Икки валли узатмалар қутиси



Download 2,11 Mb.
bet1/6
Sana18.03.2022
Hajmi2,11 Mb.
#500416
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
01 АТВАИЖЛА Маъруза матни
Bu qanday baxt ediki, 2-analitik guruh anionlari, Psixalogiya 1, 4-laboratoriya ishi, Презентация Microsoft PowerPoint, Презентация Microsoft PowerPoint, Презентация Microsoft PowerPoint, Бошкарув професионализмидан 1 оралик огзаки саоллар ва жавоблари, Olimov muhiddin, 10.Defektologiya majmua, INFORMATIKA TESTLAR 200DAN 300GACHA, Mavzu 3 Inflyatsiya va unga qarshi kurashish yo‘llari, 22, KORRUPSIYA.Topshiriq



Икки валли узатмалар қутиси олди юритмали кичик классдаги ва двигатели орқада жойлашган орқа юритмали автомобилларда ишлатилади. Одатда бундай узатмалар қутисини юқори узатмаси тезлатгич бўлади. Ушбу узатмалар қутиси двигател, илашиш муфтаси ва асосий узатма билан конструктив битта блокда жойлаштирилади. Бундай узатмалар кутиси олди ғилдираги етакчи ва двигатели олдинда ёки орқа гилдирак етакчи ва двигатели орқада бўлган енгил автомобилларди ишлатилади. Улар двигател, илашиш муфтаси, асосий узатма ва дифференциал билан конструктив битта блокда жойлаштирилади.
Узатмалар кутиси двигател билан биргаликда автомобилда кўндаланг ўрнатилганда асосий узатма цилиндрик шестерняли бўлади, чунки буровчи моментнинг айланиш текисли-гини 900 ўзгартириш керак эмас. Узатмалар кутиси кўндаланг жойлашганда уни бошкариш бир оз мураккаблашади. Шунинг учун юритмада кулиса ва штангалар ишлатилади.
Асосий узатманинг етакчи шестерняси узатмалар қутисини етакланувчи вали билан бирга бажарилган. 2 валли узатмалар қутиси буровчи моментни бир жуфт тишли шестерня-лар (ғилдираклар) орқали узатади.
Бу жуфтликнинг узатиш сони маълум чегарадан (тахминан 4) ошмаслиги керак, чунки бундан ортиғи узатмалар қутисининг ўлчамларини ва шовқинни ошишига олиб боради. Юқори поғонасининг узатиш сони бирга тенг бўлмайди ва кўпинча тезлатгич бўлади.
Икки валли узатмалар қутисининг асосий афзалликлари – бу конструкциянинг соддалиги, массасининг кичиклиги ва оралиқ поғоналарда юқори ФИКга эгалиги, чунки буровчи момент бир жуфт шестернялар орқали узатилади.



4

4.11-расм. Иккиламчи вални ҳисоблаш схемаси.

Тишли илашмада таъсир этувчи кучларни аниқлаётганда тишлар орасидаги ишқаланиш ҳисобга олинмайди. Шунда илашган тишлар орасида ҳосил бўладиган кучлар иш юзаларига перпендикуляр (нормал) йўналган бўлади. Нормал таъсир этувчи кучлар контакт чизиғи бўйлаб текис тақсимланган деб ҳисоблаб, улар контакт чизиғи марказига қўйилган тенг таъсир этувчи куч билан алмаштирилади. Тишли илашмада вертикал ва горизонтал текисликларда таъсир этувчи кучлар 4.12-расмда кўрсатилган.


4.12-расм. Тишли илашмада таъсир этувчи кучлар схемаси.


Илашмада таъсир этувчи кучлар қуйидагича аниқланади:
- айланма куч; ;
- радиал куч; ;
- шестерня ўқи бўйлаб таъсир этувчи куч; ;

бу ерда: -шестерняга етиб келган двигателнинг максимал моменти;


-шестернягача бўлган узатишлар сони;
-илашиш бурчаги (одатда 20о);
- тишларнинг қиялик бурчаги;
-шестернянинг бошланғич диаметри. Ҳисобларда бўлувчи диаметрга тенг деб
олинади.
; ;
Трансмиссиянинг барча деталларини мустаҳкамликка ҳисоблаганда ФИК=1 га тенг деб олинади. Вал таянчларининг реакциясини Х (горизонтал) ва У (вертикал) текисликлардаги ташкил этувчиларини топиш учун таянчларга нисбатан шу текисликларда моментлар тенгламалари тузилади.
бундан ва (20)







Download 2,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling

    Bosh sahifa