Мавзу: Акциз солиги ва бошка соликлар Режа



Download 349,24 Kb.
Sana22.02.2022
Hajmi349,24 Kb.
#94503
Bog'liq
Aksiz solig'i va boshqa soliqlar


Aim.uz

Мавзу: Акциз солиги ва бошка соликлар
Режа:

1. Акциз солигининг мохияти ва ахамияти.


2. Солик солиш объекти
3. Узбекистон республикаси ишлаб чикарилган товарлар учун акциз солигини хисоблаш ва ундириш тартиби.
4. Импорт килинадиган акциз ости махсулотларини солигини хисоблаш
Таянч иборалар: Акциз, адвалар ставка, алкогол махсулот, « Уз хим пром», Уз ДЕУ, марка, дизелъ ёкилгиси, бензин, божхона божи
1-cавол буйича дарс максади: Талабаларга акциз солигининг мохияти ва ахамияти тугрисида тушунча бериш.
Идентив укув максади:

  1. Талабалар акциз солиги хакида тулик тушунчага эга булишдилар.

  2. Талабалар акциз солигининг ахамияти хакида тулик тушунчага эга булишдилар.

1-савол баёни: Солик психологияси нуктаи назаридан истеъмол товарларига булган соликларнинг, шу каторда акциз солигининг хам ютукли томони бор: улар кузга куринмаган холда товарлар нархи ичида булади. Истеъмолчи товар нархи ичида канча солик борлигини аник билмайди. Бу эгри соликларни давлатнинг энг яхши курган солиги килиб куяди.
Акциз солиги – бу эгри соликларнинг бир тури булиб, у товар ёки хизматларнинг нархи ёки тарифига киритилган булади. Лекин кушилган киймат солигига караганда айрим турлари ва гурухлари билан чекланган булади. «Акциз» сузи французча суздан олинган булиб, «кесиш» маъносини англатади. «Акциз» товарлар нархига киритилиб, давлатга, ишлаб чикариш эффективлигини, истемол хусусиятларини акс эттирмайдиган, лекин ости товарларини ишлаб чикариш сотишнинг хусусиятларидан келиб чиккан холда, кийматнинг бир кисмини «кесиб олишга» ёрдам беради.
Акцизнинг асосий фаркли хусусиятлари:

  • Акцизлар купинча бирор бир товарга нарх мувозанати баркарор булганда ва ишлаб чикариш харажатларидан ката чекланиши булганда пайдо булади. Масалан, арок, кофе, тамаки, пахта. Давлатимиз акцизлар оркали товарлар кийматининг товар эффективлигини ва унинг истеъмол хусусиятларини акс эттирмайдиган кисмини ундириб олади. Агар давлат акцизини ундирмаганда эди, акцизли товарларини ишлаб чикарган шахслар жуда ката даромадга эга булар эдилар.

  • Халк кераксиз (фойдасиз) деб хисобланган товарларга акциз урнатилиши мумкин. Масалан, спиртли ичимликлар, тамаки махсулотлари ва бензин. Шундай килиб, акциз истеъмолни тартибга солувчи восита хисобланади. У оркали давлат бир томондан пропорционал (тамаки, спиртли ичимликлар ва шунга ухшаш) товарларни истеъмолини камайтиришга ва иккинчи томондан, бундай товарларни истемолини кейин буладиган окибатларини олдини олиш учун пул маблагларини ундириб олади. Бу эса бу соликни жамоат томонидан куллаб-кувватлашга ёрдам беради. Улар куп сигарет чекадиган, спиртли ичимлик ичадиган ва машиналарда юрадиган одамлар хавони бузганлиги учун давлатга пул тулашга мажбурдирлар деб хисоблайдилар.

  • Хамма эгри соликлар каби акцизлар хам аник белгиланган фискал функцияни бажаради, яъни давлат бюджетини яхши тулдириб туради. Олдинги пайтларда акцизлар зеб-зийнат предметларига ёки ката даромадли сохаларга ва фаолият турларига урнатиларди. Ахолининг кенг табакаларининг моддий таъминоти ошган сари акцизларнинг кулланилиш ижтимоий окланганлик сохасининг хам катталашуви юз берди. Шундай килиб, эгри соликларнинг эволюцияси куйидагича эди: кичик доирадаги товарларнинг бир марталик соликка тортилишидан кура, хамма товарларнинг куп марталик соликка тортилиш.

  • Акцизлар шунингдек, табиий монополистлардаги нархларнинг шаклланиш процессини тартибга солади. Хозирги конунларда газ ва нефтнинг борлиги шу билан изохланади.

Акциз Узбекистон Республикасида ишлаб чикарилган ва Узбекистон Республикасига импорт килинадиган товарларга урнатилади. (3-схема). Акциз ставкалари Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси томонидан урнатилади ва куйидагича урнатилиши мумкин:



  • Товар кийматига фоизларда – адвалар, ставкалар;

  • Натурал куринишдаги улчов бирлигига абсолют суммаларда – катъий ставкалар.

Мухокама учун саволлар:


1. Акциз солигининг характерли хусусиятлари нима? (аклий хужум)
2.Акциз солиги туловчилари кимлар? (мунозара)
Савол якуни: Талабалар акциз солигининг мохияти ва ахамияти тугрисида тулик тушнчага эга булишдилар.
Назорат учун тест саволлар (таркатма материаллар):
Акциз ставкалари кайси орган томонидан белгиланади?
А) вазирлар махкамаси
Б) молия вазирлиги
В) солшик кумитаси
Г) тугри жавоб йук
2-савол буйича дарс максади: Талабаларга солик объекти тугрисда тушунча бериш.
Идентив укув максади:
1. Талабалар акциз солиги солинадиган объектлар тугрисида тулик тушунчага эга булишдилар.
2. Талабалар акциз солиги объектлари вазирлар махкамаси томонидан тартибга солиниши тугрисида тулик тушунчага эга булишдилар.
2-савол баёни:




Узб. Республикасида акцизли товарларини ишлаб чикариш.
Узб. Р.АВнинг №1106 11.03.2002 йилдаги йурикномаси билан тартибга солинади

Шуни таъкидлаб утиш керакки, Узбекистонда бошка ривожланган мамлакатларга Караганда акциз солинадиган товарлар руйхати кенгдир. Буларга пахта ёги, гуруч, совун ва бошкалар. Шундай килиб, акциз солигининг асосий хусусияти бузилмокда. Акциз солиги шундай товарларга солиниши керакки, уларга талаб уларнинг нархига боглик булмаслиги керак. Бу зеб-зийнат махсулотлари ва одам ва халк саломатлигига зарар етазувчи товарлар. Айтиш мумкинки, Узбекистонда акциз солиги оборотдан солик ролини утамокда, айнакса, товарлар импорт килинаётганда.

Мухокама учун саволлар?


1. Акциз солиги объекти нима? (аклий хужум)

Савол якуни: Талабалар акциз солиги объекти тугрисида тулик тушнчага эга булишдилар.


Назорат учун тест саволлар (таркатма материаллар):
Акциз солиги тулаш тартиби кайси орган томонидан назоартга олинган?
А) адлия вазирлиги
Б) молия вазирлиги
В) солик кумитаси
Г) тугри жавоб йук

3-савол буйича дарс максади: Талабаларга Узбекистон республикаси ишлаб чикарилган товарлар учун акциз солигини хисоблаш ва ундириш тартиби тугрисида тушунча бериш.


Идентив укув максади:
1. Талабалар узимизда ишлаб чикарилган товарлар учун солинадиган акциз солиги тугрисида тулик тунчага эга булишдилар.
2. талабалар акциз солигин ундириш тартиби тугрисида тулик маълумотга эга булишдилар.
3-савол баёни: Узимизда ишлаб чикилган товарлар буйича 11 март 2002 йилдаги 1106-сонли «Узб.Р.да ишлаб чикарилган товарлар буйича юридик шахслардан хисобланадиган ва улар тулайдиган акциз солиги тугрисида»ги йурикнома оркали тартибга солинади.
Бу йурикномага асосан акциз солиги эгри солик сифатида бюджетга ундириладиган соф фойданинг бир кисмини ташкил этиб, кушилган киймат солигини солишда товар нархида ва солик базасида хисобга олинади.
Акциз солигини туловчилари булиб, мулк шаклидан катъий назар, акцизли товарларни ишлаб чикарувчи юридик шахс хисобланади.
Акцизлитоварларга солик солиш объекти булиб куйидагилар хисобланади:

  • Алкогол махсулот буйича (2003 йил 1 январдан)

  • натурал куринишдаги реализация килинган алкогол махсулотнинг хажми, уларга нисбатан катъий солик ставкалари туширилган товар ёки махсулот хажми бирлиги таркибидаги 100%ли сувсиз спиртнинг хажм бирлигига абсолют суммаларда белгиланган.

  • Бошка акцизли махсулоти буйича – келиб тушган товар киймати, келтирилган хом ашёдан кушган холда, келишилган (эркин) нархда (акциз солиги кийматини кушган холда) кушилган киймат солигини ёки унинг жисмоний хажмини хисобга олмаган холда.

Кайтариб бермаслик шарти билан берилган акцизли товари хам солик объектига киради. Бунда солик объекти булиб, куйидагилар хисобланади:



  • Алкогол махсулот буйича – келиб тушган алкогол махсулотининг натурал куринишдаги хажми.

Уларга нисбатан катъий солик ставкалари келиб тушган товарлар ичида мавжуд 100%ли сувсиз спиртнинг хажм бирлигига абсолют суммаларда урнатилади.



  • Бошка акцизлимахсулотлар буйича – солик туловчини товарни бериш пайтидаги хисобланган (улгуржи) нарх. Лекин бу нарх хакикий ишлаб чикариш харажатларидан кам булмаслиги керак.

Алкогол махсулот буйича бир махсулот хажмига (1л.) акциз солиги суммаси куйиш ф-ла оркали аникланади:


( П х А ) \ 100%


Бу ерда П – тайёр алкогол махсулотнинг куввати (спирт тайёрланган хом аше туридан катъий назар);


А – махсулот бирлигига куйилган сумдаги акциз солиги ставкаси.


Алкогол махсулот буйича акциз солигини хисоблашга доир масала (1л. арокка)



1.

Арокда булган спиртнинг хажми ,%

40

2.

Бюджетга утказиладиган арокдаги 1 л. Сувсиз этил спиртига куйилган акциз солиги суммаси \ сум

2600

3.

«Узмевасабзавотузумсаноат-холдинг» ХКнинг махсус хисоб ракамига арокдаги 1л. Сувсиз этил спиртига куйилган акциз солиги суммаси, сум

60

4.

Бюджетга утказиладиган акциз солиги суммаси (1 кат.х2 кат)\100%, Сум. 1л. Арок учун

1040

5.

«Узмевасабзавотузумсаноат-холдинг» ХК махсус хисоб ракамига утказиладиган акциз солиги суммаси (1 кат х 3 кат\ 100%), Сум. 1л. Арок учун

24

10 минг дал. Арокни реализация килганда бюджетга утказиладиган акциз солиги суммаси (4 катх 100000 л.) 104 млн. сумни ташкил этади.


10 минг дал арокни реализация килганда «Узмевасабзавотузумсаноат-холдинг» ХК махсус счетига утказиладиган акциз солиги суммаси (5 кат х 100000 л.) 2,4 млн. сумни ташкил этади.

Изох:таркибида 30% ва ундан ортик хажмдаги этил спирти булган алкогол махсулотининг хама турлари буйича ва шунингдек коньяк (бренди) буйича хисоб – китоблар мисолда курсатилгани буйича амалга оширилади.


Бошка мамлакатлар буйича акциз солиги суммаси куйидаги формула буйича аникланади:

( О х А ) \ 100


Бу ерда: О – акциз солиги кушилган, кушимча киймат солигисиз келишилган (эркин) нарх;


А – акциз солигининг ставкаси.
Акциз солигининг суммасини аниклаш учун келишилган ( эркин ) нарх (акциз солиги кушилган холда) куйидаги формула буйича аникланади:

О = ( С х 100 ) \ 100 - А


Бу ерда: О – кушилган киймат солигисиз акциз солиги кушилган келишилган (эркин) нарх;

С – ташкилотнинг хисобланган нархи (норматив харажатлар ва даромад нормативлари);


А – акциз солигининг ставкаси.


Пахта ёги буйича акциз солиги суммасини хисоблашга доир масала (1 л. сумларда)





1.

Ташкилотнинг хисобланган нархи норматив харажатлар ва даромадлар нормалари

230,0

2.

Акциз солигининг ставкаси, % 77

77

3.

Келишилган (эркин) нарх (акциз кушилган холда) кушилган киймат солигисиз, Сум. (1 кат х 100) \ (100-2 кат)= 42000 \ 23

1000

4.

Акциз солигининг суммаси 1826 х 77 \ 100 ёки (3 кат – 1 кат).

770

Шундай килиб махсулотнинг реализация нархи кушилган киймат солигисиз 1000 сумни ташкил этди. Бунда нарх таркибида 77%ни ёки 770 сумни акциз солиги суммаси ташкил этади. Колган 230 сум эса уз ичига ташкилотнинг барча харажатларини ва даромад нормасини ташкил этади.


Узбекистон Республикасида ишлаб чикариладиган акцизлитоварларига акциз солигининг ставкалари.


Акциз ставкалари Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси томонидан куйидаги куринишларда урнатилади:

  • Товар нархига нисбатан фоизларда – адвалар ставкалар;

  • Натурал куринишдаги бир бирликка абсолют суммаларда – катъий ставкалар.

Узбекистонда ишлаб чикариладиган махсулотларга адвалар хамда катъий ставкалар кулланилиши мумкин.


Узбекистон Республикасида ишлаб чикариладиган акцизли товарларига урнатиладиган акциз солиги ставкалари

Товарлар руйхати

Солик ставкаси

Акциз соли-гини хисобга олган холда товарларнинг реализация нархига нис-батан %ларда

Бир бирлик махсулотга сумларда

1. арок ва бошка таркибида этил спирти 30% ва ундан ортик булган алкогол махсулот (1 л.сувсиз этил спирти учун)




2660*

2. Коньяк (бренди) (1 л. Сувсиз этил спирти учун) (1)




4000*

3. Крепленный вино ва бошка таркибида этил спирти 10 % дан 30 %гача булган алкогол махсулотлари. (1 л. Сувсиз этил спирти учун)




1252,5

4. 1 л. Сувсиз этил спирти учун енгил алкоголи ичимлик. (таркибида 10%гача этил спирти булган)




1800

5. Курук вино (1 л. Тайёр махсулот учун) (1)




261,9

6. шампанское (1 бутилка учун) (1)







7. этил спирти (2)







8. Уз истеъмоли максадида «Узмевасабзавотузумсаноат-холдинг» ХК томонидан ишлаб чикилган этил спирти







9. вино махсулотлари







10. пиво







11. усимлик пахта ёги (Узбекистон ёгини ишлаб чикариш учун ишлатиладиган ёгдан ташкари)







12. Гуруч (3)







13. Хужалик ва туалет совуни







14. Фильтрлисигаретлар:
-Юмшок упакофкада
-каттик упакофкада







15.Фильтрсиз сигаретлар,папирос







16. Заргарлик моллари (4)







17.пахта – тола (4)







18. «УзДЭУ-авто» КК ишлаб чикарган автомобиллари (3)







19. Кумушдан тайёрланган овкат ейдиган асбоблар







20. Нефть махсулотлари билан: (5)
- автомобиллар бензини А-72, А-76,
-бензин Аи-93, А-92
-Дизиль ёкмлгиси
- автокеросин







21.Табий газ, халкка реализация килинаётгандан ташкари (5)







22.Нефть ва газ конденсати







23. Гилам ва гилам буюмлари







24.Хрусталдан тайёрланган буюмлар.







25. Мебель (халк таълими ва согликни саклаш максадлари учун булар мебелдан ташкари).







26. видео-аудио аппаратура (6).







*Таркибида 30% ва купрок этил спирти булган арок ва алкогол махсулотларига 1 Л. Сувсиз спиртдан солинадиган 60 сум микдоридаги акцизсолиги суммасикуйилган башоратли туловларни бажарганда ва б-тга тулов барча карзлар булмаганда «Узмевасабзавотузумсаноат-холдинг» ХК махсус хисоб ракамига утказилади.
**Акзиз солиги суммаси корхонанингузида колдирилиши мумкин, агарда, бу пул маблаглари ишлаб чикарган хажмини кенгайтиришга, ассортиментни кенгайтиршига ва ракобатбардорликни кучайтиришга максадли йуналтирилса.
Изох: 1)Алкогол махсулотларига акциз солигининг ставкаларининг белгиланган микдорда, йил давомида нархларнинг динамикаси ва махсулот реализацияси хажмидан келиб чиккан холда Узбекистон Республикаси Молия Вазирлиги томонидан кайта куриб чикилиши мумкин.
2) Акциз солигисиз куйидагилар реолизация килинади;
- «Уз химпиром» ташкилотларидан «Узмевасабзавотузумсаноат –холдинг» ХК ва кишлок ва сув хужалиги Вазирлиги ташкилотларига алкогол махсулотни ишлаб чикариш учун этил спирти;
- Вино тайёрлаш учун «Уз мевасабзавод-холдинг» ХК ва Кишлок ва сув хужалиги Вазирлиги Виноматериали;
3) Гуруч АО «Уз ДЭУ- авто» автомобилларига акциз солигини туловчилари ва унинг тартиби Узбекистон Республикаси Давлат солик кумитаси биланкелишган холда Молия Вазирлиги томонидан белгиланади.
4) Пахта толаси ва заргарлик буюмларига акциз солиги ставкаси ва уни тулаш тартиби Узбекистон Республикаси Молия Вазирлиги томонидан белгиланади.
5) Акциз солигининг конкрет ставка микдорлари туловчилари ва тулаш тартиблари Узбекистон Республикаси Молия Вазирлиги томонида урнатилади.
6) Аудио-видео аппаратураларга акциз солигининг туловчилари булиб, шу махсулотни ишлаб чикарувчи булиб хисобланади.
Бензин, дизель ёкилгиси ва авиакеросинга акциз солиги хисобланганда нефть ва газ конденсати буйича хисобланган акциз солиги суммаси хисобга олинмайди.
Алкогол махсулотга акциз солигини хисобланганда, «Узмевасабзавот- холдинг» ХК ташкилотлари томонидан ишлаб чикарган спирт буйича хисобланган солик хисобга олинмайди.
Акциз маркалари билан маркировка килинг товарлар буйича акциз солиги умумий тартибда хисобга олинади.
Акциз маркаларнинг номинал киймати акциз солиги хисобига эмас, балки, давр харажатларига олиб борилади.
Келтириладиган хом ашёдан таёрланган товарларга акциз солигини хисоблаш.
Келтирилган хом ашёдан таёрланган товарларга акциз солигини хисоблашда акциз солигига махсулот реализацияси обороти, шу товарларни ишлаб чикариш, учу ниш киймати ва келтирилган хом Аше киймати буйича хисоблайди. Бу ерда акциз солигини туловчиси булиб, шу акцизлимахсулотни реализация килувчи ташкилот булиб хисоблайди.
Акциз солиги буйича имтиёзлар
Акциз солигига тортилмайди:
А) акцизлитоварларни экспортга жунатиш, Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси урнатган айрим товарлар руйхатидан ташкари.
Б) Саломаса ва « Узбекистон» ёгларини ишлаб чикариш учун пахта ёгини етказиб бериш;
В) Узбекистон Республикасида халк таълими ва согликни саклаш ташкилотлари учун ишлаб чикарган махсус мебель.
Имтиёзлар бериш максадида ихтисослаштирилган мебель деганда:
- давлат ва нодавлат таълим ва медецина идораларни таъминлаш учун;
- согликни саклаш ва таълим муассасаларини таъмирлаш учун етказиб берувчи корхоналарга;
Шу мебельни бошка истеъмолчиларга реалазатция килишда бу махсулот умум тарзда акциз солигига тортилади.
Ушбу имтиёзлар таълим ва согликни саклаш идоралари билан шартнома мавжуд булганда берилади.
Г) «Узхимпром» ташкилотлари томонидан «Узмевасабзавот-узумсаноат-холдинг» ва кишлок ва сув хужалиги Вазирлиги ташкилотларига алкогол махсулот ишлаб чикариш учун реализация килинган спирт;
Д) «Узмевасабзавотузумсаноат-холдинг» ва кишлок ва сув хужаликлари Вазирлиги ташкилотларига вино ишлаб чикариш учун вино махсулотлари реализация килиш.
Узбекистон Реаспубликаси Вазирлар Махкамасининг 13 ноябр 2002 йилдаги 390-сонли «Бозорни истеъмол товарлари билан тулдиришни баркарорлаштириш ва ишлаб чикариш ва сотувчи ташкилотлар муносабатларини яхшиловчи тугрисида»ги Карорига асосан ноозик-овкат истеъмол молларини (тамаки, заргарлик буюмлари, хужалик ва туалет совунлари хамда бензиндан ташкари) ишлаб чикарувчи ташкилотлар буш колган маблагларни ишлаб чикаришни кучайтириш, ассортиментни кенгайтириш максадида ишлатилиш шарти билан бюджетга туланадиган акциз солигидан озод этиладилар.

Акциз солигининг тулови


Хакикий реализация хажмидан туловчилар томонидан хисобланган акциз солиги суммаси бюджетга куйидаги муддатларда туланади:



  • Хисобот ойининг 13 санасигача – хисобот ойининг 1чи декадаси учун;

  • Хисобот ойининг 23 санасигача- хисобот ойининг 2чи декадаси учун;

  • келгуси ойининг 3 санасигача- хисобот ойининг колган кунлари учун;

реализация куни булиб, товар ишлаб чикарувчи хужжатларда курсатилган махсулотни юклаш куни хисобланади.


Декадалар буйича келиб тушган акциз солиги суммаси Давлат солик бошкармаси органлари томонидан бир пайтнинг узида солик туловчининг хисоб – китоб счетининг хам «хисобга олиш» хам «тулов» графаларида акс эттирилади.
Солик туловчи у руйхатга олинган солик идорасига хар ой хисобот ойидан кейинги ойнинг 20 санасигача хисобот такдим этади. Соликка тортилмаган оборот суммасининг расшифровкасини илова тарзида беради.
Хисобот даври мобайнида декадалар буйича туланган акциз солиги суммаси тегишли хисобот даври учун хисобланган солик суммасига киритилади.

Алкогол махсулоти буйича акциз солигининг хисоби


200___й______________________________ойи учун





1


То-вар но-ми

Алкогол махсулоти таркибида-ги спирт хажми, Л.

1 л. Сувсиз спиртга куйилган акциз со-лиги Суммаси, сум

Реализа-ция килинган махсулот хажми, л, бут

Бюджетга туланиши керак булган акциз солиги хисобланган (ус3 х ус 4), (ус4 х ус5).

Декада-ли туловлар буйича туланган акциз солиги суммаси

Бюджет билан хисоблар сальдоси камайиши-га – кушимча тулов + гр 6-гр 7

2

3

4

5

6

7

8

I






















II






















III






















Жами






















1 ой-да






















Хисоб-китоб шаклини тулдириш намуна

Масалан, хисобот даврида 42% кувватли 5000 л коньяк реализация килинди.


3- устунда 42% ёзилади. Хисоб-китоб литрларда хам, бутилкаларда хам олиб борилиши мумкин. Реализацияни биз литрларда берганлигимиз учун хама хисоб-китоблар хам литрларда олиб борилади.
4 устунда 1 л. Махсулотга акциз солиги суммаси акс эттирилади. У акциз солигининг ставкасини ичимлик кувватига купайтмаси оркали топилади. (4000 х 42 % = 1680 сум).
5 устуннинг охирги каторида хакикий реализация курсатилади 5000 л.
6 устунда реализация килинган махсулот буйича хисобланган акциз солиги суммаси курсатилади. (1680 сум\л х 5000 л)= 8400000 сум.
Жами бюджетга мажбуриятларимиз 8400000.
7 устунда туланган булаклар курсатилади. Агар биз хар декада 2750000 сум утказиб турган булсак, хаммаси (3 х 2750000) = 8250000 сум булади. Бу сумма шу устуннинг «жами» каторида курсатилади.
8 устунда бизнинг бюджет билан муносабатларимиз курсатилади: бюджет олдидаги мажбуриятлар 8400000, 8250000 сумни бунак тарзида туланган. Демак Яна 150000 сум кушимча тарзда тулашимиз керак. Шу сумма шу устунда «+» билан курсатилади.
Куйилган башоратли туловларни утказган холда ва б-т олдида карзлар бумаганда, «Узмевасабзавотузумсаноат- холдинг» ХКнинг махсус счетига 1 л. Сувсиз спирт учун 60 сум микдорида акциз солиги суммасини утказиш лозим.
«Узмевасабзавотузумсаноат-холдинг» ХКнинг махсус хисоб ракамига утказиладиган акциз солиги суммаси (60 сум х 42 %)= 25,2 сум. 1 л. Коньяк учун: хаммаси булиб (25,2 х 5000 л.) = 126000 сум утказиш керак.
Бошка акцизлитоварлар буйича тулдириладиган шакл – анча осонрок тушурилади. Унда ташкилот хам соликка тортиладиган, хам соликка тортилмайдиган мол етказиб беришни амалга ошириш шарти билан, соликка тортиладиган оборот ажратиб курсатилиши керак. Акциз солигининг ставкалари соликка тортиладиган оборотга нисбатан кулланилади. Акциз солиги суммасини назорат килиш максадида, хом Аше (махсулот) етказиб берувчилар товар илова когозларида ортилган хом Аше (махсулот) буйича бюджетга туланиши зарур булган акциз солигини суммани алохида курсатиши керак.
Хисобга олиниши керак булган акциз солиги суммаси алохида аналитик счетда хисобга олиниб, хом ашёни ишлаб чикаришга юборган сари унинг улуши «Бюджет билан хисоб-китоблар» счетининг дебетига ёзилади. Мисол.
Вино ишлаб чикариш учун 620 минг сумлик виноматериал кабул килинган.шунинг ичида акциз солиги – 30 % (186 м.сум), яъни акциз солигисиз виноматериал – 434 минг Сум.
Хисобот даври мобайнида вино ишлаб чикариш учун 173,6 м.сумлик виноматериал хисобдан чикарилди, бу эса захиранинг 40 % ни ташкил этди. Шундай килиб, сотиб олинаётганда туланган акциз солигининг 40% хисобга олинади: 40% х 186 минг сум = 74,4 м.сум.
Агар сотиб олинаётган хом Аше (махсулот)нинг илова когозларида акциз солигиниг суммаси хисоб-китоб йули билан ажратиб курсатилмаса, у хисобланмайди ва тайёр махсулот буйича хисобга олинмайди.
Куйидагиларга хисобланган акциз солиги суммаси хисобга олинмайди:
«Узмевасабзавотузумсаноат-холдинг» компаниялари томонидан уз истеъмоли учун ишлаб чикарилган спирт;
Бензин ва дизел ёкилгисини ишлаб чикариш учун ишлатилган нефт ва газ конденсати учун.

Мухокама учун саволлар:


1. Узбекистонда ишлаб чикарилган акцизли товарлар акциз солиги ставкалари ва соликни хисоблаш тартиби кандай? (аклий хужум)
Савол якуни: Талабалар ишлаб чикарилган акцизли товарлар акциз солиги ставкалари тугрисида тулик тушунчага эга булишдилар.

4-савол буйича дарс максади: Талабаларга Импорт килинадиган акциз ости махсулотларини солигини хисоблаш тугрисида тулик тушнча бериш.


Идентив укув максади:
1.Талабалар импорт килинаётган акцизли товарларнинг солик базаси тугрисида тулик тушунчага эга булишдилар.
2. Талаблар импорт килинаётган акцизли товарлар тугрисида тулик тушнчага эга булишдилар.
4-савол баёни:
Импорт килинаётган акцизли товарларининг солик базаси



  • катъий акциз ставкалари урнатилган акцизлитоварларини Узбекитон Республикаси бож территориясига импорт килганда, натурал куринишдаги акцизлитоварларининг хажми хисобида солик базаси аникланади.

  • Адвалар ставкалар урнатилган акцизли товарларини импорт килганда, солик солинадиган база бу товарларнинг Узбекистон Республикаси бож тугрисидаги конуни асосида аникланадиган акцизли товарларининг бож киймати хисобида аникланади.

«Юридик ва жисмоний шахслар томонидан Узбекистон Республикасига киритиладиган алохида товарлар тури буйича акциз солигини тулаш тартиби тугрисида»ги Йурикномага асосан Узбекистон Республикасига юридик ва жисмоний шахслар томонидан критиладиган акцизлитоварларига солинадиган акциз солиги Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси карорига асосан ишлаб чикарилган ставкалар ва руйхатлар буйича олинади.


Шундай килиб акциз солигининг туловчилари булиб хам юридик хам жисмоний шахслар булиб хисобланади. Бунда божхона акциз солигини туловчи ёки бирор бир манфаатдор киши тулаши мумкин.
Жисмоний шахслар томонидан келтирилган товарлар нормалардан зиёд булса, у товардан акциз солигига тортилади.
Жисмоний шахслар томонидан акциз солигига
тортилмайдиган товарлар нормалари куйида келтирилган. ( АВ 13. 03. 98 й, 412-сон).

Товар гурухи номери

Товар номи

ТН ВЭД барча товар коди.

Акциз солигига тортилмайдиган товарларни келтириш нормалари (1 кишига).

1

2

3

4

0,9

Ковурилган ёки ковурилмаган кофеинли ёки кофеинсиз кофе

09 01

2 кг

16

Осётр икраси

160430100

0,5 кг




Икра урнини босувчи

160430900

1 кг.

17

Кондитер махсулотлари

1704

5 кг

18
19

Плиткаларда ва брикетларда ---

180620

5 кг.

20

Сабзаводларни кайта ишлаш махсулотлари (ёнгокларни ёки усимликларни).

200110-2001902 00,2002,2006-2009.

10 кг

21

Аралаш озик-овкат махсулотлари

21.

2 кг

22

Пиво

2203

2 л




Алкоголсиз ичимликлар соклар (цитрус сокларидан ташкари).

2202,220950- 220980

2 л




Барча алкогол махсулотлари (пивадан ташкари).

2204-2206, 2208

2 л




Этил спирти*

2207

-

24

Барча турдаги тамаки махсулотлари

240210000
240220000
240290000

10пачка микдорида сигарет папирос

27

бензин

271000250

Авт.тр-ртни ишлаб чикарган завод томонидан урнатилган бензабак хажмидан 40л. Зиёд

33

парфюмерия

33

Хар бир махсулотдан 2 донадан

34

автокосметика

34

Хар бир махсулотдан 2 донадан

34

Ювиш,тозалаш воситалари

3402

5 кг

42

Табиий ва сунъий теридан тайёрланган махсулот, мактаб портфеллари ва ранецлардан ташкари

420212
420310000

3тадан ортмаган холда хар бир махсулотдан 1 донадан




Табиий теридан тайёрланган кийим ва кийим буюмлари

4203

3тадан ортмаган холда хар бир махсулотдан 1 донадан

43

Табиий пустиндан тайёрланган бош кийимлари (ва уст)

43

3тадан ортмаган холда хар бир махсулотдан 1 донадан

57

Гилам ваг илам махсулотлари

5701-5705

1,5 кв.м.

61

Машинка ва кулда тукилган трикотаж махсулотлари

61

Хар бир махсулотдан 1 донадан

63

Курпа ёстик махсулотлари

6302

5 комплект

69

Керамик буюмлар

6904, 6905,
6907, 6908
6910,6911
6913, 6914

24 донадан ортмаган холда, 1 комплект

70

Хрусталдан ясалган идиш-товок

701321

12 донадан ортмаган холда, 1 комплект

71

Кимматбахо тошлар ва металлдан тайёрланган заргарлик буюмлари

71

Умум.огирлиги 30г.дан ошмаган 5 та буюм




бижутерия

7117

0,5 кгдан ошмаслиги керак

82

Ошхона буюмлари, вилка, кошик ва бошка буюмлар, шу билан безалган буюмлар

8211, 8215

24 донадан ортмаган холда, 1 комплект

85

Видео ва аудиоаппаратура

8528, 8521
8520

3тадан ошмаган холда хар бир махсулотдан 1 донадан

87

Енгил автомобиллар (ишлатилган машиналар хам)*

8703

-

91

Барча турдаги соатлар

91

2 дона

94

Мебель (медицина мебелидан ташкари)*

94 (9402 дан ташкари)

-




Люстра ёритувчи асбоблар

940510

2 дона

Автомобил, мебел ва этил спиртига акциз солигисиз киргизишнинг чегаравий нормалари белгиланмайди.


Изох: товар тури ёки номи деганда, жимоний шахс томонидан киритилаётган товар ёки предмет микдори тушунилади.
Акциз солиги ставкалари ва чегаравий нормалари Узбекистон Республикасига доимий яшаш учун кучиб келаётган жисмоний шахслар томонидан киритилаётган товарларга таъаллукли эмас (автомобиллардан ташкари). 1 – жадвалга каралсин.

1-ЖАДВАЛ



Уз истеъмоли учун келтирилган товарлар келтиришнинг чегаравий нормасидан ошмаса


Шунингдек акциз солиги куйидагиларга куйилмайди:





  • Бюджет ассигнованиялари хисобига уз истеъмоли учунгина бюджет ташкилотлари томонидан Узбекистон Республикасига киритилаётган акцизли товарларига.

Куйидаги имтиёз божхона хужжатларини тулдириш пайтида куйидаги контракт буйича молиялаштириш мобайнида молиявий органлар томонидан такдим этилганда берилади.


Бюджет ассигнованиялари хисобига бюджет ташкилотлари томонидан келтирилган акцизли товарларини отчуждении килса, унда улар томонидан акциз солиги тула микдорда туланади;

  • Узбекистон Республикасига юридик шахслар томонидан гуманитар ёрдам ва бегараз ёрдам учун киритиладиган товарлар;

  • Киритиладиган компьютер техникаси ва у учун программа воситалари.

Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 13 ноябр 2002 йилдаги «Бозорни истеъмол товарлари билан тулдиришни баркарорлаштириш ва ишлаб чикарувчи ва сотувчи ташкилотлар муносабатларини яхшилаш тугрисида»ги карорига асосан истеъмол товарларини ишлаб чикаришга ихтисослашган ташкилотлар (кайсидаким умуман ишлаб чикарилган товарларни ичида истеъмол товарлари 60%дан кам эмас) 2003-2005 йилларда истеъмол товарларини ишлаб чикариш учун хом аше, материал ва комплектация ускуналари импорти буйича бож туловлари (бож хужжатларини расмийлаштириш учун йигимдан ташкари) божхона хужжатларини расмийлаштиргандан сунг 60 кундан кечикмасдан, микрофирмалар эса 90 кундан кечикмасдан тулашлари керак. Бунда истеъмол товарларини ишлаб чикариш учун давальческий основада киритиладиган хом Аше божхона хужжатларини расмийлаштириш учун олинадиган йигимлардан ташкари, бошка хама туловлардан озод этилади.


Берилаётган имтиёзлардан колган маблаглар ташкилотлар томонидан ишлаб чикариш хажмларини ошириш, ассортиментни купайтириш ва ракобатбардошликни кучайтириш учунгина ишлатилиши керак.
Имтиёзлардан колган маблаглар максадсиз ишлатилса, бу пуллар Тула микдорда бюджетга кучирилади. Бундан ташкари конунлар билан кузда тутилган жамгармалар хам олинади.

Киритиладиган акцизли товарлари буйича акциз солигини хисоблаш тартиби


Узбекистон Республикасига киритилаётган товар буйича хисобланадиган акциз солигининг объекти булиб пастда куриладиган айрим товарлардан ташкари юк божхона деклорациясининг 45 графасида курсатиладиган товарнинг бож киймати хисобланади. У ердаги сумма божхона хужжатлари расмийлаштирилаётган пайтдаги Узбекистон Республикаси Марказий банки курси буйича хисобланади:


Пиво, алкогол ва тамаки махсулотларига акциз солигини хисоблаш учун соликка тортиладиган оборот хажми куйидаги формула билан аникланади:

О = С х 100 \ (100 - А)


Бу ерда: О – соликка тортиладиган оборот;


С – бож киймати;
А – акциз солиги ставкаси.
Акциз солигининг суммаси сумларда куйидаги формула буйича аникланади:
О х \100
Бу ерда: О – соликка тортиладиган оборот;
А – акциз солиги ставкаси.
Яъни Узбекистон Республикасида ишлаб чикилган товарларга хисоблаш каби хисобланади.
Бунда божхона кийматини аниклаш 13 январ 1998 йил Адлия Вазирлигида руйхатдан утган 390-сонли йурикнома оркали аникланади.
Бошка киритиладиган акцизлитоварлар буйича акциз солиги бир-бирлик микдор учун божхона кийматидан фоизларда АКШ долларида хисобланади.
Божхона кийматидан фоизларда акциз солиги куйидаги формула буйича аникланади:
С х А\100
Бу ерда: С – божхона киймати;
А – акциз солиги ставкаси.

Мухокама учун саволлар:


1.Импорт килинадиган акцизли товарлар акциз солигини хисоблаш тартиби кандай? (аклий хужум)

Савол якуни: Талбалар импорт килинадиган акциз солиги тугрисида тулик тушнчага эга булишдилар.


Назорат учун тест саволлар (таркатма материаллар):
Узбекистон Республикасига киритилаётган товар буйича хисобланадиган акциз солигининг объекти юк божхона деклорациясининг нечанчи графасида курсатиладиган товарнинг бож киймати хисобланади?
А) 45
Б) 32
В) 15
Г) тугри жавоб йук

Мавзу якуни: Талабалар акциз солигини хисоблаш, тулаш ва имтиёзлари тугрисида тулик тушнчага эга булишдилар.


Талаба мустакил иш топшириклари:


1. Узбекистон Республикасида акциз солини таритбга солувчи меъёрий хужжатлар туплами.

АДАБИЕТЛАР:


Асосий адабиетлар:

  1. Узбекистон Республикасининг Конституцияси. – Т. Узбекистон , 1997.

  2. Узбекистон Республикаси Солик кодекси. – Т. . Адолат, 2002.

  3. Узбекистон Республикасининг «Давлат солик хизмати тугрисида»ги конуни\\ Халк сузи, 29 август 1997.

  4. Каримов И.А. Узбекистон иктисодий ислохотни чукурлаштириш йулида, - Т.. Узбекистон, 1995.

  5. Каримов И.А. Узбекистон XXI аср бусагасида: хавфсизликка тахдид, баркарорлик шартлари ва тараккиет кафолатлари – Т.. Узбекистон, 1997.

  6. Каримов И.А. Узбекистон буюк келажак сари, - Т.: Узбекистон, 1998.

  7. Каримов И.А. Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон хает – пировард максадимиз – Т. Узбекистон 2000.

  8. Каримов И.А. Хавфсизлик ва баркарор тараккиет йулида. – Т.: Узбекистон, 1998.

  9. Алимбоев С. Соликлар. Укув кулланма - Т., 2000.

  10. Беганов В. ва бошкалар . Молия сиесати, соликлар ва солик солиш – Т.: Иктисодиет ва хукук дунеси, 1998.

  11. Йулдошев М., Турсунов Й. Солик хукуки - Т.: Молия, 2000.

  12. Маликов Т. Соликлар ва соликка тортишнинг долзарб масалалари. – Т.: Академия, 2002.

  13. Налоги и налогооблажение (в вопросах и ответах) часть 1 Т.: ГНК 1998.

  14. Налоги и налогооблажение в Российской Федерации (Учебник для ВУЗов). – М. : Книжный мир, 1999.

  15. Налоги. Учеб. пос. (Под. ред. Д.Г.Черника)- М.: Финансы и статистика, 1998.

  16. Финансы. (Под. ред. Дробизиной П.А.) – М.: ЮНИТИ, 2000.

  17. Хван Л.Б. Солик хукуки. – Т.: Консаудит Информ, 2001.

  18. Яхеев В. Узбекистонда солик тизими – Т.: Мехнат, 2003.

  19. Яхеев К. Узбекистоннинг соликли ва соликсиз туловлари. – Т.: 1999.

  20. Яхеев К. Яхеев К. Соликка тортиш назарияси ва амалиети – Т.: Г.Гулом, 2000.

  21. Черник Д.Г. Налоги в рыночной экономике – М.: ЮНИТИ, 2000.

Кушимча адабиетлар:



  1. Алимардонов М.И., Худойбердиев С.К. Даромад (фойда)дан олинадиган соликлар. Укув кулланма – Т. ТМИ, 2002.

  2. Алимардонов М.И., Осмонов А. Соликларни прогноз килиш. Укув кулланма - –. : ТМИ, 2002.

  3. Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг «Узбекистон Республикаси 2003 йилги асосий макроиктисодий курсатгичи прогнози ва давлат бюджети параметрлари тугрисида»ги 435-сонли Карори 2002й. 30 дакабрь.

  4. Бухгалтерский учет и налогооблажения в бюджетных организациях. – М.: Издательский дом Герда, 2000.

  5. Богатая И., Коралева Н., Кузнецова Л. Как минимизировать ваши налоги. – М.: Финикс, 2001.

  6. Карп М. Налоговый менежмент. Учеб. для вузов – М.: ЮНИТИ-ДАНА, 2001.

  7. Региональные и местные налоги и сборы – М.: Берати – пресс, 2002.

  8. КАчетков Л.И. Анализ налоговых ошибок. Учеб. пос. – М.: Дело и сервис, 2002.

  9. Узбекистон Республикаси молиявий конунлари. Молия нархлар илмий тадкикот институти. 2002 й. 12-туплам.

  10. Солик туловчи журнали 2002-2003 йиллар.

  11. Узбекистон иктисодий ахборотномаси журнали. 2002-2003 йиллар.

  12. «Соликлар ва божхона хабарлари» газетаси. 2002-2003 йиллар.

Download 349,24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish