ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
НАМАНГАН МУҲАНДИСЛИК ПЕДАГОГИКА ИНСТИТУТИ
«МЕНЕЖМЕНТ» ФАКУЛЬТЕТИ
ТАВАККАЛЧИЛИКНИ БОШҚАРИШ
фанидан
МАЪРУЗАЛАР МАТНИ
Наманган – 2010
Мазкур мажмуада «Таваккалчиликни бошқариш» фанидан ишчи ўқув дастури, таълим технологияси, маърузалар матни, амалий машғулотлар учун масалалар тўплами, назорат турлари учун тайёрланган топшириқлар вариантлари, тест саволлари, фандан умумий назорат саволлари ва изоҳли луғат жамланган.
Ушбу ўқув-услубий мажмуа олий ўқув юртлари педагок ўқитувчилари учун тавсия этилади. Шу билан бирга ўқув-услубий мажмуадан илмий ходимлар, аспирант ва тадқиқотчилар ҳамда «Меҳнат иқтисодиёти ва социологияси» фанига қизиқувчилар фойдаланишлари мумкин.
Тузувчи: Арипов О.А. “Менежмент” кафедраси
доценти, и.ф.н.
Тақризчилар: Қозоқов О. Наманган муҳандислик-иқтисодиёт
институти “Менежмент” кафедраси мудири,
и.ф.н., доцент.
Исматов Р. Наманган муҳандислик-педагогика
институти “Менежмент” кафедраси мудири,
и.ф.н., доцент.
КИРИШ
Ишлаб чиқаришни барча соҳаларида, айниқса бизнес ва хусусий тадбиркорликда бозор муносабатлари шароитида иқтисодий таваккалчиликни баҳолаш ва ҳисобга олиш бошқарув назарияси ва амалиётнинг таркибий қисми сифатида мустақил назарий ва амалий аҳамият касб этиб бормоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2009 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2010 йилда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузасида таъкидлаганларидек - “Инқирозга қарши чоралар дастурини амалга оширишда инвестицияларни жалб этиш, аввало, ички маанбаларни сафарбар этиш ҳисобидан иқтисодиётимизнинг муҳим тармоқларини жадал модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жихозлаш, транспорт коммуникацияларини янада ривожлантириш ва ижтимоий инфратузилма объектларини барпо этиш хал қилувчи устувор йўналишига айланди.”1
Шундай қилиб, корхонада ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш фаолиятини юритишда кўплаб хўжалик қарорларини қабул қилиш бу қарорлар асосида корхона мақсадини бажариш жараёнини бошқаришга тўғри келади. «Таваккалчиликни бошқариш» фанини ўқитишдан мақсад ушбу курс орқали мутахассисларни таваккалчиликни бошқариш назарияси ва амалмий қўлланилишини чуқур ўрганишдир. «Таваккалчиликни бошқариш» курси бўйича намунавий ўқув дастурини ишлаб чиқаришда чет эл ўқув юртлари томонидан ўрганилган ўқитиш тажрибалари, дарсликлари, бошқарув сохасидаги адабиётлари эътиборга олинган.
Do'stlaringiz bilan baham: |