Жазоирлик ватанпарварлар яширинган эди. Бомба ва пулемёт ўқлари оқибатида ҳеч қандай гуноҳи бўлмаган 75 тунислик, уларнинг орасида 21 нафар ёш болалар ҳалок бўлди. Қишлоқда ҳеч қанақа Жазоирлик йўқ экан. Бу ваҳшиёна жиноят бутун дунёни ларзага келтирди. Тунис Франция билан дипломатик алоқаларини узди ва БМТ га ариза билан мурожаат қилди. Де Голлнинг “голлистлар” деб аталувчи тарафдорлари бу янги инқироздан дарҳол фойдаланиб қолишга уриндилар. Голлистларнинг етакчиларидан бири – Мишель Дебрэ ўзининг “Курье де ла колер” газетасида Гайяр ҳукуматига қарши мақолалар эълон қилди.

- - -



1958 йил 30 май куни Бурбон саройида Миллий мажлис йиғилиши очилади ва унинг раиси Ле Трокер президентнинг хатини ўқийди: “Шундай қилиб, биз фуқаролар уруши бўсағасида турибмиз ... мен энг атоқли французнинг ўзига мурожаат қилдим...” Хатнинг якунида президент, агар мажлис де Голлнинг номзодига қарши овоз берадиган бўлса, унда ўзи ҳам истеьфога чиқиши ҳақида огоҳлантирганди.
31 майда де Голль Жорж Помпидунинг маслаҳати билан “Лаперуз” меҳмонхонасида 26 депутатни – барча нокоммунистик партияларнинг етакчиларини қабул қилди ва уларнинг шубҳаларини тарқатиш, иккиланишларини енгиб ўтишга уринди.
1 июнь, якшанба куни генерал де Голль 1946 йилнинг январидан буён биринчи марта Бурбон саройининг мажлислар залида пайдо бўлди.: 329- у тарафда, 224- қарши. Коммунистлардан ташқари социалистларнинг ярми, де Голль энг қобилиятли сиёсий арбоблардан бири деб ҳисобланган Мендес – Франс бошчилигидаги сўл радикаллар қарши овоз бергандилар. Бироқ унга фаолият учун мисли кўрилмаган имкониятлар берган, узоқ кутилган ғалаба ҳам уни ҳамма нарсага ғамгин, пессимистик қарашдан озод қила олмади. Энди уни ўзининг кексалиги қийнамоқда эди. “Мен ўн йил кечикиб келдим... Агар мен олдинда яна ўн йил борилигини билганимда эди...” У бир неча марта олтмиш ёшдан кейин киши ўзига олий масъулитни олмаслиги кераклиги ҳақида гапирганди. Унинг ёши эса олтмиш еттида. Шуниси ҳайратланарли эдики, айнан ана шу ёшда генералнинг ҳаётида янги саҳифа бошланган, у ана шу ёшида шунчалар кўп куч-қувват, мақсад сари интилиш, фаолиятга қизиқиш намоён қилдики, унинг атрофидаги анча ёш кишилар қойил қолдилар. У гўёки, кексалик-ёшликнинг акс тасвиридир, деган машҳур ҳақиқатни тасдиқлаётгандек эди.
Де Голль тузган ҳукумат таркиби кўпларни ҳайратда қолдирди. Бу ерда кўпгина жуда яхши таниш шахслар бор эди: Ги Молле ва Пьер Порлимленлар унинг ўринбосарлари бўлдилар, Антуан Порлимлен молия министрлигини бошқарадиган бўлди. Голлистлардан уч киши ҳукумат таркибига киритилди.
4 июнда де Голль Жазоирга учиб келди. Жуда кўп одам йиғилган майдонда у нутқ сўзлади. Унда биродарлик, улуғворлик, Франциянинг очиқ кўнгиллиги ҳақида кўп гапирилди, бироқ унинг ёнида турган исён йўлбошчилари Салан, Сустель ва бошқалар кутган сўзлар айтилмади.
Аммо исёнкор ҳарбийларга унвонлар ва амаллар де Голлнинг сахий қўлари билан сочилди. Салан ҳарбий медаль-олий ҳурмат белгисини олди, Зеллер – дивизион генераллар бошлиғи, Массю – дивизион генерал, А.Сустел ахборот министри бўлди: бу тиниб тинчимас тўполончиларни кўз олдида сақлаш маъқулроқ эди.... 14 июль куни Миллий байрам муносабати билан сараланган қўшинлар Париждаги Елисей майдонидан тантанали намойиш билан ўтдилар. Париж де Голлнинг қудратини яна бир бор ўз кўзлари билан кўрди: ҳали май ойидаёқ бутун пойтахтни даҳшатга солган исёнкор каллакесарлар энди мўмин-қобил аскарлар қатори сафда юрардилар.
Де Голль декабрда президент этиб сайланди. 1959 йил 8 январда у расмий равишда ўз лавозимини эгаллади ва Елисей саройига кўчиб ўтди. Ваколатларни топшириш маросимида собиқ президент Ренэ Коти шундай деди: “Французларнинг биринчиси Францияда биринчи бўлди”.
1959 йил 16 сентябрда де Голль нутқ сўзлади ва Жазоир аҳолисининг ўз тақдирини ўзи ҳал қилишга ҳақли эканлигини тан олди. Жазоирликларнинг ўзлари ўз йўлларини белгилаб оладилар. Уларнинг олдида уч йўл бор. Биринчиси – тўлиқ мустақиллик ва Франция билан алоқаларни узиш. Бундай ҳолатда, генералнинг фикрича, Жазоирда тўс-тўполон, камбағаллик ва охир-оқибатда “ҳарбий коммунистик диктатура” ҳукмронлик қилади. Иккинчи йўл – французлаштириш. Бу йўл Жазоир аҳолисига аҳолисига французлардек барча ҳуқуқ ва мажбуриятларни берарди. Учинчи йўл – бирлашиш, қуйидагича тасвирланарди: “Жазоирликлар бошқарадиган Жазоир ҳукумати Франциянинг ёрдамига таяниб иш кўради, иқтисодиёт, таълим, мудофаа ва ташқи сиёсатни Франция билан ҳамкорликда олиб боради”.
1960 йил 14 ноябрь куни министрлар кенгашида де Голль Жазоир масаласини референдум йўли билан ҳал этишга қарор қилганлигини ва бу референдум 1961 йил 8 январда бўлишини билдирди.
Айнан ана шу кунларда Шарл де Голль 70 ёшга кирганди. Генерал ўз кучлари заифлашганлигини ва соғлиги ёмонлашаётганлигини сезиб турарди. Ундан тез-тез “менинг умрим сўниб бормоқда” деган гапни эшитардилар. Де Голль одамлар орасида ташқи қиёфасини сақлашга, кўпчилик олдида кўзойнак тақмасликка ҳаракт қиларди. Аммо у суҳбатдошининг қиёфасини аниқ кўра олмасди, унинг олдида фақат соялар тургандек кўринарди. Айнан ана шу пайтларда Конго Республикаси бош министри, аббат Юльбер Юлуни қабул қилар экан, де Голль унга “Хоним...” дея мурожаат қилганди. Бироқ характер кучи устун келади ва ўша давр ҳақида шундай дейди: “Миллатнинг ҳаётида бўлганидек, инсоннинг ҳаётида ҳам умидсиз соатлар бўлади. Лекин иродаси бор одам тушкунликка берилмаслиги керак”.
Шу йили 8 сентябрда биринчи марта де Голль ҳаётига қасд қилинди. Умуман турли ноқонуний ташкилотлар томонидан генералнинг ҳаётига 15 марта тажовуз қилинган. Бу суиқасдларнинг аксарияти президентнинг Жазоирга мустақиллик бериш сиёсатига қарши бўлган фашистик ташкилотлар томонидан амалга оширилганди.

- - -
Фашистик “ультра” ларнинг варақаларида шундай ёзилганди: “Бугун ёки эртага барибир ҳам сотқин генерал де Голль қутурган ит каби йўқ қилинади”. Генарл бундай пўписаларга совуққонлик билан қарарди ва хавфсизлик хизмати талабларига хохламайгина итоат қиларди: “Мен ўзимнинг хизматимни қилаяпман, марҳамат қилиб, сизлар ҳам ўз вазифангизни бажаринг”. Шунга қарамсадан у энди Коломбэга вертолётда учиб боради, аэродромгача бўлган масофанинг йўналиши доим ўзгариб туради. 1962 йилнинг ёзида автоматлар билан қуролланган жанговар гуруҳ президентга ҳужум уюштиради. 22 августда улар қўлларида қуроллари билан Парижнинг шаҳар чеккасидаги Пти-Кламар деган жойдаги чорраҳада машинади ўтирардилар. Кечки соат 8 да президент эскорти1 кўринади. Олдиндаги “Ситроен” да, орқа ўриндиқда генерал де Голль хоним, шофёрнинг ёнида уларнинг куёви полковник де Буасье ўтирардилар. Бирданига бир неча автоматлардан ўт очилади. Бир ўқ орқа ойнани, бошқаси машина кузовини тешиб ўтади. Босқинчилар узган 150 ўқдан олтитаси де Голлнинг машинасига тегади. Шофёр газни босада ва “Ситроен” лар катта тезликда кетиб қолади. Виллакубле лагерида президент машинадан тушиб, ойна парчаларини кийимларидан қоқгач, шундай деди: “Бу жаноблар умуман отишни билмас эканлар”.


- - -
Генерал де Голль президентни сайлаш услубини ўзгартиришга қарор қилди ва бу билан рақиблари қўлидаги қуролларини фойдасиз қилиб қўйди. “Умумхалқ овози билан сайланган президент, - деганди де Голль, - монархлик характерига эга бўлади”. У барча француз республикаси анъаналарига, радикадизм руҳига қарши борди. Конституцияни ўзгартириш учун албатта Миллий кенгаш ва Сенатнинг розилиги лозимлиги белгиланган асосий қонунга риоя қилмасдан, де Голль реформани бир йўла референдумга олиб чиқди. Ғазабли норозиликларга жавобан у, Франциянинг ва давлатнинг манфаатлари ҳар қандай қонундан устун эканлигини айтди. Халқ билан мулоқат қилишнинг барча одатдаги алоқа воситаларидан де Голль бевосита оломон билан гаплашишни маъқул кўрарди. У доимо Франциянинг шаҳарлардан йироқда жойлашган ҳудудларига бориб, одамлар билан суҳбатлашарди. Ҳакимиятга қайтганидан кейинги 10 йил ичида у кўплаб оддий одамлар билан учрашади ва мулоқатда бўлади. 1965 йилнинг кузида де Голль фахрланиб айтгандики, 6 йил ичида у 15 миллион француз билан юзма-юз учрашган, 250 минг коммунарларга борган, 400 муниципаль маслаҳатчининг ва 100 минг сайланган кишиларнинг олқишларига жавоб берган, оламон 600марта нутқ сўзлаган ва “сон-саноқсиз кишиларнинг қўлларини қисган”.


- - -
Исроил араб мамлакатларига ҳужум қилганини эшитган де Голль босқинчи давлатга ҳар қпндай қурол-яроғ беришни тўхтатишни буюрди. У ғазабланди ва 1967 йил 24 май куни Исроил ташқи ишлар министри Эбанга айтган гапларини эслади: Ким биринчи бўлиб ҳужум қилса, Франция ўшани босқинчи дея ҳисоблайди. Аммо Исроил огоҳлантиришларга қулоқ солмади ва босқинчиликни амалга оширди. Франциянинг БМТ даги вакили СССР ва бир гуруҳ “Бетараф” мамлакатлар вакиллари билан бирга Тель-Авивни қоралаб чиқдилар.


Дунёнинг барча буржуа матбуоти учун де Голль танқид нишонига айланди. Заҳарланган сўз ўқлари унга барча томондан ёғила бошлади. Агар авваллари унинг ўнг томондан танқидчилари ҳормас-толмас антикомунистлар ва НАТО тарафдорлари бўлса, энди бундан ташқари турли мамлакатларда жойлашган бутунжаҳон сионизми тармоқлари ҳам ишга киришди. Францияга де Голльни кам тиражда чиқадиган голлистларнинг газеталаридан ташқари компартиянинг матбуоти ҳимоя қиларди, холос.
- - -
1968 йилда де Голлнинг ҳокимият тепасига келганига ўн йил бўлди. Бу давр ичида у кўпгина қийинчиликларни енгиб ўтди, мураккаб муоммаларни ҳал қилди, жиддий хавф-хатарлардан ўзини ва Францияни асраб қола олди. 1968 йилинг бошларида ички сиёсий ҳолат де Голль учун бутунлай булутсиз эди, деб бўлмайди. 1967 йилдаги парламент сайловларидан кейин сўл кучлар ўз аҳволларини тинимсиз яхшилаб борарди. Коммунистлар ва бошқа сўл партиялар аста-секин ўз келишмовчиликларини ҳал қилиб, тобора бирлашишга томон яқинлашиб борардилар. Аксинча, ҳукумат тарафдорлари бўлган партиялар ўртасида келишмовчиликлар кучайиб борарди.
Урушдан кейинги даврда ҳали ҳеч қачон Франция дунёда бунчалар мустаҳкам ўринга эга бўлмаганлиги билан генерал фахрланарди. Унинг мустақил ташқи сиёсати Франциянинг халқаро аҳволи фахрли ва мустаҳкам бўлиб борарди. Аммо кучайиб бораётган бу қудрат монополияларнинг ҳукумронлиги туфайли ишчиларга, барча меҳнаткашларга ҳеч нарса бермаётганди. Улар ўз меҳнатларининг маҳсулдорлиги ошиб бораётганлигидан ҳам, илмий-техникавий инқилобнинг самарасидан ҳам моддий манфаатдор бўлмаётгандилар.
1968 йилдаги де Голль сиёсий мавқеъи ва шахсий тақдирининг инқирозига замин бўлди. Унинг фаолиятининг кўлами, ташқи сиёсатдаги жасурлиги ва ички, айниқса, ижтимоий сиёсатдаги парвосизлиги, чекланганлиги ўртасида совуқ шамол эсиб турувчи тирқиш пайдо бўлганди. Генерал энг аввало ўзига керак бўлган хислатлар ўрнига кўрлик, ўзини йўқотиб қўйиш, заифлик намоён қилди. Бу салбий омиллар авваллари унга бутунлай ёт эди. Унинг оммага шахсий таъсирини ўтказа олиш қобилияти ҳам сусайиб кетди. 77 ёшли генерал ўз ҳокимияти вайрон бўлаётганини, ўзининг сеҳрли таъсир кучи йўқолаётганини кўриб турарди.

- - -
1968 йил 2 майда Париж яқинидаги Нантеррда талабалар исёни бошланди. Нантеррдаги ғалаён тез орада Парижнинг юраги бўлган Лотин кварталига қадим Сарбоннага кўчиб ўтди. Бу ерда митинглар бошланди, турли гуруҳдаги талабаларнинг ўзаро тўқнашувлари юз берди. Ректор ёрдам сўраб ҳукуматга мурожаат қилди ва кўп йиллар давомида биринчи марта аудиторияларга полиция кирди. 2 минг талаба ва полиция ўртасидаги тўқнашув бир неча соат давом этди. Кўплаб автомашиналар ёқиб юборилди, баррикадалар қурилди. Полиция 596 талабани қўлга олди. Келгуси куни талабалар намойиши яна давом этди. 600 киши яраланди, 460 киши қамоққа олинди. Намойишлар ва тўқнашувлар 7 майгача давом этди. Шундан кейин бутун мамлакат бўйлаб ишчиларнинг намойишлари бошланди.


Де Голль ўз ваколати тугагунга қадар, яна уч йил ҳокимият тепасида қолиши мумкин эди. Аммо унинг таъсир кучи, обрўйи, ҳокимиятининг асосларини сусайтирган 1968 йилнинг майидаги воқеалардан сўнг бу сўниш, паст кетиш ва қалтираб яшаш бўларди. У келишиш, ялтоқланиш ва бўйсунишга мажбур бўларди. Унинг ҳукумронлиги, тобора ошиб бораётган душманлик ва шафратланиш шароитида якунланарди. У, айниқса, кексаликнинг қочиб бўлмас оқибатларидан қўрқарди. Шундай қилиб, ёки кўп қиррали мухолифатдан енгилганлигини тан олиб, унинг қарама қарши талабларига ён бериш, ёки кетиш керак эди. Лекин де Голль учинчи йўлни танлади. У яна бир марта ўз аҳволини яхшилашга, Франциядан ёрдам олишга, референдумда ғолиб чиқса, аввалгидек мустақиллик ва матонат билан ҳаракатланишга қарор қилди.
Ҳатто сўзсиз мағлубиятини сезиб ҳаракт қилди. Овоз беришдан уч кун олдин у ўз қўли билан иккита ҳужжат ёзди ва уларни агар мағлубиятга учрасагина очишни буюрди. 25 апрелда де Голль Коломбэга кетади. 27 апрелда у қишлоқ мэриясида овоз берди ва референдум натижаларини кута бошлади. Кечқурун Париждан телефон қилишди ва референдумда мағлубиятга учраганликларидан хабар беришди. Соат 22 да у тайёрлаб қўйилган хатларни бош министр Бернар Трикого беришларини буюрди. Кув де Мюрвилга аталган хатда у бош министрнинг ўзига ва барча министрларга, ҳамкорликда ишлаганлари учун, миннатдорчилик билдирилган ҳамда улар билан хайрлашганди. Иккинчи мактубнинг мазмуни кечаси соат бирда радио орқали эълон қилинди: “Мен Республика Президенти вазифасини бажаришни тўхтатаман. Бу қарор бугун туш пайтида кучга киради. ”
Ҳеч қанақа нутқларсиз, хайрлашув маросимисиз, Тарихга қайтмасдан, ана шу икки қатор ёзув билан генерал де Голль ўз сиёсий фаолиятини якунлади. “Бу- деганди ўшанда у яқин кишиларидан бирига ,- мен Францияга киришим мумкин бўлган охирги хизматим эди”.
Генералнинг келажакда режалари бор эди, у дарҳол хотиралар ёзишга киришди. 4 май куни у ўзининг 1958 йили ҳокимият тепасига келишига боғлиқ биринчи бобни ёзиш учун ҳужжатларни танлаб, олиб келишларини буюрди. “Мен энди ёзаман ва балким, шу билан Францияга катта хизмат кўрсатаман”, - деди у.
... 1970 йил 9 ноябрь куни Шарль де Голль одатдагидек эрта уйғонди. Бир соатдан сўнг, қора костюм, қўнғир галстук тақар генерал ёғоч зинапоядан тушиб, иш кабинетига боради. У хотиралар ёзишни давом эттиради. У 1963 йилнинг хавотирли воқеаларини ёзишга киришади. Кейин генерал йўлаклари учиб тушган барглар билан тўлган боғда айланишга чиқади. Кейин де Голль яна олти яримгача ишлайди. Кейин у кутубхонасига боради. Бурчакда телевизор турарди. Генерал соат 7 да бошланадиган маҳаллий янгиликларни кутади. Карта ўйналадиган стол ёнидаги креслога ўтириб, карталарни тахлай бошлайди. . Тўсатдан карталар унинг қўлидан тушиб кетади., у туришга уринади, қалтираб кўкрагини ушлайди. “О қанчалар оғриқ ! У ерда, елкада...” дея бўғиқ овоз чиқаради. Оғриқ қилич зарбасидек уни йиқитади, у хушидан кетади. Унинг тиззалари букилади, қўллари креслони кучсизгина ушлайди., кўзойнаги полга тушиб кетади. Де Голль хоним ёрдамга чақиради ва хизматкорга қичқиради: “Врач керак”. У телефонга югиради. Вақт соат 19 дан уч минут ўтган.
19 дан 8 минут ўтган. Генералнинг7 шофёри Мару унинг галстугини ечади, ёқасини очади. Кейин у руҳоний Жожей бир вақтда етиб келади. Руҳонийнинг кутиб туришларини сўрайдилар, врач эса беморни кўради. Касаллик белгилари аниқ-аортанинг ёрилиши, бундай ҳолларда ўлим ярим соатга етмасдан рўй беради. Барибир ҳам врач унга морфий уколини қилади, аммо энди генерал ҳеч нарсани сезмайди. Энди руҳонийни чақирадилар ва у ҳаяжондан қалтираётган овози билан охирги гуноҳдан фориғ қилиш сўзларини айтади: “Ўғлим Шарль, бу муқаддас, хушбўй мой суртиш маросими билан Худо сиз йўл қўйган барча гуноҳларни кечиради”.

- - -
Генерал Шарль де Голлнинг ҳаёти қарама-қаршиликларга бой ва ғайри одатий. Унинг ўлими ҳам шундай бўлди. Сиёсий мағлубият туфайли ишдан кетган давлат арбобининг ўлими доимо ҳам кенг, дунё миқёсидаги шов-шувларга сабаб бўлавермайди. Аммо Шарль де Голль саксон ёшига ўн уч кун қолганида вафот этганида айнан ана шундай бўлди.


“Кўпро солдат, кўпроқ музика”, - деган эди Черчилль ўзини кўмиш маросими ҳақида ўйлаб. Генерал де Голль уни Коломбэдаги кичик қабристонга, ҳеч қанақа юқори лавозимдаги расмий кишилар, президент ҳам, бош министр ҳам, министрлар ҳам қатнашмасликлари керак.
1970 йилнинг 12 ноябрида генералнинг сўнгги иродасига кўра Коломбэдаги қабристонда дафн маросими бўлди. Унда фақат яқин қариндошларигина қатнашди. Аммо кичкинагина қишлоқ қўрғонидаги дафн маросими бутун мамлакатда эътибор ва ҳаяжон уйғотди. Коломбэдаги дафн қўнғироғига Франциянинг барча қишлоқ ва шаҳарларидаги 50 минг қўнғироқ овози жўр бўлди. Умумхалқ мотами чин юракдан, самимий ва умумхалқ миқёсини олди. Президент Жорж Пампиде радиода нутқ сўзлаб, шундай деди: “Франция етим қолди...”.
Ўша куниёқ Париждаги Момо-ҳаво Ибодатхонасида, 84 мамлакатнинг вакиллари иштирокида, мотам ибодати ўқилди. Тўда-тўда одамлар кўчаларда гул кўтариб турар ёки Наполеон ғалабалари шаънига ўрнатилган Зафар дарвозаси ҳамда Номаълум аскар қабри жойлашган Юлдузлар майдонига гулчамбарлар билан боришарди. Франциянинг шон-шуҳрати рамзи бўлган бу майдонга Шарль де Голль номи берилди. Нъю-Йоркда уни хотирлаб Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг махсус мажлиси ўтказилди.
Ўз ҳаёти давомида француз халқи учун ва Франция учун қилган ишлари унинг обрўсини ва машҳурлигини таъминлади. Ўз ҳаётининг кўпгина босқичларида у бутун дунё учун Франциянинг – дунё маданиятини шунчалар кўп бойитган буюк мамлакатнинг рамзи бўлиб қолганди. Бу беқиёс инсоннинг шахсий сифатлари, унинг характери, жасорати, қатъияти, маданияти ундаги ҳақиқий мустақиллик руҳи, барча буюк нарсаларга муҳаббати, ўзига ва ўз ишига ишончи каби таҳсинга лойиқдир.
XVIII асрнинг иккинчи ярмида Ўрта Ер денгизидаги Корсика оролларида Франциянинг ҳукмронлигига қарши қўзғалонлар бўлиб турарди. Қўзғалонга ватанпарварлар йўлбошчиси генерал Паоли раҳбарлик қилар, унинг адъютанти Карло исмли ёш дворян ҳам бутун корсикаликлар каби кўп фарзандли бўлишни орзу қиларди. Умуман корсикаликлар жуда ҳам маҳрур халқ бўлиб, ҳар бир ҳақорат учун ўша жойнинг ўзидаёқ ўч олишар, дарҳол қўлларига ханжар олишар ва душманининг кўксига санчишарди. Қонли ўч олиш эса авлоддан авлодга ўтар, асрлар бўйи давом этарди. Шу сабабли ҳам авлодни давом эттириш учун серфарзанд бўлиш лозим эди. Карлонинг турмуш ўртоғи Летиция қадимий дворянлар уруғидан бўлиб, унинг аждодлари Италиянинг йўлбошчилари ва ҳарбий раҳбарлари эдилар.
1769 йили французлар Муқаддас Елена оролига янги қўшинлар туширди, оролликлар қўлларига қурол олишларига тўғри келди ва ёш Литеция ҳам эри Карло билан бирга тоғларга йўл олди.
Май ойида ватанпарварлар енгилдилар ва чекинишга мажбур бўлдилар. Июнда эса бутунлай тор-мор этилган Паоли бир неча юз сафдошлари билан Италияга қочиб кетди. Июль ойида унинг адъютанти Карло биргуруҳ вакиллар билан ғолиб французлар қароргоҳига борди ва енгилганликларини тан олиш ҳақида актга имзо чекди. 15 августда
унинг рафиқаси ўғил туғди ва чақалоққа Наполеон дея исм қўйдилар. Умуман олганда, Литеция ўн беш ёшидаёқ фарзандли бўлган, ўттиз ёшида эса унинг саккизта фарзанди-беш ўғли ва уч қизи бор эди. Оилада доимий етишмовчилик ҳукмрон бўлиб, Карло пул топиш илинжида 1779 йили ўн ва ўн бир ёшдаги икки ўғли билан кемага ўтириб, Францияга йўл олди. Унинг чўнтагида Корсика ҳукмдорининг тақдимномаси ҳам бор эди.
Французлар унинг келиб чиқиши дворянлардан эканлигини тасдиқладилар ва қирол ўн йил давомида тожу-тахтга ҳеч қандай ёмонлик соғинмаган бу дворянга икки минг франк пул беришни, унинг икки ўғли ҳамда қизларига дворянларнинг ўқув юртларидан бепул ўринлар ажратишни буюрди.

- - -



Наполеонни Бриенндаги ҳарбий билим юртига бердилар. У жимгина юрар, тенқурларининг суҳбатларига қўшилмасди. Ҳеч қандай жазо чоралари унга таъсир қилмасди. Ўқитувчилар у ҳақда: “Бу бола гранитдан ясалган, лекин унинг ичида вулқон бор”,-дердилар. Тез орада у отасига шундай деб ёзади: “Ман санъат академияси аъзолари орасида охирги бўлишдан кўра, қандайдир фабрика ишчилари орасида биринчи бўламан”.
Синфдошларига бу йигитча ёввойи, ғалатироқ ва ғайри одатийдек туюларди. Бу йигитча француз тилини жуда ёмон билар ва ўз душманлари тилини ўрганишни хоҳламаётганлиги очиқ кўриниб турарди. Бўйи ҳам жуда паст! Унинг исми эса-жуда кулгили! Мундир унга катта бўлиб, қопдек осилиб туради. Чўнтагида ҳеч қачон пули йўқ, ўзига ҳеч нарса сотиб ололмайди, яна дворян эмиш! Болалар унинг жиғига тегардилар: “Корсиканинг дворянлари шунчалар бечораҳолми? Агар сизлар шунчалар жасоратли бўлсаларинг, нега бизнинг қўшинларимизга таслим бўлдиларинг?”
- Сизлар ўн баробар кўп эдиларинг. Лекин майли, шошмай туринглар. Мана, кўрасизлар, улғайганимда мен сиз французлардан ўч оламан!-дейди ғазабланган Наполеон.
Йигитча отасига шикоят хати жўнатади ва ундан ёрдам сўрайди: “Доимо ўз камбағаллигимни ҳис қилиб юриш ва синфдошларимнинг масхараларини тинглаш жонимга тегиб кетди. Уларнинг мендан устунлиги фақат бойлигида. Нима қилишим керак, ҳис-туйғулар олийжаноблигида ўзимдан шунчалар паст турадиганларга бош эгайми?” Аммо уйдан жавоб келади: бизларда пул йўқ, сенинг билим юртида қолишингга тўғри келади.
Ва у беш йилга қолади. Ҳар бир янги хафагарчилик билан угда исёнкорлик билан унда исёнкорлик, норозилик ва ўзига ишонч туйғуси ўсиб боради. У математикада, тарих ва географияда ажойиб муваффақиятларга эришди: бу фанлар ўсмир йигитчанинг ўткир ақли ва қизиқувчанлигини ўзига тортади.
Унинг хўрлик туйғусидан ўткирлашган назари доимо жоножон оролига томон қаратилган. У отасини ўз тақдирини французлар билан боғлаганликда айблайди. Бола ғира-шира ҳис қиладики, тақдир унга ўз қадрдон оролига озодлик келтириш бахтини юклаган. Бироқ ҳозирча унда ҳокимият ҳам, пул ҳам йўқ эди. Ҳозирча эса ўн тўрт ёшли ўсмир унга орол тарихи бўйича китоблар ва архив ҳужжатлари жўнатишларини сўрайди: агар тарихни олға юритмоқчи бўлсанг, аввал уни ўрганмоқ лозим.
Бу одамови, ўч олиш режасини қалбига тугиб юрган, ҳамма нарсани ўзгартиришни орзу қиладиган, атрофдагиларга ишончсизлик билан қарайдиганйигитча ким бўлар экан? Инсонлар қалби ва шахсининг эрта улғайиб қолган, ўз устиворлиги туйғусига тўлиқ бўлган билимдони бўлади.
Унинг акаси Жозеф руҳонийлик кийимини офицерлик мундирига алмаштирмоқчи бўлганида Наполеон у ҳақида шундай деб ёзади: “1. Жанг қилиш учун унда жасорат етишмайди... У яхшигина гарнизон офицери бўлиши мумкин: бўйи баланд, енгил характерли, эркин суҳбатлашишга мойил-бунинг барчаси унинг жамиятда яхши қабул қилинишини таъминлайди. Жангдачи? 2. Энди касбини ўзгартиришга кеч бўлди, у бой қавмга эга бўлиши бемалол мумкин эди. Бу эса ҳозир оиламизга жуда ҳам керак! 3. У қўшиннинг қайси турига бориши мумкин? Ҳарбий-денгиз флотигами? а) математикадан билими йўқ, б) флотда зарур бўладиган чидамлилиги йўқ. Артиллерияда узоқ вақт хизмат қилишга ҳам унинг енгил характери тўғри келмайди”. Бунинг барчаси-акасида бўлмаган ана шу фазилатлар айнан унинг ўзида бор деб ҳисобловчи инсон қалбининг ўн беш ёшли билимдонининг фикрлари. Айни вақтда бу – отасига жуда ўхшаш бўлган акасига берилган энг аниқ характеристика ҳам.
Наполеоннинг ўзи эса отасидан бой тасаввур ва топқирликни, онасидан – мағрурлик, жасорат ва ишларда аниқликни, ҳар иккаласидан – оилага садоқатни олганди.
- - -

Ўн олти ёшида Наполеон подпоручик бўлади ва бутун умр ҳарбий кийимда юради, фақат ҳар-ҳар замондагина уни фуқаролик кийимига алмаштиради. Подпоручилик унвонини у Париж ҳарбий мактабида олади, бу ерда у бир йил ўқийди. У бойлик ва дабдабали ҳаёт ҳарбий кишига ярашмайди деб ҳисоблайди. У қарзга ботишни ҳам ийстамайди, чунки уйида ҳамон камбағаллик ҳукм сурарди, бунинг устига яна отаси вафот этганидан кейин бу итальяннинг туйғулари тўлалигича оиласига қаратилади. Энди бу йигитча онаси учун пул йиға бошлайди.


Имтиҳонларни зўрға топширган Бонапарт қуйидаги характеристикани олади: “Одамови ва ўқишда тартибли, ҳар қандай эрмаклардан машғулотларни маъқул кўради ва яхши муаллифларнинг китобларини ўқишга қизиқади ... Кўп гапирмайди, ёлғизликни хуш кўради, жиззаки, ғўддайган ва жуда худбин. Доимо топқир ва жавоб беришда кескин. Ўзини жуда яхши кўради, унинг иззатталаблигининг эса чеки-чегараси йўқ”.
Ёш подпоручик янгигина мундирда Валанс шаҳридаги ўз полкига йўл олади. У йўлнинг ярмини пиёда босиб ўтади, чунки йўлга пули йўқ эди. Унинг қалбида учта истаги бор: одамлардан ўз манфаатлари йўлида фойдаланиш, чунки уларнинг аксарияти бўм-бўш ва ғўддайган, димоғдор, шунинг учун ҳам улар фақат нафратгагина лойиқлар. Камбағалликдан қутулиш. Яхши ҳукмронлик қилиш учун кўп ва тинимсиз ўқиш. Унинг учун курашни бошқаришни ва унинг ҳукмдори бўлишни истарди.
Рангпар, ёлғиз, иссиқдан ва димиқликдан қийналаётган Наполеон хизматдошлари табиат бағрида дам олаётган, қиморхоналарда вақт ўтказаётган ёки хонимлар ортидан эргашиб юрган бир дамда, кейинроқ унга керак бўладиган нарсаларни: артиллерия асослари ва унинг тарихини, шаҳарларни қамал қилиш тарихини, Платон бўйича давлат тузилишини, қадимги форслар, афиналиклар ва спарталиклар қонунларини ўрганарди... Англия тарихи, Буюк Фридрик юришлари, Миср ва Карфаген тарихи, Ҳиндистон тасвири, замонавий Франциядаги аҳқол ҳақида инглизларнинг хабарлари. Мирабо, Бюффон ва Макиавеллиларнинг китоблари, Швейия, Хитой, Ҳиндистон, қадимги инклар қонунлари ва тарихи. Астрономия, география, метеорология...
Банопарт бу ва бошқа китобларни шунчаки қараб чиқмайди, уларни чуқур ўрганади. Ўқиш қийин бўлган хуснихат билан у бутун бир абзацларни сўзма-сўз кўчириб оларди: бу дафтарларни кейинчалик нашр қилишганларида улар тўлиқ 400 бетдан иборат бўлди.
Айни пайтда Бонапартнинг ўзи ҳам ёза бошлади – тўпларнинг ўрнатилиши ҳақида, ўз жонига қасд қилишлар ҳақида, одамларнинг тенг эмасликлари ҳақида, бироқ барчасидан кўпроқ-Корсика ҳақида.
Подпоручик Корсика ҳақида роман ва Францияга нафрат билан йўғрилган бир неча новеллалар ёза бошлайди, аммо буларнинг барчаси тугалланмаганлигича қолиб кетди. Айни пайтда у ўзи ҳақида ёзади: “Менинг ягона овунчоғим-бу иш. Мен кўйлагим ва ич кийимларимни фақат саккиз кунда бир мартагина алмаштираман. Мен касаллигимдан кейин кам ухлайдиган бўлиб қолдим. Ва мен кунда бир мартагина овқат еяпман”.
Ўзининг мамлакат бўйлаб сафарларидан бирида кўплаб кишилар билан алоқа ўрнатди ва улардан бирининг ёрдами билан алоқа ўрнатди ва улардан бирининг ёрдами билан акасини ҳарбий таъминотга аралаштира олди, руҳоний бўлган амакиси эса диний либосини улоқтирди-ю, ипак савдоси билан шуғуллана бошлади. Ана шунда, ташқи кўриниши отасига жуда ўхшаб кетадиган ва оилада катта ўғил бўлган, ўзини - бир пайтлари отаси атагандек - граф де Бона Парт атовчи Жозеф Марселдаги йирик савдо уйининг меросхўрларидан бири бўлмиш қизнинг қалби ва қўлини эгаллади. Оила ўзига тўқ бўлиб қолди ва Бонапарт энди янги қариндошининг туғишган синглиси Дезиранинг қўлига эга чиқиш ҳақида ўйлай бошлайди.
Тез орада Конвент оролга ўзининг вакилларини юборади, офицерларни тайинлайди ва ишдан олади, бунда Паолидан сўраб ўтирмайдилар. Францияда яна армияга чақирилган капитан Бонапарт оролда батальон командири бўлади. Унинг имкониятлари ошиб борарди.
Шунда Париждан даҳшатли буйруқ келади: Паоли қамоққа олинсин. Машҳур қаҳрамоннинг душманлари ҳаддан ошириб юборганликлари кўриниб турарди ва оролликларнинг қалблари қариб қолган ватанпарвар қаҳрамон Паолига содиқ қолдилар: улар Паолининг атрофида бирлашади ва у буйруққа буйсунишдан бош тортадилар.
Ёш Бонапарт шошиб қолган. У вақтдан ютишга интилиб, оламоннинг қалбига қулоқ солади, қандайдир учинчи йўл топишга интилади. Расмий равишда ўзини тан олинмаган Паолининг тарафдори, деб эълон қилади ва айни пайтда – Конвентнинг ҳам. Конвент Бонапартга ишонмайди ва уни ҳам ҳибсга олмоқчи бўлади, ўз навбатида Паоли ҳам ўз собиқ сафдошининг икки томонлама ўйинига ишонмайди.
Бонапартнинг душманлари уларнинг уйларига бостириб кирадилар ва уни талон-тарож қиладилар. Агар уйдагилар ўз вақтида яширинмаганларида ва комиссарлардан паноҳ топмаганларида улар бутун оилани қириб ташлаган бўлардилар. Фақат бир йилгина аввал корсикалик исёнкорларнинг ҳукумат қўшинларига қарши ҳаракатларига раҳбарлик қилган Бонапарт корсикаликларга қарши курашиши лозим бўлган артиллерия командири лавозимини олди.
Бироқ кекса ватанпарвар халқнинг меҳрини қозонганлиги сабабли яна юксакликда қолади: унинг қўл остида қалъа ва ёш-энди французлар томонида бўлган-офицер Бонапарт иккинчи марта қалъага ҳужум қилади ва бу сафар ҳам ола олмайди. Яна бир марта денгиз томонидан қалъага ҳужум ва яна муваффақиятсизлик!
Бонапартлар энди оролда қалъа олмайдилар. Халқ кенгаши уларни сургунга ҳукм қилади ва бутун оилани қонундан ташқари деб ҳукм чиқаради.
Ўз келиб чиқиши билан шунчалар мағрурланиб юрган Летиция, унинг икки ўғли, икки қизи ва укаси-барчаси тезликда оролдан қочиб қутилишга мажбурлар.
Уларни Тулонга олиб кетаётган елканли кема саҳнида йигирма уч ёшли поручик турибди ва июннинг нимқоронғу тунида ўзига таниш бўлган ҳар бир тоғ чўққиси, ҳар бир тепаликка, йироқлашиб бораётган оролга тикилиб турибди. У уч марта бу оролни эгаллашга ва озод қилишга уринди. Энди эса ватандошлари уни француз сифатида қувиб юборди. Унинг кўксини нафрат ва ўч олиш истаги қамраб олган: у Франциянинг ғалабалари туфайли куч-қудратга эга бўлади ва ана шунда орол унга бўйсунади!

- - -

Тулонинг инглизлардан озод қилинишини нишонлаётган Париждаги халқ тантаналари, шунингдек Шимолий ва Шарқий фронтлардаги янги ғалабалар Бонапартнинг номини машҳур қилиб юборди. Унга бригада генерали унвони берилади.
Наполеон атрофида ёш офицерлар тўплана бошлайди. Мармон ва Жюно исмли офицерлар унга ўз тақдирларини ишониб топширадилар, у эса бир йўла укаси Людовикни ҳам ўзига адъютант қилиб олади. Энди унинг ўз командаси бор эди.

- - -



Кутилмаганда ҳамммаси ҳаракатга келади.
Аввалги ҳарбий министр ишдан кетади, янгиси итальян фронтида тез ўзгаришлар қилишни истайди. Бирор киши қўмондонликни ўз қўлига ола оладиган одамни билмайдими? Савол иккинчи, учинчи кишига берилади, тшртинчиси Бонапартни таклиф қилади. Уни ҳарбий министрликка чақирадилар. Кўзлари ва фикрлари кўп йиллардан буён ана шу қирғоқлар, ана шу чегараларга тикилган Наполеон ўрнидан турмасдан Шимолий Италияга қарши, Сардиния ва Австрияга қарши юришларнинг икир-чикирларигача ҳисобга олинган режасини баён қилади. Унинг режаси Альп тоғларининг довонларини, об-ҳаво шароитларини, қишлоқ хўжалик экинларининг ҳолатини, бошқарув органлари тизимини, одамларнинг характерлари ва кайфиятларини аниқ билишга асосланган эди. Ломбардия эгалланганидан кейин, февраль билан июль оралиғида Австриядан Мантуяни тортиб олиш лозим бўлади, кейин шимолга бурилиш, Тиролда француз армияси билан бирлашиш, Вена яқинида жойлашиб олиш ва шу ҳолатда Австрия императорини сулҳ тузишга ҳамда Франция кўп йиллардан буён орзу қилиб юрган нарсаларининг барчасига эришиш лозим.
Бир неча кундан сўнг Бонапарт барча қарорлар қабул қилинадиган ерда турарди.
Бу буюк дам, унинг ёшлигининг ҳал қилувчи куни эди. Фақат эндигина у ўз шон-шуҳрати бўсағасида турибди. Ўша портлай деб турган даврда ҳамма нарса сингари бу воқеалар ҳам тўсатдан юз берди. Ана шу кундан бошлаб-у яқиндагина 26 ёшга тўлганди-у фақат битта мақсадга йўналтирилган фикрлар ва ҳаракатлар занжирини ҳеч енгилмас бир куч билан ўз ортидан тортиб боради. Ва худди ана шундай тўсатдан, тўлиқ йигирма йилдан сўнг, бу занжир узилади.
Дастлабки пайтларда у ўзига нимани мақсад қилиб белгилади? Вандейни ҳам эмас, Рейн армиясини ҳам эмас-булар тўлиқ эришса бўладиган мақсадлар. Ҳеч нарса фақат унинг тасаввуридагина туғилган алоҳида вазифадек уни ўзига торта олмайди. Бу-Осиё. Лавозимга ўтириши биланоқ Бонапарт Туркияни фаоллаштириш, артиллерияни киритиш, кейинроқ руслар ва австрияликларга қарши жанг қилиш учун Босфор қирғоқларида замонавий услубда уруш бошлаш лозимлигини исботлашга киришди. Амалга минганидан ўн икки кундан сўнг Бонапарт ўзини Туркияга жўнатишларини сўраб илтимоснома жўнатади. Унга рад жавобини берадилар.
Орадан уч ҳафта ўтганидек сўнг ҳукумат ва монтаньярлар1 ўртасида жанжал бошланади. Яна уч йил аввалгидек Париж кўчаларида жанг қизийди. Миллий гвардия ҳукумат аскарларидан тўрт баробар кам. Уни сотқин деб атайдилар ва ҳибсга оладилар. Ёки эҳтиёткорликдан, ёки қўрқоқликдан конвент вакили музокараларни таклиф қилади.
Кечқурун Бонапарт Конвентга шошилади-бўлмасамчи, ахир энди уларнинг ўринбосар (ворис) излашларига тўғри келади-ку, - ва кимни тавсия қилаётганликларини эшитади-барчаси унинг рақибларининг номлари. Бу жим турган томошабиннинг юраги қанчалар тез урмоқда: наҳотки ҳеч ким у ҳақида эсламаса? Агар барибир ҳам унинг номини атасалар, Робеспьер даврида рад қилган таклифни бу сафар қабул қилиши керакми? Муваффақият қозонган ҳолатда у халқнинг ғазабига дучор бўлмайдими? Ҳа, ниҳоят унинг номи жаранглади: “Бонапартни тайинланглар!” У “қарийб ярим соат” ўйлаб кўрди. Бундай лавозим шон-шуҳрат келтирмайди, лекин у ҳокимият беради, деб ўйлайди у ва жамоатчилик қутқариш Комитетига хизмат қилишга рози бўлди. Вақт ярим тундан ўтди, эрталаб халқ тўдаларининг ҳужуми кутилади, бир неча соат ичида барчаси тайёр бўлиши керак.
Ана шу ҳолатда Бонапарт фуқаролик ҳокимияти томонидан бўладиган ҳар қандай назоратдан ҳоли бўлишни талаб қилади: инқилобий қонунларга биноан бу жуда даҳшатли талаб, ҳарбийлар устимдан назорат ҳам инқилобнинг янги принциплари сафига кирарди. “Агар сизлар мени тайинлар экансизлар, мен бутун масъулиятни ўз зиммамга оламан ва менинг қўлларим эркин бўлмоғи лозим! Ахир яқиндагина Комитет генерални даҳшатли ҳолатга солиб қўйди. Наҳотки сизлар халқ ўзига қарата ўқ узишга рухсат беради деб ўйласаларинг?” Минутлар чопқилаб ўтиб борарди, ҳеч нарса қилишнинг иложи йўқ эди ва Бонапартга ҳукуматни ҳимоя қилишни топширадилар. Мана етти йилдирки Париж аҳли, фаол ҳаракатларга ўтар экан, доимо тайёргарлик кўрмаган рақибларга дуч келарди. Ва фақат Бонапарт жангга жиддий тайёргарлик кўрди, бир кечада Конвентни қалъага айлантирди, барча депутатларни, ҳатто энг қўрқоқларини, гап тўплар ҳақида кетаётганлигини эшитган заҳотиёқ қўрқувдан қалтирайдиганларини ҳам қуроллантириди.
Ёш отлиқ қўшин офицери шаҳар атрофларидан қирқта тўп олиб келишга киришади. Унинг исми Мюрат ва у командири билан бир вақтда ажойиб кўтарилиш бўсағасида турарди.
Эҳтимол ўт очиш ҳақида буйруқни Бонапарт бергандир, балки будайин буйруқни бошқа биров беришига эришгандир, лекин рапортда, ундан кейин ҳам у “француз халқига нисбатан бу жиноят унинг душманларининг иши” эканлигига қасам ичган эди. Қандай бўлмасин ўт очилади, тўплар оламонни енгади, халқ тарқалиб кетади, кўчалар қонга беланади, икки соатдан кейин ҳамма ёқ бўм-бўш. Тунда Бонапарт акасига ёзади: “Ниҳоят ҳаммаси ортда қолди. Менинг биринчи истиагим бундан сенга хабар бериш эди... Биз қўшинни тайёрлаб қўйдик, душман Тюильри ёнида бизга ҳужум қилди, биз анчагина одамни ер тишлатдик ва ўзимиз ҳам 30 кишини йўқотдик, 60 киши ярадор бўлди. Биз уларнинг юзлаб кишиларини қуролсизлантирдик, ҳозир ҳаммаси хотиржам. Менинг эса, ҳар доимгидек, бирор жойим тирналгани ҳам йўқ. Бригада генерали Бонапарт. Постскриптиум: Бахтим менга хиёнат қилмади. Дезира ва Юлияга алангали салом”.
Бу Бонапартнинг ғалаба ҳақидаги биринчи хабари эди. Унинг душманлари-французлар, жанг майдони-Париж, жиноятчилар-радикаллар, ҳалок бўлганлар асосан душманлар, хат сўнгидаги имзода биринчи ва охирги марта исми-шарифидан ташқари ҳарбий унвони ҳам кўрсатилган. Ҳаммаси ташқи таъсирга мўлжалланган. Бироқ охирида барибир ҳам илиқ қариндошлик туйғуси намоён бўлади.
“Менда икки киши яшайди,-дейди кейинроқ Наполеон,-бии ақли билан яшайди, бошқаси-қалби билан”.

- - -

Конвентнинг минбарида ўзининг бир гуруҳ офицерлари билан Бонапарт турибди: бутун залнинг қарсаклари остида ёш ҳимоячини Конвентга таништирадилар. Генерал олқишларни эшитмаяпди, ҳозир ҳам, бундан кейин ҳам у тантаналарга ҳеч қандай аҳамият бермайди. У совуқ бир назар билан залга боқади ва ўйлайди: “Ана шу одамлар халқнинг йўлбошчиларими? Улар бир умр ана шу қўрқувларини ёдларида сақласин! Уларни ҳимоя қилишни мен ўз зиммамга олдим. Ва токи сўзсиз бўйсунишларига эришмашанимча ҳимоя қилавераман”.
Бонапартни ички қўшинлар қўмондони қилиб тайинлайдилар. Дарҳол унинг тарафдорлари сони кўпаяди. Аммо халқ ундан нафратлана бошлайди, чунки юзлаб қуролсиз шаҳарликлар, сайр қилиб юрган бекорчилар ва аёллар ўша тунда ҳалок бўлган эдилар. Бу уни заррача ҳам ҳаяжонлантирмайди. У ўзини яхши кўришларига интилмайди.
Энди, тўсатдан Бонапартда пул, хизматкорлар, карета пайдо бўлганида ҳам шахсан ўзи учун ҳеч нарса керак эмас, ҳаммаси қариндошлари учун. Кичик укаларини у яхшигина лавозимларга тавсия қилади, онаси яна маза қилиб яшайверади ва ҳатто қора кунга атаб пул ҳам тўплаб қўяди. Жозефга у бир неча лавозимлардан бирини танлашни таклиф қилади ва ҳатто узоқ қариндошларини ҳам қаерларгадир жойлаштиради. Аммо яқинларига тобора камроқ хат ёза бошлайди ва уларнинг оҳанги бошқача бўлиб боради: “Мен сенга фойдали бўлиш ва сенинг яхши яшашингга кўмаклашишнинг энг кичик имкониятини ҳам қўлдан чиқармайман”. Бонапарт оиланинг ҳомийси ва бошлиғи бўлиб қолди. 1976 йил 2 мартда у Италия армиясининг қўмондони этиб тайинланади.
Лавозимга тайинланганидан кейин Бонапарт Жозефина исмли аёл билан танишади. Унинг ёши ўттиздан ошган бўлиб, аслида Мартиника оролидан эди, лекин Парижда яшарди. Унинг эри-виконт де Богарне роялист сифатида ўлдирилган, ундан иккита фарзанд-Гортензия ва Эжен қолганди. Тез орада Наполеон Жозефинага расми й равишда уйланади. У никоҳ узугига “Менинг тақдиримдаги аёлга!”-деб ёзишларини буюради.
Уйланганидан икки кундан кейин у Парижни тарк этади. Ниццеда у ўз армиясини қабул қилади ва уни Европа чегаралари томон бошлайди. Тенгкунлик пайти, денгиз ўкирмоқда. Бонапарт минорадан душман қирғоғига тикилади ва ўйлайди: “Мана сакраш учун менга керак бўладиган нуқта. Менинг ортимда Париж ва юқоридан пастгача ойна билан қопланган унинг ётоқхонаси. Бу бахт ва у бор менда. У ёқда, тоғлар ортида эса, душманлар юртида менинг шон-шуҳратим. Ва мен унга эришаман”.
У бурилади ва узоқда таниш қирғоқни кўради. Бироқ у энди Бонапартни ўзига тортмайди.
Бу унинг йўқотилган ватани. Бу Корсика.

- - -

Душманлар унга ҳужум қилишни ҳаёлларига ҳам келтирмайди, улартинчгина ўзларининг қишки манзилгоҳларида – австриялик шарқда, Сардиния қироли Ломбардиянинг ғарбида хотиржам ухламоқда. Шунингдек, кўплаб республика ва герцогликлар, бу Италиянинг бўлаклари, баҳоргача ҳужумни кутмайдилар. Лекин француз аскарлари оч, Париж қийин аҳволда ва уларга фақат кулгили маблағларнигина жўната олади. “Агар очликдан ва касалликдан бу ерда ўлаётганларни санай олганларида,-Бонапарт келишидан сал олдинроқ уйига шундай деб ёзади бир француз генерали Италиядан,-Франция қалтираб тушган бўларди”.
“Солдатлар! Сизлар ялонғочсизлар, очсизлар ва бунинг барчасини ҳукуматдан талаб қиласизлар, бироқ унинг ҳеч нарсаси йўқ. Бу тош қотган саҳрода сизнинг чидамингиз ва сизнинг жасоратингиз таҳсинга лойиқ, бироқ бу сизга шараф ҳам келтирмайди, нон ҳам бермайди. Мен сизни дунёнинг энг ҳосилдор водийларига олиб бораман! Сизни гуллаб-яшнаган далалар ва бой мамлакатлар кутмоқда. Сиз у ерда ҳурмат, кайфу-сафо ва бойлик топасизлар. Наҳотки сизнинг жасоратингиз ва сабр-тоқатингиз бунга етмайди?-дея аскарларига мурожаат қилади янги ҳарбий қўмондон.
Ҳақиқатдан ҳам орадан 14 кун ўтганидан кейин, сўнгги кучлари билан чидаб турган армия оёқлари остида Сардиния қироллигининг пойтахти Пьемонтни, баҳор гулларига ўралган, шу пайтгача етишмаётган нарсаларнинг барчаси мавжуд бўлган диёрни кўрди. Уларнинг қўмондони Сардиния қиролини яратишга кўндирди. Ўз ҳаётидаги бу биринчи ярашувга Бонапарт ҳарбий ҳийла ва очиқ алдов билан эришди. У ортидан қудратли қўшин келаётганлигини айтди: биринчидан, унда ҳеч қанақа куч йўқ эди, иккинчидан, икки томондан ҳам қисувга олиб турилганлиги учун у бундай кучларни ишга солаолмаган бўларди. Унинг армияси эса ҳайратда қолди: бу одам ҳақиқатдан ҳам ўз сўзида тура олар экан. Икки ҳафтада нимани ваъда қилган бўлса, барчасини бажарди!”
Шу кундан бошлаб солдатлар Бонапартни яхши кўра бошладилар. Унинг ўзи ҳам Италияга юришнинг биринчи кунидан бошлаб фақат Бонапарт деб атай бошлади: Италия унинг душмани бўлиб қолганидан буён у ўз исми-шарифининг итальянча қисмини олиб ташлади.
Тез орада у иккинчи марта исмини ўзгартиради.

- - -



Нима учун Бонапарт енгиб чиқди? Нима учун келгусида ҳам у зарба устига зарба беради? Бунинг сири нимада?
Биринчи навбатда унинг ёшлиги ва соғлигида. Узоқ вақт эгарда юришдан чарчамайдиган тана. Миянинг сигнали билан бошланадиган ва тугайдиган уйқу. Ҳар қандай егуликни ҳазм қила оладиган ва ҳеч қанақа алоҳида таъомни талаб қилмайдиган ошқозон. Ҳамма нарсани кўра оладиган кўз.
Бироқ 27 ёшида, энг учга тўлган даврида мамлакатда биринчи одам бўлганлиги ва чекланмаган диктаторлик ролига даъво қила олишига у фақат инқилобдан миннатдор бўлмоғи лозим. Фақат янги тенглик ғояси туфайлигина ҳаётнинг шафқатсиз мактабини ўтаган ёш йўлбошчилар пайдо бўлишлари мумкин. Келиб чиқиш эмас, ҳақиқий муваффақият аҳамиятга эга.
Генерал Бонапарт ўз ортидан айнан халқ армиясини эргаштириб боради-бу унинг ғалабаларининг яна бир сабаби. Унинг душманлари ўз ёлланма аскарларини авайлашга мажбурлар: улар жуда қиммат турадилар ва уларнинг ўрнига бошқаларини топиш жуда мушкул. Бундан ташқари уларнинг армиялари кўплаб миллатлардан иборат, бундай қўшин ҳатто герман кайзерида ҳам йўқ, уларни бирлаштирувчи ғоя ҳам йўқ. Бонапартнинг армиясида эса-30 миллионли, ўз-ўзидан қайта тиклана олиш қобилиятига эга бўлган битта миллат ва бутун йигирма йил давомида шундай бўлаверади.
Бу армия нима учун курашади? Оламга ўзининг зўрға эгаллаган озодлигини, бу бир нечта оддий фикрларини олиб бориш учун. У бутун дунёда инқилоб бўлишини истайди. У озодлик эришган нарсаларни, турли томондан унга қарши бирлашган, ўзларини қулатилган Бурбонлардан ҳам кўпроқ ундан ҳимоя қилишни истаётган қонуний эгаларидан қўриқламоғи лозим. Шунчаки чегараларни ёпиш билан буни бажариб бўлмайди.
Франция учун Ломбардияни, кейинчалик эса бутун Италияни, эгаллашга уринар экан Бонапарт биринчи кундан бошлабоқ ўз манифестларида у Габсбургнинг ёки Сардиния қиролининг, герцоглар ва дворян-сенаторларнинг зулмидан озод этувчи сифатида келганлигини билдиради. Ахир халқ оммаси ағдариб ташлашни хоҳлаган магистратлар ёки ноиблар, князлар ёки фогт1лар бор эмасмиди? Ахир инқилоб ғоялари чегаралардан ошиб ўтмадими ва қўшни мамлакатларнинг кўпгина қўшни шаҳарларида талабалар ва оддий аҳолини тартибсизликларга ундамадими? Бу ерларда ҳам озодликни жон-жаҳдлари билан уринаётган ёшлар бор эди: исён қироллар дарвозалари олдида даҳшат билан жаранглади. Аҳолининг бу қатламлари тезлик билан бостириб келаётган француз армиясини, унинг юксак ғояли ташрифини енгилмас бир ишонч билан кутарди.
Соф итальянча қони, итальянча номи ва итальянча она тили билан қўмондон Бонапарт уларнинг кўз ўнгларида француз генерали эмасди: уларга у озодлик ва тенглик элчиси бўлиб туюларди, унинг ҳар бир манифести ана шу икки буюк ва хавфли сўзлар билан бошланарди.
Итальянлар қаттиқ қаршилик кўрсатганларида Бонапарт уларни тушунади-бу унинг ғалабаларининг яна бир манбаъи эди-ва уларнинг тили, сўзларини қўллаб, мисоллар, тарихий номлардан фойдаланиб, уларда ёддан чиқарилган миллий ғурурларини уйғотди: “Италия халқлари! Француз армияси сизларнинг занжирларингизни парчалаб ташлаш учун келди? Франция-барча халқларнинг дўсти! Менга ишонинглар! Сизларнинг мулкларингиз, урф-одатларингиз, динингиз-ҳаммаси сақлаб қолинади!” Ва уларга Афина, Спарта, Қадимги Рим ҳақида гапириб беради.
Бонапарт қилич билан эгаллаган истеҳкомларини қалам ва нутқи билан мустаҳкамларди.

- - -

Бонапарт биринчи бор марказдан қочувчи кучлардан қандайдир давлат организми тузади. Кейинчалик унинг мақсади Бирлашган Европани тузиш бўлади. Ҳозирча эса у беш-олтита Шимолий Италиядаги кичик давлатларни бирлаштирди; уларга конституциялари қандай бўлиши кераклигини айтиб турди, лекин барча асосий моддалари аниқ ва тушунарли, деталларини эса изоҳлашнинг иложи йўқ эди. Ажойиб қилиб ёзилган манифестларида улар хоҳлайдиларми ёки йўқми, қатъий назар, янги озодлик келаётганлигини баён қилади. Ва шу ернинг ўзидаёқ б озодлик учун нақд тўлов тўлашларини талаб қилади.
“Мустабид золимлардан нафратланишга қасам ичган Француз республикаси барча халқларга дўстлик ваъда қилганди. Конституциянинг бу принципига француз армиясида ҳам риоя қилинади. Шунчалар узоқ вақтлар Ломбардияни эзган золим Францияга катта зарар келтирди... Такаббур монархнинг ғалаба қилган армияси енгилган халқни даҳшатга солиши лозим эди. Сизнинг душманларингиў, қироллар билан ҳаёт-мамот жангини олиб боришга мажбур бўлган республика армияси эса ўзи озодлик олиб келган халқларга дўстлик ваъда қилаяпди. Хусусия мулкка, инсоний ғурурга ва динга ҳурмат-ман нималар уни илҳомлантиради. Ана шунинг учун ҳам Ломбардия аҳолиси ҳам бизга худди шундай муносабатда бўлмоғи керак... Ломбардия барча воситалар билан бизни қўллаб-қувватлаб турмоғи лозим. Бизга, масофа узоқ бўлганлиги туфайли Франциядан олишимиз мумкин бўлмаган, озиқ-овқатлар керак. Уруш қонунларига кўра у бизга берилиши лозим, дўстлик қонунларига кўра озиқ-овқат берилишини тезлаштириш лозим”.
Кейинчалик, гап ҳали ҳам урушда сақланиб қолган ёввойи одатлар ҳақида борганида унинг қатъий ахлоқи бироз юмшайди. “Қандайдир ҳарбий сирларни билиб олиш мақсадида одамларни калтаклашдек шармандали одат дарҳол тўхтатилсин. Мен инсонийликни ва ақлни тан олмайдиган услубларни қўллашни таъқиқлайман”.

- - -



Бонапарт Венеция оролларини ўзига қаратиб олди. Бир пайтнинг ўзида Адриатика ва Шарқ устидан ҳукмронлик ўрнатиш учун Корфу ва Занте оролларини ишғол қилди. У Ўрта Ер денгизида таянч нуқталарига эга бўлишни ва бу билан Англияни Ҳиндистондн ажратиб қўйишни истарди. У Франциянинг ашаддий душмани-Англияга зарба бериш Шарқни эгалламоқчи эмасди, аксинча, у Шарққа чиқиш учун Англия билан жанг қилиш воситасини изларди. Энди Европа унга торлик қила бошлади. У сафдошларидан бирига шундай дейди:
“Фақат Шарқдагина ҳақиқатдан ҳам буюк империялар мавжуд бўлган ва буюк тўнтаришлар юз берган-у ерда 600 миллион киши яшайди! Европа-шунчаки юмронқозиқ уяси”.
Бонапартнинг бўйи ўзи қабул қилаётган барча кишиларникидан пастроқ эди: шундай бўлса ҳам унинг баландроқ кўриниш учун бўйини чўзганини ҳеч ким кўрмаган. Аксинча, у билан гаплашаётган ҳар бир киши сал олдинга эгиларди ва ана шу озгина эгилишнинг ўзи билан у олдиндан илтимос қилувчи ҳолатига тушиб қоларди. “Агарда бу одамга,-дея ёзганди ўша кунларда ташрифчилардан бири,-жанг майдонида мардларча жон қурбон қилиш бахти насиб бўлмаса, унда орадан тўрт йил ўтганидан сўнг ё қувғинда қалтираб туради, ёки тахтга ўтиради”. Буни ёзгани фақат уч йилга адашди.
Плутархнинг шогирди бўлган, аслида кимлар ўз вақтида машҳур бўлган кишиларнинг номларини авлодларга етказишини билан Бонапарт қасрга шоирлар ва тарихчиларни, олимлар ва рассомларни таклиф қиларди. Ҳали бир йил бурун, Миланга кирганидан кейин у йирик астромлардан бирига шундай деб ёзганди: “Озод мамлакатда инсон интеллектини юксалтирувчи фанни, оламни безаб турувчи ва аждодларнинг буюк ишларини авлодлар хотирасида сақловчи санъатни алоҳида ҳимоя қилиш лозим. Барча буюк одамлар, фан оламида машҳур бўлган барча кишилар, қайси юртда яшашларидан қатъий назар-французлардир. Ким Францияга боришни хоҳласа, у ерда иззат-икром билан қабул қилинади, чунки француз халқи бой ўлкаларга эмас, буюк математикка, рассомга ёки бошқа бирон-бир бошқа талантли кишига эга бўлишни хоҳлайди!”.
У Миланга кирганидан роса икки йил кейин 400 та елканли кема Тулонда лангарларини кўтариб, очиқ денгизга чиқди. Бу флотнинг саҳнида фақат 2000 та тўпгина эмас, бутун бир университет ҳам сузиб кетаётган эди. Астраномлар, геометрлар, минерологлар, химиклар, антикварлар, йўл қурувчилар, йўл ва кўприк қурувчилари, шарқшунослар, иқтисодчилар, рассомлар ва шоирлар: 175 олим кишилар ўзлари билан аппаратлар ва китоблар солинган юзлаб қутиларни ҳам олиб кетаётган эдилар. Бошлиқ. Миср деб аталмиш бу эртаксимон мамлакатда, Францияга мустамлака, ўзига эса-африкача шон-шараф тақдим қилмоқ учун барча нарсаларни ўрганиб чиқишларини истайди.
... Саҳро қулларни устидан Бонапарт от устида сфинксларга яқинлашади. У уйлайди:
Бу ерда Александр турган. Бу ерда Цезарь турган. Бу тош ҳайкаллар яратилишидан уларни икки минг йил ажратиб турган бўлса, мени ҳам улардан шунча вақт ажратиб турибди. Нил атрофида Қуёшга сажда қилувчи чексиз империялар жойлашган. Миллионлаб одамлар бир кишига бўйсунган.

- - -

Ўчирилган чироқлари билан тунда қачонлардир Венециядан тортиб олинган иккита кичик фрегат сузиб боради. Улар ёритилган ва шунинг учун ҳам кўриниб турган инглиз кемаларининг нақ тумшуқлари олдидан сузиб борардилар.
Бу сузиш 15 ой аввалги биринчи сузишга бутунлай ўхшамайди. 400 кема бор эди, энди фақат иккита. Қўшиннинг ярми йўқотилди. Тўғри, эртаксимон мамлакат ҳали ҳам французлар қўида, лекин қанча вақтга? Англия устидан ғалаба қозониш орзулари қайга йўқолди? Дуврга қўшин тушириш режаси нима бўлди. У ҳам Ҳиндистон ҳақидаги орзулар қатори йўқ бўлдими? Балким Мисрдан яширинча кетмаслик керакмиди?

- - -

Ўз динини қайсидир маънода Оллоҳнинг дини билан яқинлаштириш учун у турли фирибгарликлардан фойдаланди. Энг аввало у Рим Папасини ва Мальта ордени рицарларини енгганлигини, унинг учун Қуръон-Библия каби худонинг сўзлари эканлигини билдиради.
У кўпинча ўз фикрларининг асоси сифатида Қуръонга мурожаат қилади-бекорга бу муқаддас китоб унинг кутубхонасининг “Сиёсат” бўлимида сақланмайди.
Бонапарт 1799 йили Яффани, Акрни ва Абукорни эгаллади, ўша йилнинг ўзида у Францияга қайтиб келди. Худди шу йилнинг ўзида-9 ноябрь куни 18 брюмерда давлат тўнтариши рўй берди ва Бонапарт Биринчи Консул бўлди.

- - -
Тўнтариш юз берган кечаси у қонунлар Кодексини тайёрлаш учун иккита комиссия тузди: бу унинг диктатурасининг биринчи иши эди. Ўша пайтдаги пала партишлик қонунлар йўқлигидан келиб чиққанди. Инқилобгача Францияда ягона қонунлар мажмуаси умуман мавжуд эмас эди. Биринчи ёздаёқ учта машҳур юристга Бонапарт бу ишни топширди ва тўрт ойдан сўнг кейинчалик Наполеон кодекси деб ном олган Фуқаролик Кодексининг лойиҳаси яратилди.


Францияда ва Наполеон эгаллаб олган барча юртларда бир асрдан ортиқроқ қўлланилган бу Кодекснинг асосий моддалари Европадаги барча фуқаролик қонунчилигида ҳозир ҳам асосий ўринда туради. Бу кодексда дворянлик ворислиги ҳақида умуман гап йўқ, барча болалар туғилишидан тенгдирлар, яҳудийларнинг ҳуқуқлари христианларники билан тенглаштирилган, ҳамма ажралиш ҳуқуқни берувчи фуқаролик никоҳига кириши мумкин.
Энди Бонапарт генерал сифатида эмас, император сифатида ҳам эмас, Биринчи Консул сифатида инқилобни ғалабага олиб бормоқда. Швецариядан ташқари барча давлатларни фақат қироллар ва князлар бошқарадиган Марказий Европадаги чегарадош мамлакатлардаги эски ҳукмдорларнинг янги ғоялари билан келишган ҳолда яшашларига эришди ва қўшни бўлган Голландия ва шимолий Италияни ҳеч қандай эътирозларсиз консуллик конституциясини қабул қилишга мажбур этди. Австрия ҳам, Англия ҳам энди унга бир қўл ҳаракати билан Пьемонтни, Генуяни, Луккани ва Эльба оролини эгаллаб олишига ҳалақит бера олмайди.
Бонапартга Тюильри паркларига ишчи кийимида киришни таъқиқловчи қарор лойиҳасини тавсия қилганларида у қарорни чизиб ташлади ва барчанинг киришига руҳсат берди.
У қимор ўйинини таъқиқлади, чунки улар оилаларни хонавайрон қилади. Бонапарт лицейлар, техник билим юртларини кўплаб ишга туширади, уларда эса 6000 пулсиз ўринлар ташкил қилади, бу ўринларнинг учдан бир қисми хизмат кўрсатган кишиларнинг фарзандларига берилади. Орадан уч йил ўтганидан кейин Францияда 4500 халқ мактаблари, 750 та реаль билим юртлари1, 45 та лицейлар ишлаб турарди. У “ўнта энг яхши рассом, ўнта энг яхши ҳайкалтарош, композитор, мусиқачи, меъморлар рўйхатлари тузилишини, шунингдек, бу рўйхатга қобилиятлари ҳомийликка лойиқ бўлган бошқа санъат арбобларининг ҳам қўшилишини” талаб қилади.
Бонапарт халқнинг аҳволини яхшилайди ва шу йўл билан барча касбдаги кишиларни тинчлантиришга уринади. Бироқ французча шуҳратпарастликни нима қилса бўлади: на уруш бор, на қироллик саройи. Ва у Фахрий легион2 орденини ўйлаб топади.
Фахрий легионерлар-офицерлар клуби эмас, аввалига унга ватан олдида барча аниқ хизмат кўрсатганларни қабул қилардилар.
Консул Операга кетаётганди, унинг ортидан бошқа каретада Жозефина билан қизи борарди, тор бир муюлишда уларнинг йўлини отсиз бир арава тўсади. Уни четга олиб қўядилар ва яна йўлларида давом этадилар: энди ўтиб бўлай деганларида бирдан ўша арава портлайди. 20 га яқин киши, асосан тасодифий йўловчилар ҳалок бўлади, лекин биринчи каретадаги Консул ҳам, иккинчи каретадаги унинг яқинлари ҳам соғ-омон қоладилар.
Залда мусиқа янграйди, у эса бўлиб ўтган воқеани эслайди. Бу “болалар” кимлар эканлигининг унга унча фарқи ҳам йўқ-ўнгларми ёки сўлларми, барибир. Унга ўлим истовчи душманлари етарли эканлигини ўзи яхши биларди. Гап ҳозир ўнглар кераклироқми ёки сўллар эканлигида. У мақсадига етмаган фитнанинг оқибатларини енгиллаштирмасликларига қарор қилади:у қулай вазиятдан фойдаланиб қолади ва дарҳол ҳокимият ҳақидаги масалани узил-кесил ҳал қилади.
Айнан ана шу кунлари ички ишлар министири сезмай қолган ва мазмунида ворислик монархияси талаб қилинган “Цезарь, Кромвель ва Бонапарт” деб номланган муаллифсиз бир китобча унинг асабларини таранглаштириди. Танага ва руҳга бўлган бу икки суиқасд мамлакатдаги эркинликка анча зарар етказди. Трибунатнинг ва ҳар иккала палатанинг бешдан бир қисми истеъфога чиқарилади, 73 та газетадан 61 таси ёпилади, ҳар бир китобча, ҳар бир спектакль цензурадан ўтади.

- - -

1804 йилнинг бошларида Консулнинг қабулига Сенатнинг комитетларидан бири қизиқарли таклиф билан келади: Олий давлат судини ва шу билан бир пайтда монархияни жорий қилиш. Бундан ҳам оддийроқ ва мантиқлироқ бўлиши мумкинми? Қўрқувлардан ва давлат бошлиғи ҳаётини хавфсизроқ қилиш учун Олий давлат суди ва меросхўр керак.
Наполеоннинг ҳаётидаги барча муҳим қарорлар сингари императорлик ҳокимияти ҳақидаги қарор ҳам вазиятлар таъсири остида пайдо бўлди. Унда ҳеч қачон ҳаракатга айланиши мумкин бўлган аниқ ҳаётий режа бўлмаган.
У хавфни сезаяпдими ёки ҳеч нарсани кўрмаяпдими? Ундан ҳимоя борми? “Тахт нима ўзи? Бир парча бахмал билан қопланган ёғоч бўлаги!”-император бўлганидан сўнг кўп марта такрорларди у.
Референдум ўтказилди ва Бонапарт унинг натижаларига кўра 1804 йил 18 май кунидан Франция императори бўлди. Шу йили 2 декабрда эса унинг тахтга ўтириш ва тож кийиш маросими бўлди.
Наполеон I-Франция императори!

- - -



Наполеон тахтга ўтиришиан бир йил олдин яна Англия билан уруш бошланди. Наполеон тугамаса бу уруш ҳам тугамайди. Бу ҳарбий операция эмас, давомли уруш ҳолати эди ва айнан шунинг учун қўмондон бу урушда енгиб ҳам чиқа олмайди, уни якунлай олмайди ҳам. Англиянинг Франциядан иккита устунлик томони бор: у оролда жойлашган ва ҳамма билан тинч-тотувликда.
Мамлакатнинг шимолида баҳордан буён Англияга ташланишга ҳозиру-нозир қўшин турарди. Кузда, Австриянинг янги ҳужум бошлаши аниқ кўриниб қолганидан сўнг у бутун қўшинини шарққа томон буради-қарор 2 кунда қабул қилинади ва 2 ҳафтада амалга оширилади. Душман ҳаракат бошланганидан хабар топганича қўшин Рейннинг ўнг тарафига ўтиб олди. Йўлга чиқар экан Наполеон Австрияга қарши операциянинг тўлиқ режасини котибасига ёздирди: “тартиб ва интизом, қўшин бўлинмаларининг учрашув жойи, душманнинг ҳужумлари, найранглари ва хатолари”. Бунинг барчасини у икки ой олдин ва 200 мил узоқликда белгилаб қўйган эди.
Ҳужум қилиш учун Австрияда сабаблар етарли эди. Италиянинг янги қироли ҳассасида Венеция шери тасвирланган: бу ҳолат, шунингдек, Генуянинг тортиб олинганлиги Габсбург учун даҳшатли огоҳлантириш бўлди-улар учинчи марта Альп тоғлари орқали армияни жўнатмадилар. Энди муаммонинг ечимини Германиянинг ўз ҳудудидан излаш керак эди. Англия пулни аямасди, Россия ҳам уларнинг иттифоқчиси бўлганди. Кўринишдан, янги Рус подшоси Европанинг Россияга қарши эски душманона фикрларини ўзгартиришга қарор қилганди ва ўз қиличини ғарб мамлакатларининг зулмкорига қарши қаратганди. Энди уларнинг барчасига ҳарбий ҳаракатлар олиб боришнинг наполеонча тактикаси маълум эди: бу сафар уни ўзининг қуроли билан жазолашарди.
Бироқ ҳарбий гений шунинг учун ҳам генийки, у доимо бирор янгилик топа олади. Наполеон тезкор юриш билан австрияликларнинг қўшинларини, улар атроф билан танишиб улгурмаслариданоқ, айланиб ўтди, Ульмеда эса уни темир халқадек қуршаб олди ва бутун бир армияни ягона ўқ отмасдан таслим қилди. “Мен ўз мақсадимга эришдим: Австрия армияси тезкор ҳаракатларнинг оддий кўлами натижасида тор-мор қилинди. Энди мен юзимни русларга қаратаман. Уларнинг куни битди”.
Ҳақиқатдан ҳам у тез орада ҳар иккила армияни тўлиқ тор-мор қилди ва шу пайтгача ҳеч кимга маълум бўлмаган Аустерлиц текислигини бутун дунёга машҳур қилди. Наполеон бу билан Пресбург шартномасига эришади. Унга кўра Германия империяси парчаланади, Австрия Германия ва Италиядан ажралиб чиқади.
Энди у ҳақиқатдан ҳам ўз режасини амалга ошира бошлайди. Бу режага кўра Европани битта император бошқариши, қироллар эса унинг вассаллари бўлиши керак эди. Ўз йўл бошчисини улкан тантаналар билан кутиб олган Париж қитъанинг пойтахти бўлади.
Парижда ўтган бир неча ой ичида у қуйидаги қиролликларни яратди: укаси Жозеф Неопал қироли бўлди, Бавария ва Вюртемберг курфюрст1лари қиролларга айландилар, Буден курфюрсти буюк герцогга айланди. Бавария қиролининг қизларидан бири укаси Эпсенга тегди, Баденнинг ворис шаҳзодаси Наполеоннинг синглиси Жозефинанинг жиянига уйланди, Вюртемберг қиролининг қизларидан бири императорнинг кичик укаси учун белгилаб қўйилади, Жанубий ва Ғарбий Германиянинг ўн олтита давлати император вассалларининг Рейн иттифоқига бирлашадилар. Улар Бонапартга ўлпон тўлаб турарди ва керак бўлганда қўшин йиғиб берардилар, ўнтача кичик князликлар тугатилади.
Айни пайтда қуйидагилар аниқ эълон қилинди: “Голландияда ижроия ҳокимияти йўқ. У бундай ҳокимиятни тузиши керак. Мен Людовикни Голландияга бераман. Биз шартнома тузамиз... Мен қатъий ва узил-кесил шундай қарорга келдим, ёки голландияни шунчаки Францияга қўшиб оламан...”.

- - -

Кутилмаганда чопарлар Испанияда қўзғалонлар бўлаётганлиги ҳақида хабар олиб келадилар. Гувоҳларнинг айтишларича Наполеон оқариб кетган. У яна бир карра ишонч ҳосил қиладики, ким Англияни енгмоқчи бўлса, у Россия билан дўстлашмоғи лозим. Бироқ енгмоқ ва Россияни ўз томонига ағдариб олиш учун унинг ўзининг ичида суянчиққа эга бўлиш керак. Фақат исёнкор Польшагина бундайин суянчиқ бўлиши мумкин.
Наполеон ҳали бу ҳақда аниқ бир қарорга келмасидан чопарлар унга арзимасдек кўринган яна бир хабарни олиб келдилар: ўтган қишда Королина уни таништирган ва у кетишидан олдин ҳомиладор бўлган гўзал фарзанд турибди. Ниҳоят! Демак, унинг эркаклик кучи тугамаганлиги ўз исботини топибди. Унга Самолар буюк ҳадя берибди: ўғил туғилибди! Ва яқинларидан бирига мурожаат қилар экан, император болаларча қувонч билан: “Дюрок, менинг ўғлим бор!”-дея хитоб қилади.

- - -

Тильзит шаҳрининг рўпарасида, Мемель дарёсининг ўртасида катта сал турибди. Салдаги ходалар ва устунлар гилам билан безатилган, салнинг ўртасида июнь қуёши остида чиройли чодир ўрнатилган ва унинг устида Франция ва Россия байроқлари порлайди. Дарёнинг ҳар иккала қирғоқларида Ғарб ва Шарқнинг гвардиячилари тўда-тўда бўлиб турардилар. Ҳали 10 кун аввал бир-бирларига ўт очишган гвардиячилар “Ура!” дея қичқирадилар ва қувонч билан императори Наполеон ва Рус подшоси Александр яраш битими туздилар.
Тез орада шартнома ҳам тузилди. “Эльба билан Мемель дарёлари ўртасидаги барча ерлар,-дейилади яширин ҳужжатда,-икки буюк давлатни ажратиб турадиган ўзига хос тўсиқ бўлиши керак”. Бу шартнома бўйича подшо Пруссиядан, император Польшадан воз кечади. Император Форс қўлтиғидаги Катар оролини ва Ионик оролларини қўлга киритиш учун Кобургни, Макленбургни ва Олденьбургни беради. Бу келишув 1807 йилнинг 9 июль кунида тузилди.
1809 йилнинг бошларида унинг калласига Рим уни ҳурмат қилмаганлиги ҳақида фикр келиб қолди: “Ўтган йили бошқа давлат бошлиқларига юборилган муқаддас шамлардан бизга юбормасликка Римнинг журъати етди. Римга ёзиб юборингларки, бизга ҳам, бизнинг қардошларимиз бўлган учта қиролга ҳам уларнинг шамлари керак эмас. Ундан шам олишни истамайман ва менинг яқинларим бўлган барча шаҳзодалар ҳам шамлардан воз кечишлари лозим”.
Испаниянинг батқоқли йўлларида, жанглар қизиб турган паллада Наполеон ана шундай. Энди эса у Муқаддас Отани князлик ҳуқуқидан маҳрум қилади, унинг мулкларини чеклаб қўяди.
Унинг яқинларидан баъзи бирлари қўрқадилар: у Худога қарши чиқмаяпдимикик? Ким динни хурофот даражасига етказса, ўз сезгиларининг тўғрилигига тезда ишонч ҳосил қилади: орадан беш кун ўтганидан кейин, Муқаддас Учлик кунида Наполеон ҳаётида биринчи марта мағлубиятга учради.
“Енгилдимми? Демак, мени енгиш мумкин!-деб ўйлайди у, бир нуқтага тикилиб.-Йўқ, ҳаммасига мен ўзим сабабчиман. Душманнинг кўз ўнгида кўприкдан ўтиш ярамайдиган иш. Париж нима дейди? Бу ҳақда қандай қилиб хабар берамиз?”.
Шунда Римдан ҳайратли бир хабар келди: Папа Наполеонни черковдан айиради. Император фақат кулиб қўйди халос.

- - -

Октябрда Наполеон Шенбруннда қўшинларнинг катта парадини қабул қилади. Кутилмаганда унинг ёнига бир ўсмир яқинлашмоқчи бўлади, унинг ҳаракатлари шубҳа уйғотади ва уни қўлга оладилар: унинг ёнидан каттакон ошхона пичоғи ва ёш қизнинг портретини топадилар? У бошқаларнинг саволларига жавоб беришдан бош тортади: фақат императорнинг ўзигагина жавоб беришини айтади. Тезда ўн саккиз ёшлардаги жиддий, сариқ сочли йигитча император олдида эркин, қўрқмасдан ва хотиржам турарди. Унинг исми-шарифи Фридрих Штапс бўлиб, протестант руҳонийсининг ўғли экан. Император саволни француз тилида беради. Рапп таржима қилади.
-Ҳа, мен сизни ўлдирмоқчи эдим.
-Нима учун?
-Чунки сиз менинг мамлакатимга зарар етказаяпсиз.
-Шахсан сизгами?
-Барча немислар қатори менга ҳам!
Император ҳаяжонланади, лекин ўзини қўлга олади, ҳаммасини қайтадан бошлайди, унинг бундай жасур ва очиқ нигоҳли ўсмирни сира ҳам йўқ қилгиси келмаётганди. Наполеоннинг қалбида нималар бўлаётганди? Бу ўсмир-бирон бир партиянинг аъзоси эмас, тил бириктирганлардан эмас, ундайларни у принция учун йўқ қиларди.
-Сиз ҳаммасини ошириб гапираяпсиз ва фақат ўз оилангизга мусибат келтираяпсиз. Мендан кечирим сўранг ва пушаймон эканлигингизни айтинг: шунда мен ҳаётингизни сақлаб қоламан.
Наполеон ҳеч қачон, ҳеч кимга, айниқса қотилга шундай гапирмаганди. Аммо йигит тош қотган юз билан турарди.
-Менга шафқатингиз керак эмас! Мен ҳеч нарсадан пушаймон эмасман, фақат мақсадимга эришмагаимдан афсусдаман.
Энди император қизиша бошлади:
-Жин урсин! Жиноят сизга арзимас нарсадек экан-да?
-Сизни ўлдириш-жиноят эмас, шарафли хизмат!-дейди йигитча ҳурмат, ҳатто эҳтиром билан.
-Ҳм... Бу кимнинг портрети?
-Мен севган қизнинг.
-У сизнинг бу қилмишингизни маъқуллайдими?
-У бу ишни амалга ошира олмаганимга афсусланади, чунки сизни худди мендек ёмон кўради.
“Ажойиб бола,-ўйлайди император портретга тикилиб,-Аслида бу йигитча менга нима ёмонлик қила оларди? Йўқ мен уни қутқариб қоламан, кечираман, майли мени ёмон кўраверсин, менга нима”. У портретни қўлида ушлаб туриб, йигитчанинг юзларига тикилади.
-Агар мен сизни авф этсам, бу қизни қувонтирадими?
Ўсмирнинг кўм-кўк кўзлари кенгаяди ва у қатъий баён қилади:
-Мен барибир ҳам сизни ўлдираман!
Ўша тонгдаёқ йигитчани отиб ташладилар.

- - -



Наполеон Шенбрунндан қайтиб келиши биланоқ Жозефинага унга ўғил кераклигини, ўғил бўлганда ҳам қироллар наслидан бўлган ўғил кераклигини айтди.
Ўша куни кечқурун у Жозефина билан ажрашишади ва орадан кўп ўтмасдан Австрия императорининг қизи Мария ЛУизага уйланади. Тез орада улар ўғилли бўладилар...
1812 йилнинг бошларида Наполеон Бонапарт энди ҳеч ким, айниқса, у ишонадиган ва суянадиган деҳқонлар унга ишонмай қўйганларини ҳис қилади. У мамлакат ичкарисида тобора кучайиб бораётган норозиликни сезиб турар ва бунинг оқибати яхшилик билан тугамаслигини англарди. Аммо император тўлалигича ўз қудратининг асирига айланган, олдинда фақат ўз ҳаётининг асосий мақсадинигина кўрарди. Капуадан Тильзитгача бутун Европа унга аскар етказиб бериб турган бўлса ҳам, унинг ҳукмронлиги Финистеррдан Буковинагача тарқалган бўлса ҳам, у ўзининг навбатдаги режаси-Россияга юриш қилишнинг оқибати яхши бўлмаслигини ҳис қиларди. Аммо юргизилган машина энди ўз-ўзидан олға интилар, энди уни ҳеч ким тўхтата олмасди.
Энди эса Кинигсберг билан Ломбергнинг ўртасида ярим миллионли армия тўпланган ва унинг бош қўмондони “Иккинчи Польша уруши” бошланганлигини эълон қилади, чунки у рус подшосидан фақат Польшани-тўғри, бироз кенгайтирилган ҳажмда, яъни Смоленсккача тортиб олмоқчи эди. “У ерда ёки Минскда,-дейди Наполеон махфий суҳбатда,-юриш тугалланади, мен қишни Вильнада ўтказаман, Литвадаги ишларни тартиблаштираман ва армияни Россия ҳисобидан боқаман. Агар қишда тинчликка эришилмаса, келгуси йили мен Россиянинг марказигача бораман ва токи подшо бўшашмаганича ўша ерда қоламан”. Бу режага юришнинг барча босқичлари киритилган. Россия ҳисобиданми? Россия нима бера олади ўзи? У ўз армиясини бегона мамлакатда таъминланиши ҳақида бирор хабарга эгами?
Гумбинненда Наполон Пруссия министрларидан биридан сўрайди:
-Ахир у ёқларда етарлича тегирмон бордир?
-Йўқ, Жаноби Олийлари. У ёқда тегирмон жуда кам.
Императорни фақат тегирмонлар йўқлигигина эмас, бу хабарнинг кутилмаганлиги ҳам қўрқитиб юборди. У бу юришга бутун йил бўйи тайёргарлик кўрди: еттита давлатдан қўшинлар йиғилди, резерв корпуслар, қурол ва ўқ-дори заҳира омборлари, 1400 та тўп, янги қамал қурилмалари, Болтиқ денгизи қирғоқларида заҳира омборлари сифатида қурилган саккизта қалъа, юзлаб кемалар, минглаб аравалар ун ва гуруч ташишга тайёр турарди. Энди кутилмаганда маълум бўлдики, бу мамлакатда тегирмон йўқ экан. Олдинда яна қандай кутилмаган хабарлар кутиб турган экан? 150000 от учун емиш олиб юришнинг иложи йўқ, шу туфайли ўт-ўлан кўкаргунча-июнгача кутиб туришга тўғри келади.мемель дарёсига етганларидан сўнг у рус чегара устунини кўриб шунчалар ҳаяжонланиб кетдики, нариги қирғоққа бир ўзи биринчи бўлиб ўтди. Унинг ишораси билан учта армия шошилмасдан Польша ичкарисигача кириб борарди. Асосий кучлар-Наполеон қўмондонлиги остида, иккинчи армия-Эжен бошчилигида, учинчиси-Жером раҳномалигида. Бу сафар ғалабага умид қилиш мумкин: душманнинг 300000 аскари бор, халос.
Барклай де Толли ва Багратион қўмондонлигидаги икки рус армияси Литвада турар ва бу икки армияда бор-йўғи 170000 қўшин бор эди.
Бу орада йироқ-йироқлардан императорга ёқимли хабарлар келди: ниҳоят Америка Англияга қарши уруш эълон қилди ва денгизда бир нечта ғалаба қозонишга ҳам улгурди, Лондонда тинчликни талаб қилувчи оппозиция кучаймоқда. Испанияда ҳам ишлар яхши кетмоқда. Демак, Олға! Тезроқ жангга!
Аммо душман қани ўзи? Император фақат битта сипоҳ ҳамроҳлигида дарёдан ўтиш учун энг қулай жойни излаётган Ковнода ва нариги қирғоқда душманнинг изи ҳам кўринмайди. Бу орада юк ортган аравалар ботқоқликда тўхтаб қолганлиги, унинг дарёдан сузиб ўтаётган қисми эса саёзликда ўтириб қолганлиги ҳақида хабар келди. 10000 та от нобуд бўлди.
Ҳар иккала рус армияси энди бирлашган ҳолда, режали равишда душман қўшини билан тўқнашишдан қочишар эди, ҳолдан тойган рақибнинг ҳужумлари эса шаҳар деворларига урилар эди. Ниҳоят рус қўшинлари Смоленскни ташлаб кетди, аммо шаҳарни олов қамраб олган ва ғолибларга фақат вайроналаргина қолганди. Бу ерда очликдан азобланаётган қўшинга ҳеч нарса қолдирилмаганди.
Император ўз қўшинларига ҳаракат қилишни буюради. Рапп: “Қаёққа-олдингами ёки орқага?”-деб сўраганида у шундай жавоб беради: “Шаробки қалоҳга қуйиладими, уни ичмоқ лозим. Мен Москвани олишни истайман... Менинг император бўлганлигим етар. Энди яна генерал бўламан”.
Ниҳоят, Барклайнинг ўрнини эгаллаган Кутузов француз армиясини муқаддас Бородино майдонида кутиб олиши лозим. Энди армиялар сон жиҳатидан тенг эди. Жанг арафаси кечаси Наполеон Европанинг нариги чеккасидан ёқимсиз хабар олади: Испанияда, Саламинка яқинида Веллингтон қўмондонлигидаги инглиз қўшинлари Мармон бошчилигидаги француз қўшинларини тор-мор қилган. Европанинг шарқий чеккасида эса у бир неча соатдан кейин русларни енгиши керак.
Ўша кунги Бородино майдонидаги аёвсиз жангда истеҳкомлар кўп марталаб қўлдан қўлга ўтди. Гвардиячилар авваллари бўлгани каби жангнинг энг қизғин жойларига ташланишни истайдилар, улар сабрсизликдан қичқирадилар. Генераллар буйруқ берилишини сўрайдилар, энг яқин кишилари талаб қиладилар. Император эса жим. Ўша куни Наполеон биринчи марта ўз жойини тарк этмади. Йўталдан буғилган, ҳарорат баландлиги ва оёқ шишишидан азоб чеккан ҳолда у от устида ўтирар ва гвардиячиларни жангга ташлашга ҳеч ҳам қарор қила олмасди: “эртага яна бир жанг бўлсачи? Мен ким билан қоламан?”
Тунда руслар чекиндилар, келгуси куни жанг майдонида 70000 ўлик ва ярим ўлик жангчиларни топдилар. Бу аввалги барча жанглардагидан кўпроқ эди. Лекин энди Москвага йўл очиқ. 500000 аскар юриш бошлаганди, бугун эса Наполеоннинг ортидан фақат 100000 аскар борарди. Улар жимжит, кимсасиз Москвага кириб бордилар.

- - -

Наполеон Москвани эгаллашдан ҳеч қандай наф кўрмади. Ёнғинлардан, очликдан, душманнинг тинимсиз ҳужумларидан толиққан француз қўшинларининг фақат ярми-50000 киши Смоленскка қайтиб кела олди. Агар Мисрда чидаб бўлмас иссиқлик юзлаб асркарларни ҳолдан тойдирган бўлса, рус совуғи минглаб жангчиларни сафдан чиқарди. Қордан ва музликдан отлар юра олмайди, йиқилади, тўплар қолиб кетади, ўқ-дори ортилган араваларни портлатишга тўғри келади, йўл чеккасида музлаб қолган аскарларнинг жасадлари ётарди. Совуқдан ва очликдан қутилиш учун қўшин олдинга, ғарбга интилади. Минглаб аскарлар қуролларини юборган.

- - -



Ўз қўшинининг омон қолган қисми билан Парижга қайтиб келган Наполеон тезда-саноқли ҳафталарда янги қўшин тузишга қарор қилади. Бироқ энди 300000 ўрнига фақат 180000 аскар йиғилади. Бу аскар билан у Швеция ва Пруссия, шунингдек, унга бўйсунишдан бош тортаётган Австрия, ҳамда улар билан иттифоқ шартномаси тузишга уринаётган Англияга қарши курашмоқчи эди.
Европанинг барча бурчакларида ҳамма шоша-пиша қуролланарди, ҳамма уруш бўлишини тушунарди. Англия, Швеция ва Пруссиябилан шартнома тузади, подшо Пруссияни эгаллаш учун Шарқий Пруссиядан воз кечади, Пруссия барча немисларни қўзғалон қилишга чақиради, австрия руслар билан битим тузади ва Саксония ҳамда Бавария билан илиқ муносабатлар ўрнатади.
1813 йилнинг апрелида Люцен ва Бауцен яқинидаги жангларда император Наполеон яна ғалаба қилди. Август ойида Дрезден остонасидаги катта муваффақият билан император олға ташланмоқда эди, аммо юришнинг учинчи кунида қорнида қаттиқ санчиқ туради. У ўзини заҳарландим деб ўйлади. Наполеон олға юриш ўрнига чекинди ва бунинг оқибатида бир корпусини йўқотди. Айни пайтда кацбах дарёси соҳилларида унинг иккинчи армияси ҳам тор-мор этилди.
16 октябрь куни халқлараро жанглар бошланди. Иттифоқчиларнинг 300000 кишилик қўшинига қарши императорнинг 180000 аскари бор. Табиийки бу жангда ҳам ғалаба у томонда бўлмади. У чекинди. Рақиблар унинг қўшинини уч гуруҳга бўлиб юборди. Бир неча кундан сўнг Наполеон тор-мор қилинди.
Келгуси куни Телейран Сенатни тўплайди ва бу қонун чиқарувчи орган қарор қилади: император кетиши керак. Мана Наполеоннинг энг биринчи жанговор сафдоши маршал Мармон ва императорнинг энг биринчи министри Талейранлар душман томон қўмондони Шварценбергга ёзадилар: “Сенатнинг қарорига кўра армия ва халқ Наполеонга берган қасамёдидан озод қилинди. Биз фуқаролар урушига йўл қўймаслик учун халқ билан армия яқинлашишига кўмаклашиш учун тайёрмиз”.
Наполеон ўз истеъфосига имзо чекади:
“Иттифоқчи давлатлар Наполеон европада тинчлик ўрнатилишига ягона тўсиқ, деб ҳисоблаганликлари учун қасамёдига содиқ бўлган император Наполеон ўзи ва ўз авлодлари учун Франция ва Италия тахтларидан воз кечади ҳамда Франция манфаатлари учун ҳамма нарсадан, шу жумладан ҳаётидан ҳам воз кечишга тайёр эканлигини билдиради”.
Бу орада янги ҳукумат императорнинг зебу-зийнатларини эгаллаб олиш учун ишончли вакилларини юборади. Шахсан императорга тегишли бўлган барча олтинлар ва умумий қиймати 150 миллион ливр бўлган барча қимматбаҳо нарсалар, барча кумушлар, олтин тамакидондан тортиб қўл рўмолчаларигача бўлган барча шахсий нарсалар мусодара қилинди, яъни ўғирланди. Бу ҳақдаги буйруққа бошқалар билан бирга Талейран ҳам имзо чекканди. Ҳали кечагина Европанинг энг бой кишиси бўлган императорда у ўзи билан Эльбага олиб кетган уч миллион ливр қолади, халос.
Кечагина бир-бирига қарши фитна уюштириб юрганлар энди яна бир-бирининг қучоғида. Барчаси императорга қарши қандай чора кўриш ҳақида бош қотирадилар. Барон фон Штайннинг калласига биринчи бўлиб уни қонундан ташқари, деб эълон қилиш ҳақидаги фикр келиб қолди, беш йиллар аввал император унинг ўзини қонундан ташқари, деб эълон қилган эди.
Наполеон ўзининг кам сонли қўшини билан яна Парижни эгаллайди. У энди урушлардан воз кечади, Европа мамлакатларига даъво қилмаслигини билдиради, у фақат Францияни истайди. Уни енгган монархлар яна янги иттифоққа бирлашдилар ва бу маҳмодонани яна бир карра қонундан ташқари, дея эълон қилдилар.
- - -

Энди ишонтириш ва илжайиш кераклигини Наполеон яхши билади. Ким сотқинлик қилмаган бўлса ва ўз ихтиёрига кўра император билан сургунга кетган бўлса, ўзларининг аввалги лавозимларини эгалладилар. Ўзи ҳукмрон бўлмаган даврда унга хиёнат қилганларга ҳам император жазо бермади, уларни лавозимларидан маҳрум қилди, халос.


Бош руҳоний сифатида император Бенжамен Констанни, Парижга кириб келмасидан бир неча кун аввал уни ўзининг заҳарханда памфлетларида масхара қилган, Аттила ва Чингизхонга тенглаштирган де Стаь хонимнинг дўстини, ўзининг энг ашаддий душманларидан бирини, кекса демократни тайинлайди. Энди бу демократлар унга керак.
Жангдан олдин эса Наполеоннинг режалари шундай: тўртала душманга бирлашиш имконини бермаслик, ҳозирча тайёр бўлиб турган иккитасини бир-биридан ажратиб ташлаш, уларни турли томонларга бўлиб ташлаш. Бир замонлар ҳали ҳеч кимга маълум бўлмаган генерал Бонапарт ҳам шундай иш тутган: Миллезимо остоналарида австрияликларни пьемонтликлардан ажратиб қўйган эди. Охирги жанг биринчисини такрорламоқда. Тақдир.
Бу куни ҳам Наполеон ярим кучи билан Линьи остоналарида ғалаба қозонади. Аммо келгуси куни Ватерлоода у узил-кесил мағлубиятга учрайди.

- - -

Министрлар кабинети ва депутатлар корпуси унинг тахтдан воз кечишини талаб қилди. Наполеон тахтдан воз кечади.
Мана император яна йўлга чиқишга, Парижни тарк этишга мажбур. Охирги дақиқаларда у хотиржам, тинчгина онаси билан ёлғиз суҳбатлашади.
Кейин Наполеон яқинларидан бирига унинг қуйидаги сўзларини ёзишни буюради:
“Қирол Жаноби Олийлари! Мен ўзимнинг сиёсий фаолиятимни якунладим ва Фемисток сингари британ халқининг мамлакатида бошпана топишга умид қиламан. Мен ўзимни Сизнинг қонунларингиз ҳимоясига топшираман ва Сиз Қирол Жаноби Олийларидан, рақибларимнинг энг қудратлиси, барқарори ва олийжаноби сифатида мени ҳимоя қилишингизни сўрайман. Наполеон”. Саккиз қатор, ҳурмат-иззатли мурожаат, манманлик ёки паст кетишдан асар ҳам йўқ. Келгуси куни бу хатни Англиянинг “Беллерафонт” кемаси капитанига топширдилар ва Наполеон, ўз мундирини кийиб, бу кеманинг бортига кўтарилди.
Кема Плимутда лангар ташлади ва Наполеон уч кун инглизларнинг қарорини кутди. Тўртинчи куни императорнинг каютасига инглиз офицерлари кириб келди ва шаҳзода-регентнинг эмас, Англия ҳукумати қарори ёзилган қоғозни берди. Унда қуйидагилар ёзилган эди:
“Генерал Бонапартга яна тинчликни бузиши учун восита ва имкониятлар бермаслик мақсадида унинг шахсий эркинлигини чеклаш зарур. Шунинг учун ҳам у Муқаддас Елена оролига юборилади. У ерда генерал Бонапартни соғлом иқлим ва ёлғизлик кутмоқда. Унга ўзи билан учта офицерни, битта врачни ва ўн иккита хизматкорни олиб кетишга рухсат берилади”.

- - -

Қўлларини белига қўйиб чўққида бир одам турибди ва денгизга тикилаяпди. У жуда ёлғиз. Семиз ва паст бўйли бу одам-Наполеон. Унинг боши йирик, анча ялпоқ кўринишли, кучли елкаларида қисқагина бўйин.
Наполеоннинг мушаклари қанча кучли бўлса, асаблари шунча заиф эди. Буйруқ беришга ўрганиб қолган бу одам сал бўлса ҳам мажбурлашни эслатувчи бирор сўз ёки ҳаракатни кўтара олмасди. Асаблари тўлиқ толиққан ҳолда у иссиқ ванна билан даволанарди.
Наполеонда акашак бўлиб қолиш ва тутаноқ касаллиги бор эди, деган гап-сўзлар мутлақо асоссиз. Унинг ҳеч қандай касаллиги бўлмаганлигини синфдошлари ҳам тасдиқлаганлар, ахир бу касалликлар болаликдан бошланадику. Қирқ ёшга яқинлашганида Наполеон ошқозон касалликларидан бирининг белгиларини ўзида сезади, у пайтларда бу касалликларни умумий қилиб рак дея аташардилар. Касаллик, кўринишдан, наслий бўлган ва қориндаги кучли оғриқлар охирги уч йилдаги урушларнинг ҳал қилувчи одамларида императорни сафдан чиқариб қўярди. Бу оғриқлар бўлмаганида уни одатдаги жасорат ва қатъийлик тарк этмаган бўларди ва Наполеоннинг сўниши тарихи ҳам бошқача бўлган бўларди.

- - -



Ўлимига уч ҳафта қолганида, апрелнинг ўрталарида Наполеон Бонапарт васиятнома ёзади. Бу васиятномада у ўзига яқин деб ҳисоблаган кишиларни, ҳатто хизматкорларни ҳам унитмайди. Лекин асосий нарсаларни ўғлига қолдиради. “менинг хоким ўзим жудаям севган француз халқи орасида, Сена соҳилларида дафн этилишини истайман”,-деб ёзади у васиятномада.
Император Наполеон Бонапарт 1821 йили 5 март куни Муқаддас Елена оролида вафот этади ва шу ерга кўмилади. Кейинчалик унинг ҳоки Парижга кўчирилади.

1 “Баррикадалар куни”-1588 йил 12 май куни Парижда Франция тарихида биринчи марта католик лига тарафдорлари баррикадалар ўрнатдилар.

2 Сутана-католик руҳонийлар хизматдан бўш пайтлари киядиган устки кийим.

1Постриг-монахликни қабул қилиш маросими (сочни калта қирктириш).

1 Карета-тўрт ғилдиракли енгил соябон арава.

2 Регент-монархик давлатларда-тахт бўшаб қолганида вақтинча ҳукмдор.

1 Инфанта, инфант-Испания ва Португалияда қиролича ва шаҳзодаларга бериладиган унвон.

1 Навигация-кемалар қатновини ташкил қилиш санъати.

2 Сюринтендант-қўл остидагиларга нисбатан олий ҳуқуқ.

3 Галера-ўткир тумшуқли, эшкакли-елканли кема.

4 Эскадра-ҳарбий кемаларнинг йирик қўшилмаси.

1 Альма-матер-университетларнинг қадимда талабалар томонидан аталиши.



2 Пастораль-чўпонлар ҳаёти тасвирланган бадиий ёки мусиқий асар.

1 Иезуитлар-католик монахлар ташкилоти аъзолари.

1 Шевалье-феодал Францияда дворянлар унвони.

2 Арбалет-Ғарбий Европада ўрта асрларда найза отиш қуроли, мукаммаллаштирилган камон.

3 Коллаборационист-хоин, сотқин.

1 Апологетика-бош диний тасаввурларнинг ҳақиқийлигини асосий исботлари шакллантирилган таълимотнинг бир бўлими.

2 Катехизис-христиан диний таълимотининг савол-жавоб шаклидаги ифодаланиши.

1 Оппортунистик-ишчиларни буржуа манфаатларига бўйсундиришга, инқилобий йўлдан воз кечишга даъват этувчи оқим.

2 Кайзер-“Муқаддас Рим империяси” да (962-1806 й) ва Рим империясида (1871-1918 й) императорларни шундай аташган.

1 Реваншизм-енгилгандан кейин қасос олиш сиёсати.

1 Эскорт-ҳарбий қоровул, муҳим расмий шахсларни қўриқлаб юрувчи ҳарбийлар гуруҳи.

1 Монтаньярлар-1789-1794 йиллардаги Буюк француз инқилоби даврида Конвентдаги инқилобий-демократик депутатлар гуруҳи.

1 Фогт-Ғарбий Европанинг бир қатор шаҳарларида маълум бир маъмурий округда, асосан черков ёки монастир мулкида, амалдор одам.

1 Реаль билим юртлари-асосан математика ва табиий фанлар ўқитиладиган ўрта билим юрти.

2 Легион-таркиби доимий бўлмаган турли хил ҳарбий қўшилмалар.

1


Download 1,17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish