1-Маъруза
СИЛИКАТ ВА ҚИЙИН ЭРИЙДИГАН НОМЕТАЛЛ МАТЕРИАЛЛАР ТЕХНОЛОГИЯСИНИНГ АСОСЛАРИ.
Режа:
Кириш
Силикат маҳсулотлари ҳолати,
Силикат маҳсулотлари хом ашъёси,
Ишлаб чиқариш технологияларининг ривожланиши.
Ўзбекистонда силикат маҳсулотларини ишлаб чиқариш
Қадимдан хўжалик моллари, зеби-зийнат буюмлари ишлаб чиқариш, турар жой ва жамоат бинолари қуришда силикатлар ва улар асосида олинадиган махсулотлар кўплаб ишлатилиб келинган. Ҳозирги кунда эса силикатлар юқоридагилардан ташқари замонавий техникада кенг қўлланиладиган моллар, саноат ва қишлоқ хўжалиги корхоналари ва иншоатлар қурилишида фойдаланиладиган материаллар олишда тобора кўплаб ишлатилмоқда. Шунинг учун ҳам силикат ва қийин эрийдиган нометалл материаллар технологияси шу мутахассис кадрлар тайѐрловчи Олий ва махсус ўрта таълим вазирлигининг олий ўқув юрти ўқув планидан мустақил фан сифатида ўрин эгаллаган.
Ушбу курсда ―Боғловчи материаллар кимѐвий технологияси, ―Керамика ва ўтга чидамли материаллар кимѐвий технологияси ва ―Шиша ва ситаллар кимѐвий технологияс ихтисосликларига таалуқли материаллар билан танишамиз. Курсда энг мухим силикат материаллари ва махсулотларининг хом ашъѐси, олиниш йўллари, умумий хоссалари ҳамда ишлатилишига оид асосий маълумотлар баѐн этилади. Шунингдек, ишлаб чиқариш жараѐнига оид назарий масалалар, силикат материалларининг серқуѐш Республикамизда ишлаб чиқаришга оид масалалар ҳам қисқача ѐритилган. Биз биринчи навбатда силикатлар технологиясига оид умумий масалалар қисқача тарзда ѐритамиз. Кейинги қисмларда эса материалларнинг хоссалари ва олиниш йўлларидаги фарқларга асосланган силикатлар технологиясининг уч сохаси – боғловчи модда, керамика ва шиша буюмларини ишлаб чиқариш алоҳида баѐн этилган. Курсда мавзуларни тўлароқ ѐритиш, нометалл материал ва буюмлар ишлаб чиқариш технологияси жараѐнларини систематик равишда – хом ашъѐдан тортиб то тайѐр маҳсулот олинишига қадар ѐритилишига ҳаракат қилинди.
Силикат ва қийин эрийдиган нометалл материаллар холати Силикат ва қийин эрийдиган нометалл материаллар асосида даврий системанинг IY- группасига кирувчи кремний элементи ѐтади. Бу элемент жонсиз табиат учун мухим элемент ҳисобланади. У темирсимон рангга эга бўлган қаттиқ ва мўрт моддадир. Кристалл панжараси мустахкамлиги сабабли паст температурада бироз пассив харакат қилади. Кремнийнинг кислородли бирикмаси кремний (IY) оксиди - SiO2 бўлиб, унга тегишли кислоталар формуласи nSiO2 . mH2O га тўғри келади: SiO2 . H2O ѐки H2SiO3- метакремний кислотаси; SiO2 . 2 H2O ѐки H4SiO4- ортокремний кислотаси; 2SiO2 . 3 H2O ѐки H6Si2O7- дикремний кислотаси. Бу кислоталарнинг тузлари мета-, орто- ва дисиликатлар деб аталади. Лекин силикатлар технологиясида Al2O3, ZrO2, TiO2, PbO, MgO, CaO каби кўп сонли моддалар билан ишлашга тўғри келади. Бундай моддалар таркибида кремнийга оид моддалар йўқ. Шунга қарамасдан силикатлар технологияси усуллари бўйича улар билан иш олиб борилади. Материалларнинг бу қисми қийин эрувчи нометалл моддалар номи билан аталади.
Энди силикат ва қийин эрийдиган нометалл материаллар холати устида бироз тўхтаймиз. Маълумки, табиатда барча жисмлар уч агрегат холатида учрайди:
1. Газ шаклида. Уларга оддий ва ионлашган газ (плазма)лар киради;
2. Суюқлик шаклида. Улар оддий суюқлик ва суюқ кристалларга бўлинади;
3. Қаттиқ модда шаклида. Кристалл (темир, ош тузи ва бошқалар) ва аморф моддалар (шиша, смола ва бошқалар) шулар туркумидан. Керамика махсулотлари учун типик холат поли- ва монокристаллик структурали холатдир. Шиша махсулотлари эса гудрон, канифол, смола модда-лари сингари қаттиқ нокристалл тузилишга эга. Боғловчи моддалар учун поли-кристаллик холати табиий холатдир. Шундай бўлишига қарамасдан силикат махсулотларининг деярли асосий белгилари, айниқса ишлатиладиган хом-ашъѐ тури, ишлаб чиқариш усули ва технологик параметрлари жиҳатидан бир-бирига ўхшаб кетади. Жумладан, Боғловчи моддалар ишлаб чиқаришда гил (Al2O3 . 2SiO2 . 2H2O ва бошқалар) ва оҳактош (СаСО3), керамика буюмлари олишда гил (Al2O3 . 2SiO2 . 2H2O ва бошқалар), дала шпати (Na2O . Al2O3 . 6SiO2, Ka2O . Al2O3 . 6SiO2, CaO . Al2O3 . 2SiO2) ва кварц (SiO2), шиша маҳсулотлари пиширишда эса кварц (SiO2), оҳактош (СаСО3) ва сода (Na2CO3) бўлиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |