Бадиий асарда сюжетнинг ранг-баранг кўринишлари мавжуд, биз уларни воқеа-ходисаларни ҳикоялаш тамойилига асосланиб, қуйидагича типларга ажратиб ўрганамиз: хроникали сюжет; ретроспектив сюжет; консентрик сюжет ва ассоциатив сюжет. - Бадиий асарда сюжетнинг ранг-баранг кўринишлари мавжуд, биз уларни воқеа-ходисаларни ҳикоялаш тамойилига асосланиб, қуйидагича типларга ажратиб ўрганамиз: хроникали сюжет; ретроспектив сюжет; консентрик сюжет ва ассоциатив сюжет.
- Агар бадиий асарда сюжет хроника тартибида кетма-кет давом эттирилса - бу холда хроникали сюжет деб юритилади. Масалан: А.Қодирийнинг “Мехробдан чаён”, Чўлпоннинг “Кеча ва кундуз”, П.Қодировнинг “Юлдузли тунлар”, романлари хроникали сюжет асосида очиб берилган.
- Бадиий асарларда воқеа кулминациядан бошланиб, асарда чекиниш қўлланилади. Бу - ретроспектив сюжет деб юритилади. Масалан: Ў.Умарбековнинг “Ёз ёмғири” қиссасидаги асосий қаҳрамонлардан бири -Мунисхоннинг кўчада ўлдириб кетилишидан бошланади, кейинроқ ёзувчи чекиниш усулини қўллаб Мунисхон тарихи билан китобхонни таништиради.
- 3. Адабиётда сюжетларнинг яна бир типи мавжуд бўлиб, унда кескин ва кучли эҳтирос тўлиқ акс эттирилгани, натижада сюжет унсурларини бир-биридан ажратиш анча мураккаб кўринишга эга бўлади. Бундай сюжет -консентрик сюжет деб номланади. Масалан: Машҳур Америка ёзувчиси Э.Хемингуйнинг “Чол ва денгиз”, романи сюжети консентрик сюжетида акс эттирилгандир.
- 4. Бадиий адабиётда - сюжетни воқеа-ходисалар силсиласи эмас, балки қаҳрамонлар қалбида кечган руҳий ҳолатлар ва кечинмалар ташкил этади. Бундай ҳолат адабиётшуносликда ассациатив сюжет деб юритилади. Масалан: О.Ёқубовнинг “Улуғбек хазинаси романи айнан шу сюжет типида яратилгандир.
Ёзувчи муайян турмуш манзарасини акс эттирар экан, ўша манзарани ўқувчи кўз ўнгида бутун тўлалиги ва яхлитлиги билан гавдалантириш учун асарини маълум шаклга, қурилишга, қиёфага эга қилиб яратади. Адабий асарнинг барча қисмларини ўзаро бирлаштириб турувчи, муайян ҳаёт манзарасини яхлитликда ва муаллиф нуқтаи назарига мос ҳолда образли акс эттиришга ёрдам берувчи қурилиши унинг композицияси деб аталади. - Ёзувчи муайян турмуш манзарасини акс эттирар экан, ўша манзарани ўқувчи кўз ўнгида бутун тўлалиги ва яхлитлиги билан гавдалантириш учун асарини маълум шаклга, қурилишга, қиёфага эга қилиб яратади. Адабий асарнинг барча қисмларини ўзаро бирлаштириб турувчи, муайян ҳаёт манзарасини яхлитликда ва муаллиф нуқтаи назарига мос ҳолда образли акс эттиришга ёрдам берувчи қурилиши унинг композицияси деб аталади.
- Композициянинг яна муҳим масалаларидан бири мувофиқликдир. Бу ерда айрим тафсилотлар, эпизодлар ва манзараларнинг воқеалар тасвири ва образларнинг асар марказига, ёзувчи мақсадига мувофиқлиги кўзда тутилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |