7. Баркамол авлодни тарбиялаш ғояси ва уни амалга ошириш механизмлари.
Мамлакатимизда вояга етиб келаётган ёш авлодни ҳар томонлама соғлом ва мустаҳкам руҳда тарбиялаш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, қонуний манфаатларини муҳофаза этиш давлат сиёсати даражасига кўтарилганлиги барчамизга маълум. Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси ва раҳнамолигида ёшлар тарбиясининг устувор йўналишлари белгилаб олинди ва бу борада туб ислоҳотлар амалга оширилди. Чунки И.Каримов «Юксак маънавият - енгилмас куч» асарида таъкидланганидек: «Айни пайтда юртимизда миллий тикланиш жараёни қарийб бир ярим аср давом этган ижтимоий-сиёсий қарамликдан кейин дастлабки пайтларда мутлақ табиий равишда ўзига хос «инкорни инкор» конунияти асосида кечганини айтиш лозим. Лекин биз собиқ тузумнинг мафкуравий карашларини умуман инкор этишнинг ўзи ҳеч кандай бунёдкорлик дастурига эга бўлмаган сиёсий ва маданий экстремизм хавфини туғдириши эҳтимолини яхши англар эдик. Шу билан бирга, тарихий қадриятлар, урф-одат ва анъаналар, турмуш тарзига орқа-олдини уйламасдан, ёппасига бетартиб қайтиш бошқа бир кескинлик, дейлик бугунги давр ҳаётини қабул қилмаслик, жамиятни янгилаш заруратини инкор этиш каби номақбул ҳолатларга олиб келиши мумкинлигини унутмаслик зарур эди. Ёшларга оид давлат сиёсатининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини ёшлар билан ишловчи ташкилотлар фаолиятида кўриш мумкин. Ёшлар ҳар бир давлатнинг келажагини белгиловчи куч эканини эътиборга олсак, дунёнинг деярли барча давлатларида бежиз ёшлар сиёсатини амалга ошириш бўйича миллий концепциялар ишлаб чиқилиб, самарали фаолият олиб бормаётганининг гувоҳи бўламиз. Масалан, Европа давлатларидан Германия, Франция, Буюк Британия ваШвециядабуборадаэришилганнатажалардиққатгасазовор. Бугунги кунда дунёнинг тараққий этган давлатларида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишнинг икки хил стратегияси амал қилмоқда. Булар: ёшлар сиёсати соҳасида давлатнинг етакчи ролига асосланган стратегия ҳамда ёшлар сиёсати соҳасида давлат ва фуқаролик жамияти тузилмалари тенглигига асосланган стратегия. Ҳозирги даврда Германия ваФранциянибиринчийўналишдагисиёсатниолибборадигандавлатларсирасигакиритишмумкин. Ушбу давлатлар ўз фаолиятини ёшлар сиёсатини умуммиллий, минтақавий ва ҳудудий даражаларга қараб ихтисослаштириш асосида олиб боради. Бунда ёшлар сиёсати оила, қариялар, аёллар ва ёшлар ишлари бўйича вазирлик томонидан Конституция ва федерал қонунлар асосида амалга оширилади. Хусусан, Францияда ёшлар сиёсати Ёшлар ишлари, спорт ва жамоат бирлашмалари бўйича вазирлик томонидан ишлаб чиқилади.
8. Фуқаро, фуқаровийлик ва фаол фуқаролик позицияси.
Do'stlaringiz bilan baham: |