Психология соҳасида мукаммал дарсликлар ёзила бошлаган даврга сал кам 160 йил бўлди. Шу давр ичида жуда кўплаб илмий тадқиқот натижаларини ўз ичига олган монографиялар, дарсликлар, қўлланмалар ёзилди



Download 166,11 Kb.
bet7/13
Sana18.09.2022
Hajmi166,11 Kb.
#849217
TuriМонография
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   13
Психология ва педагогика. Педагогика билан психологиянинг ўзаро ҳамкорлиги ва алоқаси анъанавий ҳамда азалий характер касб этиб, уларнинг ёш авлод тарбиясини замон талаблари руҳида амалга оширишдаги роли ва нуфузи ўзига хосдир. Республикамизда амалга оширилаётган “Таълим тўғрисидаги қонун” ҳамда “Кадрлар тайёрлашнинг миллий Дацури”ни амалга ошириш ҳам бу иккала фан ҳамкорлиги ва ўзаро алоқасини ҳар қачонгидан ҳам долзарб қилиб қўйди. Миллий дацурда эътироф этилган янгича моделдаги шахсни камол топтириш, унинг чуқур билимлар соҳиби бўлиб етишиши, баркамоллигини кафолатловчи шарт-шароитлар орасида замонавий педагогик технологияларни таълим-тарбия жараёнларига тадбиқ этишда педагогиканинг ўз услуб ва қоидалари етарли бўлмайди. Шунинг учун ҳам психология у билан ҳамкорликда ёш авлод онгининг таълим олиш даврларидаги ривожланиш тенденсияларидан тортиб, токи янгича ўқитиш технологияларини талаба томонидан ўзлаштирилиши ва ундаги ақлий ҳамда интеллектуал қобилиятларга нечоғлик таъсир кўрсатаётганлигини ўрганиш, шу асосда ишни ташкил этиш психология методларини дидактик методлар билан уйғунлаштиришни тақозо этади. Айниқса, маънавий баркамоллик тамойилларини мактабда ва янги типдаги таълим муассасаларида, хусусан, Академик лисей ва Касб-ҳунар коллежларида жорий этиш ҳам шахс психологиясини теран билган ҳолда ўқитишнинг энг илғор ва замонавий шаклларини амалиётга тадбиқ этишни назарда тутади.
Психология ва табиий фанлар. Биология, физиология, химия, физика ва бошқа фанлар психик ҳодисалар ва жараёнларнинг табиий-физиологик механизмларини тушуниш ва шу орқали уларнинг кечиши қонуниятларини обектив ўрганиш учун материал беради. Айниқса, бош миянинг ҳамда марказий асаб сицемасининг психик фаолиятларини бошқаришда ва уларни мувофиқлаштиришдаги ролини эътироф этган ҳолда психология фани табиий фанлар эришган ютуқлар ва улардаги тадқиқот услубларидан омилкорона фойдаланади. Масалан, шахс қобилиятларини диагноцика қилиш унинг туғма лаёқатлари ҳамда орттирилган сифатларини бир вақтда билишни тақозо этгани сабабли, ўша табиий лаёқатнинг хусусиятларини аниқлашда психофизиологиянинг қатор усулларидан (мия ассиметрияси қонунлари, мия биоритмларини ёзиб олиш, нейродинамик ҳодисаларни аниқлаш, қон айланиш ва тана ҳароратини ўлчаш методлари) ўз ўрнида фойдаланади ва биология, анатомия, физиология, нейрофизиология каби фанларнинг шу кунгача эришган ютуқларидан фойдаланади. Шунинг учун табиий фанлар соҳасида эришилган барча ютуқлар психологиянинг предметини мукаммалроқ ёритишга ўз ҳиссасини қўшган.

Download 166,11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish