Спиртли ичимликлар истеъмол қилувчи ўсмирлар билан олиб бориладиган ижтимоий педагогик фаолият
Режа:
1.Спиртли ичимликлар истеъмол қилиш муаммоси
2.Ўсмир ёшидаги болаларнинг спиртли ичимликлар ичишининг сабаб ва оқибатлари.
3. Спиртли ичиьликларни истеъьол қилишга мойил ўсирлар билан олиб бориладиган ижтимоий педагогик фаолият шакллари.
Болалар ичкиликбозлиги ва айниқса унинг ёшлар ўртасида кенг тарқалиши энг жиддий ижтимоий педагогик муаммолардан бири ҳисобланади. Ичкиликбозлик тушунчаси икки ўринда аниқланади. Тиббий нуқтаи назардан ичкиликбозлик спиртли ичимликлар истеъмол қилишга енгиб бўлмас эҳтиёж туғилишида намоён бўладиган сурункали касалликдир. Ижтимоий педагогик нуқтаи назардан ичкиликбозлик спиртли ичимликка девиант патологик ружу қўйиш билан характерланадиган девиант хулқ-атвор шахсларидан биридир.
Болалик даврида ичкиликбозлик муаммоси шахс ижтимоийлашуви жараёни билан бевосита боғлиқ. Чунки, биринчидан, у аниқ ижтимоий психологик сабаблар туфайли келиб чиқади, иккинчидан одатда девиант хулқ-атвор каби ғайри ижтимоий ҳислатларнинг келиб чиқишига олиб келади.
Ичкиликбозлик намоён бўлишининг ижтимоий психологик омиллари бир хил эмас. Улар ичида микроижтимоий ва шахсий омилларни ажратсак бўлади. Шахсий омиллар вазифасини шахсий ва характереологик хусусиятлар бажариши мумкин. Микроижтимоий омилларга алкоголлашув кўрсаткичлари (ичкилик истеъмол қилиш ёши, сабаблари), оила таркиби ва унда алкоголлашув даражаси каби ижтимоий ва ижтимоий психологик белгилар киради.
Ижтимоий психологик омиллар шартли равишдагина иккига ажратилади. Алкоголлашув жараёнига таъсир кўрсатар экан, улар яхлит ва комплекс тарзда ўрганилиши лозим.
Юқорида алкоголлашув даражасига (бир ойда камида бир марта истеъмол қилиш) эга ўсмирлар гуруҳида ижобий ижтимоий микро муҳитда шахснинг ижтимоий адаптациясини таъминловчи шахсий хусусиятлар тизими яхши ривожланган.
Болалар ичкиликбозлиги бир қатор хусусиятларга эга:
-спиртли ичимликларга тез кўникиш;
-ичкиликбозликнинг тез ривожланиши;
-даволашнинг самарадорлиги;
-организмнинг тез бузилиши жараёни.
12-жадвал.
Ёш
|
Сабаблар
|
Оқибатлар
|
Болаликнинг илк даври
(0-3 ёш)
|
ҳомила давридаги ичкиликбозлик;
ҳомиладорликнинг илк 3 ойида спиртли ичимлик истеъмоли;
эмизиш вақтида спиртли ичимликлар истеъмоли
|
эпилепсия, ақли заифлик;
жисмоний ривожланиш аномалияси;
ақлий ривожланиш аномалияси
|
Мактабгача ва кичик мактаб ёши (3-9 ёш)
|
ота-оналарнинг педагогик саводсизлиги;
оилавий алкогол анъаналари
|
организмнинг алкогол заҳарланиши;
спиртли ичимликликларга қизиқиш пайдо бўлиши
|
Ўспиринлик ва ўсмирлик даври (9-18 ёш)
|
оиладаги номаълум ҳолат;
ўзини намоён қилиш;
ОАВларидаги реклама;
бўш вақдда банд бўлмаслик;
ичкиликбозликнинг оқибатлари ҳақида билимларнинг йўқлиги;
шахснинг психологик хусусиятлари;
муаммодан қочиш.
|
спиртли ичимликларга майлнинг шаклланиши;
спиртли ичимлик истеъмол қилиш одатининг шаклланиши
алкогол хулқ-атворнинг стериотипининг пайдо бўлмаган ҳолатда ҳуқуқбузарлик содир этиш;
маст ҳолатда ғайри ҳуқуқий ҳаракатларнинг оқибатини ўйламасдан содир этиш;
спиртли ичимликни руҳий муаммоларни бартараф этувчи допинг сифатида истеъмол қилиш.
|
Болаларнинг спиртли ичимликларга кўникишлари асосан 3 даврда: болаликнинг илк даври, мактабгача ёшда ва кичик мактаб даври, ўсмирлик даврида жадал кечади.
Do'stlaringiz bilan baham: |