Давлат бюджетининг тузилиши ва таснифланиши



Download 42,31 Kb.
bet1/4
Sana24.02.2022
Hajmi42,31 Kb.
#190296
  1   2   3   4
Bog'liq
Давлат бюджетининг тузилиши ва таснифланиши



Бюджет жараёни ва бюджет муносабатлари
Р е ж а:
Кириш.

  1. Бюджет тизими тушунчаси ва унинг мохияти.

  2. Давлат бюджети тизимининг асосий принциплари.

  3. Давлат бюджети тизимида махаллий бюжетларнинг тутган урни.

Хулоса.

Узбекистон-мустакил давлат , жахон хамжамиятининг тенг хукукли аьзоси сифатидаги уз тарихининг иккинчи ун йиллигига кадам куйди. Мамлакатимиз президенти И.А.Каримов Узбекистон Республикаси Олий Мажлисининг иккинчи чакирик биринчи сессиясида сузлаган марузасида коникиш билан такидлаганидек: „Биз...янги хает, янги жамият куриш борасида оламшумул вокеаларга бой булган тарихий йулни босиб утдик. Бу йулда муваффакият ва кувончлар хам, изтироф ва машаккатлар хам булгани табиий, албатта. Лекин биз уз олдимизга куйган улуг максадлар сари катъият билан интилиб,тинимсиз мехнат кил дик, хар кандай кийин шароитда хам танлаб орган йулимиздан кайтмадик”. Утиш даврида амалга оширилаётган туб иктисодий ислохотларнинг пировард максадлари бозор механизмларига асосланган иктисодий тизимни барпо этиш воситасида баркарор иктисодий усишни итиш максади ва вазифаси мамлакатимизда таъминлашдан иборатдир.
Узбекистон Республикаси мустакил давлат булиб уз
бюджетига,миллий валюта сига эга булиши хамда пул обороти,бошка кимматли когозлар эмиссияси хажмларининг тизимлари хасида шундай езилган: „Узбекистон Республикаси дав лат бюджети - Республика бюджети ва махаллий бюджетлардан иборат.
Хар кандай давлат уз олдидаги вазифаларни муваффакиятли хал этиш, функцияларнинг самарали бажарилиш учун модний, молиявий негизга , заминка эга булмоги шарт. Ушбу маблагларнинг максадларини кузда тутувчи хуку кий хужжат - давлат бюджетидир.
Узбекистон Республикасининг „Бюджет тугрисида” ги конуннинг 3 моддасида тарифланишича: „давлат бюджети - дав лат пул
маблагларининг (шу жумладан, дав лат максадли жамгармалари маблагларини) марказлаштирилган жамгармаси булиб, унда даромад манбалари ва улардан тушумлар микдори, шунингдек, молия йили мобайнида аник максадлар учун ажратиладиган сарфи йуналишлари ва микдори назарда тутилади”.

  1. Бюджет тизими тушунчаси ва унинг мохияти.

Давлат бюджети мамлакат иктисодиетида мухим урин тутади,давлат ва жамият тараккиетини таминлайди. Узбекистон Республикаси бюджет тизими икки бугинли булиб, --- - республика бюджети
- махаллий бюджетлардан таш кил топади.
Республика бюджети ва бюджетдан ташкари давлат фондлари бюджетлари Республика конуни тарзида Олий Мажлис томонидан , махаллий бюджетлар эса тегишли махаллий дав лат хокимияти органлари томонидан тасдикланади. Узбекистон Республикаси бюджети хамда махаллий дав лат хокимияти орган лари бюджет лари йигиндисидан Узбекистон Республикасининг консолидациялашган (йигинди )бюджети юз ага келади. Узбекистон Республикасининг „ Бюджет тизими тугрисида”ги конунида бюджет тизими тузилиши тугрисида шундай дейилган:
„Давлат бюджетининг тузилиши.Бюджет тизими турли даражадаги бюджетлар ва бюджет маблаглари олувчилар йигиндиси , бюджетларни ташкил этишни ва тузиш принципларини , бюджет жараенида улар уртасида, шунингдек бюджетлар хамда бюджет маблаглари олувчилар уртасида вужудга келадиган узаро муносабатлар узида ифодалайди.
Бюджет тузилиши мамлакатнинг давлат бюджети ва бюджет тизимини, унинг айрим бугинлари уртасидаги узаро муносабатларни ташкил килишни, бюджет тизимига кирадиган бюджетлар фаолиятининг хукукий асосларини, бюджетлар таркиби ва тузилмасини, бюджет маблагларини шакллантириш ва сарфлашдаги тартиб - койдалар ва бошкаларни белгилаб беради.
Бюджет тузилишининг таркибий кисми бюджет тизими хисобланади. Бюджет тузилишининг асосини мамлакатнинг давлат тузилиши шакли, амалдаги асосий конуний актлар, ижтимоий такрор ишлаб чикариш жараёнлари хисобланади.
Мамлакатнинг маъмурий тузилиши хам бюджет тизимининг асосини ташкил килади.
Узбекистон Республикасининг бюджетининг тузилиши Узбекистон Республикаси Конституцияси, Узбекистон Республикасининг “Бюджет тизими тугрисида” конуни, Узбекистон Республикаси Олий Мажлисининг хар йили кабул килинадиган “Узбекистон Республикасининг давлат бюджети тугрисида”ги карори ва Вазирлар Махкамасининг “Узбекистон Республикаси давлат бюджетининг асосий макроиктисодий курсаткичлари ва параметрлари прагнози тугрисида”ги карорлари ва бошка конун хужжатлари асосида белгиланади.
Бюджет тизими - турли даражадаги бюджетлар ва бюджет маблагларини олувчилар йигиндисини, бюджетларни ташкил этиш ва тузиш принципларини, бюджет жараёнида улар уртасида, шунингдек, бюджетлар хамда бюджет маблаглари олувчилар уртасида вужудга келадиган узаро муносабатларни ифода этади.
Шак-шубхасизки, олдинги саволимизда куриб утганимиздек, бюджет хокимиятининг турли бугинлари даражасидаги давлат вазифаларини амалга ошириш учун уларнинг ихтиёридаги марказлаштирилган молиявий ресурслар фонди хисобланар экан,
мамлакатнинг бюджет курилиши хам давлатнинг миллий- давлат ва маъмурий - худудий булинишига богликдир. Республикамизда давлат
бюджети курилиши бошкаришнинг маъмурий ва бозор механизмларини кушилган холатида амал килмокда. Албатта, мустакил Республикамизда амалга оширилаётган туб ислохотолар шароитида бошкаришнинг бозор усулларига мос келувчи бюджет курилишини тез ва мукаммал шакллантириш кийин кечиши табиийдир. Шунинг учун бюджет тизимидаги ислохотлар хам боскичма-боскич иктисодий
ислохотларнинг бош концепциясига мувофик равишда амалга оширилмокда.
Бюджет курилиши тушунчаси хозирги вактгача иктисодчиларимиз томонидан назарий жихатидан кенг тадкик килинмагандир. Масалан, аксарият адабиётларда бюджет курилиши бюджет тизимига кушиб юборилади ёки муаллифлар бюджет курилишининг тарифини аник бермайдилар. Хатто, 2000 йилда кабул килинган Узбекистон
Республикаси «Бюджет тизими тугрисида»ги конунида хам бюджети курилишига тулик аниклик киритилмаган.
Бюджет курилиши эса бюджет тизимини ташкил килиш ва унинг тузилиш принципларини узида акс эттириб, турли даражадаги хокимият органларининг бюджет хукуклари ва ваколатлари, даромад ва харажатларни бюджет тизими бугинлари уртасида таксимлаш
принципларини аникланишида мухим ахамиятга эгадир.
Бюджет курилиши 3 асосий элементни уз ичига олади:
Мамлакатнинг бюджет тизими.
Турли даражадаги хокимият органларининг бюджет хукуклари.
Бюджет тизими бугинлари уртасида даромад ва харажатларни таксимланиш принциплари.
Бюджет курилишининг мазкур ёритилиш бюджет курилиш молиявий категориясининг замонавий мазмунини тулаконли равишда узида акс эттиради.
Маълумки, мамлакатнинг бюджет тизими, турли даражадаги хокимият органларининг бюджет хукуклари элементларида гап бюджет тизимининг принципларида кетади.
Амалдаги иктисодий муносабатлар тизими, барча даражадаги бюджетлар марказий ва мащаллий хокимият органларининг аник вазифаларини молиялаштириш учун уларинг ихтиёрида шакллантирилади ва Узбекистон Республикаси конунчилиги буйича ягона конституция ва бошка хукукий меъёрлар асосида тартибга солинишини хисобга олиб куйидагича таъриф берилади: Бюджет
тизими - иктисодий муносабатлар ва Узбекистон Республикаси давлат курилишига асосланган, хукук меъёрлари билан тартибга солинадиган, бюджет ваколатларига мувофик марказий ва махаллий хокимият органларини аник функцияларини бажаришга йуналтирилган барча даражадаги бюджетларнинг мажмуасидир.
Бюджетнинг курилиш давлатларнинг сиёсий хокимит тизимига боглик холда 3 асосий гурухга ажратишимиз мумкин:
Унитар мамлакатлар.
Федератив мамлакатлар.
Конфедератив мамлакатлар.
Унитар (ягона) давлат - бу маъмурий - хукукий бирликлар (тузилмалар) уз давлатига ёки мухториятига эга булмайдиган давлат тузилишидир. Мамлакатда ягона конституция, хамма учун умумий булган хукук тизими ва ягона хокимият органлари, давлат иктисодий, ижтимоий ва сиёсий жараёнларни марказлаштирилган бошкариш амал килади.
Унитар давлатнинг бюджет тизими икки бугинидан - давлат бюджети ва махаллий бюджетлардан ташкил топади.
Узбекистон Республикаси Конституцияси ва Узбекистон Республикасининг «Бюджет тизими тугрисида»ги конунига мувофик Узбекистон Республикасининг бюджет тизими 2 даражадан иборат булиб:

  • Республика бюджет ва бюджетдан ташкари фондлар;

  • Коракалпогистон Республикаси ва Махаллий бюджетлар.


Download 42,31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish