ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ TRANSPORT УНИВЕРСИТЕТИ
“___________________________” КАФЕДРАСИ
Мустақил иш
Топширди: 18-19 ТЛ гуруҳ талабаси_______________________
Қабул қилди: _________________________________________
Тошкент 2022
Меҳнат жамоаларини режалаштириш ва бошқариш.
Режа:
1.Меҳнат жамоаларини бошқариш тушунчаси.
2.Ходимларни бошқариш тизими.
3.Ходимларни режалаштириш.
4.Ходимларни бошқариш самарадорлиги.
5.Фойдаланилган адабиётлар.
1.Меҳнат жамоаларини бошқариш тушунчаси.
«Ходим» ибораси ўзбек тилининг изоҳли луғатида «бирор идора ёки муассасада ишловчи киши, хизматчи» маъносида талқин этилади. Масалан, савдо ходими, халқ маорифи ходими, медецина ходими, илмий ходим ва ҳк.
Бугунги амалиётда ходим ва уни бошқариш муаммосига икки хил ёндошув мавжуд:
-инсон ресурсларини бошқариш;
-ходимларни бошқариш.
«Инсон ресурсларини бошқариш» тушунчаси бошғқаришнинг стратегик жиҳатларини, шунингдек ижтимоий ривожланиш масалаларини ўз ичига олади ва уларга устуворлик берилади. «Ходимларни бошқариш» тушунчаси эса кўпроқ кадрлар билан тезкор ишлашни англатади. Агар бириняи ёндошув давлат миқёсида бандлик ва уни мувофиқлаштириш вазифаларидан келиб чиқса, иккинчи ёндошув бевосита корхона даражасидаги меҳнат муносабатлари ва уларни мувофиқлаштиришдан келиб чиқади (1-жадвал).
1-Жадвал. Инсон ресурсларини бошқаришдаги фаолият турлари
Фаолият соҳаси
|
Нимага устуворлик берилади
|
Қандай функциялар бажарилади
|
Бажарилиши тўғрисида кимга маълумот берилади
|
Инсон ресурсларини бошқариш (стратегик ёндошув)
|
-Мутлоқ янги вазифаларни ечишга
-Глобал, узоқ муддатли вазифаларни ечишга
|
-Инсон ресурсларини режалаштириш
-Шахсий қобилият ва малакани ошириш
-Корхонанинг ходимларга сарфланадиган ҳаражат доирасида ходимлар учун ҳаражатларни режалаштириш
|
Корпорация Президентига
|
Ходимлар билан ишлаш (тезкор фаолият)
|
-Маъмурий аралашувга зарурият туғиладиган кундалик муаммоларни ечишга
|
-Кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш
-Меҳнат мотивациясини бошқариш
-Техника хавфсизлигини назорат қилиш
-Низоларни ҳал қилиш
|
Корпорация вице-президентига
|
Ходимларни бошқариш деганда корхонада банд бўлган кишилар салоҳиятини ривожлантириш ва ундан самарали фойдаланиш, уларнинг нормал (мўътадил) фаолият кўрсатиши учун зарурий шарт-шароит яратиш бўйича ўзаро боғланган ташкилий-иқтисодий ва ижтимоий тадбирлар тизими тушунилади.
Бундай бошқарув функционал ва ташкилий бошқарувларга бўлинади.
Функционал бошқарув деганда бевосита кадрлар масаласиини ечиш билан боғлиқ масалалар, яъни кадрларни танлаш, ишдан бўшатиш, малакасини ошириш, иш ҳақи ва ҳоказолар тушунилади.
Ташкилий бошқарув тушунчаси кадрлар иши учун бевосита жавоб берувчи барча шахс ва институтлар, яъни раҳбарлар, кадрлар бўлими, каксаб уюшмалар ва бошқаларни ўз ичига олади.
Do'stlaringiz bilan baham: |