Aim.Uz
Меҳмонхоналарни таснифлаш тизими
Режа:
1. Меҳмонхоналарни таснифлаш тартиби.
2. Европа таснифлаш тизими.
3. Хизмат кўрсатувчи корхоналар маркаси.
Меҳмонхоналарни таснифлаш тартиби
Ўзбекистон Республикасидаги меҳмонхоналар Давлат стандартига асосланган ҳолда категорияларга ажратилади.
Категориялар юлдузлар билан белгиланади, ҳизматлар сифати кўтарилиши билан юлдузлар сони ҳам мос равишда ортиб боради.
Меҳмонхоналар беш категорияга, мотеллар - тўрт категория, туристик базалар уч категорияга ажратилади.
Энг юқори категорияни <*****> билан, энг паст категорияни < *> билан белгилашади.
Меҳмонхоналарни сертификасиядан ўтказишда қуйидаги мезон талаблари ҳисобга олинади:
1) Бино ва теварак - атрофдаги майдон;
2) Техник жиҳозланиш;
3) Хоналар фонди;
4) Мебел билан жиҳозланиш;
5) Хонанинг санитар ва тахник жиҳозланиши;
6) Умумий овқатланиш;
7) Овқатланиш хизматлари кўрсатиладиган хоналар, тақдим этилаётган ҳизматлар тури ва сифати;
8) Ходимлар ва уларнинг касбий тайётгарлиги;
9) хизмат тоифаси.
Меҳмонхоналар ва бошқа жойлаштириш воситалари категорияга эга булиш учун қуйидаги балларга мувофиқ келиши керак(1-чизма):
1-чизма
Категорияга эга булиш учун жойлаштириш воситалари қуйидаги балларга мувофиқ келиши керак:
Номер сони 50тадан зиёд бўлган меҳмонхона ва мотеллар
5*
|
120 балл
|
4*
|
100 балл
|
3*
|
80 балл
|
2*
|
50 балл
|
1*
|
20 балл
|
Номер сони 50тадан кам бўлган меҳмонхона ва мотеллар
5*
|
70балл
|
4*
|
60 балл
|
3*
|
45 балл
|
2*
|
35 балл
|
1*
|
18 балл
|
5*
|
135балл
|
4*
|
115 балл
|
3*
|
95 балл
|
2*
|
60 балл
|
1*
|
30балл
|
Дам олиш уйлари,пансионатлар ва аналогик жойл.восита-
лари
Европа таснифлаш тизими
Меҳмонхона хизматларининг сифатини бошқариш масалаларини ҳал қилишда меҳмонхона корхоналарини шинамлик даражасига қараб таснифлаш катта рол ҳйнайди. Шинамлик даражаси - комплекс мезон. У қуйидагилардан таркиб топади:
- номерлар фондининг ҳолати: номерлар майдони (м2), бир ўринли (бир хонали), кўп хонали номерлар, апартамент номерларнинг улуши, коммунал қулайликларнинг мавжудлиги ва ҳ.к.;
- мебель, инвентарь, санитария-гигиена ашёлари ва ш.к.нинг ҳолати;
- овқатланиш корхоналари: ресторанлар, қаҳвахоналар, барлар ва ш.к.нинг мавжудлиги ва ҳолати;
- бинонинг, унга келадиган йўлларнинг ҳолати, меҳмонхонага ёндош ҳудуднинг ободонлаштирилганлиги;
- ахборот билан таъминлаш ва техник жиҳозлаш, шу жумладан телефон, йўлдош алоқаси, телевизорлар, музлатгичлар, мини-барлар, мини-сейфлар ва ҳ.к.нинг мавжудлиги;
- айрим қўшимча бепул ва пуллик хизматлар кўрсатиш имкониятининг мавжудлиги.
Санаб ўтилган мезонлар ҳозирги кунда дунёда мавжуд бўлган барча меҳмонхоналарни таснифлаш тизимларида қўлланилади. Бундан ташқари, ходимларга ва уларнинг тайёргарлиги: маълумоти, малакаси, ёши, соғлиғи, чет тилларни билиши, ташқи кўринишига ҳам бир қанча талаблар қўйилади.
Ҳозирда жаҳонда маълум 30 дан ортиқ таснифлаш тизимлари замирида шинамлик даражаси ётади. Улар орасида қуйидаги таснифлаш тизимлари айниқса кенг тарқалган:
европа таснифлаш тизими ёки «юлдузлар» тизими. Франция миллий таснифлаш тизими асосида тузилган. Унинг замирида меҳмонхоналарни 1 дан 5 юлдузгача бҳлган тоифаларга ажратиш ётади. Бундай тизим Франция, Австралия, Венгрия, Миср, Россия, Ўзбекистон ва бошқа бир қанча мамлакатларда қўлланади;
Меҳмонхона корхоналарининг шинамлик даражасига кўра таснифини кўриб чиқишда халқаро амалиётда юзага келган таснифларни ҳамда уларни амалга ошириш тартибини бевосита белгиловчи ҳужжатларни ишлаб чиқишга нисбатан ёндашувларни алоҳида қайд этиб ўтиш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |