Суртмалар



Download 314,19 Kb.
Sana24.02.2022
Hajmi314,19 Kb.
#188283
Bog'liq
linimentlar surtma dorilar


ЎЗБЕКИСТОН СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ ФАРМАЦЕВТИКА ИНСТИТУТИ
ТАЙЁР ДОРИ ТУРЛАРИ ТЕХНОЛОГИЯСИ КАФЕДРАСИ
Саноат ФАРМАЦИЯси ЙЎНАЛИШИ УЧУН
“Дори воситаларини ишлаб чиқариш технологияси”
фанидан маърузалар матни


мавзу: “Линиментлар. Суртма дорилар.”

Тузувчи: проф. Х.К.Жалилов.


Тошкент – 2006


Маъруза режаси.
1. Суртмалар таърифи, тавсифи ва таснифи
2. Суртмаларни тайёрлашда ишлатиладиган асослар
2.1. Гидрофиль асослар
2.2. Гидрофоб асослар
3. Суртмаларни тайёрлаш технологияси
4. Линиментлар таърифи, тавсифи ва таснифи
5. Линиментларни тайёрлаш технологияси
6. Суртмалар ва линиментларни сифатини бахолаш
7. Суртмалар ва линиментларни қадоқлаш, ўраш, сақлаш ва ташиш.

Адабиётлар.


1. Маҳкамов С.М., Усуббоев М.У.,Нуритдинова А.И. Тайёр дорилар технологияси (дарслик).- Тошкент, 1994.


2.Чуешов В.И. Промышленная технология Харьков, 1999, том 2.
3. Касаткин А.Г. Оснавные процессы и аппараты и химического производства М. 1971.
4. Таблицы для определения содержания этилового спирта в водноспиртовых растворах 1972. Москва.

СУРТМАЛАР


Суртмалар, малхамлар, шам дорилар, хаб дорилар тиббиёт қаламчалари юмшоқдори турлари деб айтилади, Улар турли хил дисперс системага таъаллуқли бўлиб, юмшоқ консистенцияга (ҳолатга) ва умумий ўхшашлик белгиларига эга. Масалан: суртмалар, шамлар майин ёпишқоқ муҳитга эга. Ҳаб дорилар мулойим хамирлардан тайёрланади ва фақат сақланиши давридагина қуриб қаттиқ консистенцияга айланади.


Дорихона дорихатида юмшоқ дори турлари 10-15% ни ташкил этади. Бу шу билан тушунтириладики, кўпгина суртмалар, шамлар саноат корхоналарида тайёрланади. Пластирлар, горчичниклар, медицина қаламчалари, капсулалар, капсулага ўралган дорилар фақат корхоналарда ишлаб чикдриладиган дори турларидир.
Суртмалар — сиртга қўлланиладиган дори турлари бўлиб, улар юқори ёпишқоқлик хусусиятига эга бўлган суюқликпардир. Тери ёки шиллиқ қаватлар устида текис, оқдмайдиган юпқа сирт ҳосил қилиш хусусиятига эга. Суртмалар хона қароратида ўзининг ёпишқоқ ҳолатини сақлайди ва ҳарорат оширилганда оқувчан суюқликка айланади. Суртмалар дисперсологик таснифланиши бўйича эркин ҳар томонлама дисперс шаклсиз мулойим ёки майин аралашма. Тиник суюқликлардан улар оқувчанлигининг йўқлиги билан фарқланади.
Суртмалар — қадимий дори турларидан бири бўлиб замонавий медицинада ҳам уларнинг аҳамияти катта. Улар дорихона умумий дорихатида 10% ни эгаллайди. Суртмалар қўлланиши бўйича: 1. Зарарланган тери ва шиллиқ қаватларни ёмон газлар, органик эритувчилар ва чанг билан ифлосланишдан сақлаш учун. 2. Совуқ олганда ва куйганда ярага дори моддаларни қўйиш учун. 3. Тери касалликларини даволашда дори моддаларни терига суртиш учун ёки органларда кетаётган патологик ўзгаришларни даволаш учун дори моддалар терига суртилади ва у ердан қонга сўрилиб бугун танага таъсир қилади. 4. Тўғри ичак касалликларини даволашда. 5. Кўз ва бурун шиллиқ қавати зарарланганда дори моддаларни қуйиш учун, 6. Сочни йўқотиш ва даволаш учун 7. Жун билан қопланган териларга инсектицид воситалар қўйиш учун. 8. Косметикада (терини юмшатиш, пигмент доғларни йўқотиш ва бошқалар).
Суртмалар дори модда ва асосдан ташкил топади.

СУРТМАЛАРНИНГ ТАСНИФЛАНИШИ


Суртмалар тиббиётда қўлланишига қараб таснифланиши мумкин. Аммо суртмаларда фойдаланиладиган суртма асосларини қисобга олган ҳолда физик-кимёвий тузилиши бўйича таснифланиш суртмалар тўғрисида аниқроқ маълумот беради. Суртмалар дорихати хилма-хиддир. Бу бир томондан суртма асосларининг кўплиги, иккинчи томондан суртма таркибига кирувчи дори моддаларнинг хилма-хиллиги билан тушунтирилади.
Бу моддалар ҳар хил эрувчанликка эга. Улардан баъзи-лари ёғларда яхши эриса, бошқалари аксинча, ёғларда яхши эримайди, аммо сувда (глицерин, спиртда) яхши эрийди, шунингдек баъзи гуруҳ доривор моддалар борки, улар сувда ҳам, ёғда ҳам эримайди. Бундан кўриниб турибдики, доривор моддаларни эрувчанлигига кдраб суртма асосларига киритиш йўлини танлаш мақсадга мувофиқдир.
Масалан: агар камфора ёғларда эриса у суюлтирилган асосда эритиш йўли билан киритилади, Бу ҳолда суртма бир фазали система бўлиб, кучли қовушқоқ эритувчида эриган ҳолда бўлади. Калий йодидни киритишда эса бошқача ҳолат кузатилиб, у ёғли асосларда эримайди, бироқ сувда яхши эрийди. Табиийки, бу ҳолда калий йодид сувда эритилади ва сувли эритма ёғли асос билан эмульгирланади. Бунда икки фазали система-эмульсия ҳосил бўлади. Агар суртма таркибига симоб оксиди, рух оксиди ва шунга ўхшаш сувда ҳамда ёгларда эримайдиган доривор моддалар киритилиши керак бўлса,у ҳолда моддани асос билан бир меъёрда ишқалаб аралаштирилади, Бу хрдда дисперс система — суспензия ҳосил бўлади, Ниҳоят, агар суртма таркибига асос билан ҳар хил муносабатда бўладиган бир қанча дори моддалар киритилиши керак бўлса, бунда аяча мураккаброқ система вужудга келади.
Шундай қилиб, суртма дорини икки хил таснифлаш мумкин: асос типи ва дисперс система бўиича.
Суртмаларнинг асос типи бўйнча таснифланиши:
1. Гидрофоб асосли суртмалар
2. Гидрофил асосли суртмалар
3. Эмульсион (дифил) — асосли суртмалар
а) сув/ёғ типидаги эмульсион асосли суртмалар
б) ёғ/сув типидаги эмульсион асосли суртмалар
Дисперс системалар бўйича суртмаларнинг таснифланиши.
1. Гомоген суртмалар: а) қотишма типидаги суртмалар, б)эритма типидаги суртмалар, в) экстракцион сурт-малар.
2. Суспензион суртмалар: а) икки фазали системалар, б) уч ва кўп фазали системалар
3. Эмульсион суртмалар: а) сув/ёғ типидаги эмульси-он суртмалар, б) ёғ/сув тапидаги эмульсион суртмалар.
4. Аралаш типдаги суртмалар
Гомоген суртмалар гуруҳига ўзаро эрувчан дориларни асосда эритиш билан ҳосил бўлган еғли суртмалар, суртма асосида эриган дорилардан ҳосил бўлган суртмалар ва дориларни суртма асослари таркибига экстракция йўли билан киритилган суртма турлари киради, Суртмаларнинг бу гуруҳчаси дорилар ва суртма асослари ўртасидаги оралиқ фазасининг йўқлиги билан характерланади. Бироқ бундай суртмаларни тўлиқ гомоген система деб қараш хато бўлади, чунки суртма асосларнинг ўзи турли хил микро-ва ультрамикрокристаллик қўшимчалардан иборат бўлиши мумкин. Суртма суспензиялар таркибига эса сув ва ёғда эримайдиган дори моддалар киради. Резорцин, пирогаллол, рух сульфат, симоб дихлорид, сегает тузлари ҳам сус-пензия йўли билан киритилади, бу моддалар сувда эрийди, аммс сувда эритиб киритилса, терига зарарли таъсир кўрсатади, Яна шундай моддалар суспензия йўли билан киритиладики, уларнинг эриши учун кўп микдорда сув талаб қдлади; буларга натрий тетраборат, бор кислотаси киради. Суспензион суртмалар таркибида битта ва ундан ортиқ дори моддалар бўлиши мумкин, лекин уларнинг ҳар бири ўз оралиқ фаза чегарасига эгадир. Худди мана шу хусусиятга асосланган ҳолда суспензион суртмалар бир, икки ва кўп фазали системаларга бўлинади.
Эмульсион суртмалар таркибига сув, спирт, глицерин ва улар аралашмасида эрувчи дори моддалар киритилади. Бундай эритмалар мойли асос билан аралашмаслиги сабабли ҳосил бўлган суртмалар эмульсия типидаги суртмалар бўлиб, ундаги дисперс муҳит мойли асос ҳисобланади.
Кўпчилик эмульсион суртмалар таркибига эмульгаторлар киритилганлиги сабабли, улар етарли даражада юқори дисперс ва тургун бўлади. Лекин шундай суртмалар ҳам борки, улар дисперс муддатнинг юқори қовушқоқлиги сабабли турғундир. Бундай суртмаларда дисперс фаза йирик томчилардан иборат бўлади.
Аралаш суртма дорилар ҳар хил дисперс системалар-дан ташкил топган бўлади.


СУРТМАЛАРНИ корхоналарда ишлаб чиқариш

Суртмалар рецептурасида кўп учрайдиган ва кенг қўлланиладиган таркиблар анчагина, Бу дорихона ишини енгиллаштириш учун бир қанча суртмаларни корхона шароитида ишлаб чиқариш учун асос бўлиб хизмат қилади. Ҳозирги вақгда суртмаларни корхона шароитида иш-лаб чиқариш маҳаллий фармацевтика корхоналарида амалга оширилиб, шу шаҳар ёки вилоятни ўзи чиқараётган суртма дори турлари билан таъминлайди. Ўзбекистон тиббиёт саноатига қарашли кимё-фармацевтика корхоналарида официнал ва кенг қўлланиладиган суртмалар ишлаб чиқарилади (кўп тоннали). Айрим корхоналарда мослаштирилган суртма цехлари бўлади. Дорихоналарга нисбатан корхона шароитида суртмаларни ишлаб чиқаришда жуда кўп миқдорда суртма асос қўлланилади.


Суртмаларни саноатда ишлаб чиқаришнинг назарий асослари.уларни дорихонада ишлаб чиқариш билан бир хил. Фарқи. асосан, ишлатиладиган асбоблардадир. Равшанки технологик жараён ва бошлангич маҳсулот, ярим хомашё ва тайёр суртмалар сифатини назорат қилиш корхона ва гален лабораторияларида ҳар томонлама ташкиллаштирилган бўлиши лозим.
Корхона ва фабрикаларда асосан маълум барқарорликка эга бўлган, сақлаш давомида ўзгармайдиган ёки узоқ сақланадиган суртмалар тайёрланади (сақланиш муддати бир йилдан кам бўлмаган).
АППАРАТЛАР
Суртма тайёрланадиган қозонлар. Суртмалар тайёрлашнинг асосий операцияси очиқ ёки оғзи беркиладиган 2 қаватли ораси буғ билан иситиладиган қозонларда олиб борилади, Бу қозонлар асосан мис, чўяндан тайерланади ва четидан сирланган ёки полуда билан қопшанган бўлади. Ташқи кўриниши шарсимон ёки цилиндр шаклида бўдиб, эритилган массани чиқариб юбориш учун айрим вақтда тўғридан-тўғри ўзи сақлангая идишда, яъни бочкада олиб борилади, Бунинг учун махсус илонсимон буғлатгич ишлатилади.
Суртма тайерловчи қозонга жуда қовушқоқ муҳитда ишлашга яроқли аралаштиргич тушярилади. Бунинг учун лангарсимон ёки планетар аралаштиргичлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ.
Мазетерка-суртма майдалашч, Суспензион суртмаларда керакли майдалик даражасига фақат аралаштиргич билан эряшиб бўлмайди. Суртмаларни майдалаш учун қўшимча майдалашч ва ишқалагичлар керак. Дисксимон суртма майдалагич иккига дискдан иборат бўлиб, бири иккинчиси устида горизонтал жойлаштан. Пастки диск айланади. Қўзгалмас юқорига дискка суртма тушадиган воронка қотирилган. Воронкада суртмани ҳаракатга келтирувчи аралаштиргич ёки скреблка бўлади. Дискларда уни марказидан четига қараб кетган насечкалари бўлиб, улар марказ томонга қараб чуқурроқ ботган бўлади.Суртма марказдағи тешик орқали дисклар орасига тушади ва бир вақгнинг ўзида майда -ланади ва диск четига қараб сурилади, ундан приёмникка скрепка ёрдамида йиғилади. Майдалик даражасн дискларнинг орасидаги оралиқ масофага қараб бошқарилади. Суртма асосини эритиш учун майдаланади. Бу электрианел, суртма аралаштиргични самарадорлиги анча катга. Бундай ўртача катталикдаги машина билан кукмга 500 кг суртма тайёрлаш мумкин.
Уч валли суртма майдалагич. Параллел ва горизонтал жойлашган ай-ланиб турувчи силлиқ чинни базальт ёки металл валдан иборат, Вал III 38 айл/мин, вал II 16 айл/мин ва вал I 6,5 айл/мин тезлиқда айланади. Бундан ташқари вал П1 тебранувчан ҳаракат ҳам қилади. Валларнинг ҳар хил тезлиқда айланиши сургмаларни у валдан бу валга ўтказишни таъминлайди. Майдалаш учта босқични ўз ичига олади.
1. Суртма ичидаги қаггиқ моддалар валлар орасидаги оралиқда майдалаб, эзиб ўтказилади.
2. II ва III валларнинг айланиш тезлиги ошиши ҳисобига эзиш ҳаракати майдаловчи таъсирни кучайтиради.
3. III вални ўз ўқи атрофида тебранма харакати ҳисобига майдалаш иши қўшимча эзиш билан бирга амалга ошади.
Валларни бир-биридан маълум бир узоқлиқда туриши жуда муҳимдир I ва II валлар орасидаги масофа II, III валлар орасидаги фарқ билан бир хил бўлиши керак. I ва III валлар орасидаги тирқишни ўзгартириш учун подшипниклар қўйилган бўлади ва улар винт билан бошқарилади. Шунингдек машинада ҳимоя қисм бўлиб, у ҳар хил ёт моддаларни валлар орасига тушиб қолгавда автоматик тарзда тўхтатиб қўяди. Уч валли бу машина соатига 50 кг суртма ишлаб чиқаради.
РПА-роторлн пульсацион аппарат.
Бу аппарат М.А. Балабудкин, В.М.Фроленко, С.Н.Сушков ва ГН.Борисовлар томонидан яратилган бўлиб, суртма ишлаб чиқариш унумдорлигини оширишга мўлжалланган. Аппарат корпусга ўрнатилган ротор ва статордан иборат. Ички цилиндр ўткир тешикча ва роторнинг ташқи цилиндри учун овалсимон тирқиш мавжуд. Роторнинг ички зонаси ва ташқи томонида тўртгадан радиал куракчалар ўрнатилган. Ишлатилиб бўлинган муҳит чиқариш трубалари орқали чиқарилади ва ишлаталадиган муҳит (хом ашё) бошқа труба орқали киритилади. Ротор электродвигатель ёрдамида 47 айл/сек тезликда айланади, Ишлатиладиган модда насос ёрдамида айлантирилиб турклади. РПА ни қўлланиш суртмалардага порошоксимон компонентларни олдиндан майдалаш ва гомогеншация қилиш ишларидан мустасно қилади. РПА ёрламида олинган суртмаларнинг дисперслик даражаси оддин гехнодогиядая юқори, бунга мисол қилиб С.Петербург фармацевтика заводида тайёрланган 200 кг 10% стрептоциднинг вазелиндаги суртмасини РПА усулида олшдда 45 мин сарфланади. Худди шу миқцорда стрептодиднинг вазелиндаги суртмасини оддий усул билан тайёрланган вақгда қушимча 40 кг 50% концентратни уч валли суртма мазетеркада 2 соатда тайёрлаш ва концентратни асос би-лан қўдда тўкиб аралаштириш (1,5-2 соат) ва суртмани дяскли мазетёркадан ўтказилади (бунга 1 соат вақг кета-ди), РПА да 10% ли ихтиол суртмасини тайерлаш учун икки ярим соат ўрнига 12 мин вақт кетади.
РПА қўлланилиши скипвдар сургмаларнинг эмульсион асосда тайёрлаш усулини сезиларли равияша тезлаштиради.
Гидрофоб асослн суртма
Суртма қотишмалар. Бу хилдаги суртмаларни тайёрлаш икки хил операдияни ўз ичига олади, таркибий қисмларни эритиш ва эритилган массани фильтрлаиг Қаттиқ қиздиришнинг олдини олиш учун аввал юқори ҳароратда эрувчан ингредиентларии, кейин қолган таркибий қисмлар тартиб бўиича эрувчанлик ҳароратига қараб эритиб борилади. Суртма таркибий қисмлари эритилганидан кейин, у деярли тайёр бўлади, суюқ ҳолидаёқ банка ёки бошқа идишларга қуйилади.
Агар суртмани таркибий қисмига кирувчи моддалар орасида эримайдиган қўшимчалар бўлса, уларни тацдириб қўйилади ва металл элаклар орқали фильтрлаш жараёнлари бажарилади. Агар суртма совитилгавдан кейин қумалоқ-қумалоқ булиб қолса, уларни гомогенизация қияиш учун совигунча яхшилаб аралаяггириб турилади еки уч валли мазетёркадан тўлиқ совиган суртмани ўтказилади.
Нафталан суртмаси -70 қисм нафталан нефти, 18 қисм парафин ва 12 қисм петролатумдан иборат қотишма.
Мумли суртма 1 қисм сариқ мум ва 3 қисм кунгабоқар мойидан иборат қотишма.
Спермацет суртмаси- 1 қисм оқ мум, 2 қисм спермацет ва 7 қисм шафтоли мойидан иборат қотишма.
Диахил суртмаси тенг миқдордаги қўрғошинли малҳам ва вазелиндан иборат қотишма.
Юқорида саналган суртмаларнинг кўпчилиги мураккаб суртмалар учун асос бўлиб хизмат қилади. Ҳамма мураккаб асосяар суртмақотишмалар сингари тайёрланиб, қотишма куриняшида бўлади, Шунингдек ихтиол суртмаси ҳам шундай тайёрланади,
Ҳимоя пастаси ИЭР-2. 20% парафин, 15% церезин ва 65% вазелин ёки трансформатор мойидан иборат. Кис-лота ва ишқорларнинг сувли эритмалари билан ишлаода фоддаланилади.
Суртма эритмалар. Бу тур суртмалар тайёрланиши 2 хил босқичда кетади.
1. Кучли қовушқоқ суюқииқцан асос тайёрлаш.
2. Унда дори моддаларни эритиш, Керак бўлса мойли эритма сузилиб, совигунча аралаштирилади.
«Антипсориатикум» суртмаси 1:40000 ёки 1:100000. 1 грамм трихлорэтиленамин 40 кг еки 100 кг вазелин билан аралаштирилади. Бу суртмани тайерлаиада эҳтиет бўлиш керак. Чунки трихлорэтиленамин кучли заҳар.
Бом-Бенге суртмаси. Таркиби: ментол еки ялпиз мойи 4 қисм, метилсалицилат 21 қисм, вазелин 75 қисм ва 4 қисм парафиндан иборат. Олдин вазелин билан парафин эритилади. Кейин 35°С гача совитиб, қолган моддалар билан аралаштирилади. Бундан кейин 3 соат давомида аралаштириб турилади.
Камфорали суртма - 10 қисм камфора, 40-50°С да иссиқ вазелин ва сувсиз ланолин эритмасвда эритилади. Кейин совитилади (ДФ IX).

СУСПЕШИОН СУРТМАЛАР

Кенг тарқалган бу суртма турини тайерлаш учун уч хил операция бажарилади. 1. Асосни тайёрлаш. 2. Қаттиқ модцалардан кучли қовушқоқ ёпишқоқ суюкликда суспензия тайёрлаш 3. Гомогенизация. Порошоксимон қаттиқ дори моддаларни эритилган асос билан аралаштириш тўхтовсиз ишлаб турган аралаштиргич иштирокида бўлади. Тўлиқ гомогенизацияга (бир хилликка) эришиш учун совитилган масса мазетёрка ёки уч валли аппарат-дан ўгказилади. Суртма суспензияларнинг тайёрланишини схема тарзида рух суртмаси мисолида кўриб чиқамиз .


Бидонлардаги вазелин тарозида автокар ёрдамида Круттин камерасига ўгказилади, Бу камерада вазелин эритилиб реакторга узатилади. Асосни қатгиқлигини ошнриш керак бўлса буғ қаватли реакторга парафин юборилади ва эритиб уни реакторга ўтказилади, ва вазелин билан аралаштирилади.
Тайёр асос друкфильтр орқали суртма тайёрланадиган реакторга ўтказилади. Худди шу реакторга элак орқали рух оксиди қўшилади. Тайёр суртма, гомогенизаторда гомогенизация қилиниб, қадоқлашга юборилади.
Дорихона ишини енгиллаштириш учун жуда кўп суспензион суртмаларни саноатда ишлаб чиқарилади.
Автол суртмаси. 3% рух оксиди, 85% автол ва 12% стеариндан иборат.
Бор суртмаси. Бор кислота-сииинг вазелиндаги 10% аралашмаси,
Гелиомицивли суртма. Таркиби. Гелиомицин (антибиотик) 5 г, рух оксиди 5 г, вазе-лин мойи 10 г, сувсиз ланолин 40 г,вазелин 40 г. Аввал порошоксимон моддалар ваэелин мойи билан эзилади, кейин ланолин билан вазелин аралашмаси устига қўши-лади. Бу асосан пиодермияни ва экземаларни даволашда ишлатилади.
Ксероформ суртмаси. Ксеро-формнинг вазелиндаги 10% аралашмаси (ДФ X).
Оқ симоб суртмаси таркиби: 10% симоб амидохлорид сақлайди. Асос вазелин билан ланолин (1+2) аралашмаси (ДФ X) .
Стрептоцид суртмаси - 10% с'фептоцид эритилган вазелин асосида аралаштарилган.
Саноатда ҳар хил пасталар чиқарилади, шулардан ай-римлари:
Борнафталан пастаси. Таркибида 5% бор кислотаси, 25% рух оксиди, 25% крах-мал ва 45% нафталан суртмаси сақлайди.
Ихтиол-рух-нафталан пастаси. Таркибида 10% олтингугурт, 20% рух оксид, 20% крахмал ва 40% нафталан суртмасини сақлайди.
Салицил-рух пастасн Лассари пастаси
Олпшгугурт нафталан суртмаси. 100 қисм тозаланган олтингугурт ва 200 қисм нафталан суртмасидан ташкил топган.
Суртмаларни гомогенизация қилишнинг энг яхши усули РГТА дир.

ЭМУЛЬСИОН СУРТМАЛАР


Суртма-эмульсияларни тайёрлаш қуйидаги босқичларга шнади:
1. Мойли фаза — асосни тайёрлаш;
2. Сувли фаза — дори моддаларнинг сувли эритмала-рини тайёрлаш;
3. Эмулсиялаш;
4. Гомогенлаштириш.
Ишлатилаётган эмульгаторнинг хусусиятлари билан бир қаторда суртма турғунлиги, дисперслик даражаси сурт-манинг гайёрлаш усули билан боғлиқ бўлади.
Мой/сув типидаги суртма-эмульсияларини тайёрлаш-да эмульгаторни сувда эритилади. Сув-мой типидаги сурт-ма-эмульсияларни тайёрлашда эса эмульгаторларни (мум, ланолин, кўп валентли металдарнинг совунларини) ёғда эритилади. Эмульсиялаш кзракли дисперслик даражаси-
ни таъминловчи аралаштқргичларда олиб борилади. Дис-персланаётган суюқ фазани унча катта бўлмаган бўлак-ларга бўлиб-бўлиб, олдинги порцияси тўла эмульсиялан-гандан кейингина киритилади, Агар эмульсияланаётган суюқлик кўп бўлмаса, унда бевосита қайнатиш қозонида яхшилаб аралаштириш кифоя. Саноатда қуйидаги сурт-малар ишлаб чиқарилади:
Совуқ урганда ишлатиладиган суртма. Таркиби:
қалампир настойкаси - 7,7;
чумоли кислотаси — 0,32;
25% ли аммиак эритмаси -1,4;
калийли суюқ совун — 2;
камфора мойи — 6,4;
канакунжут мойи -1;
сувсиз ланолин ёки церезин — 1,3; чўчқа
чарвиси — 9,75;
сариқ вазелин — 73,52.
Вазелин, чўчқа чарвиси, ланолин ва канакунжут мойларининг деярли совитан қаттиқ эритмасига камфора мойи, аммиак эритмаси билан совиган аралашмаси ва қалампир настойкаси билан чумоли кислота аралашмаси кетма-кет қўшиб аралаштирилади. Чидамлилиги муҳитнинг фақат епишқоқлиги билан ушлаб турилувчи сув-мой типидаги турғун эмульсия олинади.
Коньков суртмаси.
Таркиби: этакридин -0,3,
қайнаб турган дистилланган сув — 1,5;
витаминлаштирилган балиқ мойи — 35;
асалари асали -65.
Асалга этакридин лактатнинг сувдаги эритмаси яхшилаб аралаштириб туриб қуйилади. Фильтр қоғозга бир томчи суртма сурилганда орқа томонида мой доғи қолмаса, суртма тайерлигидан дарак беради. Мой/сув типидаги метастабил эмульсия олинади, Балиқ мойининг дисперслиги асалнинг ёпишқоқлиги билан ушлаб турилади. Узоқ вақт битмайдиган яралар ва куйишни даволашда ишлатилади.
Кул ранг симоб суртмаси.
Таркиби: концентрланган симоб суртмаси — 35,7;
сувсиз ланолин-4,3;
тозаланган чўчқа мойи — 40;
тозаланган буқа ёғи — 20.
X ми ёки IX ДФ бўйича. Металл симоб жуда қийин эмульсияланади, шунинг учун аввал бошлаб 85 қисм металлик симоб бшган 15 қисм сувсиз ланолин аралаштириш йўли билан симоб-ланолин дейилувчи малҳам-концентрат тайёрлаб олинади.
Бу операция қўшалоқ айланма ҳаракатланувчи 2та айлантиргичли Зеемая тегирмонвда олиб борилади.
Айлантиргичлар билан бир вақтда қирғич ҳам бирга айланади ва девордаги қуйқаларни олиб, массага қўшади.Тегирмонга аввал ланолин солинади, сўнг оз-оздан симоб солинади, Эзиш лупа тагида (X ДФ) симоб томчиларини фарқ қилиш мумкин бўлмай қолгунча олиб борилади. Симоб суртмаларини тайерлашда симоб учувчанлиги, унинг буғлари заҳарли бўлгани учун эҳтиёт чораларини кўриб қўйиш керак. Тегирмонлар шабода (вентиляция) етарли алоҳида хонада жойлашиши керак, ходимлар эса шахсий эҳтиёт чораларини куриши керак. Кул ранг симоб малҳамини олиш учун симобли корпусни суюлтириш икки валли аралаштиргичда олиб борилади. Сувсиз ланолинда симобни дисперслашни тезлатувчи сифатида 0,3% микдорда бензоил-пероксид қўшилади.Симобнинг дисперсланиш жараенида бензоил пероксид дисперсланган симоб атрофида адсорбцион қобиқ ҳосил қилади.
Кимёвий ўзаро таъсир натижасида фазалар фарқи чегарасида симобнинг юза тортилиш чегарасини пасайтирувчи ва бу билан дисперслаш жараёнини кучайтирувчи, дисперс системани турғунлаштирувчи бирикмалар ҳосил бўлади.
Бензоил пероксид ишлатилганда симоб-ланолин концентратининг олиниш тезлиги 10 мартага ортади.
Кул ранг симоб суртмасини тайёрлаш учун симоб-ланолин концентратига ланолин ва буқа, чўчқа мойларининг илиқ (35-50°С дан юқори булмаган) эритмаси қўшиб аралаштирилади. Кейин бир жинсли масса ҳосил бўлгунча эзилади. Совимаган қатгиқ эритманинг қўлланилиши симоб ажралишига олиб келади. Буюм ойнасига суртмадан озгина суриб кўрилганда оддий симоб парчалари кўринмаслиги керак. Камроқ концентрацияли симоб металли суртмаларни тайёрлашда дорихонада кул ранг симоб суртмасидан олинади.
Кул ранг суртма тери касалликлари, захм билан (оғир ўтувчи ҳолларида) оғриган беморларни даволашда ишла-тилади. Катгалар учун бир марта суртиш дозаси 3-5 г.
Аралаш типдаги суртмалар
Суспензион-эмулъсион ва ундан ҳам мураккаброқ суртмалар тайёрлаш қуйидаги босқичлардан иборат: 1. Асоснинг тайёрланиши. 2.Сувли фаза — дори моддаларининг сувли эритмасини тайёрлаш. 3. Эмульсиялаш; 4.Қаттиқ дори моддаларни киритиш; З.Гомогенлаштириш. Тайёр эмульсияга қаггиқ моддани киритиш қозонда аралаштиргич билан узлуксиз аралаштирган ҳолда олиб борилади. Гомогенлаштириш эса уч валлик усқунада олиб борила-ди. Саноатда бу гуруҳ суртмалардан қуйидагилар ишлаб чиқарилади:
Внлькннсон суртмаси
Таркиби: Кальций карбонат-10;
тозаланган олтингугурт ва суюқ қорамой-15,
нафталан суртма малҳами ва кўк совун — 30
сув-4.
Буғ билан иситилган қозонда нафталан суртмаси эритилади. Шу билан бир вақтда алоҳида идишда сув билан Хқиздирилган илиқ кўк совунни бир хил масса ҳосил бўлгунча аралаштирилади. Кейин уни нафталан суртмасига аралаштиришни тўхтатмасдан қўшилади. Ҳосил бўлган эмульсияга элакган кальций карбонат ва олтингугурт оз-оздан қўшиб аралаштирилади. Совиган суртма уч қиррали ускунада гомогенлаштирилади. Натижада нафта-лан суртмасидан суспензияланган, эмульсияланган фазалардак иборат кўп фазали аралашма олинади. Калийли совун эпидермисни ғоваклантиради. Терига сурилганда ишқор қичима паразитининг хитин қобиғини эритиб юборади. Олтингугурт ва қорамой биргалашиб антипаразитар таъсирни кучайтиради, бир вақтда катга концент-рация натижасида келиб чиққан қитиқловчи таъсирни юмшатади.
«Эфкамон» оғриқ қолдирувчи (ўткир артрит, миозит, невралгия) ва чалгитувчи сифатида ишлатилади.
«Фастин» суртмаси
Таркиби: фурацилин — 2,
Синтомицин — 1,
Анестезин - 3,
Сувсиз ланолин — 39,2,
Вазелин — 18,7,
Стеарин — 6,5 (ёки спермацет-11,2).
Сув — 100 гача.
Асосда стеарин бўлса малҳам «Фастин-1, спермацет бўлса «Фастин — 2» дейилади.
Озроқ эриган вазелинда фурацилин ва синтомициннинг майин суспензкяси тайёрланади. Бир вақгда анестезин эритилади. Асос унинг компонентларини эритиб тайерланади. Кейин унга сариқрангли гомоген қуюқмасса ҳосил бўлгунча дори моддаларнинг аралашмаси оз-оздан қўшилади.
Суртмалар бактериостатик хоссага эга ва терига таъсирлантирувчи таъсир кўрсатмайди. Улар 1 -даражали куйиш, 2, 3 даражали янги куйганни, йирингли яра ва пио-дермияни даволашда ишлатилади

ЭМУЛЬСИОН АСОСЛАР БИЛАН ТАЙЁРЛАНАДИГАН МАЛҲАМЛАР


Эмульсион асослар билан суртма тайерлаш 3 операциядан иборат: эмульгаторни тайёрлаш, суртма асосини тайерлаш, суртмани тайёрлаш. Эмульгатор билан тайёрланадиган суртмалар.
Эмульсион асослардан биринчиси: Рух-мой эмульгатори билан тайёрланадиган суртмалар. Эмульг-аторни тайёрлаш:
Таркиби: рух оксиди — 18 қисм,
ўсимлик мойи (зиғир) — 50 қисм,
сув керагича,
Эланган рух оксидини қайнатиб, қозонга солиниб, 7-8 қисм сув қуйилади, бир хил бўтқасимон масса ҳосил бўлгунча яхшилаб аралаштирилади ва 12 соатга қўйилади. Кейин қозонга мой қуйиб аралаштиргачни ишдатиб, аралашмани 110-120°С ҳароратда тери қавати юзасидан осон олинадиган, дағаллиги йўқолган бир хил мадса олингунча тахминан 8 соат давомида қиздирилади. Қайнатиш охирида сувнинг хаммаси буғлатиб юборилади, буни (сув пуфакчалари чиқиши тугагач) қайнаши тугагани аниқланади. Акс ҳодда еақчаш давоми-да совун гидролизланиб, натижада унинг эмульсиялаш хоссаси кескин пасайиб кетади. Қайнатиш охирида массани тўла музлаши учун қозонда қолдирилади. Кейин уни суртма майдалагич ёки валлик ускунадан ўтказилади.
Download 314,19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish