Халқ амалий санъати ва дизайн. - Маълумки барча санъат асрлари ўз ўқувчисига, тингловчисига ёки томошабинига ўтказиладиган бадиий, эстетик, руҳий таъсири орқали билим беради, тарбиялайди. Шу ўринда амалий санъат турларининг хусусиятлари ўзига хос бўлиб, уларни бошқа ҳеч нарса билан солиштриб бўлмайди. Яъни бундай санъат асарлари айни чоғда ҳам бадиий, ҳам амлий вазифаларни бажара олиши уларнинг аҳамиятини белгилайди.
- Шунинг учун халқ амалий санъатига эътибор кучайиб бормоқда. Мустақилликдан сўнг кандакорлик, каштадозлик, зардорлик каби амалий санъат турларига эътибор ортди. “Халқ амалий санъати ва ҳунармандчилигини келгусидаги ривожини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тадбирлари тўғрисида”ги фармон, “Ўзбекистон халқ устаси” унвонининг таъсис этилиши, соҳага оид халқаро конференциянинг ўтказилиши бу жараёнда муҳим аҳамият касб этди
Самарқанд, Бухоро, Хива, Шаҳрисабз, Термиз, Тошкент, Қўқон ва бошқа шаҳарлардаги меъморчилик ва халқ амалий санъат ижодкорлари ўтмиш аждодларимиз яратган баркамол,такрорланмас ва тарихан бебаҳо асарларнинг намуналари бўлиб, халқимизнинг ва шу билан бирга жаҳон маданиятининг дурдоналаридан бўлган бадиий ва маданий меросни ташкил этади. Халқ амалий санъати кишиларнинг маънавий оламини бойитади, бадиий-эстетик дидини шакллантиради, руҳини тарбиялайди. Шунинг учун ҳам ўзбек халқи амалий санъати кишиларнинг бадиий, ахлоқий, умуминсоний жиҳатдан тарбиялаб, уларнинг илмий дунёқарашини шакллантиришда ҳам маданий даражасини юксалтиришда энг зарур манбалардан ҳисобланади. - Самарқанд, Бухоро, Хива, Шаҳрисабз, Термиз, Тошкент, Қўқон ва бошқа шаҳарлардаги меъморчилик ва халқ амалий санъат ижодкорлари ўтмиш аждодларимиз яратган баркамол,такрорланмас ва тарихан бебаҳо асарларнинг намуналари бўлиб, халқимизнинг ва шу билан бирга жаҳон маданиятининг дурдоналаридан бўлган бадиий ва маданий меросни ташкил этади. Халқ амалий санъати кишиларнинг маънавий оламини бойитади, бадиий-эстетик дидини шакллантиради, руҳини тарбиялайди. Шунинг учун ҳам ўзбек халқи амалий санъати кишиларнинг бадиий, ахлоқий, умуминсоний жиҳатдан тарбиялаб, уларнинг илмий дунёқарашини шакллантиришда ҳам маданий даражасини юксалтиришда энг зарур манбалардан ҳисобланади.
- Бугунги замонавий иншоатлар каби турар-жойларда амалий санъатнинг бир қанча турларини кўриш мумкин. Турар-жойларнинг турли-туман бадиий-технологик усулларда намоён этилган бадиий безак турлари, юртимиз меъморчилигида ҳа муҳим ўрин тутади. Интерйерларнинг бадиий безатилишда асосий аҳамият деворий наққошликка қаратилган бўлиб, бу ўзбек хонадонини безатишда муҳим жиҳатлардан ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |