Давлат бюджетининг тузилиши ва таснифланиши


Узбекистон Республикаси бюджет тизими



Download 42,31 Kb.
bet2/4
Sana24.02.2022
Hajmi42,31 Kb.
#190296
1   2   3   4
Bog'liq
Давлат бюджетининг тузилиши ва таснифланиши

Узбекистон Республикаси бюджет тизими.






Федератив мамлакатлар бюджет тизими асосан 3 таркибдаги бюджетларни ызларида мувофиклаштирадилар:

  1. Федерал бюджетлар.

  2. Худудий бюджетлар.

  3. Муниципал бюджетлар(махаллий бюджетлар).

Масалан, Россия Федерацияси бюджет тизимини кузатадиган булсак,унинг таркиби куйидаги бюджетларни уз ичига олади:
Россия Федерацияси бюджет тизми



Бюджет тизимининг юкоридаги тузилишга караб даромад ваколатлари ва харажатлар мажбуриятлари хам таксимланади.


Конфедератив давлатлар бу сиёсий ва харбий максадлар учун мустакил давлатларнинг доимий иттифокидир. Бундай давлатларнинг бюджет даромадлари конфедерация таркибига кирувчи мамлакатларнинг бадал туловлари хисобига шакллантирилади. Конфедерация таркибидаги давлатларнинг узларининг миллий бюджетлар ва солик тизимлари мавжуд буладиган.

2 Давлат бюджети тизимининг асосий тамойиллари.
Узбекистон Республикаси бюджет тизими тузилишининг асосий тамойиллари:

  • бюджет таснифи тизими, хисоб - бюджет хужжатлари ва бюджет жараёни тузилишининг ягоналиги;

  • бюджет тузилишининг Узбекистон Республикаси маъмурий-худудий тузилишига мувофиклиги;

  • турли даражадаги бюджетларнинг узаро богликлиги;

  • давлат бюджетининг баланслилиги;

  • давлат даромадларининг манбалар буйича ва харажатларини йуналишлари (моддалари) буйича режалаштириш;

  • давлат бюджети харажатларини бюджетдан ажратиладиган тасдикланган маблаг доирасида сарфлаш;

  • барча даражадаги бюджетларнинг мустакиллиги.

Барча даражадаги бюджетларни шакллантириш, куриб чикиш, кабул килиш ва уларнинг ижроси хисобини юритиш Узбекистон Республикасининг миллий валютаси - сумда амалга оширилади.
Бюджет тизимини бошкаришни Узбекистон Республикаси бюджет тизими тузилишининг асосий тамойилларига мувофик молия органлари ва банк муассасалари амалга оширадилар.
Барча даражадаги бюджетлар ягона бюджет таснифи - даромадлар ва харажатларни тасниф объектларига гурухловчи хос ракам (кодлар) бериш билан гурухлаш курсаткичлари доирасида шакллантирилади ва ижро этилади.
1999 йилга кадар асосан собик Иттифокда кулланилган таснифдан фойдаланилди. Бюджет кисимлар, булимлар ва моддаларга булиниб, умумлашган функционал ва иктисодий тасниф белгиларига эга эди. Бу таснифнинг батафсил баёни халхаро стандартларга мувофик хисобатлар такдим этиш ёки миллий хисоб варакалар тизимига мос келиши жихатдан талабга жавоб бермас эди. Янги таснифни амалга киритиш билан бу каммчиликка бархам берилди ва янги тасниф 2000 йил бюджетга нисбатан кулланилди. Натижада янги тасниф тахлил имкониятларини кенгайтирди ва бюджет маблагларини 4 асосий таоифага булиб, улардан фойдаланишда зарурий мосланувчанликни таъминлади. Булар иш хаки, ижтимоий туловлар, капитал куйилмалар ва бошкалар.
Бюджет таснифи - Давлат бюджети тузилмасига кирувчи бюджетлар даромадлари ва харажатларини, шунингдек, унинг такчиллигини молиялаштириш манбаларини гурухлашдир.
Бюджет таснифи Давлат бюджетини тузиш, куриб чикиш, кабул килиш хамда ижро этиш максадида бюджет маълумотларини тизимга солиш учун фойдаланилади ва у бюджет маълумотларини халкаро тасниф тизимларининг айнан шундай маълумотлари билан киёсланишини таъминлайди.
Бюджет таснифи:

  • давлат бюджети дариомадлари таснифини;

  • давлат бюджети харажатларининг вазифаси жихатидан (функционал), ташкилий ва иктисодий таснифини;

- давлат бюджети такчиллигини молиялаштириш манбалари таснифини уз ичига олади.
Давлат бюджети даромадларининг таснифи конун хужжатларига мувофик даромадларни турлари ва манбалари буйича гурухлашдан иборат.
Давлат бюджети харажатларининг вазифаси жихатидан таснифи харажатларни давлат бошкаруви органлари, махаллий давлат хокимияти органлари, шунингдек, бошка бюджет ташкилотлари томонидан ижро этиладиган асосий вазифалар буйича гурухлашдан иборат булади.
Давлат бюджети харажатларининг ташкилий таснифи харажатларни хужалик юритувчи субъектлар турлари ва бюджетдан ажратиладиган маблаглар уларни бевосита олувчилар уртасида таксимланишни акс эттирувчи тадбирлар буйича гурухлашдан иборат булади.
Давлат бюджети харажатларининг иктисодий таснифи харажатларни туловларнинг иктисодий вазифаси ва турлари буйича гурухлашдан иборат булади. Давлат бюджети такчиллигини молиялаштириш манбалари таснифи такчилликни молиялаштиришнинг ички ва ташки манбалари буйича гурухлашдан иборат.
Бюджет таснифи конун хужжатларда белгиланган тартибда Узбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ишлаб чикилди ва тасдикланди.
Бюджетни режалаштириш - давлатнинг молия сиёсати талабларига мувофиклаштирилган молиявий режалаштиришнинг мухим таркибий
кисмини ташкил килади.
Бундай режалаштиришнинг иктисодий вазифаси турли даражадаги бюджетлар ва нобюджет жамгармаларини тузиш ва ижроси жараёнида мамлакатни ижтимоий-иктисодий ривожлантиришнинг умуммиллий дастурлари асосида ижтимоий махсулот ва миллий даромад кийматини молиявий тизим бугинлари уртасида марказлаштирилган режалаштиришдан иборатдир. Бюджетни режалаштириш давомида молия мамлакатни ривожлантириш давлат дастурларининг асосий иктисодий ва сифат курсаткичларига хамда табиий, моддий, мехнат, молия ресурсларидан самарали фойдаланиш захираларини топишга фаол таъсир курсатади.


  1. Download 42,31 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish