Саволлар: Талаффуз органларини айтинг?



Download 26,86 Kb.
bet1/5
Sana21.02.2022
Hajmi26,86 Kb.
#74621
  1   2   3   4   5

4-МАВЗУ. НУТҚ ЖАРАЁНИДА ОҲАНГГА, ОВОЗГА, ТЎХТАМ (ПАУЗА)ГА ЭЪТИБОР БЕРИШ Амалий машғулот мақсади:
САВОЛЛАР:

  1. Талаффуз органларини айтинг?

Ёзма адабий меъёрнинг шаклланишида белгиланган ёзув шакли асосида ёзиб қолдирилган ёзма адабиётнинг хизмати каттадир. Адабий тил меъёри ва унинг шаклланиш қонуниятлари нутқ маданияти соҳасининг текшириш объекти ҳисобланади. Ўзбек адабий тилида, асосан, қуйидаги меъёрлар фарқланади: 1)Лексик-семантик меъёр; 2) талаффуз (орфоэпик) меъёри; 3) сўз ясалиш меъёри; 4)грамматик меъёр; 5)услубий меъёр.

  1. Орфоепия нима?

Ўзбек адабий тилининг талаффуз (орфоэпик) меъёрлари деганда, нутқда айрим товушлар, уларнинг қўшилмаси, сўзлар, гапларнинг оҳанги (интонацияси) ва шу кабиларни тўғри талаффуз қилиш қоидалари назарда тутилади. Мазкур меъёрлар нутқ товушлари талаффузи, урғу, интонация, паузага оиддир. Бу меъёрлар ўзбек тилшунослари томонидан яратилган 2 та орфоэпик луғатда акс эттирилган. (Содиқова М., Усмонова Ў. Ўзбек тилининг орфоэпик луғати Т. 1977) (Асомиддинова М., ва бошқалар. Ўзбек адабий талаффузи луғати. Т.1984 й.) Лекин бу луғатлар анча эскирди. Нутқ маданияти ҳақида гапирганда, сўз урғусининг муҳим аҳамиятга эгалигини ҳам қайд этиш лозим. Рус тилида урғу қоидалари беҳад кўп бўлиб, уларда хилма-хил хусусий ва истисно ҳолатлар бор. Ўзбек тилидаги урғу эса турғун бўлиб, саноқли истисно ҳолатлар ҳисобга олинмаса, у асосан, сўзнинг охирги бўғинига тушади. Қўшимча қўшилгани сайин, урғу ҳам кўчиб бораверади. Масалан: пахтả, пахтакỏр, пахтакорлảр, пахтакорларгả. Бу қоида кучли меъёр бўлиб, ҳеч қайси ўзбек унга амал қилишда янглишмайди. Лекин –ма (борма) –дек (гулдек), -та (ўнта), -ча (қишлоқча), юкламалар, шахс-сон (-ман,-сан, -миз, -сиз) кабилар ёки янги-янги, ҳозир-ҳозир, этикэтик, қатлама-қатлама каби урғунинг кўчиши каби истисно ҳолатлар унча кўп эмас. Адабий талаффуз меъёрларини белгилашда сўзлардаги товуш ва товуш қўшилмаларини тўғри айтиш алоҳида ўрин тутади. Масалан, китоб, ҳисоб, мактаб, юзлаб, савод, обод, марварид каби сўзларнинг охиридаги жарангли -б, -д ундошлари нутқда жарангсизлашади. Нутқда китоп, ҳисоп, мактап, савот, обот, марварит тарзида айтилиши ўзбек тилининг деярли барча шеваларида учрайди. Шунга кўра бу ҳолат адабий талаффуз меъёри ҳисобланади. Шунингдек, сўз охиридаги 2 та ундошнинг талаффузда охирги 1та ундошнинг тушиб қолиши ҳам талаффуз меъёри сифатида қаралади. Масалан, балан, поез, Самарқан, хурсан, дўс, гўш кабилар. Шунингдек, сўз шаклларининг қуйидагича айтилиши ҳам меъёрга айланиб бўлган: ушта (учта), бессўм (беш сўм), ушти (учди), кетти (кетди), туссиз (тузсиз) кабилар. Оғзаки нутқда бўлса, келса, бўлган, келган сингари сўзлар талаффузида л товушини тушириб қолдириш ҳам адабий орфоэпия меъёрига айланган. Адабий талаффуз меъёрларининг бузилиши, аввало, шеванинг таъсири натижасида юзага келади. Болаликдан шаклланган шевага оид артикуляцион 24 база ва шеванинг фонетик қонуниятларидан батамом қутулиш осон бўлмайди. Бунинг оқибатида, бухоролик ў товушини фақат тил олди тарзида, хоразмлик о товушини, асосан, а тарзида ёки унга яқин тарзда талаффуз қилиши, тошкентлик чойни сўз шаклини чоййи, ошни сўз шаклини ошши фарғоналик чойди, ошти тарзида айтиши каби кўплаб хатолар келиб чиқаверади. Баъзан бир хорижий тилни мукаммал биладиганлар нутқида нуқсонлар кўзга ташланади. Масалан, январь сўзини йинварь, Япония сўзини Йипония, декан сўзини дэ’кан ёки пайнет сўзини пейнет тарзида бегона акцент билан талаффуз қилиш ўзбекча талаффуз меъёрига зиддир. Нутқда интонация ҳам муҳим аҳамиятга эга. Масалан, баҳор сўзи дарак, сўроқ, ундов гапларга айланиши мумкин. Интонациянинг ўзгариши билан гапнинг мантиқий мазмуни ҳам тамоман ўзгаради. Масалан, ўқитувчи ўқувчига мурожаат қилар экан, жим ўтирасизми? гапини бир интонация билан, яъни жи-им ўтирасизми? тарзида айтса, жим ўтирманг, жавоб беринг, мазмуни англашилади. Яна бошқа интонация билан, яъни жим ўтирасизми?! тарзида айтганда эса, жим ўтиринг, бўлмаса жазолайман мазмуни ифодаланади. Пауза ҳам муҳим аҳамиятга эга. Масалан, катта/ мевали дарахт (дарахтнинг катталиги), катта мевали/ дарахт гапида (меваси катталиги) назарда тутилмоқда. Ушбу гапда икки мазмун ўртасидаги фарқ тўхтамнинг тўғри қўйилишига боғлиқдир


  1. Download 26,86 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish