Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати



Download 154,65 Kb.
bet1/10
Sana19.04.2022
Hajmi154,65 Kb.
#564345
TuriДиссертация
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
КИРИШ


КИРИШ (Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати)
Дунёда болалар умумий популяциясининг тахминан 10%да ривожланиш камчиликлари кузатилмоқда. Мазкур камчиликларнинг кўпчилиги атрофдагиларни ва энг аввало, ота-оналарни диққат-эътиборини, шифокор, педагог, психолог, дефектологларни комплекс аралашувини талаб этади ва уларнинг келажакдаги ҳаётларида ижтимоий мослашувининг самарали бўлишига қаратилади.
ИнЧеон декларациясида ҳамма учун инклюзив таълим талабаларнинг хилма-хиллиги, алоҳида ёрдамга муҳтож бўлган болаларнинг таълимга эҳтиёжларини ҳисобга олиш ҳамда уларни камситишнинг турли хил шаклларига қарши курашиш, шунингдек, таълим олиш ҳуқуқини амалга оширишга тўсқинлик қилувчи ҳолатларни бартараф этиш бўйича давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш долзарб вазифа қилиб қўйилмоқда.
Бугунги кунда юртимизда алоҳида ёрдамга муҳтож бўлган инсонларни ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий, маънавий жиҳатдан ҳимоя қилиш бўйича жуда кўплаб ишлар амалга оширилмоқда, болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича тегишли ҳуқуқий база шаклланган. Жумладан, “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунининг 23-моддасида “Ҳар бир бола билим олиш ҳуқуқига эга”, 25-моддасида “Ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар жамият ҳаётида иштирок этишда бошқа болалар билан тенг ҳуқуқларга эгадир» деб кўрсатилган.
2017 - 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларга мувофиқ ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 декабрдаги “Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5270-сонли Фармонида ногиронликни барвақт аниқлаш ва олдини олиш, ногиронлиги бўлган шахсларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш, уларни касбга ўқитиш ва ишга жойлаштириш соҳасидаги ишларни амалга ошириш кўзда тутилган.
Бугунги кунда Ўзбекистонда кар ва заиф эшитувчилар 21 500 нафар атрофида бўлиб, жумладан 4 минг нафари ёки 20 %га яқини таълим ёшидагиларни ташкил этади. Ҳар йили 200 нафар атрофида эшитишида нуқсони бўлган болалар улар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатларни тамомлайди.
Маълумки, эшитиш анализаторининг бузилиши (бирламчи нуқсон) нутқнинг ривожланишига (иккиламчи нуқсон) ва ушбу нуқсонлар билан боғлиқ бўлган бошқа функцияларнинг (кўриш қобилияти, фикрлаш, диққат, хотира) бузилишига ёки ўзига хос тарзда ривожланишига олиб келади.
Эшитишда нуқсони бўлган ўқувчилар таълим-тарбия соҳасини тубдан ислоҳ этиш, уни мазмунан бойитиш, замон талаблари даражасига кўтариш, уларнинг жамиятда маълум ўрин ва рол эгаллаши яъни, ижтимоий мослашув самарадорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этади.
Эшитишида нуқсони бўлган болалар таълим олиш даврининг катта қисмини махсус мактаб-интернатларида ўтказишини инобатга олган ҳолда уларнинг жамият ҳаётига ижтимоий мослашуви бевосита таълим муассасасининг зиммасида турган муҳим масаладир.
Ижтимоий мослашув – шунчаки янги шароитга мослашиш эмас, бу мураккаб жараён бўлиб, шахс фаолиятининг барча жабҳаларини ўз ичига қамраб олади.
Ижтимоий мослашув узлуксиз давом этувчи жараён бўлиб, ўзгаришларга мослашиш қобилияти нафақат соғлом инсонлар, балки имконияти чекланган шахслар учун ҳам ҳаётий муҳим аҳамият касб этади. Ўзгаришларга тайёрлик ўзига хос тарзда ривожланаётган инсонлар ҳаётидаги муваффақиятнинг асосий шартларидан бирига айланади.
Эшитишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернат ўқувчиларининг ижтимоий мослашув самарадорлигини оширишга қаратилган илмий-амалий ишлар мазкур тоифа вакилларининг жамиятда ўз ўринларини топишига, замонавий касб турларини эгаллашига, оила қуриб барча инсонлар қаторида ўз хуқуқ ва эркинликларидан фойдаланишига ва жамият олдидаги бурч ҳамда мажбуриятларини бажаришига катта имконият яратади.
Жамиятда ҳар бир шахс ривожланиб боргани сайин унинг ижтимоий муҳитда тутган мавқеи ҳам ўзгариб боради. Шахс ўз мавқеига мослашиб уни чуқур англаб борар экан, унинг билимлари ва фаолияти ҳам ижтимоийлашиб боради. Шу нуқтаи назардан келиб чиқиб, шахсни ўзига хос хусусиятлари ташқи муҳит таъсирида намоён бўлиб бориши билан бир қаторда, ўзининг янги-янги хусусиятларини, қирраларини кўрсатишга имкон яратилади.
Эшитишида нуқсони бўлган шахсларнинг шахс сифатида шаклланиши бир қанча ўзига хос хусусиятларга эга, яъни нуқсон хусусиятидан келиб чиққан ҳолда инсоннинг жамият ҳаётига ижтимоий мослашувининг асосий омили ҳисобланган инсонлар билан мулоқот қилиш имкониятларини чекланганлиги; эшитиш анализатори фаолиятининг бузилиши натижасида эмоционал ривожланишда муҳим аҳамиятга эга бўлган акустик оламни англаш имкониятининг йўқлиги; инсоннинг шахс сифатида шаклланиши учун зарур бўлган жамият ижтимоий тажрибасини эгаллаш имконияларини услуб, доира ва мазмун жиҳатдан чекланганлиги эшитишида нуқсони бўлган шахсларнинг ижтимоий мослашув муаммоларини тадқиқ этиш зарурлигини белгилаб беради.

Download 154,65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish