Said otaliq madrasasi — Oʻzbekiston Respublikasi, Surxondaryo viloyati, Denov shahri markazida joylashgan 2 qavatli madrasa inshooti. XVI asrda, Shayboniylar hukmronligi davrida, Buxorolik meʼmor usta Ahmad Mamat Buxoriy boshchiligida islom dini arbobi — Hazrat Xoja Alouddin Attorga atab qurilgan[2]. Buxoroning yirik madrasalari qurilishi uslubida barpo etilgan (Koʻkaldosh va boshqa madrasalar). Mazkur shakldagi madrasa Surxondaryo viloyatida yagonadir. Denovning Mustaqillik koʻchasida joylashgan[1]. Hozirda madrasa ayanchli ahvolga kelib qolgan boʻlib, qulash arafasida[3][4]. Oʻzbekiston moddiy va madaniy meʼrosining koʻchmas mulk obʼektlari milliy roʻyxatiga kiritilgan[1]
"Tuhfat az-zoiriyn"da aytilishicha, Hazrat Xoja Alouddin Attor shayx, naqshbandiya tariqati shayhlari oltin zanjiri ketma-ketligi hisobida — oʻn yettinchisi boʻlib, Bahouddin Naqshbandning vorisi, muridi[5], kuyovi boʻlgan. U kishining ikki halifalaridan biri hisoblangan. Hazrat Xoja Alouddin Attor Chagʻoniyon viloyatiga 1389—1396-yillarda oilasi bilan kelib qolgan va milodiy 1400-yil 18-martda Denovda vafot etgan. Sarmozor ota degan joyda dafn qilingan[6]. Bu yer hozirda „Shayx Attor Valiy“[7] yoki „Ostona buva“ deb ataladi[2]. Qabristonda Xoja Alouddin Attorning keyingi avlodlari, jumladan, uning oʻgʻli — Shayx Hasan Attoriy, nevarasi Xoja Yusuf Attor ham dafn etilgan.
Manbalarga koʻra, Said otaliq madrasasi, Hazrat Xoja Alouddin Attorga atab, uning oʻgʻillari va nevaralari tomonidan 26 yil davomida qurilgan[2]. Buxoro inqilobidan oldin madrasada 400 ga yaqin talaba tahsil olgan, ularga 33 mudarris saboq bergan. Shoʻrolar tuzimi davrida madrasa yopib qoʻyilgan. 1956—1960 va 1972—1973-yillarda Oʻzbekiston SSR olimlari tomonidan ilmiy oʻrganilgan. 1991-yildan, Hoji Luqmonxon Haydarxon oʻgʻli tashabbusi bilan madrasada talabalarning 4 yillik oʻqitilishi boshlangan. Bugungi kunda madrasaning oʻrta maxsus islom bilim yurti sifatidagi faoliyati toʻxtatib qoʻyilgan[8]. 2018—2019-yillardagi xabarlarga koʻra, madrasa binosi ayanchli ahvolga kelib qolgan, qulash arafasida boʻlgan[9][3][4]. Madrasa, 2019-yilda tasdiqlangan "Moddiy madaniy merosning koʻchmas mulk obʼektlari" milliy roʻyxatiga kiritilib[1], unda hunarmandchilik markazi barpo etish rejalashtirilgan[10]. 2020-yilda binoni saqlab qolish va uning infratuzilmasini takomillashtirish boʻyicha chora tadbirlar ishlab chiqilgan boʻlib, ularning ijro muddati etib 2021 yilning mart—aprel oylari belgilangan[11].
Madrasasining meʼmorchilik uslubi tartibi oʻz davrida belgilangan anʼanalarga mos ravishda barpo etilgan. Bino hovlisi ikki qavatli qurilgan katta-kichik hujralardan tashkil topgan boʻlib, peshtoq ortida miyonsaroy, uning ikki yonida esa masjid va darsxona joylashgan. Madrasa burchaklariga esa guldastalar ishlangan. 40x29.5 metr tarxli hovlisidagi peshayvonlar soni 2 ta. Madrasa poydevorining chuqurligi 5,5 metr. Tomi balxi gumbazli. Hujra derazalariga ganchdan panjaralar ishlangan[2]. Хожа Алоуддин Атторга атаб қурилган. Айтишларича, бу зот Баҳоуддин Нақшбанднинг куёвлари бўлиб, у кишининг икки халифаларидан бири. Бу киши дафн қилинган қабрлари ҳозир "Шайх Аттори Валий" ёки "Остона бува" дейилади. Мадраса у кишининг ўғиллари ва неваралари томонидан 26 йил давомида қурилган. Қурилишда уста Аҳмад Мамат Бухорий бошқош бўлган. Пойдеворининг чуқурлиги 5,5 м. Мадраса шимолий жанубга томон чўзилган тўгри тўртбурчак тарҳли (46х64 м), бурчакларига гулдасталар ишланган. Пештоғининг 2 ён томонида 2 қаватли 3 равоқли пешайвони бор. Пештоқ орқали кираверишда миёнсарой (бир неча бўлимдан иборат), унинг 2 ёнида чортоқ тархли масжид ва дарсхона бор. Миёнсарой гумбази қалқонсимон қаносларга, масжид ва дарсхона гумбазлари тоқиларга таянган. Ҳовли (40х29,5 м) атрофида олди чуқур равоқли, 2 қаватли ҳужралар жойлашган. Пастки қаватдаги ҳужралар ҳажми 4,75х2,75 м ва юқорисидаги ҳужралар ҳажми 2,75х2,25 м, томи балхи гумбазли. Пештоғи ва ички хоналарида миёнсарой равоқларида ганчкори безаклар ва ички бўртма қобирғасимон, муқарнас нақшлар сақланган. Ҳужра деразаларига ганчдан панжаралар ишланган. 1956—60 ва 1972—73 йилларда илмий ўрганилиб, лойиҳа асосида таъмирланмоқда. Ўзбекистон “Миллий тикланиш”демократик партиясининг Сайловолди платформасида белгиланган “мавжуд маданий ёдгорликларни, Ўзбекистон шаҳарларининг тарихий қиёфасини сақлаб қолишда самарали чора-тадбирларни амалга ошириш, тарихий жойлар, меъморий ёдгорликларни бутун инсоният учун қимматли осори атиқалар сифатида асраб-авайлаш ва қайта таъмирлаш” каби вазифаларни амалга ошириш мақсадида партия фракцияси, барча даражадаги партия ташкилотлари ва маҳаллий Кенгаш депутатлари мамлакатимиздаги моддий маданий мерос объектлари ҳолатини йиллар давомида ўрганиб келаётганидан хабарингиз бор.
Шу ўринда партия томонидан Маданият вазирлиги томонидан тасдиқланган рўйхат асосида 2019 йилда жами 7 минг 577 та моддий маданий мерос объекти ўрганилганини таъкидлаш жоиз. Ўрганиш жараёнида 827 та объект буткул йўқ бўлиб кетгани, 6 минг 750 объект сақланиб қолингани аниқланди. Шунингдек, ана шу жараёнда 310 та янги моддий маданий мерос объекти давлат рўйхатига киритиш учун тавсия этилди.
Ўрганишлар натижасида 2018 йилнинг 19 декабрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Маданият вазирининг «Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ижроси ҳақида»ги ахбороти эшитилди ва Қонунчилик палатасининг тегишли қарори қабул қилинди.
2018 йил 19 декабрдаЎзбекистон Республикаси Президентининг “Моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. “Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида”ги қонунига эса жиддий ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
Сурхондарё вилоятида 2018 йилда давлат рўйхатидан ўтган маданий мерос объектлар сони 504 тани ташкил қилган бўлса, ўрганишлар натижасида бугунги кунда маданий мерос объектлари сони вилоятимизда 561 тани ташкил этади. Бундан ташқари, Сурхондарё вилоятининг Денов туманида жойлашган XVI асрга тегишли «Саид оталиқ» мадрасасини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш бўйича икки йил давомида кўтарилган масала ва ниҳоят ўз ечимини топди.
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси фаоллари ҳамда партия матбуот нашрида ушбу объектни муҳофазага олиш юзасидан 2018-2019 йилларда танқидий мақолалар чоп этилиб , тегишли мутасадди ташкилотларга депутатлик сўровлари юборилган эди. Мадрасанинг биринчи қаватидаги ҳужраларнинг барчаси тадбиркорларга ижарага берилган бўлиб, ундан омборхона сифатида фойдаланилмоқда эди. Ҳаттоки, айрим ҳужралар уй жойи тайин бўлмаган кимсаларга қўналға вазифасини ҳам ўтаётганлиги ишчи гуруҳи томонидан ўша кезлар қайд этилган.
Маълумот ўрнида шуни айтиш лозимки Денов шаҳридаги Саид оталиқ мадрасаси XVI асрда Хўжа Алоуддин Атторга атаб бунёд этилган. Бу улуғ зот халқ орасида Шайх Аттори Валий номи билан шуҳрат қозонган. Алоуддин Аттор Баҳоуддин Нақшбандийнинг куёви бўлиб, тариқат таълимотини кенг ёйиш мақсадида Деновга кўчиб келган ва шу ерда вафот этган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йил 9 апрелдаги “2020-2022 йилларда Сурхондарё вилоятининг Денов тумани ва унинг марказини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тўғрисида”ги Қарорига биноан Денов туманидаги “Саид-Оталиқ” мадраса мажмуаси таъмирланадиган бўлди. Ўзбекистон “Миллий тикланиш”демократик партиясининг Сайловолди платформасида белгиланган “мавжуд маданий ёдгорликларни, Ўзбекистон шаҳарларининг тарихий қиёфасини сақлаб қолишда самарали чора-тадбирларни амалга ошириш, тарихий жойлар, меъморий ёдгорликларни бутун инсоният учун қимматли осори атиқалар сифатида асраб-авайлаш ва қайта таъмирлаш” каби вазифаларни амалга ошириш мақсадида партия фракцияси, барча даражадаги партия ташкилотлари ва маҳаллий Кенгаш депутатлари мамлакатимиздаги моддий маданий мерос объектлари ҳолатини йиллар давомида ўрганиб келаётганидан хабарингиз бор.
Шу ўринда партия томонидан Маданият вазирлиги томонидан тасдиқланган рўйхат асосида 2019 йилда жами 7 минг 577 та моддий маданий мерос объекти ўрганилганини таъкидлаш жоиз. Ўрганиш жараёнида 827 та объект буткул йўқ бўлиб кетгани, 6 минг 750 объект сақланиб қолингани аниқланди. Шунингдек, ана шу жараёнда 310 та янги моддий маданий мерос объекти давлат рўйхатига киритиш учун тавсия этилди.
Ўрганишлар натижасида 2018 йилнинг 19 декабрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Маданият вазирининг «Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ижроси ҳақида»ги ахбороти эшитилди ва Қонунчилик палатасининг тегишли қарори қабул қилинди.
2018 йил 19 декабрдаЎзбекистон Республикаси Президентининг “Моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. “Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида”ги қонунига эса жиддий ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
Сурхондарё вилоятида 2018 йилда давлат рўйхатидан ўтган маданий мерос объектлар сони 504 тани ташкил қилган бўлса, ўрганишлар натижасида бугунги кунда маданий мерос объектлари сони вилоятимизда 561 тани ташкил этади. Бундан ташқари, Сурхондарё вилоятининг Денов туманида жойлашган XVI асрга тегишли «Саид оталиқ» мадрасасини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш бўйича икки йил давомида кўтарилган масала ва ниҳоят ўз ечимини топди.
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси фаоллари ҳамда партия матбуот нашрида ушбу объектни муҳофазага олиш юзасидан 2018-2019 йилларда танқидий мақолалар чоп этилиб , тегишли мутасадди ташкилотларга депутатлик сўровлари юборилган эди. Мадрасанинг биринчи қаватидаги ҳужраларнинг барчаси тадбиркорларга ижарага берилган бўлиб, ундан омборхона сифатида фойдаланилмоқда эди. Ҳаттоки, айрим ҳужралар уй жойи тайин бўлмаган кимсаларга қўналға вазифасини ҳам ўтаётганлиги ишчи гуруҳи томонидан ўша кезлар қайд этилган.
Маълумот ўрнида шуни айтиш лозимки Денов шаҳридаги Саид оталиқ мадрасаси XVI асрда Хўжа Алоуддин Атторга атаб бунёд этилган. Бу улуғ зот халқ орасида Шайх Аттори Валий номи билан шуҳрат қозонган. Алоуддин Аттор Баҳоуддин Нақшбандийнинг куёви бўлиб, тариқат таълимотини кенг ёйиш мақсадида Деновга кўчиб келган ва шу ерда вафот этган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йил 9 апрелдаги “2020-2022 йилларда Сурхондарё вилоятининг Денов тумани ва унинг марказини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тўғрисида”ги Қарорига биноан Денов туманидаги “Саид-Оталиқ” мадраса мажмуаси таъмирланадиган бўлди.
Do'stlaringiz bilan baham: |