Табиат ва техноген цивилизация эстетикаси Режа - Жамият ривожида эстетик муносбатларнинг шаклланиши.Табиатнинг эстетик жиҳатлари
- Экологик эстетиканинг қадриятли томони.Экоэстетиканинг XXI аср тараққиётидаги ўрни
- Техноген цивилизациянинг ишлаб чиқариш эстетикаси ва фан тараққиётига таъсири
- Маиший турмуш эстетикаси. Замонавий шаҳарсозлик эстетикаси
- Дизайннинг эстетик хусусиятлари.Халқ амалий санъати ва дизайн
-
1. Жамяит ривожида эстетик муносабатларнинг шаклланиши. - Маълумки, қадим-қадим даврлардан бери кишилар ўзларини қуршаб турган табиат, унда содир бўлаётган турли-туман ўзгаришларни кузатганлар. Борлиқни асосий шаклларидан бўлган табиий борлиқ, унинг ўзига хослиги, табиатни ташкил қилган нарса ва ҳодисалар, барча органик ва ноорганик моддалар олами, ўсимликлар ва ҳайвонот дунёси инсониятни қизиқтирган енг асосий муаммолардан бўлган. Нафақат табиат гўзаллиги, унинг эстетик тарбиявий аҳамияти масалалари ҳам қадимдан мутафаккир ва донишмандаларни қизиқтириб келган. Инсоният маънавий юксалишидаги энг буюк нуқталардан бири уни табиат ва одамзод ҳаётидаги ўзаро уйғунлик ва мутаносибликнинг мавжудлигини идрок этиш, табиат ва дунёнинг тартибли яратилиши ҳақидаги тушунча бўлган.
- Гўзаллик ҳақидаги илк тасаввурлар ҳам табиат билан боғлиқдир. Табиатдаги организмларнинг ҳар бири ўз ҳолича эмас, балки бошқа организмлар билан боҳлиқ ҳолда яшайди. Набобакт олами ҳам, ҳайвонот олами ҳам қуёш, сув, ҳаво, тупроқ таъсирида яшайди.
Ўзбек халқи табиатга тарихан узоқ даврдан буён меҳр билан қарашга, уни асраб-авайлашга ўрганиб келган. Бу миллий байрам, қадимий анъана, урф одатларда ҳам яққол кўринади. Хусусан, Марказий Осиё халқларининг ҳар йили нишонланадиган Наврўз байрами, асрлар давомида она Ерга ва табиатга бўлган меҳр-муҳаббат, унга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш, уни ардоқлаш туйғуларини тарбиялаган. - Ўзбек халқи табиатга тарихан узоқ даврдан буён меҳр билан қарашга, уни асраб-авайлашга ўрганиб келган. Бу миллий байрам, қадимий анъана, урф одатларда ҳам яққол кўринади. Хусусан, Марказий Осиё халқларининг ҳар йили нишонланадиган Наврўз байрами, асрлар давомида она Ерга ва табиатга бўлган меҳр-муҳаббат, унга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш, уни ардоқлаш туйғуларини тарбиялаган.
- Гўзаллик ҳақидаги тасаввурларнинг табиат билан боғлиқлиги юнон фалсафасида намоён бўлади. Қадимги юнонлар оламнинг тартибли эканлигини, уйғунлик ва гўзаллик билан боғлиқ идрок этишган. Табиатдаги гўзаллик бу қарама-қаршиликнинг келишуви, бу осойишталикдир. Табиатнинг диалектик тараққиёти, ундаги гўзалликнинг ўзига хослиги таҳлил этилган.
- Қуръони Карим ва Ҳадисларда Ислом қонун ва қоидалари, шариат аҳкомлари билан бир қаторда атроф-муҳитни тоза сақлаш, табиат бойликларидан тўғри фойдаланиш, уларни исроф қилмаслик, инсоннинг яшаш тарзи, шахсий гигиенаси, зурриёт тозалигига, ўсимлик-ҳайвонот дунёсини асрашга, умуман экология ва табиатни мухофаза қилишга катта аҳамият берилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |