Мавзу : Юридик шахслардан ундириладиган фойда (даромад) солиги



Download 218,85 Kb.
bet1/2
Sana26.02.2022
Hajmi218,85 Kb.
#467434
  1   2
Bog'liq
Yuridik shaxslardan undiriladigan foyda (daro


Aim.uz

Мавзу : Юридик шахслардан ундириладиган фойда
(даромад) солиги.
Режа:
1 .Юридик шахслардан ундириладиган фойда (даромад) солиги объекти
2.Жами даромад таркиби, харажатлар таркиби ва соликка тортиладиган база
3. Даромад (Фойда) солиги хисоблаш тартиби ва тулаш тартиби
Таянч суз ва иборалар: ЯММ, даромад, фойда, дивидент, чегирма,хорижий корхона .
1-савол буйича дас максади: Юридик шахслардан ундириладиган фойда (даромад) солиги объекти хакида тушунча бериш.
Идентив укув максади:

  1. Талаба юридик шахслардан олинадиган фойда(даромад) солиги хакида тушунча бера олади.

  2. Талаба юридик шахслардан ундириладиган фойда (даромад) солиги объекти тугрисида тушунча бера олади.

1-савол баёни: Фойда ялпи ички махсулотнинг бир кисмини таксимлаш ва кайта таксимлашни юзага келтириш мухитида мухим роль уйнайди. Ишлаб чикаришнинг узлуксизлиги, унинг кенгайтирилиши марказлаштириладиган ва номарказлаштириладиган жамгармалари ташкил этишда фойда нафакат сифат курсатгичи сифатида балким, шу билан биргаликда у шу жараёнда юзага келиши мумкин булган молиявий ва солик муносабатларини ташкил этувчи манбаси хамдир. Ялпи ички махсулотнинг бир кисмини хосил килиш, таксимлаш ва ундан фойдаланиш жараёнида фойда махсус ва умумхужалик жамгармаларини ташкил этиш билан биргаликда давлат бюджетини пул маблаглари билан таъминлашда актив иштирок этади ва шу хусусиятлари билан бозор иктисодиёти муносабатларини шакллантириш ва ривожлантиришда у янада фаолрок уз мохиятини намоиш этади. Фойда кушимча кийматнинг бир кисми сифатида турли соха фаолиятида иктисодий тармокларнинг узаро пул маблагларини таксимлаш функциясини бажариб, ишлаб чикаришнинг энг прогрессив куп мулкчиликка мослашган тармокларини хар томонлама ривожлантиришга ердам беради. Аммо давлат микёсида ута мухим булган марказлаштирилган пул маблагларини давлат бюджети доирасида ташкил этишда фойда кисман уз шаклининг бир кисмини солик куринишига утказади. Энди давлат бюджетини ташкил этувчи вокелик сифатида бир маъноли «солик» ёки «соликлар» эмас балки фойда сузи билан номланган уз вужудида фойда мажмуасини акс эттираётган иктисодий вокелик булмиш фойда солигида уз аксини топади.
Фойда солигининг мохияти фойданинг бир кисмини мажбурий тулов сифатида давлат бюджетига марказлаштиришда юзага келадиган муносабатларда намоён булади. Шундай экан юридик шахслардан ундириладиган даромад (фойда) солиги деганда корхона ташкилот ва бирлашмада яратилган кушимча кийматнинг бир кисми фойдани конун доирасида белгиланган чегараларда мажбурий тулов сифатида давлат бюджети утказилиши билан боглик пул муносабатлари тушунилади.
Амалиётда солик конуниятларидан келиб чиккан холда фаромад (фойда)солиги деганда корхона, ташкилот ва бирлашмаларнинг ишлаб чикариш фаолиятидан кулга киритган фойдасидан ташкари кимматли когозлар операцияларида (акция, облигацияларни чикариш ва жойлаштиришдан олган дивидендлар ёки фоизлар куринишидаги даромадлар) даромадлар, шунингдек бошка корхоналар фаолиятига катнашишдан кулга киритилган даромадлар хам эътиборга олинади. Умуман юридик шахслардан ундириладиган фойда солиги тушунчаси корхона, ташкилот ва бирлашмалар фойдасининг марказлашган фойда (даромад)лар йигиндисининг бир кисмини марказлаштирилиши билан боглик муносабатларда хам уз аксини топмокда. Бу эса фойда солиги муносабатларини амал килувчи конунлардан келиб чиккан холда мазмунан такомиллаштирилиб туришини таказо этади.Шундай килиб фойда солигининг мохиятини тушуниш максадида фойда солик муносабатларига таълукли уч хусусиятга эга булмиш пул маблагларининг харакат доирасига диккатни каратиш зарурдир, яъни:

  1. Солик туловчи юридик шахс уз фойдасининг бир кисмни фойда солиги сифатида давлат бюджетига тулар экан, бунинг эвазига у давлатдан шунга тенг бирон бир товар ёки хизмат олмайди. Умуман туланган фойда солиги солик туловчининг давлатдан оладиган маблаглари уртасидаги бевосита богликликда юзага келмайди. Худи анашу хусусиятга кура фойда солиги нархдан рухсатнома (лицензия)лар ва воситачилик йигимларидан фарк килади, чунки булар узига хос мажбурий ёки ихтиёрий тулов хисобланади, бирок хама вакт давлат томонидан курсатиладиган хизматдан муаййян фойда (наф) курилиши билан богликдир. Конкрет субъет солик туловчи сифатида одатда жамият ва узининг курган фойдаси ёки манфаатини тулаган соликлар билан бахолаб ололмаганлиги туфайли, улар томонидан айрим холларда соликлар тулашдан буйин товлашга ёки уз фойдаларини яшириш холларига олиб келмокда. Бундай холатлар аникланиб бундай шахсларга нисбатан маъмурий чоралар курилса хам давлат йигиб олинган фойда солигининг ахамиятини ошкора ва самарали тарзда ишлатса хамда солик туловчиларнинг аксарият кисми давлатнинг иктисодий-ижтимоий ва бошка дастурларининг ахамиятини тушунган холда уз маблаглари хисобидан мажбурий соликларни тулаганликларида солик ахлокини юксак тамойили баркарорлашган булар эди.

  2. Фойда солиги мажбурий тулов сифатида тула ва уз вактида давлат бюджетига туланиши учун жавобгарлик солик туловчи юридик шахслар зиммасига юкланган. Шунинг учун хам жавобгарлик фойда солигининг туланишида, унинг туловчисига мажбурий масъулиятни юклайди.

  3. Давлат томонидан фойда солигининг марказлаштирилиши оркали давлат бюджетининг энг асосий даромад кисми белгиланган микдорларда таъминланади. Шу сабабли узига хос пул маблагларининг харакати доирасида фойда солиги тулашга монанд булиш солик муносабатларининг юксак даражасида юзага келади.

Фойда солиги мохиятини шу тартибда ёритар эканмиз уни фойда солиги доирасидаги муносабатлар нуктаи назардан урганиш мухимдир. Фойда солиги уз мохиятига кура давлат бюджет ива хукукий шахслар уртасидаги муносабатларни ифодалайди. Фойда солигининг иктисодий мохиятини очаётганда, уни катъий, доимий такрорланиб турадиган вокелик, яъни иктисодий вокелик деб караш зарур. Демак, фойда солиги бу молиявий котегориядир. Фойда солигида доимий, кайтарилиб турадиган молиявий яъни муносабатларидир. Анашу пул муносабатларининг мазмунини ечиш оркали фойда солигининг мохияти ёритилиш мумкин. Шуни алохида таъкидлаш жоизки, фойда солиги хама пул муносабатларини эмас, балки солик объекти булмиш фойда (даромад) ни таксимлаш, кайта таксимлашдаги пул муносабатларини ифодалайди.
Даромад (фойда) солиги корхоналар тулайдиган восита (тури) соликларнинг, энг мухимларидан бири хисобланади. Ушбу соликларнинг характерли хусусиятлари куйидагилардан иборат :
- ушбу солик факатгина корхона соликга тортиладиган даромадга (фойдага) эга булсагина хисобланади, корхонанинг зарали соликка тортиладиган базадан кичик булганда ушбу солик мавжуд булмайд. Демак, даромад (фойда) солигини тулашнинг мухим шарти булиб корхонанинг рентабелли ишлаб уз фаолиятиларидан фойда олишлари хисобланади.
Даромад солигининг микдори бевосита корхонанинг соф фойдасига, яъни унинг мулкдорига коладиган фойдани камайтиради. Демак, солик туловчиларга Ушбу солик купинча норозичиликка олиб келади. Шунинг учун давлат солик сиёсатида Ушбу солик юкини доимо камайтириб бориш мухим урин тутади. Бунинг эркин гувохи булиб, масалан:- даромад (фойда) солиги ставкасини йил сайин камайтириб борилиши хисобланади. Агар бу солик ставкаси бундан етти йил олдин 38 фоиз булган булса, 2005 йилда 15 фоизни ташкил этган. Хозирда Ушбу солик 12 фоизни ташкил килади.
- даромад (фойда) солиги хужалик юритувчи субъектларни рентабелли ишлашга, инкирозга учрамасликка, интилтирадиган солик тури хисобланади.
- даромадни (фойдани) давлат томонидан белгилаб куйган ишлаб чикариш турлари ва шартлари эвазига олган корхоналар ушбу солик буйича жуда ката имтиёзларга эга булади. Жумладан, ишлаб чикаришни физик хажмини оширишдан олинган фойда умуман соликка тортилмайди, халк истеъмол товарлари, болалар учун товарларни, товарларни экспорт килганлиги учун ишлаб чикариш корхоналарига солик конунчилигига кура жуда ката имтиёзлар берилган.

Мухокама учун саволлар:


1. Юридик шахслардан ундириладиган фойда солиги мохияти. (мунозара)
2. Солик объекти кандай аникланилади? (аклий хужум)

Савол якуни:


Назорат учун тест саволлар (таркатма материаллар):
2-савол буйича дарс максади: Талабалар жами даромад таркиби, харажатлар таркиби ва соликка тортиладиган база фойда солигини хисолблаш ва тулаш тартиби хакида тушунча бериш.
Идентив укув мксадлари:
1. Талаба даромад таркиби ва харажатлар таркиби хакида тушунча Бера олади.
2. Талаба фойда солигини хисоблаш ва иулаш хакида тушунтира олади.

2-савол баёни: Юридик шахслардан ундириладиган даромад (фойда) солигини туловчилари булиб куйидагилардан ташкари, барча тадбиркорлик фаолиятидан фойда олган хужалик юритувчи субъектлар хисобланади.



    • хорижий корхоналар, ушбу корхоналар махсус йурикномага асосан соликга тортилади;

    • солик солишнинг ихчамлаштирилган шаклида яъни ягона солик тизимида, ишловчи кичик ва урта бизнес корхоналари;

    • ялпи даромаддан солик туловчи савдо умумий овкатланиш корхоналари;

Даромад (фойда)солиги буйича солик солиш объекти булиб соликка тортиладиган фойда хисобланади. Ушбу фойда суммаси Солик кодекси (14-43 моддалр) ва узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1995 йил 5-февлардаги 54-сонли карори билан тасдикланган « Махсулот (иш, хизмат)ларни ишлаб чикариш ва сотиш харажатлари хамда охирги молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тугрисида»ги Низомига мувофик топилади.
Ушбу меъёрий хужжатларга мувофик корхоналар фаолиятининг охирги молиявий натижаларини ифодаловчи фойда (зарар)Лар куйидаги курсатгичлар Билан тавсифланади:
1. Сотишдан олинган фойда (СОФ) ёки зарар (СОЗ)

Download 218,85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish