1. Бадиий асар сюжети - 1. Бадиий асар сюжети
- 2.Сюжет унсурлари ва типлари
- 3.Сюжетнинг асосий элементлари
- 4.Композиция ҳақида тушунча
- 5.Композицион воситалар
- Cюжет, композиция, фабула, экспозиция, тугун, воқеалар ривожи, кульминация ва ечим, хроникали сюжет, ретроспектив сюжет, консентрик сюжет, ассациатив сюжет, кечиктирилган экспозиция, пролог ва эпилог.
Бадиий асарларнинг бевосита мазмунини ташкил этган, ўзаро боғланган ва ривожланиб борувчи ҳаётий воқеалар системаси сюжет деб аталади. Сюжет характер билан узвий боғлиқ бўлиб, бадиий ижодда муҳим ўрин тутади. Сюжет бадиий ижоднинг барча тур ва жанрларида мавжуд. - Бадиий асарларнинг бевосита мазмунини ташкил этган, ўзаро боғланган ва ривожланиб борувчи ҳаётий воқеалар системаси сюжет деб аталади. Сюжет характер билан узвий боғлиқ бўлиб, бадиий ижодда муҳим ўрин тутади. Сюжет бадиий ижоднинг барча тур ва жанрларида мавжуд.
- Кўпинча сюжет деганда, асардаги воқеалар тизмаси тушунилади. Бунинг сабаби шундаки, сюжетли асарларнинг кўпчилигида яхлит ҳаёт манзараси билан боғлиқ ҳолда, албатта, бирон муҳим ижтимоий зиддият бадиий тадқиқ этилади.
- Сюжетдаги фабула, яъни воқебандлик асар сўнгида эмас, гоҳо асар ўртасида ёки асарнинг дастлабки қисмида ҳам намоён бўлиши мумкин, аммо бу ҳолатда ҳам воқеабандликка асар сўнгидагини қўрқувсиз, таҳминсиз аниқ ечим келтирилиши мумкин. Масалан: асар бошидаги персонажлар ўртасидаги ўзаро муносаббатлар, уларнинг бир бирига бўлган муомила муносабати ёки қўрқинчли воқеалар ривожи охир оқибатда ечимда ойдин ва равшан очиб берилиши асар воқелигини тўғри тасвирлашга кўмак беради.
- Асардаги бир нечта воқелик бу ҳали тўлиқ сюжетнинг намоён бўлишини кўрсата олмайди. Аксинча асардаги қаҳрамонлар ёки персонажларнинг ҳатти-ҳаракати асар воқелигини турли томонга ўзгаришини кўрсатади, баъзи адабиётшунос олимлар фикрига кўра воқеликниннг ҳаракатга келиши персонажларнинг асардаги ҳолати ва хусусиятига кўпроқ боғлиқ ҳолда намоён бўлади.
- Сюжет хақида икки хил тушунча мавжуд бўлиб, биринчи нуқтаи назарга кўра сюжет воқеа ҳодисаларни ҳақиқий ифодалаши; ёзувчи ва китобхонлар воқеаларни умумий сюжетга киритиб уни тушунишга харакат қилади. Бошқа нуқтаи назарга кўра сюжет баён қилувчилар тамонидан қурилади, яъни бир хил тарихий воқеаларни ҳар хил ифодалаш мумкин. Асарнинг уч хил даражаси мавжуд. Булар: воқеа, фабула (ёки сюжет) ва дискурс (муҳокама) - улар ўзаро бир-бирига мос келади. Биз уларнинг ўзаро муносабати ҳақида фикр юритамиз, биринчидан, воқеа ва фабулалар, иккинчидан, сюжет ва дискурс
- Воқеа бу - фабула
- Сюжет бу- ҳикоя
- Фабула ёки сюжет- бу аниқ нуқтаи назардан фикрлаш воситасида вужудга келган матндир. Демак, асардаги тўй маросими сюжетнинг ечими, тугуни ёки кульминацияси бўлиши мумкин. Китобхон ўз дунёқарашидан келиб чиқиб китоб мазмунини матндан чиқариб олади.
- Сюжет яратишда ёзувчининг бадиий маҳорати ниҳоятда муҳим аҳамиятга эгадир. Сюжет ички тугалликка эга бўлганда, яъни тасвирланаётган зиддиятнинг сабабларини, хусусиятини ва ривожланиш йўлларини яққол гавдалантиришга имкон берганда ҳамда китобхон диққатини ўзига тортиб, ҳар бир унсур ҳақида чуқур ўйлашга мажбур қилгандагина, у ўз зиммасига юкланган вазифани адо эта олади.
- Юқоридаги фикрлардан сюжет қизиқарли бўлиши шарт эмас экан, деган хулоса келиб чиқмаслиги лозим. Аксинча, бадиий асар сюжети ҳаёт ҳақиқати асосида китобхонни ўзига тортадиган қизиқарли, жозибадор қилиб яратилгандагина, муайян таъсир кучига эга бўлади. Сюжетнинг қизиқарли чиқишига ёзувчилар турли-туман воситаларни қўллаш орқали эришадилар. Баъзан ёзувчилар тасвирланаётган курашлар ва характерлар мантиқини очиқ-ойдин, қизиқарли гавдалантириш учун ўз-ўзидан китобхон диққатини жалб этувчи ўткир ҳолатлар, вазиятлар танлайдилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |