Психология соҳасида мукаммал дарсликлар ёзила бошлаган даврга сал кам 160 йил бўлди. Шу давр ичида жуда кўплаб илмий тадқиқот натижаларини ўз ичига олган монографиялар, дарсликлар, қўлланмалар ёзилди



Download 166,11 Kb.
bet2/13
Sana18.09.2022
Hajmi166,11 Kb.
#849217
TuriМонография
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Психология фанининг предмети. “Психология” сўзи иккита грек сўзларидан – “псйче” – жон, руҳ ва “логос” – таълимот, илм сўзларидан иборат бўлиб, анъанавий маънода инсон руҳий дунёсига алоқадор барча ҳодисалар ва жараёнлар унинг предметини ташкил этади. Бошқача қилиб айтганда, психологиянинг предметини ҳар биримизнинг ташқи оламни ва ўз-ўзимизни билишимизнинг асосида ётган жараёнлар, ҳодисалар, ҳолатлар ва шаклланган хислатлар ташкил этади. Психология бўйича адабиётларда унинг предметини қисқача қилиб, психикадир, деб таъриф беришади. Психика – бу инсон руҳиятининг шундай ҳолатики, у ташқи оламни (ички руҳий оламни ҳам) онгли (баъзан онгсиз ҳам) тарзда акс эттиришимизни, яъни билишимиз, ҳис қилишимиз, тасаввур қилиб, англашимизни таъминлайди. Анъанавий таърифларда психология фан сифатида ана шу “психиканинг фактларини, қонуниятларини ва механизмларини ўрганади”, – деб ҳам баён этилган. Лекин бу қисқа таърифлардан психикага алоқадор жараёнлар онгнинг акс эттириш шакллари экан, деган юзаки хулосага келиш нотўғри бўлади. Чунки инсон психикаси ва унинг руҳий оламига алоқадор ҳодисалар ва жараёнлар шу қадар мураккаб ва хилма-хилки, биз баъзан ўз-ўзимизни ҳам тушунмай қоламиз. Шунинг учун ҳам одамларнинг билимдонлиги нафақат ташқи оламда рўй бераётган обектив ҳодисалар моҳиятига алоқадор билимлар мажмуига эга бўлиш билан, балки ҳаётда муносиб ўрин эгаллаш, ўз ички имкониятлари ва салоҳиятидан самарали фойдаланган ҳолда фаолиятини оқилона ташкил этишнинг барча сирларидан бохабар бўлиш, ўзига ва ўзгаларга таъсир кўрсатишнинг усулларини билиш ва улардан ўз ўрнида унумли фойдаланишни назарда тутади. Психологик билимдонликнинг мураккаблиги айнан шундаки, атрофимиздаги нарсалар ва ҳодисаларнинг моҳиятини бевосита ҳис қилиб билишимиз мумкин, лекин психик ҳаётга алоқадор бўлган жараёнларни, ўзимизда, миямиз, онгимизда рўй бераётган нарсаларнинг моҳиятини билвосита биламиз. Масалан, ўртоқларимиздан бири бизга ёқади, доимо бизда яхши, ижобий таассурот қолдира олади, лекин унинг у ёки бу хатти-ҳаракатларини бевосита кўриб, баҳолаб, таҳлил қилолсак-да, унга нисбатан ҳис қилаётган меҳримизни, узоқ кўришмай қолганимизда уни соғинаётганлигимиз билан боғлиқ ҳисни бевосита кўриб, идрок қилиш имкониятига эга эмасмиз. Айнан шунга ўхшаш ҳолатлар психология ўрганадиган ҳодисалар ва ҳолатларнинг ўзига хос табиати ва мураккаблигидан дарак беради ва уларни бошқа турли ҳодисалардан фарқ қилади.
Шундай қилиб, психология фани ўрганадиган жараёнлар ва ҳодисалар мураккаб ва хилма-хил. Уларни ўрганишнинг икки жиҳати бор: бир томондан, уларни ўрганиш қийин, иккинчи томондан осон ҳам. Охирги жиҳати хусусида шуни айтиш мумкинки, бу ҳодисалар бевосита бизнинг ўзимизда берилган, уларни узоқдан қидириш, мавҳум аналогиялар қилиш шарт эмас, бошқа томондан, улар ўзаро бир-бирлари билан боғлиқ ва умумий қонуниятлар ва принсипларга бўйсунади. 1-расмда психик жараёнларнинг намоён бўлиш шакллари, улар ўртасидаги ўзаро боғлиқликлар акс эттирилган. Демак, қисқа қилиб, психологиянинг предмети конкрет шахс, унинг жамиятдаги хулқ-атвори ва турли ички кечинмалари, амаллари ва фаолиятларининг ўзига хос тарзда онги томонидан акс эттирилишидир, деб таърифлаш мумкин.
Психология фанининг бугунги кундаги вазифалари, табиий, унинг предметига бироз ўзгаришлар киритади. Зеро, инсон онги ва қалби учун кураш муаммоси бутун дунё миқёсида долзарб турган масала сифатида қаралишини инобатга олсак, жамиятимизнинг ҳар бир аъзоси, муцақил юрт фуқаролари онгининг миллий-маданий муҳит таъсирида, миллий ҳамда умуминсоний қадриятлар асосида шаклланиши, улар қалбида соф имон ва соғлом дунёқарашлар, муцақил фикрлашнинг шаклланиши механизмларини ўрганиш ҳам фаннинг муҳим предмети ҳисобланади. Айниқса, бугуни ёшларда аниқ мақсад ва маслакнинг бўлиши, миллий ифтихор ва ғурур туйғуларининг тўғри тарбияланганлиги яхлит халқ ва миллат манфаатлари билан уйғундир. Психология фан сифатида айнан ҳар бир шахсда ўзига, юртдошларига, турли фаолият турлари ҳамда дунёга нисбатан тўғри муносабатларни шаклланиши ёълларини ҳам ўрганиши керак.
Акс ҳолда ёшлар онгидаги ўзгаришларни аниқ башорат қилолмаслик, уларни тўғри тарбиялаш воситаларини танлашда хатоликларни келтириб чиқаради. Юртбошимиз И. Каримовнинг бу борадаги фикрлари жуда ўринли: “Мен кўҳна бир ҳақиқатни яна эслатмоқчиман: табиатда бўшлиқ бўлмаганидек, инсоннинг онгу тафаккурида ҳам бўшлиқ вужудга келишига асло ёъл қўйиб бўлмайди.


1-расм. Психик жараёнларнинг намоён бўлиш шакллари ва улар ўртасидаги ўзаро боғлиқлик
Ҳар бир онгли одамнинг воқеликка ўз муносабати, мақсад ва интилишлари бўлиши табиий”.
Демак, бугунги психология фани ва унинг тармоқларининг предметини белгилашда ёшлар онгида тўғри дунёқарашни миллий ициқлол ғоялари ва унинг асосий тушунчалари ва тамойиллари асосида шакллантириш масалалари нуқтаи назаридан ёндашиш катта амалий аҳамият касб этади.
Янги давр ва психология, синергетик ёндошув, акмеологик ёндошув, психология фанининг долзарблиги, психиканинг замонавий ва классик таърифлари, психик жараёнлар, психологиянинг тармоқлари, психологик тармоқлар классификасияси, психология фанининг методлари, кузатиш методи, сўров методи, психологик тестлар, психологик эксперимент, моделлаштириш.

Download 166,11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish