Кириш. Юқори молекулали бирикмалар олиш учун хом-ашѐ манбалари Режа: 1



Download 302,93 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/5
Sana25.02.2022
Hajmi302,93 Kb.
#463978
  1   2   3   4   5



1-МАЪРУЗА 
Кириш. Юқори молекулали бирикмалар олиш учун хом-ашѐ манбалари 
Режа: 
1.
 
Кириш
2.
 
Табиий, сунний ва синтетик юқори малекуляр бирикмалар олиш учун хом 
ашѐ манбалари 
3.
 
Мономерлар ишлаб чиқариш ривожланишининг асосий йўналишлари 
Маълумки, кимѐ сохаси замонавий саноатнинг ―катализатори‖ бўлиб, хар қандай 
ишлаб чиқариш негизида кимѐвий жараѐнлар ѐтади, бу сохасиз иқтисодиѐтда тараққиѐт 
бўлмайди. 
Бугунги кунда муболағасиз кимѐ саноатини мамлакатимиз иқтисодиѐтини 
ривожлантиришдаги аҳамияти ортиб бормоқда. Замонавий кимѐ саноатининг характерли 
аломатларидан бири органик синтезнинг тез суръатлар билан ўсишидир. Айни пайтда 
табиий газнинг атига 14 фоизи, жумладан, кимѐ тармоғида 5 фоизи чуқур қайта 
ишланмоқда. Кимѐ саноатининг ривожланишини мухим вазифаларидан бири саноатнинг 
барча тармоқларида ва турмушда замонавий кимѐ ютуқларидан тўла фойдаланишдир, 
янги, мукаммалроқ ва арзон ишлаб чиқариш воситалари ва халқ истеъмол моллари ишлаб 
чиқаришдир.
Иқтисодиѐтни химиялаштиришнинг долзарб муаммоларидан бири табиий ва 
синтетик юқори молекуляр бирикмаларни ишлаб чиқаришни ривожлантириш 
масаласидир. 
Охирги йилларда синтетик полимерларни ишлаб чиқаришни тезкорлик билан 
ривожланиши қуйидаги сабаблар билан боғлиқ: 
1). Синтетик полимер материаллар ишлаб чиқаришда ва улардан буюм олишда 
табиий материалларни қайта ишлашга нисбатан меҳнат сарфини камайиши ва махсулот 
таннархини камайиши. 
Масалан, 100 минг т. табиий каучук олиш учун 27 млн. каучук берувчи дарахтига 
ишлов бериш керак. Дарахт 120 минг ча майдонни эгаллайди. 100 минг тонна табиий 
каучук олиш учун 100 минг киши 5,5 йил вақт керак. Шунча миқдордаги синтетик каучук 
олиш учун 1500 киши 1 йил давомида ишлаши керак. Бошқача қилиб айтганда 5,5 йил 
ичида 1 т. табиий каучук, 360 т. синтетик каучук ишлаб чиқаради. 
Синтетик полимерларни қурилиш материаллари ишлаб чиқаришда қўллаш катта 
иқтисодий самарадорлик беради. Масалан, ѐғоч - қипиқ плиталар юқори сифатли 
материаллар сифатида маиший ва саноат қурилишида, мебел ишлаб чиқаришда кенг 
қўлланилади. Бу плиталар ѐғоч чиқиндиларини фенол-формалдегид ѐки мочевино-
формалдегид қатронлари билан елимлаб олинади. 1 т. қатрондан 16,7 М
3
плита олиш 
мумкин. Бунда 24,5 м
3
тахта иқтисод қилинади, ишлаб чиқариш сарфлари 22%, капитал 
маблағлар сарфи 34% камаяди. Ўрмон саноатига ва тахта (араланган ѐғоч) материаллар 
ишлаб чиқаришга сарф бўлган капитал маблағлар синтетик қатрон ва ѐғоч-қиринди 
плиталар қувватларини яратишга кетган маблағлардан 1,5 баробар кўпдир. 
Пластмассаларни конструкцион материаллар сифатида машинасозликда қўллаш 
юқори самара беради. Хомаки хисоблар кўрсатадики, машинасозликнинг турли 
соҳаларида 1 т. пластмассани қўллаш материалларга ва уларга ишлов беришга бўлган 
сарф-харажатларни ўртача 0,5-0,6 долларга қисқартиради. 
Енгил автомобил ишлаб чиқаришда тахминан 300 та йириклар, 900 ўртача ва 2000 
майда штамплар қўлланилади. Уларни тайѐрлашга 1 млн. соат сарф қилинади. Агар 
пластмассадан мураккаб штамплар тайѐрланса, пўлат штамплар тайѐрлашга нисбатан 2-3 
марта кам вақт, оддий роқ штампларга 8-10 марта кам вақт талаб қилинади. Бундан 
ташқари пластмассадан штамплар тайѐрлаш машиналарни бир маркасидан бошқа 
маркасини ишлаб чиқаришга кетадиган вақтни ҳам қисқартиради.



2). Синтетик полимер материаллар билан камѐб ва қиммат табиий материалларни 
биринчи навбатда рангли металларни тўла қонли алмаштириш имкони ва уларни ўзини 
уни камѐб хоссали конструкцион материал сифатида ишлатиш имконияти. 
Машинасозликда 1 т. пластмасса ўрта хисобда 3 т. рангли металларни алмаштириш 
имконини беради, бу 0,5 млн. доллар иқтисодий самара беради.
3). Хоссалари олдиндан белгиланган ва ростланган синтетик материалларни 
яратиш имконияти.
Автомобил транспортини, авиацияни, электротехникани, машинасозликни, 
радиотехникани, 
электротехникани 
ва 
иқтисодиѐтнинг 
бошқа 
тармоқларини 
ривожланиши янги материалларга эхтиѐж туғдирди. Бу материалларни хоссалари алохида 
талабларга жавоб бериши керак. Эхтиѐж пайдо бўлганлиги сабабли янги олдиндан 
белгиланган хоссали полимер материаллар яратилди ва кенг тадбиқ этилмоқда.
Масалан: 
а). Юқори мустахкамли енгил синтетик материаллар яратилди (шиша, 
пластмассалар, углерод эластиклар). Уларнинг солиштирма мустахкамлиги пўлатни кўп 
маркалариникидан 
юқори 
бўлиб, 
бу 
материаллар 
авиацияда, 
кемасозликда, 
автомобилсозликда, қурилиш институтларида, электротехникада қўлланилмоқда. 
б). Енгил ва ўрта енгил полимер материаллар: тўйинма зичлиги 15 кг/м.дан ва 
ундан юқори бўлган кўпик полимерлар, ғовак полимерлар. Кичик хажмий оғирлик, 
иссиқлик ўтказувчанлик, товуш ўтказувчанлик каби хоссалар кўпик полимерларни 
изоляция қилувчи материал ва улар асосида конструкциялар яратиш имконини беради.
в). Пластмассалар, кимѐвий толалар агрессив мухит таъсирига юқори чидамлилик 
намоѐн қилади, улар антикоррозион материаллардир.
г) Юқори диэлектрик кўрсаткичларга эга, иссиқликка бардошли бўлган электр ва 
радиоматериаллар. Уларга шакл бериш нисбатан енгил. Бу кўрсаткичлар уларни юқори 
сифатли электризоляцион материал сифатида қўллаш имконини беради.
д) Енгил ва мустахкам органик шишалар (полистирол, полиметилметакрилат). Улар 
юқори оптик хоссаларни намоѐн қиладилар., мураккаб оптик системалар, авиасозликда 
самолѐтларни ойналашда қўлланилади.
е) Махсус мақсадли синтетик каучуклар: ѐғ, бензин, харорат, совуқ таъсирига, 
едирилишга чидамли каучуклар. 
Дастлабки моддаларнинг хоссаларини ўзларида мужассамлаштирувчи қимматли 
хоссали полимерлар туркумига пайвандланган сополимерлар киради; ичимлик сувини 
тайѐрлашга, наѐб элементларни ажратиб олишга қўлланиладиган ионлаштирувчи 
қатронлар киради; тупроқ структурасини яхшиловчи химикатлар киради; синтетик қон 
ўринбосарлари киради. 
4) Полимер материалларни ишлаб чиқаришга битмас туганмас хом ашѐни янги, 
арзон ва тақчил эмас турларини қўллаш имкони, биринчи навбатда нефт ва табиий 
газларни, коксокимѐвий ишлаб чиқариш махсулотлари, ўрмон ва ўрмонга ишлов бериш 
саноати ва қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариш чиқиндиларини қўллаш имкони. 
Янги турдаги хом ашѐда полимер материалларни ишлаб чиқаришни ривожланиши 
кимѐ саноати учун ва халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш учун дастлабки 
махсулотларнинг қўшимча ресурсларини яратиш имконини беради. 
Ишлаб чиқарувчи кучларнинг замонавий ривожланиш даражасида синтетик 
материаллар келажакдаги техник прогресснинг, ишлаб чиқариш унумдорлигини кескин 
оширишнинг муҳим факторидир. Масалан каучук асосида тайѐрланадиган резина 
буюмларисиз саноатнинг бирорта тармоғи нормал ишлай олмайди. Пластмассасиз 
замонавий автомобилни яратишни тасаввур қилиб бўлмайди.
Синтетик полимерлар авиасозликда ва ракетасозликда жуда мухим рол ўйнайди. Бу 
тармоқларни ривожланиши умуман янги прогрессив материалларсиз, бу материалларни 
аксарият қисми полимер композицион материаллардир, тасаввур қилиб бўлмайди.



Мономерлар бу грекча сўз бўлиб, ―monos‖ - бир ва «meros» - қисм (ўзи ѐки бир 
бири билан ўзаро таъсирлашадиган қўйи молекулали бирикмалар) маъносини англатади. 
Одатда мономерларга қўйидаги модда ва бирикмалар киради: олефинлар, диенлар, 
ацетилен, тўйинмаган карбон кислоталар, циклик бирикмалар, олефинлар оксиди, 
дикарбон кислоталар, аминокислоталар, диаминлар, феноллар ва бошқалар. 
Илк бор мономерлар химиясига 1861-1862 йилларда Г. Уильямс каучукни термик 
парчалаб С
5
H
8
ишга эга бўлган бирикмани олган ва уни изопрен деб номлаган. тузиасос 
солган. Кейинчали А. Гоффан ва алоҳида К Шоттен томонларидан пипериленни синтез 
қилишга эришган. Ушбу бирикма полимерланиш реакциясига учраши маълум 
бўлди.Ундан сўнг Л.Кондаков спиртни ишқордаги эритмасида 2,3-диметил бутадиен 
полимерланишини кўрсатиб берди. 1910 йил рус олими С.В. Лебедов илк бор бутадиенни 
полимерланиш усулини ишлаб чиқди. Ушбу усулни янада ривожлантириб 1912 йил эса 
яна бир рус олими И.И. Остромислен винил мономерларни асосида полимерларни олишга 
патент олди.Кейинчали 2 жахон уруши даврида синтетик каучукларга бўлган талаб тубдан 
ошиши эвазига мономерлар кимѐсини ривожланишига, айниқса ацетилен, фенол, 
формальдегид асосли полимерлар олишига олиб келди.Бу эса поликонденсацион 
мономерларни олишини ортишига асосий омил бўлди. Шулардан бир 1930 йилларга 
келиб У. Корозерс томонидан полиамид мономер ва улар асосидаги полимерларни 
синтези ривожига катта хисса қўшди. 1935-1940 йилларда эса полимерлар олефин 
мономерларини олиш устида жадал ишлар олиб борилди ва натижада полиолефинларнинг 
энг биринчи вакилларидан юқори босимли полиэтилен олишга эришилди (1938 йил). 
1940-1950 йиларга келиб винилхлорид, метилметакрилат, тетрафторэтилен, стирол каби 
мономерларни олиниши ривожлана бошланди. Бу эса янги нефт-газни қайта ишлаш 
соҳаси яъни мономерлар саноати, улар асосида полимер, пластик массалар ва каучукларни 
ҳосил бўлиши ва ривожланишига олиб келди. 
Ўзбекистонда полимерлар кимѐси ва технологияси 1958 йилдан бошлаб ривожлана 
бошлади. 1958 йили пахта целлюлозаси технологияси илмий текшириш институти, Ўрта 
Осиѐ Давлат университетида ―Полимерлар кимѐси‖ кафедраси ва ―Фтор сақловчи 
полимерлар‖ лабораторияси, Ўрта Осиѐ политехника институтида "Пластмассалар 
технологияси" кафедраси ва полимер муаммолари лабораториялари ташкил этилди. 1960 
йилдан Фарғона гидролиз заводида фуран смолалари: (ФА, ФАМ, ДФА мономерлари, 
ФМ-2, ФЛ-2, фурфирил спирти билан модифицирланган карбомид формалдегид 
олигомерлари ва турли маркали гидроксилсақловчи полиэфирполиоллар) ишлаб чиқарила 
бошланди ва фуран бирикмалари илмий-текшириш лабораторияси ташкил этилди. Чирчиқ 
"Электрохим" комбинатида капролактам олиниб ундан поликапролактам (Полиамид-6) 
олиш Фарғона синтетик толалар заводида йўлга қўйилди. Шу заводда диацетатцеллюлоза 
толалари ҳам ишлаб чиқарилади. Навоиазотда эпоксид смолалари, полиакрилонитрил ва 
унинг асосида кимѐвий тола ишлаб чиқарилди. Фарғонаазотда диацетатцеллюлоза, 
Наманган кимѐ заводида карбоксиметилцеллюлоза олиш йўлга қўйилган. 
Мустақилликгача Ўзбекистоннинг кўп корхоналари асосан полимерларни қайта 
ишлаш билан шуғулланганлар. Бундай корхоналарнинг энг катталари "Совпластитал", 
Ангрендаги "Ўзбекрезинотехника", Жиззах пластмассани қайта ишлаш, Қарши 
пластмассаларни қайта ишлаш, Самарқанд полимер трубалари ва пластмассалардан эшик-
ром ишлаб чиқариш заводи, Андижондаги пластмассалардан автомобил деталлари ишлаб 
чиқариш ва лок-бўѐқ корхонлари, Тошкент ва Фарғонадаги синтетик тери ишлаб чиқариш 
корхоналари, Оҳангарон ва Сергелидаги пластмассалардан қурилиш материаллари ишлаб 
чиқариш корхоналари, Тошкент лок-бўѐқ ишлаб чиқариш корхонаси кабилар 
ҳисобланади.
Полимерлар ишлаб чиқариш ва уларни қайта ишлаш асосан 2001 й.да ишга тушган 
Шўртан газ кимѐ мажмуасида йилига 125 минг т.чизиқли полиэтилен ишлаб чиқаришдан 
бошланди. Хозирги кунда ушбу мажмуада полиэтилен ишлаб чиқаришни икки маротаба 



ошириш ва полипропилен ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича қурилиш ишлари жадал 
олиб борилмоқда. 2015 йилда ―ЎзКорГаз‖ қўшма корхонасида йилига 387 минг т. 
полиэтилен ва 83 минг т. полипропилен ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Хозирда 
―Навоиазот‖ қошида қурилаѐтган завод 2019 й.дан бошлаб 100 минг т. поливинилхлорид 
ишлаб чиқаришга мўлжалланган. 2017 йилнинг сентябридан бошлаб Ангрен шина 
заводининг ишга туширилиши йилига 3.5 миллион дона турли шиналар ва 150 минг м
2
контейнр ленталари ишлаб чиқаришга мўлжалланган. Ўзбекистонда кўплаб лок ва бўѐқ 
ишлаб чиқариш корхоналари хам энг замонавий технологиялар асосида ишга туширилган. 
Ундан ташқари юзлаб полимерларни қайта ишлаш корхоналари ташкил этилган бўлиб, 
уларда полимер қувурлари, плѐнкалар, автомобил деталлари ва халқ истемол моллари 
ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилган.
Айтилганлардан шу нарса аѐн бўлиб турибдики, ўзида полимер сақловчи моддалар 
ва полимерларни ишлаб чиқариш уларни тайѐр маҳсулотларга айлантириш Ўзбекистонда 
кундан-кунга ривожланаяпти ва бундан кейин шу ривожланиш давом этади. 
Юқоридагилардан келиб чиқиб мономерларни олинишини 2 турга бўлиш мумкин: 
полимеризацион мономерлар ва поликонденсацион мономерлар. Ҳар бир йўналишни 
кўриб чиқамиз. 
Юқори молекуляр бирикмалар олиш учун ишлатиладиган мономерларни 
гурухларга турли томойиллар асосида бўлиш мумкин. Масалан, органик бирикмаларни 
тасвирлаш принциплари асосида: углеводородлар, галлоидли ҳосилалар, оқсил ҳосилалар, 
аминлар, аксобирикмалар, кислоталар ва хоказо. Аммо бунда бу тоифага қатъий амал 
қилиш кўп марта бир хил нарсаларни қайтаришга олиб келарди. Худди шундай 
камчиликлар мономерларни полимерланиш усуллари бўйича тасдиқланиш юзага чиқади. 
Вацулик мономерларни ион механизми бўйича кетадиган бирикиш реакцияларида 
қўшбоғлар ўзларини тутишлари бўйича гурухларга бўлишни таклиф қилди. Бунда 
мономерларни органик бирикмаларнинг қайси синфига тааллуқлиги инобатга олинмайди. 
Маълум гурухга ажратилган мономерларни қўшбоғлари бу реакцияларда ўзларини фақат 
шу гурухга хос бўлган тарзда тортади. Тасдиқланишни иккинчи мухим меѐри (критерий) 
бу молекулани структурасидир. Полимерланувчи мономерларда структура молекулани 
полимерланиш қобилиятини ташувчи қўш боғлар сони билан аниқланади. Бундан фарқли
поликонденсацияланишга қодир мономерларда структура поликонденсатция реакцияси 
содир бўладиган функционал гурухлар сони билан белгиланади шунга асосан 
полимерланувчи мономерлар 2 та гурухга бўлинадилар: биринчи гурух - винил 
мономерлари ѐки битта қўш боғли мономерлар, иккинчи гурух - сапряжение ҳолидаги 
иккита 
боғли 
бирикмалар 

бутадиен 
ҳосилалари. 
Худди 
шу 
тариқа 
полеконденсатцияланиш учун мономерлар гурухларга бўлинади биринчи гурух - иккита 
функционал гурухли мономерлар. Иккинчи гурухга - уч ва ундан ортиқ функционал 
гурухли бирикмалар киради. Мономер сифатида қўлланиладиган олигомерлар алоҳида 
гурухни ташкил қилади. 
Бу бўлиниш схематик равишда қуйидагича кўринади: 
Мономерлар 
поликонденсацияланувчи 
полимерланувчи 
бифунк-
ционал 
полифунк-
ционал 
битта 
қўшбоғли 
ѐки винил бирик-
малар 
иккита 
қўшбоғли 
Халқа 
очилиши 
ҳисобига 
полимерланувчи бирикмалар 




Download 302,93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish