- Замонавий шаҳарсозлик эстетикаси инсон камолотида муҳим ўринни эгаллайди. Ҳар бир вилоят, шаҳарнинг ўзига хос шаҳарсозлик анъаналари мавжуд бўлиб, улар даврлар мобайнида такомиллашиб, миллий ва замонавий анъанларни уйғунлаштириб боради.
- Мустақиллик йилларида шаҳарсозлик беқиёс ўзгаришларга, тараққиётга юз тутди. Шаҳарларда нафақат тарихий обидалар қайта тикланди, балки зиёратгоҳлар ободонлаштирилди, қатор замонавий касб-ҳунар коллежлари ва лицейлар, мактаблар, заводлар, фабрикалар, спорт майдонлари, шифохоналар, меҳмонхоналар, истроҳат боғлари, хиёбонлар, бозорлар, йўллар, кўприклар, савдо мажмуалари, фавворалар, гулзорлар барпо этилди.
Бугун Ўбекистоннинг барча шаҳарларида катта ҳажмдаги қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Вилоят марказларининг шаҳарлари замонавий меъморлик талаблари асосида тубдан қайта қуриш ишлари амалга оширилмоқда. Ана шундай кенг кўламли ишлар натижасида Самарқанд шаҳри жаҳондаги инсон ўз умри давомида албатта бориб кўриши зарур 50 шаҳарнинг бирига айланди. Тошкентдаги ажойиб архитектура услубида қурилган “Ҳумо” қишки спорт сарой мажмуаси, “Тошкент Ситиги” даги янги замон талаблари асосида қурилган уйлар мажмуаси ва 5 юлдузли “Ҳилтон” меҳмонхонаси ва ҳ.к.лар. Буюк Британиянинг “Экономист” журналида эълон қилинишича Тошкент шаҳар ободлиги ва яшаш учун қулайлиги жиҳатдан дунё рейтингида 140 та шаҳар орасида 58 ўринни эгаллади. Бу мисолларнинг барчаси маданий маконда дизайннинг ўрни ва роли бораётганини кўрсатади. Нафақат Тошкент, балки бутун Ўзбекистоннинг гўзаллиги дунёга намоён қилинмоқда. Бунда функционаллик ва бадиийлик, фойдалилик ва гўзаллик, тежамкорлик ва таъсирчанлик, қулайлик ва шинамлик каби дизайн парадигмалари маданий маконни шаллантиришнинг асосий омили бўлади ва дизайннинг инсонпарварлик мақсадини намоён этади. Бу миллийлик ва умуминсонийлик уйғунлиги, урф-одат ва анъаналар, тарихий тажрибага асосланган ҳолда соғлом турмуш тарзи ва қулай шароит яратиб бериш, бир сўз билан айтганда юртимиздаги ободлик ва фаровонлик билан белгиланади. - Бугун Ўбекистоннинг барча шаҳарларида катта ҳажмдаги қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Вилоят марказларининг шаҳарлари замонавий меъморлик талаблари асосида тубдан қайта қуриш ишлари амалга оширилмоқда. Ана шундай кенг кўламли ишлар натижасида Самарқанд шаҳри жаҳондаги инсон ўз умри давомида албатта бориб кўриши зарур 50 шаҳарнинг бирига айланди. Тошкентдаги ажойиб архитектура услубида қурилган “Ҳумо” қишки спорт сарой мажмуаси, “Тошкент Ситиги” даги янги замон талаблари асосида қурилган уйлар мажмуаси ва 5 юлдузли “Ҳилтон” меҳмонхонаси ва ҳ.к.лар. Буюк Британиянинг “Экономист” журналида эълон қилинишича Тошкент шаҳар ободлиги ва яшаш учун қулайлиги жиҳатдан дунё рейтингида 140 та шаҳар орасида 58 ўринни эгаллади. Бу мисолларнинг барчаси маданий маконда дизайннинг ўрни ва роли бораётганини кўрсатади. Нафақат Тошкент, балки бутун Ўзбекистоннинг гўзаллиги дунёга намоён қилинмоқда. Бунда функционаллик ва бадиийлик, фойдалилик ва гўзаллик, тежамкорлик ва таъсирчанлик, қулайлик ва шинамлик каби дизайн парадигмалари маданий маконни шаллантиришнинг асосий омили бўлади ва дизайннинг инсонпарварлик мақсадини намоён этади. Бу миллийлик ва умуминсонийлик уйғунлиги, урф-одат ва анъаналар, тарихий тажрибага асосланган ҳолда соғлом турмуш тарзи ва қулай шароит яратиб бериш, бир сўз билан айтганда юртимиздаги ободлик ва фаровонлик билан белгиланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |