Ёшларни ижодкорлик руҳида тарбиялаш



Download 19,68 Kb.
Sana24.06.2022
Hajmi19,68 Kb.
#698258
Bog'liq
Ижодкорлик


Ёшларни ижодкорлик руҳида тарбиялаш
Бугунги кунда ёшлар тарбияси муаммолари деярли барча мамлакатлар учун умумий масаладир. Ёшлар тарбияси мавзуси бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеяси 72-сессиясида шундай деди: “Бугунги дунё ёшлари – сон жиҳатидан бутун инсоният тарихидаги энг йирик авлоддир, чунки улар 2 миллиард кишини ташкил этмоқда. Сайёрамизнинг эртанги куни, фаровонлиги фарзандларимиз қандай инсон бўлиб камолга етиши билан боғлиқ.
Бизнинг асосий вазифамиз – ёшларнинг ўз салоҳиятини намоён қилиши учун зарур шароитлар яратиш, зўравонлик ғояси “вируси” тарқалишининг олдини олиш. Бунинг учун ёш авлодни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, унинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш лозим, деб ҳисоблаймиз.
Шу муносабат билан Ўзбекистон глобаллашув ва ахбороткоммуникация технологиялари жадал ривожланиб бораётган бугунги шароитда ёшларга оид сиёсатни шакллантириш ва амалга оширишга қаратилган умумлаштирилган халқаро ҳуқуқий ҳужжат – БМТнинг Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенциясини ишлаб чиқишни таклиф этади. Бизнинг назаримизда, мазкур ҳужжатни имзолайдиган давлатлар ушбу соҳани ўз ижтимоий сиёсатининг асосий ва муҳим ҳаётий устувор йўналишларидан бири даражасига кўтариш бўйича қатъий мажбуриятларни ўз зиммасига олиши керак”. Ҳаммамизга маълумки, 2018 йил 12 декабрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг ялпи сессиясида Ўзбекистон томонидан ишлаб чиқилган “Маърифат ва диний бағрикенглик” тўғрисидаги резолюция бир овоздан қабул қилинди.
Биз ана шу икки омил ёшлар тарбияси масалаларига бевосита боғлиқ бўлгани учун уларни айтиб ўтмоқдамиз. Албатта, жаҳон ёшлари фаолияти ва ижоди тўғрисида кўплаб ижобий мисоллар келтириш мумкин: фан ва техника, ижод, санъат ва спортнинг барча турлари бўйича ёшлар томонидан қўлга киритилаётган натижалар, албатта, инсонни қувонтиради. Ўз навбати ушбу ютуқлар ўзгаларга ижодкорлик руҳини кўтаришга хизмат қилади.
Ушбу ижобий ҳолатлар ва воқеликлар бизнинг ёш давлатимиз ёшлари орасида ҳам содир бўлаётганини мамнуният билан қайд этишга тўла ҳақлимиз. Айни пайтда яна ва яна глобал кўламларда айнан ёшлар тарбиясида ечимини кутаётган муаммолар мавжудлигини тан олишимиз, эътироф этишимиз керак.
“Ёшлар ижодкорлиги” кенг қамровли тушунча бўлиб, у талаба ёшларнинг таълим-тарбия, илм-фан соҳасидагина эмас, балки маданият, санъат, сиёсат, ҳуқуқ каби соҳаларда ҳам фаол бўлишини англатади. Демак, “ижтимоий фаоллик” ўзининг туб моҳиятига кўра, кишилар жамият ҳаётининг иқтисодий, сиёсий, маънавий, социал ва бошқа соҳалардаги фаоллигини ифодалайди. Бозор муносабатлари ва янгича дунёқараш шахснинг ижтимоий фаоллиги структурасида маънавий-интеллектуал, ижтимоий-сиёсий фаоллик етакчи ва ҳал қилувчи элемент эканлигини кўрсатди.
Мазкур тушунчасининг моҳиятини ёритиш учун “фаоллик” тушунчасининг мазмунига эътибор бериш лозим. “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”да фаоллик меҳнатда ёки бирор ҳаракатда, жараёнда жадаллик, жонбозлик кўрсатиш, ишчанлик, таъсирчанлик, деб таърифланади. Ёшларнинг ижодкорлигини оширишда жамият тараққиётига дахлдор бўлган барча ташкилотлар ва ижтимоий ҳаракатлар, тузилма ва субъектлар баб-баравар масъул ҳисобланади. Айниқса, ёшларни бирлаштирган махсус ижтимоий ҳаракатнинг бу жараёндаги ўрни ўзгача. Бунда, энг муҳими, аҳолининг ёшлардан иборат қатламига хос бўлган қизиқиш ва интилиш, орзу-умид, ҳистуйғу, мақсад ва манфаатларнинг мавжудлигидир.
Демак, ижодкорлик шахснинг ўзига хос қобилияти экан, гуруҳ шароитида ташкил этиладиган тўғри мулоқот ва самимий муҳит, баҳс ва тортишувларнинг омилкорона йўлга қўйилиши бунда катта тарбиявий аҳамият касб этади. Ёшларда ижтимоий фаолликни ривожлантиришда, уларда ҳаётга, миллий-маданий меросимизга нисбатан фаол муносабатни шакллантириш, уларнинг маънавий соғлом, руҳан тетик ривожланиши учун таълим жараёнида зарур шарт-шароитларни яратиш мақсадга мувофиқ.
Бу жараёнда эса инсоннинг ўзлигини англаши муҳим саналади. Чунки, инсон ўзлигини рўёбга чиқариши ўзига боғлиқ эканлигини қанча тез тушуниб етса, у ҳаётга шунчалик чуқурроқ қарайди, олдига муҳим мақсадлар қўяди. Ёшларни тарбиялашда улар руҳиятига ўз-ўзини англаш туйғуларини сингдириш орқали ижтимоий етукликка эришувини таъминлаш муҳимдир. Чунки, бу туйғу инсоннинг маънавий шаклланиши жараёнида вояга етади.
Ёшларда ижодкорлик элементларини миллий қадриятларимиз орқали ривожлантиришда халқимизнинг кўп йиллик анаъналари, маданияти, урф-одатлари, миллий байрамлари, бой қадимий мероси ўзининг алоҳида ўрни, аҳамиятига эга. Ёшларда миллий ифтихор, миллий ғурурни шакллантириш ва мустаҳкамлаш асосида уларнинг ижтимоий фаолликларини оширишга алоҳида аҳамият бериш бошланди.
Ақлий заковат, руҳий, маънавий камолот, инсофу диёнат, мурувват, меҳр-оқибат – булар барчаси маърифатли, маънавиятли инсонларнинг асосий фазилатлари саналади. Ана шу фазилатларни ёшларимизда шакллантириш бугунги куннинг муҳим вазифасидир. Ҳозирги глобаллашув жараёнида интизомли, масъулиятли, сабр-бардошли, диёнатли, виждонли, иймонли, эътиқодли, бағрикенг, инсонпарвар, ижтимоий фаол ва шу каби олийжаноб фазилатлар эгаси бўлган ёшларгина яшаш учун зарур бўлган барча қулайликларни вужудга келтиришга қодир бўла оладилар.
Ижтимоий тараққиётнинг демократик ривожланиш жараёни шахснинг ўз-ўзини англаши, қадр-қимматини қай даражада эъзозлаши, жамият учун хизмат қила олиш имконияти ва ҳаракатларига ҳам бевосита боғлиқ. Буларнинг барчаси шахснинг ижтимоий фаоллиги билан боғлиқ.
Инсон шахси тараққиёти бўйича жаҳон илмида тўпланган назарий қарашлар ҳамда Ўзбекистон тажрибаси шуни кўрсатадики, биринчидан, инсон шахсининг ижтимоий фаоллиги, энг аввало, жамоада, маълум фаолият турларида шаклланади. Иккинчидан, талабалик даври ижодкорлиги ҳамда турли ахлоқ нормаларини намоён қилиш учун кенг имкониятлар даври бўлгани сабабли, ёшлар орасида устувор фаолият ҳисобланган таълим жараёни муҳим омил ҳисобланади. Учинчидан, ижтимоий тасаввурлар ижтимоий борлиқ мазмунини индивидуал борлиқ билан боғловчи кўприк вазифасини ўтайди.
Download 19,68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish