6. Овозни қандай йўлга қўйилади?
Нутқ сўзлашда нафас олишнинг ҳам аҳамияти катта. Сўзлашни бошлашдан аввал нафас олиб олиш керак. Нафас олганда ўпка ҳавога тўлади, кўкрак қафаси кенгаяди, қовурғалар кўтарилади, диафрагма эса пасаяди. Ўпкага йиғилган ҳаво нутқ сўзланган пайтда аста-секинлик билан сарфланади. Тўғри нафас олиш, тўхташ, нафас чиқариш маълум машқлар орқали амалга оширилади. Чунончи, қоматни тик тутиб, бир қўлни қориннинг устки қисмига, иккинчи қўлни ёнга, яъни қовурғаларнинг ҳаракатини назорат қилиш учун белдан юқорироқ қисмига қўйилади. Бурун тешикларини қимирлатмасдан бурундан аста-секинлик билан нафас олинади. (5 сония), 2-3 сония ўпкада ҳаво ушланади, сўнгра А товушини талаффуз қилгандай нафас чиқарилади (4-5 сония). 1-машқдагидек нафас олинади ва нафас чиқараётганда 1, 2,3... деб овоз чиқариб саналади. 3- машқда матнларни ўқиш орқали нафас олиш текширилади. Қайси ўринларда чуқур нафас чиқарилганлиги ва нафас олинганлигини белгилаб олиш керак бўлади. Бу каби машқлар билан ўқитувчининг диафрагмаси мустаҳкамланади ва нутқий нуқсонларга йўл қўйилмайди.
7. Овоз, нафас ва артикулятсия машқларни уйғунлиги нимада?
Нутқ техникасининг яна бир зарурий элементларидан бири дикция саналади. Дикция нутқ товушларини, бўғинларни, сўзларни аниқ талаффуз этишдир. Дикциянинг яхши бўлиши артикуляцион қонун-қоидаларга риоя қилиш билан боғлиқ. Ноаниқ артикуляция нутқнинг аниқлигига путур етказади ҳамда сўзловчининг гапларини тингловчилар тушунмаслигига олиб келади. Натижада коммуникатив алоқа юзага чиқмайди. Шунинг учун ўқитувчи дикциясини яхшилайдиган машқларни доимо бажариб юриши мақсадга мувофиқдир. Ҳатто дарс бошлашдан аввал товуш бирикмаларини (ро, до, зи, ми, ги, ти...) дикция билан айтиб, тайёргарлик кўриш ҳар бир 190 сўзнинг тўғри ва аниқ айтилишига сабаб бўлади. Баъзилар жуда тез гапиради ёки аксинча секин гапиради. Шунга ўхшаш камчиликларни бартараф этишга ёрдам берадиган машқлар мавжуд. Масалан: Лабни маҳкам жуфтлаб, ҳуштак чалмоқчи бўлаётгандек, уни олдинга чўччайтириб чапга, ўнгга, тепага ва пастга ҳаракатлантирилади. Бу ҳолатда тишлар маҳкам қисилиши ва ияк эса қимирламаслиги керак. Тишларни кўрсатмаган ҳолда табассум қилмоқчи бўлгандай лаблар чўзилади. Юқориги лабни очиб, юқори тишлар кўрсатилади. Пастки лабни пастга тушириб, пастки тишлар кўрсатилади. А товушини овозсиз айтилади, тил худди эснаш пайтидаги ҳолатда бўлади. Нутқ сўзлашда нафас олишнинг ҳам аҳамияти катта. Сўзлашни бошлашдан аввал нафас олиб олиш керак. Нафас олганда ўпка ҳавога тўлади, кўкрак қафаси кенгаяди, қовурғалар кўтарилади, диафрагма эса пасаяди. Ўпкага йиғилган ҳаво нутқ сўзланган пайтда аста-секинлик билан сарфланади. Тўғри нафас олиш, тўхташ, нафас чиқариш маълум машқлар орқали амалга оширилади. Чунончи, қоматни тик тутиб, бир қўлни қориннинг устки қисмига, иккинчи қўлни ёнга, яъни қовурғаларнинг ҳаракатини назорат қилиш учун белдан юқорироқ қисмига қўйилади. Бурун тешикларини қимирлатмасдан бурундан аста-секинлик билан нафас олинади. (5 сония), 2-3 сония ўпкада ҳаво ушланади, сўнгра А товушини талаффуз қилгандай нафас чиқарилади (4-5 сония). 1-машқдагидек нафас олинади ва нафас чиқараётганда 1, 2,3... деб овоз чиқариб саналади. 3- машқда матнларни ўқиш орқали нафас олиш текширилади. Қайси ўринларда чуқур нафас чиқарилганлиги ва нафас олинганлигини белгилаб олиш керак бўлади. Бу каби машқлар билан ўқитувчининг диафрагмаси мустаҳкамланади ва нутқий нуқсонларга йўл қўйилмайди
8. Сўз, мақол, тез айтишларни бажарганингизда нималарга эътибор берасиз?
Одамларнинг бир-бирлари билан қилган мулоқотларида нутқ маданиятининг қонун-қоидаларига риоя қилишнинг аҳамиятига халқимиз доимо ўз эътиборини қаратган. Доно халқимиз ўз фикрларини қисқа ҳамда маънили мақолларда ифода этган. Мақоллар одамларни нималарга ўргатади? Мақоллар билан ўқувчиларни яқиндан таништириш улар маънавиятини ўстиришга, уларнинг баркамол инсон бўлиб етишишларига замин яратади. Чунки мақоллар она тилимизнинг энг нозик хусусиятларини англашга ва сўз бойлигини оширишга кўмаклашадиган воситадир. Мақоллар ўқувчиларни тўғри, мантиқий фикрлашга, мақсадни қисқа, лўнда ва ихчам баён этишга ўргатади. Ҳар бир нутқ ўзининг чуқур маъно ифодалаши билан қимматлидир. Мазмунли маърузалар, суҳбатлар кишига қувонч бағишлайди, янги билимлар билан бойитади. Чунончи, “Сўздан сўзнинг фарқи бор, ўттиз икки нақли бор” мақолида ҳар бир сўзнинг нозик қирралари бўлиши, уларнинг бўш гап эмаслиги, мазмунли суҳбатларнинг аҳамияти катта эканлигини ифодаламоқда. Сўз қўллашдаги ноқислик, тилга эътиборсизлик ҳақида доимо куюниб гапирадиган буюк адабиётшунос олим О.Шарафиддиновнинг қуйидаги жумлалари афоризмдек янграйди: “...Афсуски, амалиётда биз кўп ҳолларда тилимизга беписанд қарашни кўрамиз. Гапирганда ёки ёзганда ўзимизни назорат қилмаймиз. Ўзимизнинг тилимизни ўзимиз ҳис қилмаймиз, унинг ички оҳангларига қулоқ тутиб кўрмаймиз, балки жилови устига ташлаб қўйилган отдай майсаси кўпроқ кўринган ўтлоққа кириб кетаверамиз”.9 Халқ мақолларида ҳам сўзларни ноўрин, номувофиқ маъноларда қўллаш, матнда мазмун ва маъноларнинг қоришиб кетмаслигига эҳтиёт бўлиш, фикрнинг изчиллик билан ривожланиб боришини ёддан чиқармаслик, тушунмаган ёки тўла англамаган ҳолда фикр билдиришга шошилмаслик каби хусусиятларга эътибор бериш ниҳоятда аҳамиятли эканлиги, мазмунсиз нутқнинг инсонга ҳеч қандай фойда келтирмаслиги ҳақида огоҳлантирилади: “Сўзла мазмунли бўлсин, тингла фойдали бўлсин”, “Ўйнаб гапирсанг, ҳам ўйлаб гапир”, “Кўп гап эшакка юк, “Кўп гапнинг ози яхши, оз гапнинг – сози”, “Сўзга тушмаган сўзни айтма, Созга тушмаган ғазални”, “Сўзламай сўзингга боқ”, “Аввал ўйла, ўзингга боқ”, “Тил- ақл хазинасининг қиличи бўлса, фаросат – ғилофи”, “Қуруқ гап қулоққа ёқмас”, “Сўз ботирлиги тилда, Эл ботирлиги белда”, “ Сўз кишининг ўзаги, Одоб кишининг безаги”, ”Сўз оёқдан илгари борар”, “Сўз чумчуқ эмас, Оғиздан чиқса, тутиб бўлмас”.
Do'stlaringiz bilan baham: |