Психология соҳасида мукаммал дарсликлар ёзила бошлаган даврга сал кам 160 йил бўлди. Шу давр ичида жуда кўплаб илмий тадқиқот натижаларини ўз ичига олган монографиялар, дарсликлар, қўлланмалар ёзилди



Download 166,11 Kb.
bet1/13
Sana18.09.2022
Hajmi166,11 Kb.
#849217
TuriМонография
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13

1-МАВЗУ.
Психология соҳасида мукаммал дарсликлар ёзила бошлаган даврга сал кам 160 йил бўлди. Шу давр ичида жуда кўплаб илмий тадқиқот натижаларини ўз ичига олган монографиялар, дарсликлар, қўлланмалар ёзилди. Лекин, бу билан фан ўзининг жамият олдидаги вазифаларини тўлақонли бажара олди, деган хулоса чиқариб бўлмади. Сабаби, психология соҳасида фаолият кўрсатган барча олимлар кўпроқ диққатларини мавҳум шахс ва индивидуал психологияга қаратдилар. Ваҳоланки, инсон, унинг баркамоллиги, жамият тараққиётига бевосита тасири масаласи ўта долзарб ва муҳим муаммолар қаторидан жой олди.
ХХ асрда эришилган ютуқларидан энг муҳими шу бўлдики, инсон ўз ақли-идроки, тафаккури ва ижодий салоҳияти билан мураккаб техника, электроника ва бошқа шунга ўхшаш глобал технологияларни кашф этди. Лекин шу билан бирга ана шундай мураккаб технологияларни яратган инсон ва унинг ҳаёти билан боғлиқ муаммолар камаймади. Вақти келганда, шундай далилларга тўғри келамизки, мураккаб электрон техникани яратган ўта ақлли инсон ўзи ва ўз атрофидагиларнинг руҳий кечинмаларини тўғри баҳолай олмаслиги сабабли, ўзини ночор ва кучсиз сезиши мумкинлигини ҳаёт исботлади.
ХХИ аср бўсағасида жуда кўплаб давлатларда бўлгани каби дунё харитасида муносиб ўрин олган мустақил Ўзбекисонда ҳам барча соҳаларда туб ислоҳотлар бошланди. Бу ислоҳотларнинг барчаси инсон омилини ҳар қачонгидан ҳам юқори савияга кўтариб, унинг кучи, идроки, салоҳияти, руҳий ҳамда маънавий баркамоллигини бевосита тараққиёт, ривожланиш ва цивилизация билан узвий боғлади. Бундан инсон ва унинг мукаммаллиги, ўз ўрнида ишлаши, ўз мукаммаллиги хусусида қайғуриши муаммоси ҳар қачонгидан ҳам долзарб масалага айланди. Фанда янги йўналишлар, янгича ёндошувлар пайдо бўлди. Масалан, синергетик ёндошув барча фанларда бўлгани каби психология, унинг тармоқлари ҳамда у билан турдош бўлган фанлар мисолида яққол намоён бўла бошлади. Эслатиб ўтамиз, “синергетлар” сўзи грекча “сйнергетес – ходимлар, шериклар” сўзларидан олинган бўлиб, синергия – сйнергиа ҳамкорликдаги, ҳамжиҳатликдаги ҳаракат маъносини англатади. Яъни, инсон ва унинг психологиясини ўрганиш ва унга таъсир кўрсатишда гуманитар фанларнинг ҳамкорликдаги ривожланиши ёки бошқача қилиб айтганда, ушбу фанлар мақсадларининг муштарак уйғунлашуви шахс иқтидори ва қобилиятларини ривожлантиришнинг ишончли воситаси сифатида қаралади.
Бундан ташқари, янги давр фанларини ривожлантиришга акмеологик ёндошув ҳам мавжудки, унга кўра, ҳар бир фаннинг инсон учун аҳамияти ва ўрни ўша фанларнинг шахс камолотига қўшажак ҳиссанинг салмоғини белгилаш ва баҳолашни тақозо этади. (Акмеология грекча “акме – чўққи, юқори поғона, гуркиратувчи куч” маъноларини билдиради ва унинг предмети деганда инсоннинг ўзини-ўзи ривожлантириш ва ўзлигини англашини юқори даражаларига етишга ўргатувчи фанлар мажмуи тушунилади).
Инсон психологиясини билиш, ўз тараққиётини ва иқтидорини ташкил этишни билиш, ҳар қандай ёш даврда ҳам оптимал равишда ишга яроқлиликни, турли ўзгаришларга психологик жиҳатдан тайёрликни таъминлаш, янгича фикрлаш ва тафаккур қилиш, рўй бераётган жараёнларни обектив ва тўғри идрок қилиш қобилиятини ривожлантириш муаммосини илгари сурди.
Шундай қилиб, янги давр ҳар бир инсондан ўз ички имкониятларини адекват билиш, шу билимлар заҳираси билан яқинлари ва ҳамкасблари психик дунёсини билишни талаб қилмоқда. Буюк Суқрот ўз даврида “Ўз-ўзингни бил!” деган шиорни ўртага ташлаган эди. Янги давр бу билимлар ёнига “Ўз ёнингдагиларни ва уларнинг қилаётган ишларини ҳам бил”, деган шиорни ҳар қачонгидан ҳам долзарб қилиб қўйди. Айни шу муаммони ечишда ҳозирги замон психология илми ва амалиётининг роли бениҳоя каттадир.
Анъанага айланиб қолган ҳодисалардан бири шуки, психология ва у ўрганадиган ҳодисаларни фақатгина ушбу фан билан бевосита шуғулланадиган кимсалар ўрганиб келишган, зеро, психологик ҳодисалар билан ҳар қандай инсон ҳам таниш бўлиши ва у инсон ҳаётининг асосини ташкил этиши керак. Янги давр ва унинг ўзгаришларга бой ҳаёти энди ҳар бир кишининг психик ҳодисалар қонуниятларини билиш ва шунга мос тарзда оқилона ва омилкорона иш юритиш заруратини талаб қилмоқда.
Бошқа фан соҳалари, айниқса, тиббий-биологик изланишларда инсон ва унинг мураккаб тузилиши, руҳий ҳаётига қизиқиш ортиб борган сари секин-аца психик жараёнларнинг ҳам яхлит бир тизими бўлиши ва уни ҳам фаннинг ютуқларидан фойдаланган ҳолда ўрганиш мумкинлиги ғояси пайдо бўлди. қолаверса, ХИХ асрнинг иккинчи ярмига келиб, инсон руҳияти тўғрисидаги психологик ҳамда фалсафий қарашлар билан табиий-илмий (анатомик, физиологик, биологик, биохимик ва бошқалар) қарашлар ўртасида тафовутлар чиққани сари унинг алоҳида фан сифатида шаклланиши зарурати ортиб борди. Олимлар орасида айнан инсон руҳий оламини изчил ва тизимли ўрганишга эхтиёж пайдо бўлди.
ХIХ аср охирларида, аниқроғи, 1879 йилда немис олими Вилгелм Вундт Лейбнис университетида дунёда биринчи экмпериментал психологик лабораторияга асос солдики, унда ўтказилган юзлаб тажрибалар ва экспериментлар психологиянинг ҳам алоҳида фан сифатида ўзини кўрсатишга ҳақли эканлигини исботлади. Айнан шу инсоннинг, Вундтнинг, психология илми мактабини яратганлигида ҳам маъно бор. Чунки Вундт тиббиёт фани бўйича ҳам мукаммал билимларга эга бўлди, кейин физиология соҳасида муваффақиятли ишлади, сўнгра фалсафага берилиб кетди. Балки, айнан бир қатор фанларни – ҳам гуманитар, ҳам табиий фанлар асосларини яхши билганлиги обектив сабаб бўлгандирки, олим одам психологияси, унда рўй берадиган жараёнлар – оддий сезишдан тортиб, мавҳум тафаккургача бўлган жараёнларни, ҳиссий ҳолатларни амалий тарзда экспериментларда ўргана бошлади. Унинг мақсади – энг аввало инсон онгини ташкил этувчи соф элементларни ажратиб олишдан иборат эди. Шунинг учун ҳам психологияда у асос солган ёъналиш цруктурализм деб номланди.
Вундтнинг таъсири шу қадар бўлдики, ер куррасининг бошқа бир томонида – Америка қўшма Штатларида функсионализм деб номланган яна бир ёъналиш пайдо бўлди. Э.Титченер асос солган бу ёъналиш вакиллари нафақат кўзга кўринмас онг тизими элементлари, балки кўз билан кўриш мумкин бўлган ва фаолият натижаларига асосланган белгилар асосида ҳам инсон хулқи-атворига баҳо бериш мумкинлигини исботладилар. Бошқа бир йирик америкалик психолог В.Жеймснинг тадқиқотлари амалий аҳамиятга молик бўлдики, энди у дадил психологияни онг элементлари эмас, балки онг фаолиятини ўрганувчи фан деб таърифлай бошлади. Онг динамик, ҳаракатдаги, ўзгарувчан яхлит тузилма бўлиб, унинг намоён бўлишида тананинг шарт-шароитлари, унинг фаоллиги муҳим рол ўйнайди. Шунинг учун ҳам бу икки тузилмалар одамнинг янги шароиитларга мослашуви, ва умуман ташқи муҳитда ўз ўрнини топишга имкон беради.
Юқоридаги фикрлар таъсирида ХIХ асрнинг охирларида бугун ҳам ўз аҳамиятини ёъқотмаган бихевиоризм оқими пайдо бўлди. Э.Торндайк ва Д.Уотсонлар асос солган ушбу ёъналиш вакилларининг асосий ғоялари шундан иборат бўлдики, улар психологиянинг предмети нафақат онг, ёки нафақат фаолият, балки хулқдир, деб асослашди. Хулқ у ёки бу хатти-ҳаракатлар, амаллар, реаксияларда ифодаланиб, ташқи таъсирот – цимулга боғлиқдир. Шунинг учун ҳам одам ва унинг психологиясини билиш учун ўша таъсир кўрсатувчи ва таъсирланган хулқ ўрганилиши керак. Бу нарсалар бизнинг ҳозирги шароитимизда ҳам ишлаб чиқаришни ташкил этишда, таълим беришда ва психотерапияда инобатда олинади, улар ўтказган машҳур “R > Р” формуласи бизнинг шароитларда ҳам таъсир кўрсатиш техникасида инобатга олинади, улар ўз долзарблигини ёўқотгани йўқ.
Психология фан сифатида шаклланиб, унда олимлар қарашлари шаклланиб борган сари, руҳий кечинмалар табиятини негизидан, ич-ичидан ўрганишга эҳтиёж пайдо бўлди. ХХ асрнинг бошларида пайдо бўлган психоанализ ёъналиши фандаги айнан шу камчиликни бартараф этиш мақсадида пайдо бўлди. Классик психоанализнинг асосчиларидан бўлган авцриялик олим Зигмунд Фрейд психология нафақат онг соҳасини, яъни бевосита одам томонидан англанадиган хулқ-атвор шаклларини, балки онгсизликка алоқадор ҳодисаларни, яъни реал шароитда инсон ўзи англаб етолмайдиган ҳодисалар табиатини ҳам ўрганиши лозим деган ғояни илгари сурди.

Download 166,11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish