Aim.uz
Меҳнат жамоаларини режалаштириш ва бошқариш
Режа
9.1.Меҳнат жамоаларини бошқариш тушунчаси
9.2.Ходимларни бошқариш тизими
9.3.Ходимларни бошқариш тамойиллари
9.4.Ходимларни режалаштириш
9.5.Ходимларни бошқариш самарадорлиги
9.1.Меҳнат жамоаларини бошқариш тушунчаси
«Ходим» ибораси ўзбек тилининг изоҳли луғатида «бирор идора ёки муассасада ишловчи киши, хизматчи» маъносида талқин этилади. Масалан, савдо ходими, халқ маорифи ходими, медецина ходими, илмий ходим ва ҳк.
Бугунги амалиётда ходим ва уни бошқариш муаммосига икки хил ёндошув мавжуд:
-инсон ресурсларини бошқариш;
-ходимларни бошқариш.
«Инсон ресурсларини бошқариш» тушунчаси бошғқаришнинг стратегик жиҳатларини, шунингдек ижтимоий ривожланиш масалаларини ўз ичига олади ва уларга устуворлик берилади. «Ходимларни бошқариш» тушунчаси эса кўпроқ кадрлар билан тезкор ишлашни англатади. Агар бириняи ёндошув давлат миқёсида бандлик ва уни мувофиқлаштириш вазифаларидан келиб чиқса, иккинчи ёндошув бевосита корхона даражасидаги меҳнат муносабатлари ва уларни мувофиқлаштиришдан келиб чиқади (1-жадвал).
1-Жадвал. Инсон ресурсларини бошқаришдаги фаолият турлари
Фаолият соҳаси
|
Нимага устуворлик берилади
|
Қандай функциялар бажарилади
|
Бажарилиши тўғрисида кимга маълумот берилади
|
Инсон ресурсларини бошқариш (стратегик ёндошув)
|
-Мутлоқ янги вазифаларни ечишга
-Глобал, узоқ муддатли вазифаларни ечишга
|
-Инсон ресурсларини режалаштириш
-Шахсий қобилият ва малакани ошириш
-Корхонанинг ходимларга сарфланадиган ҳаражат доирасида ходимлар учун ҳаражатларни режалаштириш
|
Корпорация Президентига
|
Ходимлар билан ишлаш (тезкор фаолият)
|
-Маъмурий аралашувга зарурият туғиладиган кундалик муаммоларни ечишга
|
-Кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш
-Меҳнат мотивациясини бошқариш
-Техника хавфсизлигини назорат қилиш
-Низоларни ҳал қилиш
|
Корпорация вице-президентига
|
Ходимларни бошқариш деганда корхонада банд бўлган кишилар салоҳиятини ривожлантириш ва ундан самарали фойдаланиш, уларнинг нормал (мўътадил) фаолият кўрсатиши учун зарурий шарт-шароит яратиш бўйича ўзаро боғланган ташкилий-иқтисодий ва ижтимоий тадбирлар тизими тушунилади.
Бундай бошқарув функционал ва ташкилий бошқарувларга бўлинади.
Функционал бошқарув деганда бевосита кадрлар масаласиини ечиш билан боғлиқ масалалар, яъни кадрларни танлаш, ишдан бўшатиш, малакасини ошириш, иш ҳақи ва ҳоказолар тушунилади.
Ташкилий бошқарув тушунчаси кадрлар иши учун бевосита жавоб берувчи барча шахс ва институтлар, яъни раҳбарлар, кадрлар бўлими, каксаб уюшмалар ва бошқаларни ўз ичига олади.
9.2.Ходимларни бошқариш тизими
Ходимларни бошқариш тизими деганда корхонада банд бўлган кишилар салоҳиятини ривожлантириш ва ундан самарали фойдаланиш, уларнинг нормал фаолият кўрсатиши учун зарурий шарт-шароит яратиш бўйича ўзаро боғланган иқтисодий-ташкилий ва ижтимоий тадбирлар тизими тушунилади. Таркибан бу тизим қуйидагиларни ўз ичига олади (2-жадвал):
2-Жадвал. Ходимларни бошқариш тизими
Т/р
|
Тизим ости тизимлари
|
Бошқариш объектлари
|
|
Иш шароити
|
-меҳнатнинг руҳий-физиологик талабларига риоя қилиш;
-меҳнат эргономикаси талабларига риоя қилиш;
-меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлигини таъминлаш;
-табиатни муҳофаза қилиш ва ҳк.
|
|
Меҳнат муносабатлари
|
-шахсий ва гуруҳлар муносабатларини таҳлил қилиш ва мувофиқлаштириш;
-раҳбарлар муносабатларини таҳлили қилиш ва мувофиқлаштириш;
-ишлаб чиқаришдаги ихтилофлар, низолар, асаббузарликларни бошқариш;
-касаба уюшмалари билан ўзаро муносабатларни бошқариш ва ҳк.
|
|
Кадрларни ҳисобга олиш ва расмийлаштириш
|
-ишга қабул қилиш, ишдан бўшатиш, бир жойдан иккинчи жойга ўтишларини расмийлаштириш;
-кадрлар бошқарув тизимини ахборотлар билан таъминлаш;
-касбий йўналишларни аниқлаш;
-бандликни таъминлаш.
|
|
Ходимларни режалаштириш ва ходимлар маркетинги
|
-ходимларни бошқариш стратегиясини ишлаб чиқиш;
-кадрлар салоҳиятини таҳдлил қилиш;
-меҳнат бозорини ўрганиш, ходимларга бўлган эҳтиёжни режалаштириш, рекламани уюштириш;
-корхонани кадрлар билан таъминловчи ташқи манбаалар билан алоқасини ўрнатиш;
-вакант (бўш) жойларга номзодларни аниқлаш ва баҳолаш;
-кадрларни жорий юаҳолаб бориш.
|
|
Кадрларни ривожлантириш
|
-кадрларга иқтисодий ва техникавий билимлар бериш;
-қайта тайёрлаш ва малака ошириш;
-захирадаги кадрлар билан ишлаш;
-амал ва мартабани назорат қилиш ва режалаштириш;
-янги ходимларнинг касбий ва ижтимоий-психологик кўникмаларини таъминлаш
|
|
Меҳнатни рағбатлантириш воситаларини такомиллаштириш
|
-меҳнат жараёнларини нормалаштириш ва тарификациялаш;
-иш ҳақи тизимини ишлаб чиқиш;
-маънавий рағбатлантириш воситаларидан фойдаланиш;
-фойда ва капиталга қатнашиш ҳиссасини ишлаб чиқиш;
-мотивация ва уни бошқариш
|
|
Ҳуқуқий хизмат
|
-меҳнат муносабатларидаги ҳуқуқий масалаларни ечиш;
-ходимларни бошқаришга таалуқли, фармойишли хужжатларни келиштириш;
-хўжалик фаолиятидаги ҳуқуқий масалаларни ечиш;
|
|
Ижтимоий тузилмани ривожлантириш
|
-умумовқатланиш муассасаларини бошқариш;
-коммунал хўжалик соҳасини бошқариш;
-жисмоний тарбия ва маданиятни ривожлантириш;
-соғлиқни муҳофаза қилиш ва ҳордиқ чиқаришни таъминлаш;
-болалар муассасалари билан таъминлаш;
-ижтимоий низоларни бошқариш;
-халқ истеъмол моллари ва озиқ-овқат маҳсулотларининг сотилишини таъминлаш
|
|
Бошқаришнинг ташкилий таркибини ишлаб чиқиш тизими
|
-бошқаришнинг шаклланган ташкилий таркибини таҳлил қилиш;
-бошқаришнинг ташкилий таркибини лойиҳалаштириш;
-штатлар рўйхатини ишлаб чиқиш;
-бошқаришнинг янги ташкилий таркибини тузиш.
|
9.3.Ходимларни бошқариш тамойиллари
Ходимларни бошқариш икки гуруҳдан иборат тамойилларга асосланади.
Ҳар бир тамойил ходимларни бошқаришнинг у ёки бу жиҳатини такомиллаштиришга хизмат қилади. Масалан, илғорлик тамойили корхона доирасидаги бошқарув тизимининг чет эл ёки маҳаллий илғор корхоналар бошқарув тизимига мос келадими, замон талабига жавоб берадими ёки йўқми деган саволга жавоб берса, мувозийлик тамойили эса ходимлар бошқарувидаги тезкорликни оширади ва ҳоказо (3-жадвал).
3-Жадвал. Ходимларни бошқариш тамойиллари
Т/р
|
Ходимлар билан ишлашнинг умумий тамойиллари
|
Т/р
|
Ходимлар билан ишлашнинг ташкилий тамойиллари
|
|
Самарадорлик
|
|
Концентрация
|
|
Илғорлик
|
|
Ихтисослаштириш
|
|
Истиқболлилик
|
|
Мувозийлик (параллелность)
|
|
Комплекслилик
|
|
Ихчамлик (адаптивность)
|
|
Тезкорлик
|
|
Изчиллик (преественность)
|
|
Оптималлик
|
|
Узлуксизлик
|
|
Оддийлик
|
|
Бир меъёрлилик
|
|
Илмийлилик
|
|
Технологик бирлик
|
|
Кўп бўғинлилик
|
|
Бадастирлик (комфортность)
|
|
Автономлик
|
|
Бошқаришда коллегиаллик
|
|
Барқарорлик
|
|
|
|
Кўп қирралилик
|
|
|
|
Режалилик
|
|
|
|
Рағбатлантирувчи
|
|
|
|
Танлаш ва жой-жойига қўйиш
|
|
|
|
Самарали бандлик
|
|
|
Корхонада банд бўлган барча ходимлар икки тоифадан иборат:
-ишлаб чиқарувчилар ёки хизмат кўрсатувчилар;
-бошқарувчилар (раҳбарлар, мутахассис-менежарлар).
Ходимларни, яъни инсон омилини бошқариш қуйидаги жиҳатларни бошқаришни ўз ичига олади (1-чизма).
1-Чизма. Меҳнат ресурсларини бошқариш чизмаси
Ходимларни режалаштириш
Танлов, ишга қабул ва ишдан бўшатиш
Кадрларни лавозим ва профессионла, маъмурий ўсишини режалаштириш
Маъљул иш шароити ва ижтимоий-руҳий муҳитни яратиш
Do'stlaringiz bilan baham: |