Коллекторлик хоссаларини аниқлаш учун намуналар олиш ва
тайёрлаш
Ишнинг мақсади
:
Бу усул табиий шароитларда нефть, газ ёки сув билан тўйинган тоғ
жинсларида қўлланилади ва намуналарни олиш ва тайёрлашга қўйиладиган
умумий талабларни ҳамда коллекторлик хоссаларини аниқлаш учун асосий
жиҳозлар рўйхатини белгилайди.
1. Намуналар олиш.
1.1. Тоғ жинсларининг коллекторлик хоссаларини аниқлаш учун
намуналар бурғилаш қудуқларидан керн кўринишида ёки ихтиёрий шаклдаги
жинс бўлаги кўринишида олинади.
1.2. Керн ёки жинс бўлагининг чизиқли ёки оғирлик ўлчамлари ва
шакли тадқиқотнинг тури ва жинсларнинг литологик хусусиятларига боғлиқ
ва 1.3. ҳамда 1.4. бандларда кўрсатилган талабларга жавоб бериши лозим.
1.3. Суюқлик тўйинтириш усули билан очиқ ғоваклик коэффициентини
аниқлашда тўғри шаклдаги (цилиндр, куб) ва ихтиёрий шаклдаги тоғ
жинслари намуналаридан фойдаланилади. Намунанинг оғирлиги 20 дан 800 г
гача.
1.3.1. Литологик бир хил тоғ жинсларининг ғоваклигини аниқлашда 20
дан 60 г гача оғирликдаги намуналардан фойдаланилади.
1.3.2. 20 г дан кичик оғирликдаги намуналардан фойдаланишга рухсат
берилади.
1.3.3. Жинсларнинг асосий массасидан литологик тавсифи бўйича
ажралиб турадиган элементлари мавжуд (галечник ва бошқалар); яққол
ифодаланган текстура хусусиятлари бўлган; 2 мм дан катта ўлчамдаги
бўшлиқларга (коваклар, дарзликлар) эга бўлган тоғ жинслари учун керннинг
қудуқни бурғилашдаги диаметри сақланган ҳолдаги оғирлиги 800 г катта
бўлмаган намуналардан фойдаланилади.
1.4. Мутлоқ газ ўтказувчанликни аниқлашда тўғри шаклдаги (цилиндр,
куб) шаклдаги тоғ жинслари намуналаридан фойдаланилади.
2
1.4.1. Чизиқли сизилишда ўтказувчанликни аниқлаш учун диаметри 15-
35 мм ва баландлиги 20-50 мм бўлган цилиндр шаклидаги намуналардан
ҳамда томонининг узунлиги 15-35 мм бўлган куб шаклидаги намуналардан
фойдаланилади.
1.4.2. 1.3.3 банд бўйича олинган тоғ жинсларининг ўтказувчанлигини
аниқлаш учун кўндаланг юзалари параллел кесилган, силлиқланган
намуналардан фойдаланилади. Намунанинг марказида 6-12 мм диаметрли
тешик
очилади.
Намуналар
газ
оқимининг
радиал
йўналишида
ўтказувчанликни аниқлаш учун фойдаланилади. Намунанинг баландлиги 40-
100 мм.
2. Жиҳозлар, воситалар ва реактивлар.
2.1. Тоғ жинслари намуналарини тайёрлаш учун қўлланилади:
- вертикал пармаловчи ёки шунга ўхшаш қаттиқ қуймали ёки олмос
қопламали ички диаметри 18-100 мм бўлган, 6-12 мм диаметрли қаттиқ
қуймали ёки олмос пармалагич билан жиҳозланган ускуна;
- диаметри 250 мм дан кичик бўлмаган олмосли кесувчи айлана билан
жиҳозланган тош кесиш машинаси;
- вакуум-насос;
- максимал қиздириш ҳарорати 150 °С дан кичик бўлмаган исталган
конструкциядаги вакуумли қуритиш шкафи;
- максимал қиздириш ҳарорати 150 °С дан кичик бўлмаган исталган
конструкциядаги қуритиш шкафи;
- VLA-200 туридаги ёки шунга ўхшаш аналитик лаборатория тарозиси;
- T-1 туридаги ёки шунга ўхшаш 1-синф техник тарози;
- SOS-2B-000 туридаги бир стрелкали секундомер;
- 51SD туридаги икки стрелкали секундомер;
- деформацион намунали манометрлар ва вакуумметрлар;
- икки қувурли микровакуумметрлар;
- суюқлик микроманометрлари;
- штангенциркуль;
3
- эксикатор;
- лаборатория шиша идишлари ва жиҳозлари;
- фильтрлаш қоғози;
- калтсий хлор эритмаси;
- селикагел ASK;
- бентонит глинаси;
- A-150 баллонларда сиқилган азот ёки ҳаво;
- нефть бензоли;
- керосин;
- техник хлороформ;
- дистилланган сув;
- тозаланган техник этил спирти;
- мис трубка 6X1;
- зангламайдиган трубка 6X1;
- резинали тиббиёт трубкаси;
- резинали техник трубка;
- тиббиёт пинтсети;
- тўр учун сим.
3. Намуналарни тайёрлаш.
3.1. Углеводородли тоғ жинслари намуналарининг коллекторлик
хоссаларини аниқлаш учун улардан чиқариб юбориш йўли билан тозаланиши
лозим. Эритувчилар сифатида хлороформ ва спиртобензолнинг 1:2 нибатдаги
аралашмасидан фойдаланилади.
3.2. Тоғри геометрик шаклдаги намуналарни тайёрлаш учун қаттиқ
қуймали ёки олмосли коронкалар ва олмосли айланалардан фойдаланилади.
Тайёрлангандан сўнг намунага лаборатория тартиб рақами ва ^ ёки ÷ê шартли
белгилар билан (мувофиқ равишда қатламланишга перпендикуляр ва
параллел) йўналиши ёзиб қўйилади.
4
3.3. Керннинг юзасида бурғилаш ва керн олиш жараёнида юзага келган
бузилишлар бўлса, юза қавати олиб ташланади ёки керннинг ўрта қисмидан
максимал ўлчамда цилиндр ёки куб шаклидаги намуна тайёрланади.
3.4. Коллекторлик хоссаларини аниқлаш (105±2) °С ҳароратда доимий
оғирликкача қуритилган намуналарда ўтказилади. Жуда гилли ва гипсли
жинслар учун қуритиш (70±2) °С ҳароратда термовакуумли шкафларда
амалга оширилади.
3.5. Қуритилгандан сўнг тадқиқот ўтказишдан олдин намуналар
совитилади ва эксикаторда қиздирилган хлорли калтсий ёки юқори дисперсли
силикагел устида сақланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |