Овоз қандай усулларида пайдо боълади?
Ўрта аср шарқининг буюк алломалари орасида машҳур табиб, файласуф, шоир Абу Али ибн Сино алоҳида ўрин тутади. Унинг турли соҳалар билан бирга таълим-тарбия, ахлоқ ва нутқ ҳақида ҳам фикрлари мавжудки, улар билан яқиндан танишиш нотиқлик санъатини мукаммал ўрганишга ёрдам беради. Ибн Синонинг фикрича, инсон тили шунчаки алоқа воситаси бўлмасдан, балки мулоқот эгаларига муайян ахлоқий ва эстетик таъсир этишини ҳам кўзда тутади. Шу сабабли Ибн Сино “Киши нутқининг кучи шундаки, у бошқа кишиларга ҳам таъсир қила олади” деб ҳисоблаган. Ибн Сино нутқ маданияти, нутқнинг сифатига хос белгиларидан ташқари нутқ техникаси, нотиқ амал қилиши лозим бўлган баъзи талаблар ҳақида ҳам фикр юритган. Масалан, овоздан ўринли фойдаланиш юзасидан шундай маслаҳат берган:“Овозни йўқотмаслик, нафас олиш органини ишдан чиқармаслик учун, аввало, ўқишни паст овоз билан бошлаб, кейинчалик астасекин кучайтириш, лекин кучли овоз билан ўқиш ҳам узоқ давом этмаслиги керак”
. Яхши дўст қайси йўл билан ахлоқий камчиликларни тузатишда бошқаларга ёрдам бериши мумкинлиги масаласига ибн Сино алоҳида эътибор беради ва нотиқ қуйидагиларга амал қилиши лозим деб билади:
1. Насиҳат қўпол оҳангда берилмаслиги керак.
2. Суҳбатдошнинг илм даражасини ҳисобга олиш зарур.
3. Насиҳатга кўп берилмасдан, ўртоқлик суҳбати тарзида олиб бориш керак.
4. Насиҳатни мулойим оҳангда, ёлғиз олиб бориш керак.
5. Агар таъна қилмоқчи бўлсанг, бошқалар камчилиги билан қиёслаб таъна қил.
6. Агар ўз эътиқодингни айтмоқчи бўлсанг, фақат бир фактга таянма, балки кўп масалалар билан исботла, суҳбатдошингни буни юрагига яқин олишга, шу нарса ҳақида ўйлашга ва ҳақиқатни излашга ишонтир.
7. Агар суҳбатдошинг сенинг гапларингга эътибор билан қулоқ солаётган бўлса, суҳбатни охиригача давом эттир ва ҳеч нимани сир сақлама, лекин унинг эътиборсизлигини сезсанг, гапни бошқа мавзуга бур. Ибн Синонинг таълим-тарбия берувчи муаллимлар ҳақидаги фикрлари ҳам эътиборга лойиқ. Унинг фикрича, муаллим мардонавор, ростгўй ва покиза инсон бўлмоғи, бола тарбияси усулларини ҳамда маънавият қонун- қоидаларини мукаммал билиши зарур. Аллома болага якка-ёлғиз илм бермасдан, балки кўпчилик яъни гуруҳ асосида дарсни олиб бориш керак дейди. Чунки болалар бир-бирлари билан ўзаро мулоқотда бўлиб туришлари, бир-бирларидан яхши хулқни ўзлаштиришлари даркор. Ибн Синонинг фикрича, муаллим қуйидаги қоидаларни билиши шартдир: ўқувчини нохуш таъсирлардан асраши, унинг хуш ахлоқли ва виждонли дўстлар билан биргаликда бўлишлигини назорат қилиб туриши керак. Абу Али ибн Синонинг ўқитувчининг нутқи, унинг қисқа, аниқ, ортиқча сўзлардан холи, тингловчининг ёши, ақлий даражасига мос бўлиши юзасидан айтган фикрлари Беруний мулоҳазалари билан ҳамоҳангдир24 . Минг йил муқаддам битилган алломамизнинг бу фикрлари баркамол авлодни тўғри йўлга солишга, уларни жисмонан соғлом, маънан етук қилишга, уларнинг бир-бирлари билан мулоқот қилгандагина комил инсон бўлиб етишишларини тасдиқлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |