Мн-319 гурух талабаси кувондиков фирдавс савол ва топшириқлар ва уларнинг жавоблари


Ўзбекистонда ёшларга оида давлат сиёсатининг стратегик йўналашилари



Download 22,45 Kb.
bet5/8
Sana21.02.2022
Hajmi22,45 Kb.
#53388
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Fuqarolik 14

6. Ўзбекистонда ёшларга оида давлат сиёсатининг стратегик йўналашилари
Ҳозирги фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий давлат қуришга доир ислоҳотларни чуқурлаштириш жараёнида ёшларни шу юртга, шу Ватанга муносиб фарзанд сифатида тарбиялаш долзарб вазифалардан бирига айланди. Шунинг учун давлатимиз ва халқимиз таълим-тарбия ташкилотлари ҳамда жамоат бирлашмаларидан ёшларни етук инсон бўлишларига муносиб ҳисса қўшишига катта умид билан қарайди. Халқимиз мазкур демократик институтларга, уларнинг ташкилотчилик, ташаббускорлик ҳаракатларига катта ишонч боғламокда. Ўйлаймизки, “КАМОЛОТ” ёшлар ижтимоий ҳаракати ва сиёсий партиялар фаолиятини давлат ҳамда ҳукумат томонидан молиялаштиришнинг жорий қилиниши уларнинг ёшлар ўртасида кенг қамровли ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий фаолият олиб боришини таъминлайди. Ёшлар жамиятни эркинлаштириш ва бошқариш билан боғлиқ ислоҳотларга кўпроқ жалб этилади.
Фуқаролик жамияти асослари шаклланаётган бир шароитда шахс эркинлигини янада кенгайтириш уларда давлат ва жамият ҳаёти, унинг равнақини таъминлашдаги бурч ва масъулиятларини чуқур англаб етиш, кўникмаларини ҳосил қилиш ҳуқуқий савияси ва маданиятини юксалтиришда, давлат органлари, таълим муассасаларигина масъул бўлиб қолмай шу билан бирга жамоат ташкилотлари ва бошқа нодавлат тузилмаларини фаоллик даражасини ортишини ҳам тақозо этади. «Одамларнинг сиёсий онги, сиёсий маданияти, сиёсий фаоллиги юксалиб борган сари деб, таъкидлаган эди И.А.Каримов, давлат вазифаларини нодавлат тузилмалари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига босқичма-босқич ўтказиб бориш зарур. Бу борада ўзини-ўзи бошқарадиган идораларнинг, маҳалларнинг нуфузини ва мавқуини ошириш, уларга кўпроқ ҳуқуқлар бериш катта аҳамият касб этади».
Фуқаролик маданияти шаклланган муҳитда одамларда сиёсий ҳаётда иштирок этиш эҳтиёжи пайдо бўлади. Бунда кишилар фуқаролик жамияти институтларига бирлаша бошлайдилар.Фуқаролик маданияти кучайиб борган сари одамлар сиёсий жиҳатдан фаоллашиб, партияларга аъзо бўлиш тенденцияси кучаяди. Демак, сиёсий партиялар аъзолари сони ва сифатининг ошиб бориши даражаси ҳам фуқаролик маданиятини кўрсатувчи мезонлардан биридир. Фуқаролик маданияти шахснинг жамиятдаги фаол аъзоси сифатида маълум ҳақ-ҳуқуқларга эга бўлиш билан бирга ўз зиммасидаги бурч ва мажбуриятларни виждонан адо этишдир. Ёшларда фуқаролик маданиятини шакллантириш - уларга мустақил давлат тузилмасининг хусусиятлари, мамлакатнинг халқаро майдонда тутган ўрни, ватанпарварлик ва миллатлараро дўстлик туйғулари, республикамиз иқтисодиётини ривожлантириш йўлида амалга оширилаётган ижтимоий ҳаракатлар, меҳнат анъаналари, миллий истиқлол ғояси ва мафкура асослари ҳақидаги билимларни бериш асосида уларда фуқаролик ҳиссини зиммаларидаги бурч ва мажбуриятларни бажаришга нисбатан масъулият, ёт мафкуравий қарашларни англаш ва унга қарши бўлиш, ижтимоий фаоллик ва фидойилик каби сифатларни мужассамлаштирган яхлит бир тарбия жараёни ҳисобланади.
Фуқаролик жамиятининг институтлари - ўз-ўзини бошқариш органлари, нодавлат ва жамоат ташкилотларини мустаҳкамлаш ҳамда ривожлантириш ёшларнинг сиёсий маданиятини, фаоллигини оширишнинг муҳим шартларидан биридир. Ўзбекистонда давлат қурилиши ва фуқаролик жамиятини эркинлаштириш, кучли давлатдан кучли жамиятга ўтиш вазифаларини амалга оширишда ҳар бир ёшнинг жамиятда ўз ўрни бўлишини билиш, энг муҳими, ўзини жамиятнинг ажралмас қисми деб, тушуниши улкан аҳамият касб этади. Бу ўз масъуллигини англашга эришишда мавжуд демократик институтлар, ўз-ўзини бошқариш органлари, партиялар, нодавлат ва жамоат ташкилотлари муҳим ўрин тутади. Чунки, жамиятда яшаётган ҳар бир ёшнинг ижтимоий-сиёсий фаолияти мавжуд сиёсий институтлар, партиялар ёки нодавлат ва жамоат ташкилотлари орқали амалга ошириладиган демократик сиёсий жараёнларда акс этади. Бу, бир томондан, ёшларнинг сиёсий фаоллик даражасига, уларнинг сиёсий қарашларини идрок этиб, унинг иштирокига боғлиқ бўлса, иккинчи томондан, жамиятдаги мавжуд ўз-ўзини бошқариш органлари, нодавлат ва жамоат ташкилотларининг иш фаолиятига, ёшларни ўз атрофларига бирлаштиради.
Ўзбекистонда амалга оширилаётган демократлашув жараёни инсонлар, турли хил ижтимоий қатламлар, сиёсий институтлар, давлат ва нодавлат ташкилотларнинг фаолияти ва ўзаро муносабати билан боғлиқ. Жамият ҳаётининг демакратлашуви ҳамда мамлакатни модернизациялаш жараёнлари аҳолининг энг катта ижтимоий қатламини ташкил этадиган ёшларнинг ижтимоийлашишига ҳамда уларнинг тарбиясига катта таъсир кўрсатади. Ёшлар — жамиятнинг туб негизи, аҳолининг илғор қатлами, келажакнинг ишончли эгалари ҳисобланади. Шу нуқтаи-назардан қараганда, ҳар бир давр ёшларининг билим даражаси, дунёқараши, ўй-фикри, маънавий қиёфасига қараб ўша жамиятнинг эртанги кунини аниқ тасаввур этиш мумкин. Шу боисдан ҳам мустақилликка эришилгач, аниқроғи, 1991 йилнинг 20 ноябрида "Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида"ги Қонуннинг қабул қилиниши билан мамлакатимизда ёшларга эътибор масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилган эди. Ушбу Қонуннинг 1-моддасида: "Ёшларга оид сиёсат Ўзбекистон Республикаси давлат фаолиятининг устувор йўналиши бўлиб, унинг мақсади ёшларнинг ижтимоий шаклланиши ва камол топиши, ижодий иқтидори жамият манфаатлари йўлида имкони борича тўла-тўкис рўёбга чиқиши учун ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий, ташкилий жиҳатдан шарт-шароит яратиш ҳамда уларни кафолатлашдан иборатдир", – дея мустаҳкамлаб қўйилган. Ўз-ўзидан, давлатнинг бу жараёндаги асосий вазифаси — ёшларнинг жамиятга турли хил салбий оқибатларсиз кириб келишини таъминлаш, уларнинг ўз ҳуқуқ ва эркинликларини тўла амалга оширишларини кафолатлашдан иборат. Бу эса, давлатнинг ёшларга оид сиёсатини амалга оширишида ўз ифодасини топади.



Download 22,45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish